Халқ таълими вазирининг 17.05.2022 й. 2-mh-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.06.2022 й. 1992-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.06.2022 й.
N 1992-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ
17.05.2022 й.
N 2-mh
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси давлат умумий
ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар
томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим
этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги
йўриқноманинг 4-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2009 йил 6 июлдаги 180-сон буйруғи (рўйхат рақами 1992, 2009 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий фуқаролар томонидан ўқишга кириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"миллий паспорт (амалдаги визаси билан) ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;".
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.О. Саидов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 3 июнь