Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молиявий хисоботларни такдим этишнинг концептуал асоси (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

1-ИЛОВА



МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСИ

         

         

"Молиявий ҳисоботларни та қдим этишнинг концептуал асоси" Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари кенгаши томонидан 2010 йил сентябрда эълон қилинган. У 2018 йил март ойида қайта кўриб чиқилган.



Концептуал асоснинг мақоми ва мақсади


SP1.1 "Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг концептуал асоси" (Концептуал асос) умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мақсади ва тамойилларини тавсифлайди. Концептуал асоснинг мақсади қуйидагилардан иборат:

(a) изчил тамойилларга асосланган МҲХС стандартларини (Стандартлар) ишлаб чиқишда Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари кенгашига (Кенгаш) кўмак бериш;

(б) муайян операция ёки бошқа ҳодисага нисбатан қўлланадиган стандарт мавжуд бўлмаганда ёки муайян стандартда ҳисоб сиёсатини танлашга рухсат берилганда, молиявий ҳисобот тайёрловчиларга кўмак бериш; ва

(в) стандартларни тушуниш ва талқин қилишда барча тарафларга кўмак бериш.

SP1.2 Концептуал асос стандарт ҳисобланмайди. Концептуал асоснинг ҳеч бир қоидаси бирор cтандарт ёки cтандарт талабидан устун ҳисобланмайди.

SP1.3 Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мақсадига эришиш учун Кенгаш баъзан Концептуал асосда баён этилган тамойилларнинг айрим жиҳатларини четлаб ўтадиган аниқ талабларни белгилаши мумкин. Бундай ҳолларда Кенгаш бундай четлаб ўтишни тегишли стандартга хулосалар учун асосда тушунтиради.

SP1.4 Концептуал асос Кенгашнинг у билан ишлаш тажрибасини инобатга олган ҳолда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилиши мумкин. Концептуал асоснинг қайта кўриб чиқилиши стандартларнинг автоматик тарзда ўзгартирилишига олиб келмайди. Стандартга ўзгартириш киритиш бўйича ҳар қандай қарор Кенгашдан янги лойиҳани ўзининг ишчи дастурига киритиш ва кўрсатилган стандартга киритиладиган ўзгартиришни ишлаб чиқишнинг белгиланган тартиб-таомили бажарилишини талаб қилади.

SP1.5 Концептуал асос МҲХС фонди ва унинг таркибидаги Кенгашнинг миссияси бажарилишига кўмаклашади. Мазкур миссия бутун жаҳон молия бозорларининг шаффофлиги, ҳисобдорлиги ва самарадорлигини таъминлайдиган стандартларни ишлаб чиқишдан иборат. Кенгаш фаолияти глобал иқтисодиёт доирасида ишонч, ўсиш ва узоқ муддатли молиявий барқарорликни рағбатлантириш орқали жамият манфаатларига хизмат қилади. Концептуал асос стандартлар учун асос бўлиб хизмат қилади ва у:

(а) инвесторлар ва бозорнинг бошқа иштирокчиларига асосланган иқтисодий қарорлар қабул қилиш имконини бериш учун молиявий маълумотни халқаро даражада қиёсийлилигини ва сифатини ошириш ҳисобига шаффофликка эришишга кўмаклашади;

(б) капитал эгалари ва улар томонидан ўз пул маблағлари ишониб топширилган шахслар ўртасида маълумотлар бўшлиғини камайтириш орқали ҳисобдорликни кучайтиради. Концептуал асосга асосланган стандартлар раҳбариятнинг ҳисобдорлигини таъминлаш учун зарур бўлган талабларни ўз ичига олади. Маълумотга нисбатан глобал даражада қиёсланиш талабларининг манбаи бўлган ҳолда, бундай стандартлар бутун жаҳон бўйича тартибга солувчи органлар учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

(в) инвесторларга бутун жаҳон бўйича имкониятлар ва рискларни аниқлашга ёрдам бериш орқали иқтисодий самарадорликни таъминлайди, бунинг натижасида капитал тақсимланиши яхшиланади. Ташкилотлар учун Концептуал асосга асосланган стандартларда фойдаланиладиган бухгалтерия ҳисобининг ягона ишончли тилидан фойдаланиш капитални жалб қилиш сарфларини камайтиради ва халқаро молиявий ҳисоботни тайёрлаш бўйича сарфларни қисқартиради.



1-БОБ - УМУМИЙ МАҚСАДДАГИ МОЛИЯВИЙ

ҲИСОБОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШНИНГ МАҚСАДИ


Кириш


1.1 Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мақсади Концептуал асоснинг фундаментал базасини шакллантиради. Концептуал асоснинг бошқа жиҳатлари - фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари ва у билан боғлиқ сарфларга нисбатан чеклов, ҳисобот берувчи ташкилотнинг концепцияси, молиявий ҳисобот элементлари, тан олиш ва тан олишни бекор қилиш, баҳолаш, тақдим этиш ва маълумотларни ёритиб бериш - мазкур мақсаддан мантиқан келиб чиқади.



Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тақдим

этишнинг мақсади, фойдалилиги ва чекловлар


1.2 Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тақдим этиш мақсади(1) мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга мазкур ташкилотни ресурслар билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдали бўладиган ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисидаги молиявий маълумотни тақдим этишдан иборатдир(2). Бундай қарорларга қуйидагилар тўғрисидаги қарорлар киради:

(a) улушли ва қарз инструментларини сотиб олиш, сотиш ёки сақлаш тўғрисида;

(б) қарзлар ва кредитнинг бошқа шаклларини тақдим этиш ёки сўндириш; ёки

(в) ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи ёки ушбу хатти-ҳаракатларга бошқача тарзда таъсир кўрсатадиган бошқарув ҳаракатларига нисбатан овоз бериш ҳуқуқларини амалга ошириш.


1.3 1.2-бандда тавсифланган қарорлар мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар томонидан инвестициялардан олиниши кутилаётган даромадга, масалан дивидендларга, қарзнинг асосий суммаси ва фоизларнинг тўланишига ёки бозор баҳосининг ошишига боғлиқ бўлади. Инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларнинг инвестициялардан олинадиган самарага нисбатан кутишлари уларнинг ташкилотга келгуси соф пул маблағлари киримлари суммаси, муддати ва ноаниқликни (истиқболни) баҳолашига ва ташкилотнинг иқтисодий ресурсларини маъсулиятли бошқариш бўйича раҳбарият фаолиятини баҳолашига боғлиқ. Мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар бундай баҳолашни амалга ошириш имконини берадиган маълумотга эҳтиёж сезадилар.


1.4 1.3-бандда таърифланган баҳолашни амалга ошириш учун мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга қуйидаги маълумотлар зарур бўлади:

(а) ташкилотнинг иқтисодий ресурслари, ташкилотнинг ресурсларига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари ва ушбу ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар (1.12 - 1.21-бандларга қаранг); ва

(б) ташкилотнинг раҳбарияти ва стратегик бошқарув органи(3) ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўз жавобгарликларини қанчалик оқилона ва самарали бажарганликлари тўғрисидаги маълумот (1.22 - 1.23-бандларга қаранг).


1.5 Кўп мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар ҳисобот берувчи ташкилотлардан маълумотни бевосита уларга тақдим этишини талаб қилишлари мумкин эмас ва уларга зарур бўлган молиявий маълумотнинг аҳамиятли қисмини олиш учун умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларга таяниши лозим. Бинобарин, улар умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлар йўналтириладиган асосий фойдаланувчилардир(4).


1.6 Лекин, умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлар мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга зарур бўлган маълумотларнинг барчасини таъминламайди ва таъминлай олмайди. Ушбу фойдаланувчилар бошқа манбалардан, масалан, умумий иқтисодий шароитлар ва кутишлар, сиёсий воқеалар ва сиёсий иқлим, тармоқ ва ташкилот учун прогнозлар каби тегишли маълумотларни ҳисобга олиши лозим.


1.7 Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг қийматини кўрсатиш учун мўлжалланмаган; лекин улар мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга ҳисобот берувчи ташкилотнинг қийматини баҳолашга ёрдам берадиган маълумотни таъминлайди.


1.8 Асосий фойдаланувчилар алоҳида тарзда турли ва, эҳтимол, бир-бирига зид маълумотга бўлган эҳтиёж ва хоҳишга эга бўладилар. Стандартларни ишлаб чиқишда Кенгаш тақдим этилган маълумот тўплами имкон қадар кўп сонли асосий фойдаланувчилар эҳтиёжларига жавоб беришига интилади. Лекин, маълумотда умумий эҳтиёжларга эътибор қаратиш ҳисобот берувчи ташкилотга асосий фойдаланувчиларнинг маълум бир гуруҳига энг фойдали бўладиган қўшимча маълумотларни киритишига тўсқинлик қилмайди.


1.9 Шунингдек, ҳисобот берувчи ташкилот раҳбарияти ҳам ташкилот тўғрисидаги молиявий маълумотдан манфаатдор. Лекин, раҳбариятга умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларга таяниш зарурати йўқ, чунки у зарур молиявий маълумотни ички манбалардан олиши мумкин.


1.10 Инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлардан ташқари тартибга солувчи органлар ва жамоатчилик каби фойдаланувчиларнинг бошқа гуруҳлари ҳам умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни фойдали деб топишлари мумкин. Лекин, ушбу ҳисоботлар биринчи навбатда фойдаланувчиларнинг бундай бошқа гуруҳларига мўлжалланмаган.


1.11 Молиявий ҳисоботлар иқтисодий ҳодисаларни мутлақ аниқ акс эттиришга эмас, аҳамиятли даражада, баҳолаш, мулоҳазалар ва моделларга асосланади. Концептуал асос бундай баҳолаш, мулоҳазалар ва моделлар негизидаги тамойилларни белгилайди. Мазкур тамойиллар Кенгаш ва молиявий ҳисоботларни тайёрловчилар интиладиган мақсад сифатида ўзини намоён қилади. Аксарият мақсадлар билан бўлгани каби, Концептуал асосда тақдим этилган қарашларга мувофиқ молиявий ҳисоботларни тўлиқ ҳажмда мукаммал тақдим этишга эришиш мумкин бўлмайди, ҳеч бўлмаганда қисқа муддатли истиқболда, сабаби операциялар ва бошқа ҳодисаларни таҳлил қилишнинг янги усулларини тушуниш, қабул қилиш ва жорий этиш учун вақт талаб қилинади. Шунга қарамай, интилиш лозим бўлган мақсадни белгилаш молиявий ҳисоботларни фойдалилигини оширишда уларни тақдим этиш эволюцияси учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.



Ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари,

ушбу ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари,

шунингдек  ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги

ўзгаришлар тўғрисидаги маълумот


1.12 Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотни, айнан ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва ушбу ҳисобот берувчи ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. Шунингдек, молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва талаб қилиш ҳуқуқларини ўзгартирадиган операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг таъсирлари тўғрисидаги маълумотни таъминлайди. Маълумотнинг иккала тури ҳам ташкилотга ресурслар тақдим этишга оид қарорлар қабул қилиш учун фойдали манба маълумоти ҳисобланади.



Иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқлари


1.13 Ҳисобот берувчи ташкилот иқтисодий ресурслари ва талаб қилиш ҳуқуқларининг характери ва қиймати тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга молиявий нуқтаи назардан ҳисобот берувчи ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга ёрдам беради. Бундай маълумот фойдаланувчиларга ҳисобот берувчи ташкилотнинг ликвидлилиги ва тўлов қобилияти, унинг қўшимча молиялаштириш манбаларига бўлган эҳтиёжи ва у мазкур молиялаштиришни қандай эҳтимоллик билан олиши мумкинлигини баҳолашга ёрдам бериши мумкин. Шунингдек, ушбу маълумот фойдаланувчиларга раҳбариятнинг ташкилот иқтисодий ресурсларини маъсулиятли бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашга ёрдам бериши мумкин. Мавжуд талаб қилиш ҳуқуқлари бўйича тўловларни амалга ошириш устуворлиги ва шартлари тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга келгуси пул оқимлари ҳисобот берувчи ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлганлар ўртасида қай тарзда тақсимланишини олдиндан тахмин қилишга ёрдам беради.


1.14 Иқтисодий ресурсларнинг ҳар хил турлари фойдаланувчи томонидан ҳисобот берувчи ташкилотнинг келгуси пул оқимларига нисбатан истиқболларини баҳолашга турлича таъсир кўрсатади. Баъзи келгуси пул оқимлари дебиторлик қарзлари каби мавжуд иқтисодий ресурслардан бевосита юзага келади. Бошқа пул оқимлари бир нечта ресурслардан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш учун биргаликда фойдаланиш натижасида юзага келади. Ушбу пул оқимларини айрим иқтисодий ресурслар (ёки уларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари) билан ўзаро мувофиқ келтириш мумкин бўлмасада, молиявий ҳисобот фойдаланувчилари ҳисобот берувчи ташкилот фаолиятида фойдаланиш имконияти бўлган ресурсларнинг характери ва қийматини билишлари лозим.



Иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш

ҳуқуқларидаги ўзгаришлар


1.15 Ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва унга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар мазкур ташкилот фаолиятининг молиявий натижалари (1.17 - 1.20-бандларга қаранг) ҳамда қарз ва улушли инструментларни чиқариш каби бошқа ҳодиса ёки операциялар билан боғлиқ (1.21-бандга қаранг). Ҳисобот берувчи ташкилотга келгуси соф пул маблағлари кирими истиқболини ва ташкилотнинг иқтисодий ресурсларини масъулиятли бошқариш бўйича раҳбарият фаолиятини лозим даражада баҳолаш учун фойдаланувчилар ўзгаришларнинг ушбу икки турини фарқлаш имкониятига эга бўлишлари лозим.


1.16 Ҳисобот берувчи ташкилот фаолиятининг молиявий натижалари тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга ташкилот ўзида мавжуд иқтисодий ресурслардан қандай самара олганлигини тушунишга ёрдам беради. Ташкилот томонидан олинган самара тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга ташкилотнинг иқтисодий ресурсларини масъулиятли бошқариш бўйича раҳбарият фаолиятини баҳолашга ёрдам беради. Мазкур самаранинг ўзгарувчанлиги ва компонентлари тўғрисидаги маълумот ҳам муҳим ҳисобланади, айниқса келгуси пул оқимларининг ноаниқликларини баҳолашда. Ҳисобот берувчи ташкилот фаолиятининг олдинги даврлардаги молиявий натижалари тўғрисида ва унинг раҳбарияти ташкилотнинг иқтисодий ресурсларини масъулиятли бошқариш бўйича ўз жавобгарликларини қай даражада бажарганлиги тўғрисидаги маълумот, одатда ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан олинадиган келгуси самарани прогноз қилишда фойдалидир.



Ҳисоблаш усули орқали акс эттирилган

молиявий натижалар


1.17 Ҳисоблаш усули ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва унга талаб қилиш ҳуқуқларига оид операциялар, шунингдек бошқа ҳодиса ва ҳолатларнинг таъсирларини, ҳатто агар тегишли пул маблағлари тушиши ва тўловлар бошқа даврда амалга оширилса ҳам, ушбу таъсирлар юзага келган даврда акс эттиради. Давр учун ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва унга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек мазкур иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумот ташкилот фаолиятининг олдинги ва келгуси натижаларини баҳолаш учун шу давр учун фақат пул маблағлари тушиши ва тўловлари тўғрисидаги маълумотдан кўра яхшироқ асосни таъминлайди.


1.18 Бевосита инвесторлар ва кредиторлардан қўшимча ресурслар олиш (1.21-бандга қаранг) орқали юзага келадиганлардан ташқари, ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслар ва унга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришларни акс эттирадиган давр учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумот олдинги ва келгуси даврларга ташкилотнинг соф пул маблағлари киримини ҳосил қилиш қобилиятини баҳолашда фойдали ҳисобланади. Ушбу маълумот ҳисобот берувчи ташкилот мавжуд иқтисодий ресурсларни қандай даражада оширганлигини кўрсатади ва, бинобарин, бевосита инвесторлар ва кредиторлардан қўшимча ресурслар олиш натижасида эмас, балки ўз фаолияти натижасида соф пул маблағлари киримини ҳосил қилиш қобилиятини кўрсатади. Ҳисобот берувчи ташкилотнинг давр учун молиявий натижалар тўғрисидаги маълумоти ҳам фойдаланувчиларга ташкилотнинг иқтисодий ресурсларини масъулиятли бошқариш бўйича раҳбарият фаолиятини баҳолашга ёрдам бериши мумкин.


1.19 Ҳисобот берувчи ташкилотнинг давр учун молиявий натижалари тўғрисидаги маълумоти бозор нархи ёки фоиз ставкаларининг ўзгариши каби ҳодисалар ташкилотнинг соф пул маблағлари киримини ҳосил қилиш имкониятига таъсир кўрсатган ҳолда қай даражада ташкилотнинг иқтисодий ресурсларининг ошиши ёки камайишига олиб келганлигини кўрсатиши мумкин.



Олдинги давр учун пул оқимлари сифатида

акс эттирилган молиявий натижалар


1.20 Ҳисобот берувчи ташкилотнинг давр учун пул оқимлари тўғрисидаги маълумоти фойдаланувчиларга ташкилотнинг келгуси соф пул маблағлари киримини ҳосил қилиш қобилиятини баҳолаш ва ташкилотнинг иқтисодий ресурсларини масъулиятли бошқариш бўйича раҳбариятнинг фаолиятини баҳолашга ёрдам беради. Бундай маълумот ҳисобот берувчи ташкилот пул маблағларини қандай олиши ва сарфлаши, жумладан унинг қарзлари ва қарзни сўндириш, пуллик дивидендлари ёки пул маблағларини инвесторлар фойдасига тақсимлашнинг бошқа шакллари, шунингдек ташкилотнинг ликвидлилиги ёки тўлов қобилиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа омиллар тўғрисидаги маълумотни кўрсатади. Пул оқимлари тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга ҳисобот берувчи ташкилот томонидан амалга оширилаётган операцияларни тушунишга, унинг молиявий ва инвестициявий фаолиятига баҳо беришга, унинг ликвидлилигини ёки тўлов қобилиятини баҳолашга ва ташкилот фаолиятининг молиявий натижалари тўғрисидаги бошқа маълумотни талқин қилишга ёрдам беради.



Молиявий натижалар билан боғлиқ бўлмаган иқтисодий

ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар


1.21 Ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва унга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари қарз ва улушли инструментларни чиқариш каби молиявий натижалар билан боғлиқ бўлмаган сабабларга биноан ҳам ўзгариши мумкин. Бу турдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумот фойдаланувчилар ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва унга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришларни, шунингдек мазкур ўзгаришларнинг унинг келгуси молиявий натижалари учун оқибатларини тўлиқ тушунишлари учун зарур.



Ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан

фойдаланилиши тўғрисида маълумот


1.22 Ҳисобот берувчи ташкилотнинг раҳбарияти ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўз жавобгарликларини қанчалик оқилона ва самарали бажарганлиги тўғрисидаги маълумот фойдаланувчиларга мазкур ресурсларни масъулиятли бошқариш бўйича раҳбарият фаолиятини баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек, бундай маълумот раҳбарият ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан келгуси даврларда қанчалик оқилона ва самарали фойдаланишини прогноз қилиш учун ҳам фойдали бўлади. Шу тариқа, у келгуси соф пул маблағларининг киримига нисбатан ташкилотнинг истиқболини баҳолаш учун фойдали бўлиши мумкин.


1.23 Ушбу ресурсларни нархлар ва технологияларнинг ўзгариши каби иқтисодий омилларнинг ноқулай таъсиридан ҳимоя қилиш, шунингдек амалдаги қонунчиликка, бошқа норматив ҳужжатларга ва шартномалар шартларига ташкилот томонидан риоя қилинишини таъминлаш ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан фойдаланишга нисбатан раҳбариятнинг жавобгарликларига мисоллар ҳисобланади.



2-БОБ - ФОЙДАЛИ МОЛИЯВИЙ МАЪЛУМОТНИНГ

СИФАТ ТАВСИФЛАРИ


Кириш


2.1 Ушбу бобда кўриб чиқиладиган фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари кўпроқ мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторларга унинг молиявий ҳисоботида (молиявий маълумотида) тақдим этилган маълумот асосида ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисида қарор қабул қилишда энг кўп фойдали бўладиган маълумот турларини белгилайди.


2.2 Молиявий ҳисоботлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари, унга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари ва мазкур ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларининг ўзгаришига олиб келадиган операцияларнинг ҳамда бошқа ҳодисалар ва ҳолатларнинг таъсирлари тўғрисидаги маълумотни таъминлайди. (Бу маълумот Концептуал асосда иқтисодий ҳодисалар тўғрисидаги маълумот сифатида белгиланади). Айрим ҳолларда молиявий ҳисоботлар раҳбариятнинг ҳисобот берувчи ташкилотга нисбатан кутишлари ва стратегиясини, шунингдек прогноз маълумотнинг бошқа турларини ҳам ўз ичига олади.


2.3 Фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари(5) молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган молиявий маълумотга, шунингдек бошқа тарзда тақдим этиладиган молиявий маълумотга нисбатан қўлланади. Ҳисобот берувчи ташкилотнинг фойдали молиявий маълумотни тақдим этишга сарфлар билан боғлиқ имкониятини муқаррар чеклаш мазкур ҳолда ҳам қўлланади. Лекин, сифат тавсифларини ва сарфларга нисбатан чекловни қўллашда баҳоланадиган жиҳатлар турли маълумот турлари учун фарқланиши мумкин. Масалан, уларни прогноз маълумотга нисбатан қўллаш уларни мавжуд иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек мазкур ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотга нисбатан қўллашдан фарқланиши мумкин.



Фойдали молиявий маълумотнинг

сифат тавсифлари


2.4 Молиявий маълумот фойдали бўлиши учун, у ўринли бўлиши ва у нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этиши лозим. Агар молиявий маълумот қиёсий, текширилувчан, ўз вақтида тақдим этилган ва тушунарли бўлса, унинг фойдалилиги ошади.



Фундаментал сифат тавсифлари


2.5 Фундаментал сифат тавсифлари ўринлилик ва рўйи-рост тақдим этишдан иборат.



Ўринлилик


2.6 Ўринли молиявий маълумот фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аҳамиятли таъсир кўрсатишга қодир. Маълумот ҳатто айрим фойдаланувчилар ундан ўзи учун манфаатли фойдаланмасликка қарор қилган ёки аллақачон уни бошқа манбалардан олган тақдирда ҳам қарор қабул қилишга аҳамиятли таъсир кўрсатиши мумкин.


2.7 Агар молиявий маълумот прогноз қийматига ёки тасдиқлаш қийматига ёки ҳар иккисига эга бўлса, у қарорларга аҳамиятли таъсир кўрсатишга қодир ҳисобланади.


2.8 Агар молиявий маълумотдан келгуси натижаларни прогноз қилиш учун фойдаланувчилар томонидан фойдаланиладиган жараёнларда кирувчи маълумот сифатида фойдаланиш мумкин бўлса, у прогноз қийматига эга бўлади. Молиявий маълумот прогноз қийматига эга бўлиш учун олдинни кўриш ёки прознозни ифодалаши шарт эмас. Прогноз қийматга эга молиявий маълумот фойдаланувчилар томонидан ўз прогнозларини шакллантиришда фойдаланилади.


2.9 Агар молиявий маълумот илгари амалга оширилган баҳолашлар тўғрисида мулоҳаза қилиш (уларни тасдиқлаш ёки ўзгартириш) имконини берса, у тасдиқлаш қийматига эга бўлади.


2.10 Молиявий маълумотнинг прогноз қиймати ва тасдиқлаш қиймати ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Прогноз қийматига эга маълумот кўпинча тасдиқлаш қийматига ҳам эга бўлади. Масалан, кейинги йиллардаги тушумни прогноз қилиш учун асос сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган жорий йил учун тушум тўғрисидаги маълумот шунингдек олдинги йилларда амалга оширилган жорий йилнинг тушуми бўйича прогнозлар билан қиёсланиши мумкин. Бундай қиёслашлар натижалари фойдаланувчига олдинги даврларда прогнозларни тайёрлаш учун фойдаланилган жараёнларга тузатиш киритиш ва яхшилашга ёрдам бериши мумкин.



Муҳимлик


2.11 Маълумот, агар уни тушириб қолдириш, нотўғри кўрсатиш ёки яшириш умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот (1.5-бандга қаранг) фойдаланувчиларининг муайян ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисидаги маълумот билан таъминлайдиган молиявий ҳисобот асосида қабул қилинадиган қарорларига таъсир кўрсатиши асосланган тарзда кутилса, муҳим ҳисобланади. Бошқача айтганда, муҳимлик ташкилот учун хос бўлган, ташкилотнинг алоҳида олинган ҳисоботи контекстида маълумот тааллуқли бўлган моддаларнинг характери ёки қийматидан (ёки ҳар иккисидан) келиб чиқиб аниқланадиган ўринлилик жиҳатини намоён қилади. Бинобарин, Кенгаш муҳимликнинг ягона миқдорий чегарасини белгилай олмайди ёки муайян вазиятда нима муҳим бўлиши мумкинлигини олдиндан аниқлай олмайди.



Рўйи-рост тақдим этиш


2.12 Молиявий ҳисоботлар иқтисодий ҳодисаларни сўзлар ва рақамларда намоён этади. Молиявий маълумот фойдали бўлиши учун у нафақат ўринли иқтисодий ҳодисаларни намоён қилиши, балки уларни тақдим этишга мўлжалланган иқтисодий ҳодисаларнинг моҳиятини рўйи-рост тақдим этиши лозим. Кўп ҳолларда иқтисодий ҳодисанинг моҳияти ва унинг ҳуқуқий шакли бир хил бўлади. Агар улар фарқ қилса, фақат ҳуқуқий шакли тўғрисидаги маълумот тақдим этиш иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этмайди (4.59 - 4.62-бандларга қаранг).


2.13 Агар акс эттириш қуйидаги учта хусусиятга эга бўлса, у мутлақ рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши мумкин. У тўлиқ, бетараф ва хатолардан холи бўлишини ўз ичига олади. Мукаммалликка камдан-кам эришилади, агар умуман эришишнинг имкони бўлса, албатта. Кенгашнинг мақсади мазкур сифатларни имконият даражасида максималлаштиришдан иборатдир.


2.14 Тўлиқ акс эттириш фойдаланувчи акс эттирилаётган иқтисодий ҳодисани, жумладан барча тавсифлар ва тушунтиришларни тушуниши учун зарур бўлган барча маълумотни ўз ичига олади. Масалан, активлар гуруҳини тўлиқ акс эттириш, камида, мазкур гуруҳ таркибига кирувчи активлар тавсифини, гуруҳ таркибидаги барча активларнинг сон билан акс эттирилишини, шунингдек мазкур сон билан акс эттирилиш нимани намоён қилиши тавсифини (масалан, бошланғич қиймат ёки ҳаққоний қиймат) ўз ичига олиши лозим. Баъзи моддалар учун тўлиқ акс эттириш ушбу моддаларнинг сифати ва тавсифи, уларнинг сифати ва тавсифига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар ва ҳолатлар тўғрисидаги аҳамиятли ҳолатларни тушунтиришни, шунингдек сон билан акс эттиришни аниқлаш учун фойдаланилган жараённи назарда тутиши ҳам мумкин.


2.15 Бетараф акс эттириш бу молиявий маълумотни танлаш ёки тақдим этишда нохолислик бўлмаслигидир. Кимнингдир фойдасига ёки зарарига ишлайдиган, эътиборни кучайтирадиган ёки заифлаштирадиган ёхуд молиявий маълумот фойдаланувчилари томонидан ижобий ёки салбий қабул қилиниши эҳтимолини ошириш учун уларнинг фикрини қандайдир тарзда манипуляция қилувчи бир ёқлама акс эттириш бетараф акс эттириш ҳисобланмайди. Бетараф маълумот қандайдир мақсадга эга бўлмаган ёки фойдаланувчиларнинг қарорларига таъсир кўрсатмайдиган маълумотни англатмайди. Аксинча, ўринли молиявий маълумот ўз таърифига кўра, фойдаланувчиларнинг қарорларига таъсир кўрсатишга қодир.


2.16 Бетарафлик эҳтиёткорлик билан мустаҳкамланади. Эҳтиёткорлик ноаниқлик шароитларида мулоҳазалардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишдир. Эҳтиёткорликни қўллаш активлар ва даромадлар ошириб кўрсатилмаслигини, мажбуриятлар ва харажатлар эса камайтириб кўрсатилмаслигини англатади(6). Тенг даражада, эҳтиёткорликни қўллаш активлар ёки даромадларнинг камайтирилишига ёхуд мажбуриятлар ёки харажатларнинг оширилишига йўл қўймайди. Бу каби номутаносибликлар келгуси даврларда даромадлар ёки харажатларнинг ошириб ёки камайтириб кўрсатилишига олиб келиши мумкин.


2.17 Эҳтиёткорликни қўллаш асимметрияга бўлган эҳтиёжни, масалан мажбуриятлар ёки харажатларни тан олишга нисбатан активлар ёки даромадларни тан олишни асослаш учун анча ишончли далилларга бўлган мунтазам эҳтиёжни назарда тутмайди. Бундай асимметрия фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифи ҳисобланмайди. Шунга қарамай, муайян стандартлар, агар бу мақсади бўйича рўйи-рост тақдим этадиган энг ўринли маълумотни танлашни таъминлашга мўлжалланган қарорларнинг оқибати бўлса, асимметрик талабларни ўз ичига олиши мумкин.


2.18 Рўйи-рост тақдим этиш ҳар жиҳатдан аниқликни англатмайди. Хатолардан холи бўлиш иқтисодий ҳодисанинг тавсифида хатолар ёки маълумотнинг тушириб қолдирилиши мавжуд эмаслигини ва тақдим этилган маълумотни олиш учун фойдаланилган жараён хатосиз танланганлиги ва қўлланганини англатади. Ушбу контекстда хатолардан холи бўлиш ҳар жиҳатдан мутлақо аниқликни англатмайди. Масалан, кузатилмайдиган нарх ёки қийматни баҳолаш аниқ ёки ноаниқлигини билиб бўлмайди. Лекин, агар сумма ҳисоб баҳоси сифатида аниқ ва равшан тавсифланса, баҳолаш жараёни характери ва чеклови тушунтирилса ва лозим даражада баҳоланган қийматни аниқлаш жараёнини танлаш ва қўллашда хатога йўл қўйилмаган бўлса, мазкур баҳолаш рўйи-рост тақдим этилган бўлиши мумкин.


2.19 Молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар бевосита кузатиладиган бўлмаса ва бунинг ўрнига ҳисоб баҳосидан фойдаланган ҳолда аниқланиши лозим бўлса, баҳолаш ноаниқлиқлари юзага келади. Асосланган ҳисоб баҳосини қўллаш молиявий маълумотни тайёрлашнинг зарур компоненти ҳисобланади ва агар мазкур ҳисоб-китоб аниқ ва равшан тавсифланган ва тушунтирилган бўлса, бундай маълумотнинг фойдалилигини камайтирмайди. Ҳатто баҳолашнинг юқори даражада ноаниқлиги бундай ҳисоб баҳосини фойдали маълумот тақдим этишига тўсқинлик қилмайди (2.22-бандга қаранг).



Фундаментал сифат тавсифларини қўллаш


2.20 Маълумот фойдали бўлиши учун у ҳам ўринли бўлиши, ҳам нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши лозим. Ўринли бўлмаган иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этиш ҳам, ўринли иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этмаслик ҳам фойдаланувчиларга тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам бермайди.


2.21 Фундаментал сифат тавсифларини қўллашнинг энг оқилона ва самарали жараёни одатда қуйидагича бўлади (маълумотнинг фойдалилигини оширувчи тавсифларнинг таъсирини ва ушбу мисолда эътиборга олинмаган сарфларга нисбатан чекловларни ҳисобга олган ҳолда). Биринчидан, ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий маълумотидан фойдаланувчилар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган иқтисодий ҳодиса аниқланади. Иккинчидан, энг ўринли бўладиган ушбу иқтисодий ҳодиса тўғрисидаги маълумот тури аниқланади. Учинчидан, ушбу маълумотдан фойдаланиш имконияти ва у мазкур иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этишни таъминлай олиши аниқланади. Агар шундай бўлса, маълумотнинг асос бўладиган сифат тавсифларига мос келишини таъминлаш жараёни ушбу босқичда якунланади. Акс ҳолда, жараён кейинги энг ўринли маълумот турига нисбатан такрорланади.


2.22 Айрим ҳолларда, иқтисодий ҳодисалар тўғрисида фойдали маълумот тақдим этишдан иборат бўлган молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг мақсадига эришиш учун асос бўладиган сифат тавсифлари ўртасида оптимал нисбатни танлаш зарур бўлиши мумкин. Масалан, иқтисодий ҳодиса тўғрисидаги энг ўринли маълумот юқори даражада ноаниқликдаги ҳисоб баҳоси бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда ҳисоб баҳосини аниқлашда ноаниқликлар даражаси шунчалик юқори бўлиши мумкинки, ҳисоб баҳоси мазкур иқтисодий ҳодисани етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши юзасидан шубҳа юзага келиши мумкин. Айрим бундай ҳолларда мазкур ҳисоб баҳосининг тавсифи ва унга таъсир кўрсатувчи ноаниқликларни тушунтириш илова қилинадиган ноаниқликларнинг юқори даражасига эга ҳисоб баҳоси энг фойдали маълумот бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бундай маълумот иқтисодий ҳодисани етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминлай олмайдиган бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, энг фойдали маълумот камроқ ўринли бўлган, бироқ уни баҳолаш ноаниқликлари даражаси паст бўлган бошқа турдаги ҳисоб баҳосини ўз ичига олиши мумкин. Чекланган ҳолларда, фойдали маълумотни тақдим этадиган ҳеч қандай ҳисоб баҳоси мавжуд бўлмаслиги мумкин. Бундай чекланган ҳолларда, ҳисоб баҳосига асосланмаган маълумотни тақдим этиш зарур бўлиши мумкин.



Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган

сифат тавсифлари


2.23 Қиёсийлик, текширилувчанлик, ўз вақтида тақдим этиш ва тушунарлилик ўринли ва нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этишни таъминлайдиган маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари ҳисобланади. Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари, агар иккала усул тенг даражада ўринли маълумот тақдим этади ва ушбу иқтисодий ҳодисани тенг даражада рўйи-рост тақдим этишни таъминлайди деб ҳисобланса, бундай иқтисодий ҳодисани акс эттириш учун иккита усулдан қайси биридан фойдаланиш лозимлигини аниқлашга ҳам ёрдам бериши мумкин.



Қиёсийлик


2.24 Фойдаланувчилар томонидан қарорлар қабул қилиниши муқобил вариантлардан бирини танлаш, масалан, инвестицияни сотиш ёки сақлаб туриш ёхуд бир ҳисобот берувчи ташкилотга ёки бошқасига инвестиция киритиш бўйича танловни назарда тутади. Бинобарин, ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисидаги маълумот, агар уни бошқа ташкилотлар тўғрисидаги шу каби маълумот билан ва бошқа давр ёки бошқа сана учун худди шу ташкилот тўғрисидаги шу каби маълумот билан қиёслаш мумкин бўлса, фойдалироқ бўлади.


2.25 Қиёсийлик фойдаланувчиларга моддалар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни аниқлаш ва тушуниш имконини берадиган сифат тавсифи ҳисобланади. Бошқа сифат тавсифларидан фарқли тарзда, қиёсийлик алоҳида бир моддага боғлиқ бўлмайди. Қиёслаш учун камида иккита модда зарур бўлади.


2.26 Изчиллик тушунчаси, қиёсийлик билан боғлиқ бўлсада, у билан бир хил эмас. Изчиллик айнан бир хил моддаларга нисбатан битта ташкилот доирасида турли даврларда ёки турли ташкилотларга нисбатан бир даврда айнан бир хил усуллардан фойдаланишни назарда тутади. Қиёсийлик мақсад ҳисобланади; изчиллик шу мақсадга эришишга ёрдам беради.


2.27 Қиёсийлик бир хилликни билдирмайди. Маълумот қиёсий бўлиши учун ўхшаш бўлган нарсалар ўхшаш тарзда бўлиши, фарқ қилувчи нарсалар эса турлича бўлиши лозим. Агар ўхшаш бўлмаган нарсалар ўхшаш тақдим этилса, ўхшаш нарсалар эса фарқли тақдим этилса, молиявий маълумотнинг қиёсийлиги ошмайди.


2.28 Қиёсийликнинг айрим даражасига маълумот фундаментал сифат тавсифларига мувофиқ келганда эришиш мумкин бўлади. Ўринли иқтисодий ҳодисани табиий равишда рўйи-рост тақдим этиш бошқа ҳисобот берувчи ташкилотнинг шу каби ўринли иқтисодий ҳодисасини рўйи-рост тақдим этиш билан қиёслашнинг айрим даражасини сақлаши лозим.


2.29 Битта иқтисодий ҳодиса бир нечта усуллар билан рўйи-рост тақдим этилиши мумкинлигига қарамай, айнан битта иқтисодий ҳодисага нисбатан ҳисобнинг муқобил усулларидан фойдаланишга йўл қўйилганда қиёсийлик камаяди.



Текширилувчанлик


2.30 Текширилувчанлик маълумот уни тақдим этишга мўлжалланган иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этишига фойдаланувчиларни ишонтиришга ёрдам беради. Текширилувчанлик турли хабардор ва мустақил кузатувчилар аниқ келишувга эга бўлмасада, муайян акс эттириш рўйи-рост эканлигига бўйича умумий фикрга келишлари мумкинлигини англатади. Миқдорий маълумот текширилувчан бўлиши учун ягона мумкин бўлган ҳисоб баҳосини намоён этиши шарт эмас. Мумкин бўлган қийматлар диапазони ва улар билан боғлиқ эҳтимолликлар ҳам текширилувчан бўлиши мумкин.


2.31 Текширилувчанлик бевосита ёки билвосита бўлиши мумкин. Бевосита текширилувчанлик бевосита кузатиш йўли билан сонли ёки бошқа маълумотни текширишни билдиради, масалан, пул маблағларини санаш йўли билан. Билвосита текширилувчанлик модел, формулалар ва бошқа усулларга киритиладиган маълумотларни текшириш ва худди шу методологиядан фойдаланган ҳолда олинган натижаларни қайта ҳисоблашни англатади. Мисол тариқасида, захираларнинг баланс қийматини текшириш кирувчи маълумотларни (сони ва қийматини) текшириш ва қиймат оқими бўйича худди шу тахминдан фойдаланган ҳолда давр охирига захираларни қайта ҳисоблаш (масалан, "биринчи кирим, биринчи чиқим қилиниши" (ФИФО) усулидан фойдаланган ҳолда) йўли билан амалга оширилиши мумкин.


2.32 Айрим тушунтишларни ва прогноз молиявий маълумотни текшириш имконияти фақат келгуси даврда пайдо бўлиши ёки умуман мавжуд бўлмаслиги мумкин. Фойдаланувчиларга улар бундай маълумотдан фойдаланишни хохлаётганликларини ҳал қилишга ёрдам бериш учун одатда таянч бўладиган тахминлар, мазкур маълумотни йиғиш усуллари, шунингдек мазкур маълумотни тасдиқлайдиган омиллар ва ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш зарур.



Ўз вақтида тақдим этиш


2.33 Ўз вақтида тақдим этиш бу қарор қабул қилувчи шахслар томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир кўрсатишга қодир бўлиши учун улар томонидан маълумотни ўз вақтида олинишини англатади. Қоида тариқасида, маълумотнинг фойдалилиги унинг муддати ўтган сари камайиб боради. Лекин, баъзи маълумотлар ҳисобот даври якунлангандан кейин узоқ вақт давомида ўз вақтида тақдим этилган бўлиб ҳисобланиши мумкин, чунки, масалан, баъзи фойдаланувчилар трендларни аниқлаши ва баҳолаши лозим бўлиши мумкин.



Тушунарлилик


2.34 Маълумотни таснифлаш, тизимлаштириш ҳамда аниқ ва қисқа тақдим этиш уни тушунарли қилади.


2.35 Айрим иқтисодий ҳодисалар ўз моҳиятига кўра мураккаб ва тушуниш учун содда шаклда тақдим этиб бўлмайди. Бундай иқтисодий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотни молиявий ҳисоботлардан чиқариб ташлаш ушбу молиявий ҳисоботлардаги маълумотни тушунишни осонлаштириши мумкин. Лекин, бундай ҳисоботлар тўлиқ бўлмайди ва, оқибатда, чалғитадиган бўлиши мумкин.


2.36 Молиявий ҳисоботлар бизнес ва иқтисодий фаолият тўғрисида етарли билимга эга, шунингдек маълумотни синчковлик билан кўриб чиқадиган ва таҳлил қиладиган фойдаланувчилар учун тайёрланади. Баъзида, ҳатто яхши хабардор бўлган ва синчков фойдаланувчилар ҳам мураккаб иқтисодий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни тушуниш учун маслаҳатчи ёрдамига эҳтиёж сезишлари мумкин.



Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган

сифат тавсифларини қўллаш


2.37 Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари максимал имкон даражасида таъминланиши лозим. Лекин, агар маълумот ўринли бўлмаса ёки у нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этишни таъминламаса, маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари алоҳида ҳам, биргаликда ҳам маълумотни фойдали қила олмайди.


2.38 Маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифларини қўллаш берилган изчил тартибни бажаришни назарда тутмайдиган такрорланувчи жараённи намоён қилади. Баъзан бир сифат тавсифининг қийматини максималлаштириш учун бошқа сифат тавсифи қийматини камайтиришга тўғри келиши мумкин. Масалан, янги стандартни перспектив қўллаш натижасида қиёсийликнинг вақтинча пасайиши узоқ муддатли даврда маълумотнинг ўринлилигини ёки рўйи-рост тақдим этишни ошириш мақсадларида ўзини оқлаши мумкин. Маълумотни лозим даражада ёритиб бериш қиёсий бўлмаган маълумотларни қисман қоплаши мумкин.



Тақдим этиладиган молиявий

ҳисоботларнинг фойдалилиги билан

боғлиқ сарфларга нисбатан чеклов


2.39 Сарфлар молиявий ҳисоботларда тақдим этилиши мумкин бўлган маълумотга нисбатан муқаррар чекловни намоён қилади. Ҳисоботга доир молиявий маълумотни тақдим этиш сарфлар билан боғлиқ ва ушбу сарфлар мазкур маълумотни тақдим этишдан олинган наф билан оқланиши муҳимдир. Эътиборга олиниши лозим бўлган сарфлар ва нафларнинг бир нечта турлари мавжуд.


2.40 Молиявий маълумотни тақдим этувчи ташкилотлар молиявий маълумотни йиғиш, қайта ишлаш, текшириш ва тарқатишга катта куч сарфлайди, лекин натижада фойдаланувчилар ушбу сарфларни инвестициялардан самаранинг камайиши тарзида амалга оширадилар. Молиявий маълумотдан фойдаланувчилар шунингдек, тақдим этилган маълумотни таҳлил қилиш ва талқин қилиш бўйича сарфларни ҳам амалга оширадилар. Агар зарур маълумот тақдим этилмаса, фойдаланувчилар уни қандайдир бошқа манбалардан олиш ёки уни ҳисоб йўли билан баҳолаш учун қўшимча сарфларни амалга оширадилар.


2.41 Ўринли ва нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этадиган молиявий маълумотни тақдим этиш фойдаланувчиларга кўпроқ ишонч билан қарорлар қабул қилишга ёрдам беради. Бу капитал бозорларининг анча самарали фаолият кўрсатиши ва умуман иқтисодиёт учун капитал қийматининг пасайишига олиб келади. Алоҳида инвестор, қарз берувчи ёки бошқа кредитор ҳам кўпроқ хабардор бўлган ҳолда қарор қабул қилишдан наф кўради. Лекин, умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлар ҳар бир алоҳида фойдаланувчи учун ўринли бўлган барча маълумотни ўз ичига олиши мумкин эмас.


2.42 Сарфларга нисбатан чекловни қўллашда, Кенгаш аниқ маълумотни тақдим этишдан олинган наф ушбу маълумотни тақдим этиш ва фойдаланиш мақсадларида амалга оширилган сарфларни оқлаши қанчалик эҳтимолли эканини баҳолайди. Янги стандартни ишлаб чиқишда сарфларга нисбатан чекловни қўллаган ҳолда, Кенгаш молиявий маълумот тақдим этадиганларнинг, шунингдек ушбу маълумотдан фойдаланувчилар, аудиторлар, илмий доира вакиллари ва бошқа шахсларнинг кўриб чиқилаётган стандарт билан боғлиқ наф ва сарфларнинг кутилаётган тавсифи ва ҳажмига нисбатан фикрларини сўраб олади. Аксарият ҳолларда баҳолаш миқдорий ва сифатли маълумотга асосланади.


2.43 Индивидуал фикрларнинг ўз-ўзидан субъективлиги сабабли, молиявий маълумотнинг аниқ моддаларини тақдим этиш бўйича сарфлар ва нафларни баҳолаш фарқланади. Шунинг учун, Кенгаш молиявий ҳисоботларни тақдим этиш бўйича сарфлар ва нафларни фақат алоҳида ҳисобот берувчи ташкилотларга эмас, балки умуман молиявий ҳисоботлар тақдим этишга нисбатан кўриб чиқишга интилади. Бу дегани сарфлар ва нафларни баҳолаш барча ташкилотлар учун ҳар доим ҳисоботга бир хил талаблар қўйилишини оқлашини англатмайди. Ташкилотлар ҳажмининг фарқланиши, улар томондан капитал жалб қилиш усулларининг фарқланиши (очиқ бозорларда ёки хусусий тартибда), фойдаланувчилар эҳтиёжларининг фарқланиши ва бошқа омиллар сабабли фарқлар ўринли бўлиши мумкин.



3-БОБ - МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ

ВА ҲИСОБОТ БЕРУВЧИ ТАШКИЛОТ


Молиявий ҳисобот


3.1 1 ва 2-бобларда умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларда тақдим этиладиган маълумотлар кўриб чиқилади, 3 - 8-бобларда эса маълумотни умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларнинг алоҳида шаклида, айнан умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботда тақдим этиш масалалари кўриб чиқилади. Молиявий ҳисобот(7) ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисобот элементлари таърифларига жавоб берадиган иқтисодий ресурслар, ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари, шунингдек мазкур ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади (4.1-жадвалга қаранг).



Молиявий ҳисоботнинг мақсади ва таркиби


3.2 Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ҳисобот берувчи ташкилотнинг келгуси соф пул маблағлари кирими бўйича истиқболни баҳолашда ва ташкилот раҳбариятининг унинг иқтисодий ресурсларини масъулиятли бошқариш бўйича фаолиятини баҳолашда фойдали бўладиган ҳисобот берувчи ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари(8) тўғрисидаги молиявий маълумотни тақдим этишдан иборатдир (1.3-бандга қаранг).


3.3 Ушбу маълумот қуйидагиларда тақдим этилади:

(а) активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал тан олинадиган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда;

(б) даромадлар ва харажатлар тан олинадиган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (ҳисоботларда)(9); ва

(в) қуйидагилар тўғрисидаги маълумот тақдим этиладиган ва ёритиб бериладиган ҳисоботларда ва изоҳларда:

(i) тан олинган активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар (5.1-бандга қаранг), шу жумладан уларнинг характери ва ушбу тан олинган активлар ва мажбуриятлардан юзага келадиган рисклар тўғрисида маълумот;

(ii) тан олинмаган активлар ва мажбуриятлар (5.6-бандга қаранг), шу жумладан уларнинг характери ва улардан юзага келадиган рисклар тўғрисида маълумот;

(iii) пул оқимлари;

(iv) ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари ва ушбу шахсларга тақсимлашлар; ва

(v) тақдим этилган ёки ёритиб берилган суммаларни баҳолашда фойдаланилган усуллар, фаразлар ва мулоҳазалар, шунингдек ушбу усуллар, фаразлар ва мулоҳазалардаги ўзгаришлар.



Ҳисобот даври


3.4 Молиявий ҳисобот муайян вақт даврига (ҳисобот даврига) нисбатан тайёрланади ва қуйидагилар тўғрисида маълумот тақдим этади:

(а) ҳисобот даврининг охирги санасида ёки ҳисобот даври мобайнида мавжуд бўлган активлар ва мажбуриятлар, шу жумладан тан олинмаган активлар ва мажбуриятлар ҳамда хусусий капитал тўғрисида; ва

(б) ҳисобот даври учун даромадлар ва харажатлар тўғрисида.


3.5 Шунингдек, молиявий ҳисобот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ўзгаришлар ва трендларни аниқлаш ва баҳолашга ёрдам бериш мақсадида камида битта олдинги давр учун қиёсий маълумотни тақдим этади.


3.6 Келгуси операциялар ва бошқа келгуси ҳодисалар тўғрисидаги маълумот (прогноз маълумот) қуйидаги шартларда молиявий ҳисоботга киритилади:

(а) ташкилотнинг ҳисобот даври охирги санасида ёки ҳисобот даври мобайнида мавжуд бўлган ёхуд ҳисобот даври учун даромадларга ёки харажатларга доир бўлган активлари ва мажбуриятлари, шу жумладан тан олинмаган активлари ва мажбуриятлари ёки хусусий капиталига доир бўлса; ва

(б) молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун фойдали бўлса.

Масалан, актив ёки мажбурият келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳоси ёрдамида баҳоланса, бундай келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳоси тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга унда акс эттирилган баҳоларни тушунишга ёрдам бериши мумкин. Молиявий ҳисобот, қоидага кўра, прогноз маълумотнинг бошқа турларини, масалан, раҳбариятнинг ҳисобот берувчи ташкилотга нисбатан кутишлари ва стратегияси тўғрисидаги тушунтириш материалларини таъминламайди.


3.7 Молиявий ҳисобот ҳисобот даври охиридан кейин рўй берган операциялар ва бошқа ҳодисалар тўғрисидаги маълумотни, агар бундай маълумотни тақдим этиш молиявий ҳисоботнинг мақсадига эришиш учун зарур бўлса, ўз ичига олади (3.2-бандга қаранг).



Молиявий ҳисоботни тақдим этиш позицияси


3.8 Молиявий ҳисобот мавжуд ёки потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ёхуд бошқа кредиторларнинг қандайдир аниқ гуруҳи позициясидан эмас, умумий ҳолатда ҳисобот берувчи ташкилот позициясидан кўриб чиқиладиган операциялар ва бошқа ҳодисалар тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.



Фаолият узлуксизлиги фарази


3.9 Молиявий ҳисобот одатда ҳисобот берувчи ташкилот ўз фаолиятини узлуксиз амалга ошириши ва яқин келажакда уни амалга оширишда давом эттириши тўғрисидаги фараз асосида тайёрланади. Шу тариқа, ташкилотнинг ўз фаолиятини тугатиш ёки ўзининг тижорат фаолиятини тўхтатиш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқлиги фараз қилинади. Агарда бундай ният ёки зарурат мавжуд бўлса, молиявий ҳисоботни бошқа асосда тайёрлаш талаб қилиниши мумкин. Бу ҳолда молиявий ҳисоботда фойдаланилган асос тавсифланади.



Ҳисобот берувчи ташкилот


3.10 Ҳисобот берувчи ташкилот - бу молиявий ҳисоботни тайёрлаши шарт бўлган ёки уни тайёрлаш тўғрисида мустақил қарор қабул қиладиган ташкилот. Ҳисобот берувчи ташкилот битта ташкилотни, ташкилотнинг бир қисмини ёки бир нечта ташкилотларни ўз ичига олиши мумкин. Ҳисобот берувчи ташкилот юридик шахс бўлиши шарт эмас.


3.11 Баъзан битта ташкилот (бош ташкилот) бошқа ташкилот (шўъба ташкилот) устидан назоратга эга бўлади. Агар ҳисобот берувчи ташкилот ҳам бош ташкилотни, ҳам унинг шўъба ташкилотини ўз ичига олса, ушбу ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботи "консолидациялашган молиявий ҳисобот" ҳисобланади (3.15 - 3.16-бандларга қаранг). Агар ҳисобот берувчи ташкилот фақат бош ташкилотнинг ўзидан иборат бўлса, мазкур ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботи "консолидациялашмаган молиявий ҳисобот" ҳисобланади (3.17 - 3.18-бандларга қаранг).


3.12 Агар ҳисобот берувчи ташкилот бош ташкилот - шўъба ташкилот муносабатлари билан боғланмаган икки ёки ундан ортиқ ташкилотларни ўз ичига олса, ҳисобот берувчи ташкилотнинг ушбу молиявий ҳисоботи "комбинациялашган молиявий ҳисобот" ҳисобланади.


3.13 Қуйидаги шартларда ҳисобот берувчи ташкилотнинг аниқ чегараларини аниқлаш мураккаб бўлиши мумкин:

(а) ҳисобот берувчи ташкилот юридик шахс ҳисобланмаса; ва

(б) фақат бош ташкилот - шўъба ташкилот муносабатлари билан боғланган юридик шахслардан иборат бўлмаса.


3.14 Бундай ҳолларда, ҳисобот берувчи ташкилотнинг чегараларини аниқлаш ҳисобот берувчи ташкилот молиявий ҳисоботи асосий фойдаланувчиларининг маълумотга бўлган эҳтиёжларига боғлиқ. Ушбу фойдаланувчилар у нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этадиган ўринли маълумотга эҳтиёжлари бор. Рўйи-рост тақдим этиш қуйидагиларни назарда тутади:

(а) ҳисобот берувчи ташкилотнинг чегаралари унинг иқтисодий фаолият турларининг ихтиёрий ёки тўлиқ бўлмаган турлари тўпламидан иборат бўлмайди;

(б) ҳисобот берувчи ташкилотнинг чегараларида кўрсатилган иқтисодий фаолият турлари тўпламининг киритилиши бетараф маълумот тақдим этилишини таъминлайди; ва

(в) ҳисобот берувчи ташкилотнинг чегаралари қандай тарзда аниқланганлиги ва ҳисобот берувчи ташкилот нимадан иборат эканлигининг тавсифи тақдим этилади.



Консолидациялашган ва консолидациялашмаган

молиявий ҳисобот


3.15 Консолидациялашган молиявий ҳисобот ягона ҳисобот берувчи ташкилот сифатида бош ташкилот ва унинг шўъба ташкилотларининг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумотни тақдим этади. Мазкур маълумот бош ташкилотнинг мавжуд ва потенциал инвесторлари, қарз берувчилари ва бошқа кредиторлари учун бош ташкилотга келгуси соф пул маблағлари кирими истиқболини баҳолашда фойдали ҳисобланади. Чунки бош ташкилотга соф пул маблағлари кирими шўъба ташкилотлар томонидан бош ташкилот фойдасига тақсимлашларни ўз ичига олади ва бундай тақсимлашлар шўъба ташкилотга соф пул маблағлари киримига боғлиқ.


3.16 Консолидациялашган молиявий ҳисобот муайян шўъба ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида алоҳида маълумот тақдим этиш учун мўлжалланмаган. Бундай маълумотни таъминлашга шўъба ташкилотнинг ўз молиявий ҳисоботи мўлжалланган.


3.17 Консолидациялашмаган молиявий ҳисобот шўъба ташкилотининг эмас, бош ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот тақдим этиш учун мўлжалланган. Бундай маълумот қуйидаги сабабларга кўра бош ташкилотнинг мавжуд ва потенциал инвесторлари, қарз берувчилари ва бошқа кредиторларига фойдали бўлиши мумкин:

(а) бош ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари одатда бундай талаб қилиш ҳуқуқининг эгасига унинг шўъба ташкилотига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини бермайди; ва

(б) айрим юрисдикцияларда бош ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари ўртасида қонунчиликка асосан тақсимланиши мумкин бўлган суммалар ушбу бош ташкилотнинг тақсимланадиган резервлари миқдорига боғлиқ.

Бош ташкилот ўзининг айрим ёки барча активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумотни тақдим этиш усулларидан яна бири бундай маълумотни консолидациялашган молиявий ҳисоботга изоҳларда тақдим этиш ҳисобланади.


3.18 Консолидациялашмаган молиявий ҳисоботда тақдим этиладиган маълумот, қоидага биноан, бош ташкилотнинг мавжуд ва потенциал инвесторлари, қарз берувчилари ва бошқа кредиторларининг маълумотга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли эмас. Шунга кўра, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тақдим этиш талаб этиладиган ҳолларда консолидациялашмаган молиявий ҳисобот консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг ўрнини боса олмайди. Шунга қарамай, бош ташкилот консолидациялашган молиявий ҳисоботга қўшимча равишда консолидациялашмаган молиявий ҳисоботни тайёрлаши талаб этилиши ёки ўз танловига биноан уни тайёрлаши мумкин.



4-БОБ - МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ЭЛЕМЕНТЛАРИ


Кириш


4.1 Қуйидагилар Концептуал асосда белгиланган молиявий ҳисобот элементлари ҳисобланади:

(а) ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳолатига оид активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитал; ва

(б) ҳисобот берувчи ташкилот фаолиятининг молиявий натижаларига оид даромадлар ва харажатлар.


4.2 Мазкур элементлар 1-бобда таърифланган иқтисодий ресурслар, талаб қилиш ҳуқуқлари ва иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ ва улар 4.1-жадвалда таърифланган.



4.1-жадвал. Молиявий ҳисобот элементлари

        

1-бобда кўриб чиқилган

тушунчалар


Элемент

Таъриф ёки тавсиф

Иқтисодий ресурс


Актив

Олдинги ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан назорат қилинадиган мавжуд иқтисодий ресурс.




Иқтисодий ресурс бу иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга бўлган ҳуқуқ ҳисобланади.


Талаб қилиш ҳуқуқи


Мажбурият

Ташкилотнинг олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарлиги.



Хусусий капитал

Ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улуш.


Фаолиятнинг молиявий натижаларини акс эттирадиган иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги ўзгаришлар


Даромадлар

Хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайиши.



Харажатлар

Хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошиши.


Иқтисодий ресурслар ва талаб қилиш ҳуқуқларидаги бошқа ўзгаришлар


-

Ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари ва уларга тақсимлашлар.



-

Хусусий капиталнинг ошиши ёки камайишига олиб келмайдиган активлар ёки мажбуриятларни айрибошлаш.


         

         

Актив таърифи


4.3 Актив - олдинги ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан назорат қилинадиган мавжуд иқтисодий ресурс.


4.4 Иқтисодий ресурс - бу иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга бўлган ҳуқуқ.

4.5 Мазкур бўлимда мазкур таърифларнинг учта жиҳати кўриб чиқилади:

(а) ҳуқуқ (4.6 - 4.13-бандларга қаранг);

(б) иқтисодий нафлар яратиш потенциали (4.14 - 4.18-бандларга қаранг); ва

(в) назорат (4.19 - 4.25-бандларга қаранг).



Ҳуқуқ


4.6 Иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга ҳуқуқлар турли шаклларга эга бўлиши мумкин, жумладан:

(а) бошқа томоннинг мажбуриятига мувофиқ келадиган ҳуқуқлар (4.39-бандга қаранг), масалан:

(i) пул маблағларини олиш ҳуқуқлари;

(ii) товарлар ёки хизматларни олиш ҳуқуқлари;

(iii) иқтисодий ресурсларни бошқа томон билан манфаатли шартларда айрибошлаш ҳуқуқлари. Бундай ҳуқуқларга, масалан, ҳозирги вақтда манфаатли ҳисобланадиган иқтисодий ресурсларни сотиб олиш учун форвард шартномаси ёки иқтисодий ресурсларни сотиб олиш учун опцион киради;

(iv) бошқа томоннинг иқтисодий ресурсни ўтказиш мажбуриятидан келиб чиқадиган муайян келгуси ҳодиса рўй берган тақдирда олинадиган нафга бўлган ҳуқуқлар (4.37-бандга қаранг);

(б) бошқа томоннинг мажбуриятига мувофиқ келмайдиган ҳуқуқлар, масалан:

(i) асосий воситалар объектлари ёки захиралар каби жисмоний объектларга бўлган ҳуқуқлар. Бундай хуқуқларга жисмоний объектдан фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара объектининг тугатиш қийматидан наф олишга бўлган ҳуқуқ мисол бўлади;

(ii) интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи.


4.7 Кўп ҳуқуқлар шартнома шартлари, қонунчилик талаблари ёки шунга ўхшаш шартлар орқали юзага келади. Масалан, ташкилот жисмоний объектга эгалик ёки ижара ҳуқуқида эгалик, қарз инструментига ёки улушли инструментга эгалик ёки рўйхатдан ўтказилган патентга эгалик натижасида ҳуқуққа эга бўлиши мумкин. Лекин, ташкилот бошқа усуллар билан ҳам ҳуқуқлар олиши мумкин, масалан:

(а) умумий фойдаланишнинг имконияти бўлмаган ноу-хауни сотиб олиш ёки яратиш йўли билан (4.22-бандга қаранг); ёки

(б) бошқа томонда бундай бошқа томоннинг эълон қилинган сиёсати ёки аниқ баёнотларида унинг шаклланган амалиётига зид бўлиши мумкин бўлган тарзда ҳаракат қилишининг амалий имконияти мавжуд эмаслиги натижасида юзага келган мажбуриятнинг мавжудлиги орқали (4.31-бандга қаранг).


4.8 Айрим товарлар ёки хизматлар, масалан, ёлланма ходимлар хизмати бир пайтда олинади ва истеъмол қилинади. Ташкилотнинг бундай товарлар ёки хизматлар билан боғлиқ иқтисодий нафларни олишга бўлган ҳуқуқи ташкилот томонидан ушбу товарлар ёки хизматларни истеъмол қилиш пайтига қадар жуда қисқа муддат мобайнида мавжуд бўлади.


4.9 Ташкилотнинг барча ҳуқуқлари ҳам ушбу ташкилотнинг активлари ҳисобланмайди - ҳуқуқлар ташкилотнинг активлари ҳисобланиши учун иккита шартга риоя қилиниши лозим: ҳуқуқлар барча бошқа томонлар учун мавжуд иқтисодий нафлар келтиришидан ташқари ташкилот учун иқтисодий нафлар келтириш потенциалига эга бўлиши лозим (4.14 - 4.18-бандларга қаранг) ва ташкилот томонидан назорат қилиниши лозим (4.19 - 4.25-бандларга қаранг). Масалан, аҳамиятли сарфларсиз барча томонлар фойдаланиши учун мавжуд ҳуқуқлар - хусусан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган йўл ёки ноу-хаудан фойдаланиш ҳуқуқи - қоидага биноан, уларга эга бўлган ташкилот учун активлар ҳисобланмайди.


4.10 Ташкилот ўзидан иқтисодий нафлар олиш ҳуқуқига эга бўла олмайди. Шунга кўра:

(а) ташкилот томонидан чиқарилган ва натижада у томондан қайта сотиб олинган ва сақланадиган қарз инструментлари ёки улушли инструментлар, масалан сотиб олинган ўз акциялари мазкур ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ҳисобланмайди; ва

(б) агар ҳисобот берувчи ташкилот бир нечта юридик шахсни ўз ичга олса, ушбу юридик шахсларнинг бири томонидан чиқарилган ва ушбу юридик шахсларнинг бошқаси томонидан сақланадиган қарз инструментлари ёки улушли инструментлар ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ҳисобланмайди.


4.11 Умуман олганда, ташкилотнинг ҳар бир ҳуқуқи алоҳида активни намоён қилади. Лекин, ҳисоб мақсадлари учун боғлиқ ҳуқуқлар кўпинча битта активни намоён қиладиган битта ҳисоб бирлиги сифатида ҳисобга олинади (4.48 - 4.55-бандларга қаранг). Масалан, жисмоний объектга бўлган қонун билан таъминланган эгалик ҳуқуқи бир нечта ҳуқуқларни, жумладан қуйидаги ҳуқуқларни юзага келтириши мумкин:

(а) мазкур объектдан фойдаланиш ҳуқуқи;

(б) мазкур объектга бўлган ҳуқуқларни сотиш ҳуқуқи;

(в) мазкур объектга бўлган ҳуқуқни гаровга қўйиш ҳуқуқи; ва

(г) (а) - (в) кичик бандларида кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлар.


4.12 Кўп ҳолларда, жисмоний объектга бўлган қонуний эгалик ҳуқуқи билан боғлиқ ҳуқуқлар тўплами, битта актив сифатида ҳисобга олинади. Концептуал жиҳатдан иқтисодий ресурс жисмоний объектдан эмас, балки ҳуқуқлар тўпламидан иборат. Шунга қарамай, мазкур ҳуқуқлар тўпламини жисмоний объект сифатида тавсифлаш аксарият ҳолларда бундай ҳуқуқларни энг қисқа ва тушунарли усулда рўйи-рост тақдим этишни таъминлайди.


4.13 Айрим ҳолларда ҳуқуқнинг мавжудлиги ноаниқлик бўлади. Масалан, ташкилот ўзида бошқа томондан иқтисодий наф олиш ҳуқуқи мавжудлиги юзасидан ўша бошқа томон билан низолашиши мумкин. Мазкур ноаниқ ҳал қилингунга қадар, масалан суд қарори билан, ташкилотда ҳуқуқ мавжудлиги ва оқибатда, актив мавжудлиги ноаниқ бўлади. (Мавжудлиги ноаниқ бўлган активларни тан олиш тўғрисидаги масала 5.14-бандда кўриб чиқилади.)



Иқтисодий нафлар яратиш потенциали


4.14 Иқтисодий ресурс - бу иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга ҳуқуқ. Бундай потенциалнинг мавжуд бўлиши учун мутлақ аниқлик билан ёки ҳатто юқори эҳтимол билан мазкур ҳуқуқ иқтисодий нафлар яратишини тасдиқлаш мумкин бўлиши зарурати йўқ. Фақатгина мазкур ҳуқуқ мавжуд бўлиши ва камида битта ҳолатда мазкур ҳуқуқ барча бошқа томонлар учун мавжуд бўладиган нафлардан ташқари ташкилот учун иқтисодий нафларни ярата олиши зарурдир.


4.15 Ҳатто хуқуқнинг иқтисодий нафлар яратиш эҳтимоли кам бўлса ҳам, ҳуқуқ иқтисодий ресурс тушунчасига жавоб бериши мумкин ва шунинг учун актив бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ушбу кам эҳтимол актив тўғрисида қандай маълумотни тақдим этиш ва уни қандай тарзда тақдим этиш тўғрисидаги қарорларга, шу жумладан активни тан олиш (5.15 - 5.17-бандларга қаранг) ва уни қандай тарзда баҳолаш тўғрисидаги қарорларга таъсир кўрсатади.


4.16 Иқтисодий ресурс ташкилотга ҳуқуқлар бериш ёки масалан, қуйидаги ҳаракатлардан биттаси ёки бир нечтасини амалга ошириш имкониятини таъминлаш ҳисобига унинг учун иқтисодий нафлар яратиши мумкин:

(а) шартномавий пул оқимларини ёки бошқа иқтисодий ресурсни олиш;

(б) бошқа томон билан фойдали шартларда иқтисодий ресурсларни айирбошлаш;

(в) пул маблағлари тушишини таъминлаш ёки пул маблағларининг чиқимини олдини олиш, масалан қуйидагилар орқали:

(i) мазкур иқтисодий ресурсдан ёки алоҳида ёхуд бошқа иқтисодий ресурслар билан бирга товарларни ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиш;

(ii) мазкур иқтисодий ресурсдан бошқа иқтисодий ресурслар қийматини ошириш учун фойдаланиш; ёки

(iii) мазкур иқтисодий ресурсни бошқа томонга ижарага бериш;

(г) мазкур иқтисодий ресурсни сотиш натижасида пул маблағларини ёки бошқа иқтисодий ресурсларни олиш; ёхуд

(д) мазкур иқтисодий ресурсни ўтказиш йўли билан мажбуриятни сўндириш.


4.17 Иқтисодий ресурснинг қиймати унинг келгуси иқтисодий нафларни яратиш бўйича мавжуд потенциали билан аниқланишига қарамай, мазкур иқтисодий ресурс ушбу ҳуқуқ яратиши мумкин бўлган келгуси иқтисодий нафларни эмас, ушбу потенциалдан иборат бўлган мавжуд ҳуқуқни намоён қилади. Масалан, сотиб олинган опционнинг қиймати унинг ушбу опционни келгусида бирор санада фойдаланиш натижасида иқтисодий наф яратиш потенциали билан аниқланади. Лекин, иқтисодий ресурс бу келгусида опциондан бирор санада фойдаланиш ҳуқуқини намоён қиладиган мавжуд ҳуқуқдир. Иқтисодий ресурс - бу опционнинг эгаси ундан фойдаланган тақдирда оладиган келгуси иқтисодий нафлар ҳисобланмайди.


4.18 Сарфларни амалга ошириш ва активларни ҳарид қилиш ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд, лекин ушбу ҳодисалар мос келиши шарт эмас. Бинобарин, ташкилот сарфларни амалга оширса, бу ташкилотнинг келгуси иқтисодий нафлар олишга интилишидан далолат бериши мумкин, лекин ташкилот актив олганлигининг бевосита далили ҳисобланмайди. Шу каби, тегишли сарфларнинг мавжуд эмаслиги у ёки бошқа модда активнинг таърифини қаноатлантиришига тўсқинлик қилмайди. Активларга, масалан, давлат томонидан ташкилотга бепул берилган ёки ташкилотга бошқа томондан ҳадяга берилган ҳуқуқларни киритиш мумкин.



Назорат


4.19 Назорат иқтисодий ресурсни ташкилот билан боғлайди. Назорат мавжудлигини баҳолаш ташкилот томонидан ҳисобга олиниши лозим бўлган иқтисодий ресурсни идентификациялашга ёрдам беради. Масалан, ташкилот бутун кўчмас мулк объектига бўлган эгалик ҳуқуқидан келиб чиқадиган ҳуқуқларни назорат қилмаган ҳолда, кўчмас мулк объектининг мутаносиб улушини назорат қилиши мумкин. Бундай ҳолларда бутун кўчмас мулк объектига бўлган эгалик ҳуқуқидан келиб чиқадиган ҳуқуқлар эмас, балки кўчмас мулк объектида у назорат қиладиган улуш ташкилотнинг активи ҳисобланади.


4.20 Агар ташкилот мазкур иқтисодий ресурсдан фойдаланиш усулини бошқариш ва у келтириши мумкин бўлган иқтисодий нафларни олиш бўйича жорий имкониятга эга бўлса, ташкилот иқтисодий ресурсни назорат қилади. Назорат бошқа томонлар иқтисодий ресурсдан фойдаланиш усулини бошқариши ва ундан иқтисодий нафлар олишларига тўсқинлик қилиш бўйича жорий имкониятни ўз ичига олади. Шунинг учун, агар бир томон иқтисодий ресурсни назорат қилса, ҳеч қандай бошқа томон уни назорат қилмайди.


4.21 Агар ташкилот мазкур иқтисодий ресурсдан ўз фаолиятида фойдаланиш ёки бошқа томонга мазкур иқтисодий ресурсдан бундай бошқа ташкилот фаолиятида фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқига эга бўлса, ташкилот иқтисодий ресурсдан фойдаланиш усулини бошқариш бўйича жорий имкониятга эга бўлади.


4.22 Иқтисодий ресурс устидан назорат одатда юридик жиҳатдан ҳимояланган ҳуқуқларни амалга ошириш имкониятидан келиб чиқади. Лекин, агар ташкилот бирор бошқа томонда эмас, айнан унда иқтисодий ресурсдан фойдаланиш усулини бошқариш ва ундан нафлар олиш бўйича жорий имконияти мавжудлигини тасдиқлашнинг бошқа усулларига эга бўлса ҳам, назорат юзага келиши мумкин. Масалан, агар ташкилот ноу-хаудан фойдаланиш имкониятига эга бўлса ва ноу-хауни ташкил этувчи маълумотни ошкор этмаслик бўйича жорий имкониятга эга бўлса, ҳатто ушбу ноу-хау рўйхатдан ўтказилган патент билан ҳимоя қилинмаган тақдирда ҳам, ташкилот ноу-хаудан фойдаланиш ҳуқуқини назорат қилиши мумкин.


4.23 Ташкилот иқтисодий ресурсни назорат қилиши учун ушбу ресурсдан олинадиган келгуси иқтисодий нафлар қандайдир бошқа томонга эмас, балки бевосита ёки билвосита мазкур ташкилотга келиб тушиши лозим. Назоратнинг мазкур жиҳати ташкилот иқтисодий ресурс барча ҳолатларда иқтисодий нафларни ишлаб чиқаришини кафолатлаши мумкинлигини назарда тутмайди. Аксинча, бу, агар иқтисодий ресурс иқтисодий нафлар келтирса, ташкилот уларни бевосита ёки билвосита оладиган томонлигини билдиради.


4.24 Иқтисодий ресурс томонидан яратиладиган иқтисодий нафлар қийматининг аҳамиятли ўзгариши рискига таъсир кўрсатиш, ташкилот ушбу ресурсни назорат қилишини кўрсатиши мумкин. Лекин, бу фақат назорат мавжудлигини умумий баҳолашда эътиборга олиш зарур бўлган омиллардан биридир.


4.25 Баъзан бир томон (принципал) ўз номидан ва унинг манфаатларида ҳаракат қилувчи бошқа томонни (агент) жалб қилади. Масалан, принципал ўзи томонидан назорат қилинадиган товарларни сотишни ташкил этиш учун агентни жалб қилиши мумкин. Агар агент принципал томонидан назорат қилинадиган иқтисодий ресурсни сақлашга қабул қилса, ушбу иқтисодий ресурс агентнинг активи ҳисобланмайди. Бунинг устига, агар агент принципал томонидан назорат қилинадиган иқтисодий ресурсни учинчи томонга ўтказиши шарт бўлса, бундай жавобгарлик агентнинг мажбурияти ҳисобланмайди, сабаби ўтказилаётган иқтисодий ресурс агентнинг эмас, балки принципалнинг иқтисодий ресурси ҳисобланади.



Мажбурият таърифи


4.26 Мажбурият - бу ташкилотнинг олдинги ҳодисалар натижасида иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарликдир.


4.27 Мажбурият мавжуд бўлиши учун қуйидаги учта мезонларнинг барчаси бажарилиши лозим:

(а) ташкилот жавобгарликка эга бўлади (4.28 - 4.35-бандларга қаранг);

(б) мазкур жавобгарлик иқтисодий ресурсни ўтказишдан иборат бўлади (4.36 - 4.41-бандларга қаранг); ва

(в) мазкур жавобгарлик олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган мавжуд жавобгарликдан иборат бўлади (4.42 - 4.47-бандларга қаранг).



Жавобгарлик


4.28 Мажбурият учун биринчи мезон ташкилотда жавобгарликнинг мавжудлиги ҳисобланади.


4.29 Жавобгарлик ташкилот уни олдини олишга амалий имконияти бўлмаган бурч ёки масъулият ҳисобланади. Жавобгарлик ҳар доим бошқа томон (ёки томонлар) олдида юзага келади. Бошқа томон (ёки томонлар) бўлиб жисмоний шахс ёки ташкилот, жисмоний шахслар ёки ташкилотлар гуруҳи ёки умуман жамият бўлиши мумкин. Олдида жавобгарлик бўлган томонни (ёки томонларни) аниқ билиш шарт эмас.


4.30 Агар бир томонда иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарлиги мавжуд бўлса, натижада, бошқа томонда (томонларда) ушбу иқтисодий ресурсни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлади. Лекин, бир томон мажбуриятни тан олиши ва уни муайян суммада баҳолаши бўйича талаб бошқа томон (томонлар) активни тан олиши ёки уни худди шу суммада баҳолаши лозимлигини англатмайди. Масалан, агар бундай тан олиш мезонлари ёки баҳолаш талаблари нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этадиган энг ўринли маълумотни танлашга қаратилган қарорлар натижаси бўлса, муайян стандартлар бир томоннинг мажбуриятига ва бошқа томоннинг (томонларнинг) тегишли активига қўлланадиган фарқли тан олиш мезонлари ёки баҳолаш талабларини ўз ичига олиши мумкин.


4.31 Кўп жавобгарликлар шартнома, қонунчилик талаблари ёки шунга ўхшаш талаблар манбалари мавжудлиги туфайли юзага келади ва олдида жавобгарликлар мавжуд бўлган томон (ёки томонлар) учун юридик жиҳатдан ҳимояланган ҳисобланади. Лекин, жавобгарликлар ташкилотнинг шаклланган амалиёти, эълон қилинган сиёсати ёки аниқ баёнотлари туфайли ҳам, агар ташкилотда бундай амалиётга, сиёсатга ёки баёнотларга номувофиқ ҳаракат қилишнинг амалий имконияти мавжуд бўлмаса, юзага келиши мумкин. Бундай вазиятларда юзага келадиган жавобгарлик, баъзан "конструктив жавобгарлик" деб аталади.


4.32 Айрим вазиятларда, ташкилотнинг иқтисодий ресурсни ўтказиш бурчи ёки масъулияти ташкилотнинг ўзи амалга ошириши мумкин бўлган келгусидаги муайян ҳаракатга боғлиқ. Бундай ҳаракатларга келгусидаги белгиланган санада тижорат фаолиятининг муайян турини амалга оширишни ёки муайян бозорда операцияларни амалга оширишни ёхуд шартномада назарда тутилган муайян опционлардан фойдаланишни киритиш мумкин. Бундай вазиятларда, агар ташкилотда бундай ҳаракатни бажаришни рад этишнинг амалий имконияти бўлмаса, ташкилот жавобгарликка эга ҳисобланади.


4.33 Ташкилотнинг молиявий ҳисоботини фаолият узлуксизлиги фарази асосида тайёрлаш тўғрисидаги хулоса, ташкилот фақат ташкилотни тугатиш ёки тижорат фаолиятини тўхтатиш натижасида рад этиш мумкин бўлган ресурсни ўтказишни рад этишнинг амалий имконияти мавжуд эмаслигини ҳам билдиради.


4.34 Ташкилотда иқтисодий ресурсни ўтказишни рад этишнинг амалий имконияти мавжудлигини баҳолашда ҳисобга олинадиган омиллар ташкилотнинг бурчи ёки масъулиятининг характерига боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, айрим ҳолларда, агар ташкилотнинг ресурсларни ўтказишни рад этиш мақсадида амалга ошириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракати бундай ўтказишга нисбатан анча аҳамиятли салбий иқтисодий оқибатларга олиб келса, ташкилот иқтисодий ресурсни ўтказишни рад этишнинг амалий имкониятига эга бўлмаслиги мумкин. Лекин, ресурсларни ўтказишни амалга ошириш нияти йўқлиги ёки ўтказиш юз бермаслигининг юқори эҳтимоли ташкилотда ресурсларни ўтказишни рад этишнинг амалий имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса учун етарли асос бўлмайди.


4.35 Айрим ҳолларда, жавобгарлик мавжудлиги ноаниқ бўлади. Масалан, агар бошқа томон гўё ташкилот томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун компенсация ундиришга интилса, мазкур ҳуқуқбузарлик рўй берганлиги, уни ташкилот содир этганлиги ёки қонунчилик қай тарзда қўлланишига нисбатан ноаниқлик мавжуд бўлиши мумкин. Жавобгарлик мавжудлигининг бундай ноаниқлиги ҳал қилинмагунга қадар, масалан, суд қарор билан, ташкилотда компенсация талаб қилувчи томон олдида жавобгарлик мавжудлиги ва оқибатда, мажбурият мавжудлиги ноаниқ бўлади. (Мавжудлигига ноаниқ бўлган мажбуриятларни тан олиш 5.14-бандда кўриб чиқилади).



Иқтисодий ресурсни ўтказиш


4.36 Мажбурият учун иккинчи мезон жавобгарликнинг иқтисодий ресурсни ўтказишни назарда тутишидан иборат.


4.37 Ушбу мезонга жавоб бериш учун жавобгарлик ташкилотдан иқтисодий ресурсни бошқа томонга (ёки томонларга) ўтказишини талаб қилиниши потенциалига эга бўлиши лозим. Бундай потенциал мавжуд бўлиши учун ташкилотдан иқтисодий ресурсни ўтказишини талаб этилиши мутлақ аниқлик бўлиши ёки шунчаки юқори эҳтимолли бўлиши шарт эмас, бундай ўтказиш, масалан, фақат белгиланган ноаниқ келгуси ҳодиса рўй берган тақдирда талаб қилиниши мумкин. Фақат мазкур жавобгарлик мавжуд бўлиши ва камида битта ҳолатда мазкур жавобгарлик ташкилотга иқтисодий ресурсни ўтказиш талабини қўйиши мумкинлигидан иборат бўлиши лозим.


4.38 Жавобгарлик ҳатто иқтисодий ресурсни ўтказиш эҳтимоли кам бўлган тақдирда ҳам, мажбурият таърифига жавоб бериши мумкин. Шунга қарамай, ушбу кам эҳтимол актив тўғрисида қандай маълумотни тақдим этиш ва уни қай тарзда тақдим этиш тўғрисидаги қарорларга, шу жумладан активни тан олиш (5.15 - 5.17-бандларга қаранг) ва уни қай тарзда баҳолаш тўғрисидаги қарорларга таъсир кўрсатади.


4.39 Иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарликларига масалан, қуйидагилар киради:

(а) пул маблағларини тўлаш жавобгарликлари;

(б) товарларни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш жавобгарликлари;

(в) иқтисодий ресурсларни бошқа томон билан фойдали бўлмаган шартларда айирбошлаш бўйича жавобгарликлар. Бундай жавобгарликларга, масалан, фойдали бўлмаган шартларда иқтисодий ресурсни сотиш бўйича форвард шартномаси ёки бошқа томонга ташкилотдан иқтисодий ресурсни сотиб олиш ҳуқуқини берадиган опцион киради.

(г) иқтисодий ресурсни муайян ноаниқ келгуси ҳодиса рўй берган тақдирда ўтказиш жавобгарликлари;

(д) агар молиявий инструмент ташкилотга иқтисодий ресурсни ўтказиш мажбуриятини юкласа, бундай молиявий инструментни чиқариш жавобгарликлари.


4.40 Иқтисодий ресурсни уни олиш ҳуқуқига эга бўлган томонга ўтказиш жавобгарлигини бажариш ўрнига ташкилот баъзан, масалан, қуйидаги қарорни қабул қилади:

(а) мазкур жавобгарликни ундан озод қилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш йўли билан сўндириш;

(б) мазкур жавобгарликни учинчи томонга ўтказиш; ёки

(в) иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мазкур жавобгарликни янги битим тузиш йўли билан бошқа жавобгарликка алмаштириш.


4.41 4.40-бандда тавсифланган вазиятларда ташкилот ушбу жавобгарлик сўндирилгунга, ўтказилгунга ёки алмаштирилгунга қадар иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарлигига эга ҳисобланади.



Олдинги ҳодисалар натижасидаги

мавжуд жавобгарлик


4.42 Мажбурият учун учинчи мезон жавобгарлик олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган мавжуд жавобгарлик бўлишидан иборат.


4.43 Мавжуд жавобгарлик олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган ҳисобланади, фақат агар:

(а) ташкилот иқтисодий нафларни олган ёки бошқа ҳаракатни амалга оширган бўлса; ва

(б) оқибатда, ташкилот акс ҳолда ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ўтказса ёки ўтказишига тўғри келиши мумкин бўлса.


4.44 Олинган иқтисодий нафларга, масалан, товарлар ёки хизматларни киритиш мумкин. Бажарилган ҳаракат, масалан, тижорат фаолиятининг муайян турини амалга ошириш ёки муайян бозорда операцияларни амалга оширишни ўз ичига олиши мумкин. Агар иқтисодий нафларни олиш ёки ҳаракатларни бажариш муайян вақт мобайнида рўй берса, тегишли мавжуд жавобгарлик ушбу вақт давомида жамғарилиши мумкин.


4.45 Агар янги қонунчилик қабул қилинса, мавжуд жавобгарлик фақат ушбу қонунчилик уларга нисбатан қўлланадиган иқтисодий нафлар олиш ёки ҳаракатни амалга ошириш натижасида ташкилот акс ҳолда ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ўтказганда ёки ўтказишига тўғри келиши мумкин бўлганда юзага келади. Қонунчилик қабул қилинишининг ўзи ташкилотда мавжуд жавобгарликнинг юзага келиши учун етарли бўлмайди. 4.31-бандда кўрсатиб ўтилган турдаги ташкилотнинг шунга ўхшаш тарзда шаклланган амалиёти, эълон қилинган сиёсати ёки аниқ баёноти жавобгарликнинг фақат ушбу амалиёт, сиёсат ёки баёнот уларга нисбатан қўлланадиган иқтисодий нафлар олиш ёки ҳаракатни амалга ошириш натижасида ташкилот акс ҳолда ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ўтказиши ёки ўтказишига тўғри келиши мумкин бўлганда юзага келади.


4.46 Мавжуд жавобгарлик ҳатто иқтисодий ресурсларни ўтказиш тўғрисидаги талабга амал қилиш келгуси даврнинг муайян нуқтасигача имконсиз бўлса ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, пул маблағларини тўлаш бўйича шартномавий жавобгарлик ҳатто шартнома келгусидаги маълум санагача тўловни талаб қилмаса ҳам жорий вақтда мавжуд бўлиши мумкин. Шу каби, ташкилотнинг келгуси маълум санада ишни бажариш бўйича шартномавий жавобгарлиги, ҳатто контрагент ташкилотдан ушбу келгуси санагача ишни бажаришини талаб қила олмаса ҳам, жорий вақтда мавжуд бўлиши мумкин.


4.47 Агар ташкилот ҳали 4.43-банддаги мезонларни қаноатлантирмаса, яъни ташкилот акс ҳолда ўтказиши лозим бўлмаган иқтисодий ресурсни ташкилотдан ўтказишини талаб қилиши мумкин бўлган иқтисодий нафларни олмаган ёки ҳаракатни амалга оширмаган бўлса, ташкилот ҳали иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарликка эга ҳисобланмайди. Масалан, агар ташкилот ходимга унинг хизматлари эвазига иш ҳақи тўлашни назарда тутадиган шартнома тузган бўлса, мазкур ходим хизмат кўрсатмагунча ташкилот иш ҳақи тўлаш бўйича мавжуд жавобгарликка эга бўлмайди. Бунга қадар, шартнома ташкилотда келгуси иш ҳақини ходимнинг келгуси хизматига айирбошлаш бўйича жамланган ҳуқуқ ва жавобгарлигидан иборат ижро этиладиган шартнома ҳисобланади (4.56 - 4.58-бандларга қаранг).



Активлар ва мажбуриятлар


Ҳисоб бирлиги


4.48 Ҳисоб бирлиги - бу тан олиш мезонлари ва баҳолаш тамойиллари қўлланадиган ҳуқуқ ёки ҳуқуқлар гуруҳи, жавобгарлик ёки жавобгарликлар гуруҳи ёхуд ҳуқуқлар ва жавобгарликлар гуруҳидир.


4.49 Актив ёки мажбуриятга нисбатан ҳисоб бирлигини танлаш ушбу актив ёки мажбуриятга ва уларга боғлиқ даромадлар ва харажатларга нисбатан тан олиш мезонлари ва баҳолаш тамойиллари қай тарзда қўлланишини кўриб чиқишда амалга оширилади. Баъзи ҳолатларда, тан олиш мақсадларида бир ҳисоб бирлигини ва баҳолаш мақсадларида бошқа ҳисоб бирлигини танлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Масалан, баъзан шартномалар алоҳида тан олиниши, лекин шартномалар портфели бир қисми тарзида баҳоланиши мумкин. Маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадида активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларни жамлаш ёки компонентларга ажратиш зарур бўлиши мумкин.


4.50 Агар ташкилот активнинг бир қисмини ёки мажбуриятнинг бир қисмини ўтказса, бу пайтда ҳисоб бирлиги ўзгариши мумкин, бунинг натижасида ўтказилган компонент ва қолган компонент алоҳида ҳисоб бирликларига айланади (5.26 - 5.33-бандларга қаранг).


4.51 Ҳисоб бирлиги фойдали маълумот тақдим этадиган тарзда аниқланади, бу қуйидагиларни назарда тутади:

(а) актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ ҳар қандай даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумот ўринли бўлиши лозим. Ҳуқуқлар ва мажбуриятлар гуруҳини битта ҳисоб бирлиги сифатида кўриб чиқиш ҳар бир ҳуқуқ ва мажбуриятни алоҳида ҳисоб бирлиги сифатида таҳлил қилишга қараганда анча ўринли маълумотни таъминлаши мумкин, агар ушбу ҳуқуқлар ва мажбуриятлар:

(i) алоҳида операцияларнинг предмети бўлиши мумкин эмас ёки бўлиши эҳтимоли кам;

(ii) амал қилиш муддатлари тугашининг турли характерига эга бўлиши мумкин эмас ёки эга бўлиш эҳтимоли кам;

(iii) ўхшаш иқтисодий тавсифларга ва рискларга эга ва бинобарин, кўпроқ ташкилотга келгуси соф пул маблағлари кирими ёки ташкилотдан соф пул маблағлари чиқими прогнозларига бир хил таъсир кўрсатиш эҳтимоли мавжуд; ёки

(iv) ташкилот томонидан пул оқимларини яратишга йўналтирилган тижорат фаолиятини амалга оширишда биргаликда фойдаланилади ва улар бўйича ўзаро боғлиқ келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳосидан келиб чиқиб баҳоланади;

(б) актив ёки мажбурият ва ҳар қандай улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар тўғрисида тақдим этилган маълумот уларни келтириб чиқарган операция ёки бошқа ҳодисанинг моҳиятини рўйи рост тақдим этиши лозим. Шунинг учун, турли манбалардан юзага келувчи ҳуқуқлар ва жавобгарликларни ягона ҳисоб бирлиги сифатида кўриб чиқиш ёхуд битта манбадан юзага келувчи ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни ажратиш зарур бўлиши мумкин (4.62-бандига қаранг). Ўзаро боғланмаган ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг рўйи-рост тақдим этилишини таъминлаш учун, эҳтимол, уларни шу тарзда алоҳида тан олиш ва баҳолаш зарур бўлиши мумкин.


4.52 Сарфлар молиявий ҳисоботлар тақдим этишга нисбатан бошқа қарорларга чекловлар қўйиши каби, улар ҳисоб бирлигини танлашга ҳам чекловлар қўяди. Бинобарин, ҳисоб бирлигини танлашда бундай ҳисоб бирлигини танлаш натижасида молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига тақдим этилган маълумотдан олинган наф мазкур маълумотни тақдим этиш ва фойдаланиш сарфларини оқлаши эҳтимоли қанчалик юқори эканлигини ҳисобга олиш муҳимдир. Умумий ҳолда, активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларни тан олиш ва баҳолаш билан боғлиқ сарфлар ҳисоб бирлиги миқдорининг камайиши билан ошади. Шу тариқа, айнан битта манбадан юзага келадиган ҳуқуқлар ёки жавобгарликлар одатда фақат бундай ажратиш натижасида олинган маълумот фойдалироқ ва нафлар сарфлардан ошган тақдирда ажратилади.


4.53 Баъзан ҳуқуқлар ҳам, жавобгарликлар ҳам айнан бир манбадан юзага келади. Масалан, айрим шартномалар ҳар бир томоннинг ҳуқуқларини ҳам, жавобгарликларини ҳам белгилайди. Агар бундай ҳуқуқлар ва жавобгарликлар ўзаро боғлиқ бўлса ва ажратилиши мумкин бўлмаса, улар ягона ажралмайдиган актив ёки жавобгарликни ҳосил қилади ва, натижада, битта ҳисоб бирлигини ташкил этади. Масалан, бу ижро этиладиган шартномалар ҳолатида рўй беради (4.57-бандга қаранг). Аксинча, агар ҳуқуқларни жавобгарликлардан ажратиш мумкин бўлса, бундай ҳуқуқларни жавобгарликлардан алоҳида гуруҳларга бирлаштириш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин, бу битта ёки бир нечта алоҳида ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг ажратилишига олиб келади. Бошқа ҳолларда, ажратиладиган ҳуқуқлар ва жавобгарликларни уларни битта актив ёки битта жавобгарлик сифатида ҳисобга олган ҳолда битта ҳисоб бирлигига бирлаштириш ўринлироқ бўлиши мумкин.


4.54 Ҳуқуқлар ва жавобгарликлар гуруҳини битта ҳисоб бирлиги сифатида ҳисобга олиш активлар ва жавобгарликларни ўзаро ҳисоб-китоб қилишдан фарқ қилади (7.10-бандга қаранг).


4.55 Қуйидагилар ҳисоб бирликларига мисоллар ҳисобланади:

(а) алоҳида ҳуқуқ ёки алоҳида жавобгарлик;

(б) битта манбадан, масалан шартномадан юзага келадиган барча ҳуқуқлар, барча жавобгарликлар ёки барча ҳуқуқлар ва барча жавобгарликлар;

(в) бундай ҳуқуқлар ва/ёки жавобгарликлар кичик гуруҳи, масалан уларга фойдали хизмат муддати ва истеъмол характери қўлланадиган асосий воситалар объектига бўлган ҳуқуқлар кичик гуруҳи худди шу объектга бўлган бошқа ҳуқуқларга қўлланадиган фойдали хизмат муддати ва истеъмол характеридан фарқ қилади;

(г) ўзаро ўхшаш объектлар портфели бўйича юзага келадиган ҳуқуқлар ва/ёки жавобгарликлар гуруҳи;

(д) ўзаро ўхшаш бўлмаган объектлар портфели, масалан битта битим доирасида ҳисобдан чиқариладиган активлар ва мажбуриятлар портфели бўйича юзага келадиган ҳуқуқлар ва/ёки жавобгарликлар гуруҳи; ва

(е) инструментлар портфели доирасида рискка учраш-агар инструментлар портфелида умумий рискка учраса, бундай портфелни ҳисобга олиш айрим жиҳатларда портфел доирасида мазкур рискка учрашида мужассамлашиши мумкин.



Ижро этиладиган шартномалар


4.56 Ижро этиладиган шартнома - томонларнинг ҳеч бири шартномада белгиланган жавобгарликларни бажармаган ёки иккала томон ҳам ўз жавобгарликларини тенг тарзда қисман бажарган шартномалардир.


4.57 Ижро этиладиган шартнома иқтисодий ресурсларни айирбошлаш бўйича жамланган ҳуқуқ ва жавобгарликни белгилайди. Мазкур ҳуқуқ ва жавобгарлик ўзаро боғлиқ ҳисобланади ва уларни ажратиб бўлмайди. Шу тариқа, ушбу жамланган ҳуқуқ ва жавобгарлик ягона актив ёки мажбуриятни ташкил этади. Агар айирбошлаш шартлари ҳозирги вақтда фойдали ҳисобланса, ташкилот активга эга; агар айирбошлаш шартлари ҳозирги вақтда фойдали бўлмаса, ташкилот мажбуриятга эга бўлади. Бундай актив ёки мажбуриятни молиявий ҳисоботга киритиш мазкур актив ёки мажбурият учун танланган ҳам тан олиш мезонлари (5-бобга қаранг), ҳам баҳолаш асосларини (6-бобга қаранг), шу жумладан, агар қўллаш мумкин бўлса, шартнома зарар келтирувчилиги бўйича текширишга боғлиқ.


4.58 Томонлардан қайсидир бири шартнома бўйича ўз жавобгарлигини бажариши биланоқ, шартнома энди ижро этиладиган шартнома ҳисобланмайди. Агар ҳисобот берувчи ташкилот шартнома бўйича жавобгарлигини биринчи бажарса, бундай бажариш унинг натижасида ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурсни айирбошлаш ҳуқуқи ва жавобгарлиги иқтисодий ресурсни олиш ҳуқуқига айланадиган ҳодиса ҳисобланади. Бундай ҳуқуқ актив ҳисобланади. Агар шартнома бўйича жавобгарликни биринчи бошқа томон бажарса, бундай бажариш унинг натижасида ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурсни айирбошлаш ҳуқуқи ва жавобгарлиги иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарлигига айланадиган ҳодиса ҳисобланади. Бундай жавобгарлик мажбурият ҳисобланади.



Шартномавий ҳуқуқлар ва шартномавий

мажбуриятлар моҳияти


4.59 Шартноманинг шартлари ушбу шартнома томони ҳисобланадиган ташкилот учун ҳуқуқлар ва жавобгарликларни юзага келтиради. Бундай ҳуқуқлар ва жавобгарликларни рўйи-рост тақдим этишни таъминлаш учун молиявий ҳисоботда уларнинг моҳияти акс эттирилади (2.12-бандга қаранг). Баъзи ҳолларда, ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг моҳияти шартноманинг ҳуқуқий шаклидан келиб чиққан ҳолда мутлақ тушунарли бўлади. Бошқа ҳолларда, шартнома ёки шартномалар гуруҳи ёхуд бир қатор изчил тузилган шартномалар шартлари тегишли ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг моҳиятини аниқлаш учун таҳлил қилишни талаб қилади.


4.60 Шартноманинг барча, ҳам ошкора, ҳам назарда тутилган шартлари ҳисобга олинади, бундан улар иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган ҳоллар мустасно. Назарда тутилган шартлар, масалан, ташкилотнинг қонун билан назарда тутилган харидорларга товарларни сотиш бўйича шартномалар тузишда кафолат жавобгарликларини ўз зиммасига олиш жавобгарликлари каби қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликларни ўз ичига олиши мумкин.


4.61 Иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган шартлар ҳисобга олинмайди. Агар бундай шарт шартноманинг иқтисодий натижасига сезиларли таъсир кўрсатмаса, у иқтисодий моҳиятга эга бўлмайди. Иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган шартлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

(а) томонларнинг биттасига ҳам жавобгарлик юкламайдиган шартлар; ёки

(б) эгаси амалиётда ундан ҳеч қандай ҳолатда фойдалана олмайдиган ҳуқуқлар, шу жумладан опционлар.


4.62 Шартномалар гуруҳи ёки бир қатор изчил тузилган шартномалар умумий тижорат мақсадига эришишни таъминлаши ёки унга эришишни мўлжалланиши мумкин. Бундай шартномалар моҳиятини акс эттириш учун, эҳтимол, бундай шартномалар гуруҳи ёки бир қатор изчил тузилган шартномалар билан боғлиқ ҳуқуқлар ва жавобгарликларни битта ҳисоб бирлиги сифатида ҳисобга олиш зарур бўлиши мумкин. Масалан, агар битта шартнома бўйича ҳуқуқлар ёки жавобгарликлар худди шу вақтда ва худди шу контрагент билан тузилган бошқа шартнома бўйича ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни камайтириш учун мўлжалланган бўлса, ушбу иккита шартноманинг умумлашган таъсири улар ҳуқуқларни ҳам, жавобгарликларни ҳам яратмаслигидан иборат. Аксинча, агар битта шартнома икки ёки ундан ортиқ алоҳида шартномалар тузилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган иккита ёки ундан ортиқ ҳуқуқлар ёки жавобгарликлар гуруҳларини назарда тутса, ташкилотнинг ушбу ҳуқуқлар ва жавобгарликларни рўйи-рост тақдим этиш учун, эҳтимол, у худди алоҳида шартнома тузиш натижасида юзага келгани каби, ҳар бир бундай гуруҳни ҳисобга олиш зарур бўлиши мумкин (4.48 - 4.55-бандларга қаранг).



Хусусий капитал таърифи


4.63 Хусусий капитал ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушдир.


4.64 Ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи - бу ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқидир. Бошқача айтганда, бу мажбурият таърифига жавоб бермайдиган, ташкилотга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларидир. Бундай талаб қилиш ҳуқуқлари шартнома, қонунчилик талаблари ёки шунга ўхшаш талаблар манбалари асосида юзага келиши ва мажбурият таърифига жавоб бермайдиган даражада қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

(а) ташкилот томонидан чиқарилган акцияларнинг ҳар хил турлари; ва

(б) ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан бошқа талаб қилиш ҳуқуқини чиқариш бўйича ташкилотнинг баъзи жавобгарликлари.


4.65 Оддий акция ва имтиёзли акция каби ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларининг турли синфлари уларнинг эгаларига турли ҳуқуқлар, масалан ташкилотдан қуйида келтирилганларнинг барчасини ёки уларнинг бир қисмини олиш ҳуқуқини тақдим этиши мумкин:

(а) дивидендларни, агар ташкилот муайян шартларга жавоб берадиган эгаларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилса;

(б) ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларини реализация қилишдан ташкилот тугатилганда тўлиқ миқдорда ёхуд бошқа ҳодисалар муносабати билан қисман пул маблағлари тушишини; ёки

(в) ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан бошқа талаб қилиш ҳуқуқларини.


4.66 Баъзан қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ёки бошқа талаблар устав капитали ёки тақсимланмаган фойда каби хусусий капиталнинг алоҳида компонентларига таъсир кўрсатади. Масалан, айрим бундай талабларга мувофиқ ташкилот хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашни фақат ташкилот кўрсатилган талабларга асосан тақсимлаш имконияти мавжуд деб белгиланган етарли резервларга эга бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.


4.67 Тижорат фаолияти якка тартибдаги тадбиркор, ширкатлар, трастлар ёки давлат тижорат корхоналарининг ҳар хил турлари каби ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин. Бундай ташкилотларга нисбатан қўлланадиган норматив-ҳуқуқий база кўпинча акциядорлик капиталига эга ташкилотларга нисбатан қўлланадиган норматив-ҳуқуқий базадан фарқ қилади. Масалан, бундай ташкилотлар учун ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари фойдасига маблағларни тақсимлашга нисбатан фақатгина айрим чекловлар назарда тутилиши мумкин ёки бундай чекловлар умуман мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шунга қарамай, Концептуал асоснинг 4.63-бандидаги хусусий капитал таърифи барча ҳисобот берувчи ташкилотларга нисбатан қўлланади.



Даромадлар ва харажатлар таърифи


4.68 Даромадлар хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайишидир.


4.69 Харажатлар хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошишидир.


4.70 Даромадлар ва харажатларнинг мазкур таърифидан хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари даромадлар ҳисобланмаслиги ва хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар эса харажатлар ҳисобланмаслиги келиб чиқади.


4.71 Даромадлар ва харажатлар ташкилот фаолиятининг молиявий натижалари билан боғлиқ бўлган молиявий ҳисобот элементлари ҳисобланади. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳамда унинг молиявий натижалари тўғрисидаги маълумот зарур. Шунинг учун, даромадлар ва харажатлар активлар ва мажбуриятлар қийматининг ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда аниқланишига қарамай, даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумотнинг муҳимлиги активлар ва мажбуриятлар тўғрисидаги маълумотнинг муҳимлигига қараганда кам ҳисобланмайди.


4.72 Турли операциялар ва бошқа ҳодисалар турли тавсифларга эга даромадлар ва харажатларнинг юзага келишига олиб келади. Турли тавсифларга эга даромадлар ва харажатлар тўғрисида маълумотни алоҳида тақдим этиш молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига ташкилот фаолиятининг молиявий натижаларини тушунишга ёрдам бериши мумкин (7.14 - 7.19-бандларга қаранг).



5-БОБ - ТАН ОЛИШ ВА ТАН ОЛИШНИ БЕКОР ҚИЛИШ


Тан олиш жараёни


5.1 Тан олиш - бу молиявий ҳисобот элементларидан бири, яъни актив, мажбурият, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар таърифини қаноатлантирадиган моддани молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)га киритиш учун идентификациялаш жараёнидир. Тан олиш моддани юқоридаги ҳисоботлардан бирида - алоҳида ёки бошқа моддалар билан бирга - сўз билан таърифлаш ва пул суммаси орқали акс эттиришни, шунингдек ушбу суммани мазкур ҳисоботнинг бир ёки бир нечта якуний кўрсаткичларига киритишни назарда тутади. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда активнинг, мажбуриятнинг ёки хусусий капиталнинг тан олинадиган қиймати "баланс қиймати" деб аталади.


5.2 Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар) ташкилотнинг тан олинган активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатларини молиявий маълумотни қиёсий ва тушунарли қилишга қаратилган тузилмавий умумлаштирувчи шакллар ёрдамида акс эттиради. Бундай умумлаштирувчи шакллар тузилмасининг муҳим хусусияти шундаки, ҳисоботда тан олинган суммалар якуний кўрсаткичларга киритилади ва агар қўллаш мумкин бўлса, ушбу ҳисоботда тан олинган, моддаларни ўзаро боғловчи оралиқ якуний кўрсаткичларга киритилади.


5.3 Тан олиш молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар) элементлари ўртасида боғланишни қуйидаги тарзда таъминлайди (5.1-диаграммага қаранг):

(а) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот даври бошига ва охирига активларнинг умумий қиймати мажбуриятларнинг умумий қийматини чегириб ташлаган ҳолда хусусий капиталнинг умумий қийматига тенг бўлади; ва

(б) ҳисобот даври учун хусусий капиталдаги тан олинган ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

(i) молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да тан олинган харажатлар чегирилган даромадлар; плюс

(ii) хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари фойдасига тақсимлашларни чегирган ҳолда хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари амалга оширган бадаллар.

5.4 Ҳисоботлар ўзаро боғлиқ ҳисобланади, чунки бир моддани (ёки унинг баланс қийматининг ўзгаришини) тан олиш бир ёки бир нечта бошқа моддаларни (ёки бир ёки бир нечта бошқа моддаларнинг баланс қийматининг ўзгаришини) тан олиш ёки тан олишни бекор қилишни талаб қилади. Масалан:

(а) даромадларни тан олиш қуйидагиларнинг бири билан бир вақтда амалга оширилади:

(i) активни дастлабки тан олиш ёки активнинг баланс қийматининг ошиши билан; ёки

(ii) мажбуриятни тан олишни бекор қилиш ёки мажбуриятнинг баланс қийматининг камайиши билан.

(б) харажатларни тан олиш қуйидагиларнинг бири билан бир вақтда амалга оширилади:

(i) мажбуриятни дастлабки тан олиш ёки мажбуриятнинг баланс қийматининг ошиши билан; ёки

(ii) активни тан олишни бекор қилиш ёки активнинг баланс қийматининг камайиши билан.



5.1-диаграмма: Тан олиш молиявий ҳисобот

элементларини қандай боғлайди

        


Ҳисобот даври бошига молиявий

ҳолат тўғрисида ҳисобот

  







Активлар минус мажбуриятлар

хусусий капиталга тенг

  







+




Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)








Даромадлар минус харажатлар

  





Хусусий

капиталдаги

ўзгаришлар


+



   

Хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари

эгалари фойдасига тақсимлашларни чегирган ҳолда

хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари

эгалари амалга оширган бадаллар

  











=




Ҳисобот даври охирига молиявий

ҳолат тўғрисида ҳисобот








Активлар минус мажбуриятлар

хусусий капиталга тенг

   






         

5.5 Операциялар ёки бошқа ҳодисалар натижасида юзага келадиган активлар ёки мажбуриятларни дастлабки тан олиш, ҳам даромадларни, ҳам улар билан боғлиқ харажатларни бир вақтда тан олинишига олиб келиши мумкин. Масалан, товарларни пул маблағлари эвазига сотиш ҳам даромадларнинг (битта активнинг, яъни пул маблағларининг тан олиниши оқибатида), ҳам харажатларнинг (бошқа активнинг, яъни сотилган товарларни тан олишнинг бекор қилиниши оқибатида) тан олинишига олиб келади. Даромадлар ва улар билан боғлиқ харажатларни бир вақтда тан олинишини баъзан даромадлар ва харажатларнинг ўзаро мувофиқлиги деб номланади. Концептуал асосда баён этилган тамойилларнинг қўлланиши, агар у активлар ва мажбуриятлардаги ўзгаришларни тан олиш натижасида юзага келса, шундай ўзаро мувофиқликка олиб келади. Лекин, даромадлар ва харажатларнинг ўзаро мувофиқлиги Концептуал асоснинг мақсади ҳисобланмайди. Концептуал асос молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив, мажбурият ёки хусусий капитал тушунчасини қаноатлантирмайдиган моддаларнинг тан олинишига рухсат бермайди.



Тан олиш мезонлари


5.6 Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда фақат актив, мажбурият ёки хусусий капитал таърифига жавоб берадиган моддалар тан олинади. Шу каби, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот(лар)да фақат даромадлар ёки харажатлар таърифига жавоб берадиган моддалар тан олинади. Лекин, кўрсатилган элементлардан бирига жавоб берадиган ҳамма моддалар ҳам тан олинмайди.


5.7 Элементлардан бирининг таърифига жавоб берадиган моддани тан олмаслик молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот(лар)нинг тўлиқлигини камайтиради ва молиявий ҳисоботдан фойдали маълумотнинг чиқариб ташланишига олиб келиши мумкин. Бошқа томондан, баъзи ҳолатларда молиявий ҳисобот элементларидан бирининг таърифига жавоб берадиган айрим моддаларни тан олиш фойдали маълумотни ўз ичига олмайди. Актив ёки мажбурият фақат ушбу актив ёки мажбуриятни ва натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришларни тан олиш молиявий ҳисобот фойдаланувиларига фойдали ҳисобланган маълумотни, яъни қуйидагиларни тақдим этган тақдирда тан олинади:

(а) мазкур актив ёки мажбурият ва тегишли даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ўринли маълумотни (5.12 - 5.17-бандларга қаранг); ва

(б) мазкур актив ёки мажбурият ва тегишли даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришларни рўйи-рост тақдим этишни (5.18 - 5.25-бандларга қаранг).


5.8 Сарфлар молиявий ҳисобот тақдим этишга нисбатан бошқа қарорларга чекловлар қўйиши каби, тан олишга оид қарорларга ҳам чекловлар қўяди. Актив ёки мажбуриятни тан олишга муайян сарфлар мавжуд. Молиявий ҳисоботни тайёрловчилар актив ёки мажбуриятнинг ўринли баҳосини аниқлашда сарфларни амалга оширадилар. Молиявий ҳисобот фойдаланувчилари ҳам тақдим этилган маълумотни таҳлил қилиш ва талқин қилишда сарфларни амалга оширадилар. Актив ёки мажбурият, бундай тан олиш натижасида молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига тақдим этилган маълумотдан олинган нафлар мазкур маълумотни тақдим этиш ва фойдаланиш сарфларини оқлаш эҳтимоли юқори бўлган тақдирда тан олинади. Баъзи ҳолларда, тан олиш билан боғлиқ сарфлар бундай тан олишдан олинган нафлардан ошиши мумкин.


5.9 Қандай ҳолларда актив ёки мажбуриятни тан олиш молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига фойдали маълумот тақдим этилишини таъминлаши ва бунда тан олиш билан боғлиқ сарфлар тегишли нафлардан ошмаслигини аниқ белгилашнинг имкони йўқ. Фойдаланувчилар учун маълумотнинг фойдалилиги модда ҳамда аниқ ҳолатлар ва вазиятларга боғлиқ. Шунинг учун, муайян моддани тан олиш лозим ёки лозим эмаслиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда мулоҳаза юритиш зарур ва шу боис турли стандартларда ёки айнан битта стандарт доирасида назарда тутилган тан олиш талабларида фарқлар зарур бўлиши мумкин.


5.10 Тан олиш тўғрисида қарор қабул қилишда, агар актив ёки мажбурият тан олинмаганда, фойдаланувчиларга тақдим этилиши мумкин бўлган маълумотни таҳлил қилиш муҳим. Масалан, агар амалга оширилган сарфлар активни тан олишга олиб келмаса, харажат тан олинади. Вақти билан бундай харажатларни тан олиш баъзи ҳолларда фойдали маълумотни, масалан молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига трендларни аниқлаш имконини берадиган маълумотни тақдим этиши мумкин.


5.11 Ҳатто агар актив ёки мажбурият таърифига жавоб берадиган модда тан олинмаса, ташкилот, эҳтимол, бу модда тўғрисидаги маълумотни изоҳларда тақдим этиши зарур бўлиши мумкин. Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот ва агар қўллаш мумкин бўлса, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот(лар)да тақдим этилган тузилмавий умумлаштирилган маълумотлар мавжуд эмаслигини қоплаш учун бундай маълумот етарлича кўзга ташланадиган бўлишини таъминлаш муҳимдир.



Ўринлилик


5.12 Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ўринли ҳисобланади. Лекин, муайян актив ёки мажбурият ва бунинг натижасида юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришларни тан олиш ҳар доим ҳам ўринли маълумотни таъминламаслиги мумкин. Масалан, қуйидаги ҳолларда бундай вазият рўй бериши мумкин:

(а) актив ёки мажбуриятнинг мавжудлиги ноаниқ бўлса (5.14-бандга қаранг); ёки

(б) актив ёки мажбурият мавжуд, лекин иқтисодий нафларнинг тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши эҳтимоли кам (5.15 - 5.17-бандларга қаранг).


5.13 5.12-бандда кўрсатилган битта ёки иккала омилнинг мавжудлиги, тан олиш натижасида тақдим этилган маълумот ўринли эмаслиги тўғрисида хулосага автоматик тарзда олиб келмайди. Бундан ташқари, маълумотнинг ўринлилиги тўғрисидаги хулосага 5.12-бандда кўрсатилмаган бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Тан олиш ўринли маълумотни таъминлаши тўғрисидаги қарор қандайдир битта омилга эмас, балки омиллар жамланмасига боғлиқ бўлиши мумкин.



Мавжудликнинг ноаниқлиги


5.14 4.13 ва 4.35-бандларда актив ёки мажбуриятнинг мавжудлигига нисбатан ноаниқликлар мавжуд бўлган ҳоллар кўриб чиқилади. Айрим ҳолларда бундай ноаниқликлар, эҳтимол, иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг кам эҳтимоли ва мумкин бўлган натижаларнинг мутлақ кенг кўлами билан биргаликда фақатгина қандайдир битта сумма билан баҳоланган актив ёки мажбуриятни тан олиш ўринли маълумот тақдим этмаслигини англатиши мумкин. Актив ёки мажбуриятнинг тан олиниши ёки олинмаслигидан қатъи назар, молиявий ҳисоботда, эҳтимол, улар билан боғлиқ ноаниқликларга нисбатан тушунтириш маълумотларини тақдим этиш зарур бўлиши мумкин.



Иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан

чиқарилишининг кам эҳтимолилиги


5.15 Актив ёки мажбурият ҳатто иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимоли кам бўлган ҳолда ҳам мавжуд бўлиши мумкин (4.15 - 4.38-бандларга қаранг).


5.16 Агар иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимоли кам бўлса, бундай нафларнинг эҳтимолий тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати, уларнинг юзага келишининг эҳтимолий муддатлари ва уларнинг юзага келиш эҳтимолига таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги маълумот актив ёки мажбурият тўғрисидаги энг ўринли маълумот бўлиши мумкин. Одатда, бундай маълумот изоҳларда тақдим этилади.


5.17 Ҳатто агар иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимоли кам бўлса ҳам, актив ёки мажбуриятни тан олиш 5.16-бандда таърифланган маълумотдан ташқари ўринли маълумотни тақдим этиши мумкин. Бундай ҳол рўй берганлиги тўғрисидаги қарор кўп омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан:

(а) агар активни харид қилиш ёки мажбуриятни қабул қилиш бозор шартларида айирбошлаш доирасида рўй берган бўлса, ушбу актив ёки мажбуриятнинг бошланғич қиймати одатда иқтисодий нафлар тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг эҳтимолини акс эттиради. Шу тариқа, ушбу бошланғич қиймат ўринли маълумот ҳисобланиши ва одатда, фойдаланиш осон бўлиши мумкин. Бундан ташқари, актив ёки мажбуриятни тан олмаслик айирбошлашни амалга ошириш пайтида, мазкур операцияни рўйи-рост тақдим этиш бўлиб ҳисобланмайлиган тарзда, харажатлар ёки даромадларни тан олинишига олиб келиши мумкин бўларди (5.25(а)-бандга қаранг);

(б) агар актив ёки мажбурият айирбошлаш операциясидан фарқ қиладиган ҳодиса натижасида юзага келса, ушбу активни ёки мажбуриятни тан олиш одатда даромадлар ёки харажатлар тан олинишига олиб келади. Агар актив ёки мажбурият иқтисодий нафлар олиниши ёки ҳисобдан чиқарилишига олиб келишининг фақатгина кам эҳтимоли мавжуд бўлса, молиявий ҳисобот фойдаланувчилари актив ва даромадларни ёки мажбурият ва харажатларни тан олиниши ўринли маълумот тақдим этмайди деб ҳисоблашлари мумкин.



Рўйи-рост тақдим этиш


5.18 Агар муайян актив ёки мажбуриятни тан олиш нафақат ўринли маълумотни тақдим этса, балки бундай актив ёки мажбурият ва натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталнинг ўзгаришини рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бундай актив ёки мажбуриятни тан олиш ўринли ҳисобланади. Рўйи-рост тақдим этиш таъминланиши тўғрисидаги масала мазкур актив ёки мажбурият билан боғлиқ баҳолаш ноаниқликлари даражаси ёки бошқа омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.



Баҳолаш ноаниқликлари


5.19 Актив ёки мажбуриятни тан олиш мумкин бўлиши учун унинг қийматини баҳолаш лозим. Кўп ҳолларда, бундай баҳолашни ҳисоб йўли билан аниқлаш зарур ва шунинг учун, уларда баҳолаш ноаниқликлари мавжуд. 2.19-бандда қайд этилганидек, асосланган ҳисоб баҳосини қўллаш молиявий маълумотни тайёрлашнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва, агар мазкур ҳисоб баҳолари аниқ ва тўғри тавсифланган ва тушунтирилган бўлса, бундай маълумотнинг фойдалилигини камайтирмайди. Ҳатто баҳо ноаниқликларининг юқори даражаси ҳам бундай ҳисоб баҳоси фойдали маълумотни таъминлашига тўсқинлик қилмайди.


5.20 Айрим ҳолларда, актив ёки мажбурият қийматининг ҳисоб баҳоси билан боғлиқ ноаниқликларнинг даражаси шунчалик юқори бўлиши мумкинки, ҳисоб баҳоси мазкур актив ёки мажбурият ва ҳар қандай натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришларни етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминлашига шубҳа юзага келиши мумкин. Баҳолаш ноаниқликларининг бунчалик юқори даражаси, масалан, агар актив ёки мажбурият қийматини аниқлашнинг ягона усули пул оқимларига асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланиш орқали бўлганда юзага келади ва бунда қуйидаги бир ёки бир нечта ҳолатлар рўй беради:

(а) баҳолашнинг эҳтимолли натижаларининг кўлами ниҳоятда кенг ва ҳар бир натижа эҳтимолини баҳолаш жуда қийин;

(б) баҳоланадиган қиймат ҳатто баҳолашнинг турли натижалари эҳтимоллари ҳисоб баҳосининг унча катта бўлмаган ўзгаришларига ҳам жуда таъсирчан - масалан, агар келгуси пул маблағларининг тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши эҳтимоли ниҳоятда кам бўлса, лекин улар юзага келган тақдирда пул маблағларининг бундай тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати ниҳоятда юқори бўлса;

(в) актив ёки мажбуриятни баҳолаш фақат баҳоланадиган актив ёки баҳоланадиган мажбуриятга тегишли бўлмаган пул оқимларини жуда мураккаб ёки жуда субъектив тақсимлашни талаб қилади.


5.21 5.20-бандда таърифланган баъзи ҳолларда ноаниқликларнинг юқори даражаси билан ҳисобланган, унга таъсир кўрсатадиган мазкур ҳисоб баҳосининг тавсифи ва ноаниқликларини тушунтириш билан тўлдирилган баҳолаш қиймати энг фойдали маълумот бўлиши мумкин. Бундай вазият, кўпроқ эҳтимол билан, кўрсатилган қиймат актив ёки мажбуриятнинг энг ўринли баҳоси ҳисобланганда рўй беради. Бошқа ҳолларда, агар мазкур маълумот актив ёки мажбурият ва ҳар қандай натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминламаганда, камроқ ўринли бўлган, бироқ бунда баҳолаш ноаниқликларининг паст даражасига эга (барча зарур тавсифлар ва тушунтиришлар билан тўлдирилган) бошқа баҳолаш энг фойдали маълумот бўлиши мумкин.


5.22 Чекланган ҳолатларда, мавжуд бўлган (ёки олиниши мумкин бўлган) актив ёки мажбурият қийматининг барча ўринли баҳолари бундай баҳолашнинг юқори ноаниқликларига эга бўлиши мумкин, бунда уларнинг биттаси ҳам ушбу актив ёки мажбурият (ва ҳар қандай натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар) тўғрисида, ҳатто бундай баҳо, уни баҳолаш жараёнида амалга оширилган ҳисоб баҳосининг тавсифи ва ушбу ҳисоб баҳоларига таъсир кўрсатадиган ноаниқликларни тушунтириш билан тўлдирилган тақдирда ҳам, фойдали маълумот тақдим этмайди. Бундай чекланган ҳолларда, актив ёки мажбурият тан олинмайди.


5.23 Актив ёки мажбурият тан олинишидан қатъий назар, мазкур актив ёки мажбуриятни рўйи-рост тақдим этиш ушбу актив ёки мажбуриятнинг мавжудлиги ёки баҳоси ёхуд баҳолаш натижаси - оқибатда ушбу актив ёки мажбурият бўйича юзага келадиган иқтисодий нафларнинг келиб тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати ёки муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар тўғрисидаги тушунтиришларнинг киритилишини талаб қилиши мумкин (6.60 - 6.62-бандларга қаранг).



Бошқа омиллар


5.24 Тан олинган актив, мажбурият, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатларни рўйи-рост тақдим этиш нафақат мазкур моддани тан олишни, балки унинг қийматини баҳолашни, шунингдек бу модда тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ва ёритиб беришни назарда тутади (6 - 7 бобларга қаранг).


5.25 Шу тариқа, актив ёки мажбуриятни тан олиш мазкур актив ёки мажбуриятни рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши мумкинлиги тўғрисидаги масалани ҳал қилишда нафақат молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда уларнинг тавсифи ва баҳосини, балки қуйидагиларни ҳам ҳисобга олиш лозим:

(а) бунда юзага келадиган даромадлар, харажатлар ва хусусий капиталдаги ўзгаришларни акс эттириш. Масалан, агар ташкилот товон эвазига активни харид қилса, активни тан олмаслик харажатларни тан олишга олиб келади ва ташкилотнинг фойдаси ва хусусий капиталини камайтиради. Баъзи ҳолларда, масалан, агар ташкилот активни дарҳол истеъмол қилмаса, бундай натижани тақдим этиш ташкилотнинг молиявий ҳолати ёмонлашгани тўғрисида чалғитадиган хулосага олиб келиши мумкин.

(б) улар билан боғлиқ активлар ва мажбуриятларни тан олиш. Агар улар тан олинмаса, тан олишга нисбатан ноизчиллик юзага келиши мумкин (ҳисобдаги номувофиқлик). Бундай ёндашув актив ёки мажбуриятнинг юзага келишига олиб келган операция ёки бошқа ҳодисанинг умумий таъсирини, ҳатто изоҳларда тушунтириш маълумотлари тақдим этилган тақдирда ҳам, тушунарли ёки рўйи-рост тақдим этмаслиги мумкин.

(в) мазкур актив ёки мажбурият ва натижада юзага келадиган даромадлар, харажатлар ёки хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш. Тўлиқ акс эттириш молиявий ҳисобот фойдаланувчилари акс эттирилган иқтисодий ҳодисани тушунишлари учун зарур барча маълумот, шу жумладан тавсифлар ва тушунтиришларни ўз ичига олишини назарда тутади. Шу тариқа, тегишли маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш тан олинган актив, мажбурият, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар суммасини рўйи-рост тақдим этишни шакллантириш имконини бериши мумкин.



Тан олишни бекор қилиш


5.26 Тан олишни бекор қилиш - бу илгари тан олинган актив ёки мажбуриятни тўлиқ ёхуд унинг бир қисмини ташкилотнинг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан чиқаришдир. Тан олишни бекор қилиш одатда модда актив ёки мажбурият таърифига ортиқ жавоб бермаган пайтда рўй беради:

(а) активларга нисбатан тан олишни бекор қилиш одатда ташкилот илгари тан олинган актив бўйича тўлиқ ёки унинг бир қисми устидан назоратни йўқотган пайтда рўй беради; ва

(б) мажбуриятларга нисбатан тан олишни бекор қилиш одатда ташкилотда илгари тан олинган мажбурият бўйича тўлиқ ёки унинг бир қисмига нисбатан мавжуд жавобгарлик ортиқ бўлмаган пайтда рўй беради.


5.27 Ҳисобда тан олишни бекор қилишни акс эттиришга талаблар қуйидаги иккита жиҳатни рўйи-рост тақдим этишга қаратилган:

(а) тан олишни бекор қилишга олиб келган операция ёки бошқа ҳодисадан кейин сақланиб қолган активлар ва мажбуриятлар (жумладан мазкур операция ёки бошқа ҳодиса доирасида харид қилинган, қабул қилинган ёки яратилган активлар ёки мажбуриятлар); ва

(б) мазкур операция ёки бошқа ҳодиса натижасида ташкилот активлари ва мажбуриятларидаги ўзгаришлар.


5.28 5.27-бандда кўрсатилган мақсадларга одатда қуйидагилар орқали эришилади:

(а) амал қилиш муддати ўтган ёки истеъмол қилинган, олинган, бажарилган ёки ўтказилган активлар ёки мажбуриятларни тан олишни бекор қилиш ва бундан юзага келадиган даромадлар ёки харажатларни тан олиш. Мазкур бобнинг қолган қисмида барча бундай активлар ва мажбуриятларни ифодалаш учун "ўтказилган компонент" атамасидан фойдаланилади;

(б) "сақланган компонент" атамаси билан ифодаланадиган ўзида сақланиб қолган активлар ёки мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни тан олишни давом эттириш. Бундай сақланган компонент ўтказилган компонентдан алоҳида ҳисоб бирлигига айланади. Шунга кўра, ўтказилган компонентни тан олишни бекор қилиш натижасида сақланган компонентга нисбатан ҳеч қандай даромадлар ёки харажатлар тан олинмайди, бундан тан олишни бекор қилиш сақланган компонентга нисбатан қўлланадиган баҳолаш талабларидаги ўзгаришга олиб келадиган ҳоллар мустасно; ва

(в) агар 5.27-бандда кўрсатилган бир ёки ҳар иккала мақсадларга эришиш учун зарур бўлса, қуйидаги бир ёки бир нечта тартиб-таомилларни қўллаш:

(i) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ҳар қандай сақланган компонентни алоҳида тақдим этиш;

(ii) молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да ўтказилган компонентни тан олишни бекор қилиш натижасида тан олинган ҳар қандай даромадлар ва харажатларни алоҳида тақдим этиш; ёки

(iii) тушунтириш маълумотларини тақдим этиш.


5.29 Баъзи ҳолларда, ташкилот актив ёки мажбуриятни худди ўтказгандек бўлади, лекин мазкур актив ёки мажбурият ташкилотнинг активи ёки мажбурияти бўлиб сақланиб қолиши мумкин. Масалан:

(а) агар ташкилот, кўринишидан, активни ўтказган, лекин мазкур актив яратиши мумкин бўлган иқтисодий нафлар қийматининг аҳамиятли даражада ижобий ёки салбий ўзгариши рискига таъсир кўрсатишда давом этса, баъзан бу ташкилот мазкур активни назорат қилишда давом этаётганлигини кўрсатиши мумкин (4.24-бандга қаранг); ёки

(б) агар ташкилот активни ушбу ташкилотнинг агенти сифатида мазкур активни ушлаб турган бошқа томонга ўтказган бўлса, ўтказувчи томон илгаригидек мазкур активни назорат қилади (4.25-бандга қаранг).


5.30 5.29-бандда таърифланган ҳолларда, актив ёки мажбуриятни тан олишни бекор қилиш асосланган ҳисобланмайди, сабаби бундай тан олишни бекор қилиш 5.27-бандда кўрсатилган икки мақсаднинг биттасига ҳам эришишни таъминламайди.


5.31 Агар ташкилот ортиқ ўтказилган компонентга эга бўлмаса, ушбу ўтказилган компонентни тан олишни бекор қилиш мазкур ҳолатни рўйи-рост тақдим этади. Лекин, айрим бундай ҳолларда, ҳатто агар 5.28(в) бандда таърифланган бир ёки бир нечта тартиб-таомиллар таъминланса ҳам, тан олишни бекор қилиш операция ёки бошқа ҳодиса ташкилотнинг активлари ёки мажбуриятларини қанчалик ўзгартирганлигини рўйи-рост тақдим этишини таъминламаслиги мумкин. Бундай ҳолларда, ўтказилган компонентни тан олишни бекор қилиш ташкилотнинг молиявий ҳолати мавжуд бўлганидан анча аҳамиятли даражада ўзгарган деб қабул қилиниши мумкин. Бундай вазият, масалан, қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин:

(а) агар ташкилот активни ўтказган ва бир вақтда мазкур активни қайта харид қилиш бўйича мавжуд ҳуқуқ ёки мавжуд жавобгарликни келтириб чиқарадиган бошқа битим тузган бўлса. Бундай мавжуд ҳуқуқлар ёки мавжуд жавобгарликлар масалан, форвард шартномаси, чиқарилган пут-опцион ёки сотиб олинган колл-опцион натижасида юзага келиши мумкин.

(б) агар ташкилот ўзи ортиқ назорат қилмайдиган ўтказилган компонент яратиши мумкин бўлган иқтисодий нафлар қийматининг аҳамиятли даражада ижобий ёки салбий ўзгариши рискига таъсир кўрсатишни сақлаб қолса.


5.32 Агар тан олишни бекор қилиш ҳатто 5.28(в) бандда таърифланган бир ёки бир нечта тартиб-таомилни қўллаган тақдирда ҳам 5.27-бандда кўрсатилган иккала мақсадга эришиш учун етарли бўлмаса, ушбу икки мақсадга баъзан ўтказилган компонентни тан олишни давом эттириш йўли билан эришиш мумкин. Бундай ёндашув қуйидаги оқибатларга эга:

(а) мазкур операция ёки бошқа ҳодиса натижасида сақланган компонентга нисбатан ҳам, ўтказилган компонентга нисбатан ҳам ҳеч қандай даромадлар ёки харажатлар тан олинмайди;

(б) активни (ёки мажбуриятни) ўтказиш натижасида олинган (ёки тўланган) пул маблағлари олинган (ёки берилган) қарз сифатида ҳисобга олинади; ва

(в) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ёки тушунтириш маълумотида ўтказилган компонентни алоҳида тақдим этиш ташкилот энди ўтказилган компонентдан юзага келадиган ҳуқуқлар ёки жавобгарликларга эга эмаслиги фактини акс эттириш учун зарур. Шу каби, ўтказилган компонентдан уни ўтказгандан кейин юзага келадиган даромадлар ёки харажатлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш талаб қилиниши мумкин.


5.33 Мавжуд ҳуқуқлар ёки жавобгарликларнинг қисқариши ёки бекор қилиниши тарзида модификация қилинадиган шартнома тан олишни бекор қилишга нисбатан саволларни юзага келтириши мумкин бўлган ҳоллардан бири ҳисобланади. Шартномани модификация қилишни қандай ҳисобга олиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда қандай ҳисоб бирлиги молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига модификация қилишдан кейин сақланиб қоладиган активлар ва мажбуриятлар тўғрисида ва модификация қилиш қандай тарзда ташкилотнинг активлари ва мажбуриятларини ўзгартирганлиги тўғрисида энг фойдали маълумотни тақдим этишини таҳлил қилиш зарур:

(а) агар шартномани модификация қилиш фақат мавжуд ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни бекор қилса, бундай ҳуқуқлар ва жавобгарликларни тан олишни бекор қилиш ёки бекор қилмаслик масаласини ҳал қилишда 5.26 - 5.32-бандларнинг қоидалари ҳисобга олинади;

(б) агар шартномани модификация қилиш фақат янги ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни қўшса, мазкур қўшилган ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни алоҳида актив ёки мажбурият сифатида ёки мавжуд ҳуқуқлар ва жавобгарликлар ташкил қиладиган ҳисоб бирлигининг бир қисми сифатида ҳисобга олишни аниқлаш зарур (4.48 - 4.55-бандларга қаранг); ва

(в) агар шартномани модификация қилиш бир вақтда мавжуд ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни бекор қилса ва янги ҳуқуқлар ёки жавобгарликларни қўшса, бундай модификация қилишнинг ҳам алоҳида, ҳам умумлашган таъсирини кўриб чиқиш зарур. Баъзи бу каби ҳолларда, бундай модификация натижасида шартнома моҳиятан эски актив ёки мажбурият янги актив ёки мажбуриятга алмаштириладиган тарзда модификация қилинади. Бундай кенг кўламли модификация қилишда ташкилот дастлабки активни ёки мажбуриятни тан олишни бекор қилиши ва янги актив ёки мажбуриятни тан олиши зарур бўлиши мумкин.



6-БОБ - БАҲОЛАШ


Кириш


6.1 Молиявий ҳисоботда тан олинадиган элементлар пул ифодасида тақдим қилинади. Бу тегишли баҳолаш асосини танлашни талаб этади. Баҳолаш асоси баҳоланаётган модданинг, масалан, бошланғич қиймат, ҳаққоний қиймат ёки ижро этиш қийматининг белгиланган тавсифи ҳисобланади. Актив ёки мажбуриятга нисбатан баҳолаш асосини қўллаш мазкур актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар қийматини белгилайди.


6.2 Фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари ва сарфларга нисбатан чекловни эътиборга олган ҳолда турли активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун турли баҳолаш усуллари танланиши мумкин.


6.3 Муайян стандартга унда назарда тутилган баҳолаш асосини қай тарзда қўллаш лозимлиги тавсифини киритиш зарур бўлиши мумкин. Бундай тавсиф қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

(а) муайян баҳолаш асосига мувофиқ келадиган қийматнинг ҳисоб баҳоси учун фойдаланиши мумкин ёки лозим бўлган усулларни кўрсатиш;

(б) афзал баҳолаш асосидан фойдаланишда тақдим этиладиган маълумотга ўхшаш маълумотни тақдим этишни таъминлайдиган соддалаштирилган баҳолаш ёндашувини кўрсатиш; ёки

(в) баҳолаш асосини қандай ўзгаришини тушунтириш, масалан, ташкилот томонидан ушбу мажбуриятни бажармаслик эҳтимоли билан боғлиқ бўлган таъсирини мажбуриятни ижро этиш қийматидан чиқариш йўли билан (ўз кредит риски).



Баҳолаш асослари


Бошланғич қиймат


6.4 Бошланғич қиймат бўйича баҳолаш активлар, мажбуриятлар ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатларни юзага келтирадиган операция ёки бошқа ҳодиса нархидан, ҳеч бўлмаганда қисман олинган маълумотдан фойдаланилган ҳолда улар тўғрисида пул ифодасидаги маълумотни тақдим этади. Бошланғич қиймат жорий қийматдан фарқли тарзда, қийматдаги ўзгаришларни акс эттирмайди, бунда ўзгаришлар активнинг қадрсизланиши ёки мажбурият зарар келтирувчи бўлиши билан боғлиқ ҳоллар мустасно (6.7(в) ва 6.8(б) бандларга қаранг).


6.5 Активни харид қилиш ёки яратиш пайтидаги унинг бошланғич қиймати ушбу активни харид қилиш ёки яратиш мақсадида тўланган товон ва операция бўйича сарфларни ўз ичига оладиган активни харид қилиш ёки яратишда амалга оширилган сарфларнинг қиймати ҳисобланади. Мажбуриятнинг юзага келиш пайтидаги унинг бошланғич қиймати операция сарфлари чегирилган ушбу мажбуриятни ўз зиммасига қабул қилиш учун олинган товон қиймати ҳисобланади.


6.6 Бозор шартларидаги операция ҳисобланмайдиган ҳодиса натижасида активни харид қилиш ёки яратиш ёхуд мажбуриятнинг юзага келиши ёки уни ўз зиммасига олишда (6.80-бандга қаранг) бошланғич қийматни аниқлашнинг имкони бўлмаслиги мумкин ёки бошланғич қиймат ушбу актив ёки мажбурият тўғрисида ўринли маълумотни тақдим этмаслиги мумкин. Баъзи шунга ўхшаш ҳолларда, ушбу актив ёки мажбуриятни дастлабки тан олишда жорий қийматдан шартли бошланғич қиймат сифатида фойдаланилади ва ушбу қиймат бошланғич қиймат бўйича кейинги баҳолаш учун бошлаш нуқтаси сифатида фойдаланилади.


6.7 Активнинг бошланғич қиймати, агар қўлланса, қуйидагиларни акс эттириш учун вақт ўтиши билан янгиланади:

(а) мазкур актив ҳосил қиладиган иқтисодий ресурснинг бир қисмини ёки бутунлай истеъмол қилиниши (эскириш ёки амортизация);

(б) активнинг бир қисмини ёки бутун активни тўлиқлигича сўндирадиган олинган тўловлар;

(в) актив бошланғич қийматининг бир қисми ёки ҳаммаси ортиқ қопланадиган (қадрсизланиш) бўлмаслигига олиб келадиган ҳодисаларнинг таъсири; ва

(г) активга тегишли молиялаштириш компонентини акс эттириш учун фоизлар ҳисоблаш.


6.8 Мажбуриятнинг бошланғич қиймати, агар қўлланса, қуйидагиларни акс эттириш учун вақт ўтиши билан янгиланади:

(а) мажбуриятнинг бир қисмини ёки тўлиқ, масалан, мазкур мажбуриятни бир қисмини ёки тўлиқ сўндирадиган тўловлар ҳисобига ёки товар етказиб бериш жавобгарлигини бажариш ҳисобига ижро этиш;

(б) мажбуриятни ижро этиш учун зарур иқтисодий ресурсларни ўтказиш жавобгарлиги қийматини мажбуриятни зарар келтирувчи ҳолга келтирадиган даражада оширадиган ҳодисаларнинг таъсири. Агар мажбуриятнинг бошланғич қиймати ушбу мажбуриятни ижро этиш бўйича жавобгарликни акс эттириш учун ортиқ етарли бўлмаса, мажбурият зарар келтирувчи ҳисобланади; ва

(в) мажбуриятга тегишли молиялаштириш компонентини акс эттириш учун фоизлар ҳисоблаш.


6.9 Бошланғич қиймати бўйича баҳолаш асосини молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларга нисбатан қўллаш усулларидан бири бу уларни амортизацияланган қиймат бўйича баҳолаш ҳисобланади. Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қиймати дастлабки тан олиш пайтида белгиланган ставкадан фойдаланган ҳолда дисконтланган келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳосини акс эттиради. Ўзгарувчан фоиз ставкали инструментлар ҳолатида дисконтлаш ставкаси мазкур ўзгарувчан ставка ўзгаришини акс эттириш учун янгиланади. Молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг амортизацияланган қиймати фоизларни ҳисоблаш, молиявий активнинг қадрсизланиши ва пул маблағларининг келиб тушиши ёки тўланиши каби кейинги ўзгаришларни акс эттириш учун вақт ўтиши билан янгиланади.



Жорий қиймат


6.10 Жорий қиймати бўйича баҳолаш активлар, мажбуриятлар ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар тўғрисида баҳолаш санасида мавжуд шартларни акс эттириш учун янгиланган маълумотдан фойдаланган ҳолда пул ифодасидаги маълумотни тақдим этади. Бундай янгиланиш натижасида активлар ва мажбуриятларнинг жорий қиймати баҳолашнинг олдинги санаси пайтидан бошлаб рўй берган мазкур жорий қийматга киритилган пул оқимлари ва бошқа омилларнинг ҳисоб баҳосидаги ўзгаришларни акс эттиради (6.14 - 6.15 ва 6.20 бандларга қаранг). Актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати бошланғич қийматдан фарқли тарзда, ушбу актив ёки мажбуриятнинг юзага келишига олиб келган операция ёки бошқа ҳодиса нархи асосида, ҳатто қисман ҳам шаклланмайди.


6.11 Жорий қиймат асосида баҳолаш асослари қуйидагиларни ўз ичига олади:

(а) ҳаққоний қиймат (6.12 - 6.16-бандларга қаранг);

(б) активлар учун фойдаланиш қиймати ва мажбуриятлар учун ижро этиш қиймати (6.17 - 6.20-бандларга қаранг); ва

(в) ўрнини қоплашнинг жорий қиймати (6.21 - 6.22-бандларга қаранг).



Ҳаққоний қиймат


6.12 Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишдан олиниши ёки мажбуриятни ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нархдир.


6.13 Ҳаққоний қиймат ташкилот кириши мумкин бўлган бозор иштирокчилари позициясини акс эттиради. Актив ёки мажбурият, агар ушбу бозор иштирокчилари ўзларининг энг яхши иқтисодий манфаатларига мувофиқ ҳаракат қилсалар, бозор иштирокчилари мазкур актив ёки мажбуриятнинг нархини аниқлашда фойдаланишлари мумкин бўлган тахминлардан фойдаланган ҳолда баҳоланади.


6.14 Айрим ҳолларда, ҳаққоний қиймат фаол бозордаги нархларни бевосита кузатиш орқали аниқланиши мумкин. Бошқа ҳолларда, ҳаққоний қиймат баҳолаш усуллари, масалан барча қуйидаги омилларни акс эттирувчи пул оқимларига (6.91 - 6.95-бандларга қаранг) асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланган ҳолда билвосита аниқланади:

(а) келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳоси;

(б) пул оқимларига хос бўлган ноаниқликлар билан боғлиқ баҳоланаётган актив ёки мажбурият бўйича пул оқимларининг ҳисоб қиймати ёки юзага келиш муддатларининг эҳтимолий ўзгарувчанлиги;

(в) пулнинг вақт қиймати;

(г) пул оқимларига хос бўлган ноаниқликларни ўзига олиш нархи (яъни, риск мукофоти ёки риск дисконти). Ноаниқликларни ўзига олиш нархи бундай ноаниқликлар даражасига боғлиқ. Ҳаққоний қиймат шунингдек инвесторлар у бўйича пул оқимлари ноаниқ бўлган активга у бўйича пул оқимлари аниқ бўлган активга (ёки мажбуриятга) қараганда камроқ тўлаши (ва одатда мажбуриятни ўзига олиш учун кўпроқ талаб қилиши) ҳолатини ҳам акс эттиради.

(д) бошқа омиллар, масалан ликвидлик, агар бозор иштирокчилари юзага келган ҳолатларда ушбу омилларни эътиборга олса.


6.15 6.14(б) ва 6.14(г) бандларда кўрсатиб ўтилган омиллар контрагент ташкилот олдидаги ўз мажбуриятларини ижро этмаслиги мумкинлиги (кредит риски) ёки ташкилот ўз мажбуриятини ижро этмаслиги мумкинлиги (ўз кредит риски) эҳтимолини ўз ичига олади.


6.16 Ҳаққоний қиймат актив ёки мажбуриятни юзага келтирадиган операция ёки бошқа ҳодисадан, ҳатто қисман ҳам шаклланмаслиги боис, ҳаққоний қиймат активни харид қилишдаги операция бўйича сарфлар қийматига ошмайди ва мажбуриятни ўзига олишда амалга оширилган операциялар бўйича сарфлар қийматига камаймайди. Бундан ташқари, ҳаққоний қиймат актив якуний ҳисобдан чиқарилганда ёки мажбурият ўтказилганда ёхуд сўндирилганда амалга оширилиши мумкин бўлган операция бўйича сарфларни акс эттирмайди.



Фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати


6.17 Фойдаланиш қиймати - бу ташкилот активдан фойдаланиш ва уни якуний ҳисобдан чиқариш натижасида олиниши кутилаётган пул оқимлари ёки бошқа иқтисодий нафларнинг дисконтланган қийматидир. Ижро этиш қиймати - бу ташкилот ўз мажбуриятини ижро этиш ҳисобига ўтказиши лозим бўлган пул оқимлари ёки бошқа иқтисодий нафларнинг дисконтланган қийматидир. Ушбу пул маблағлари ёки бошқа иқтисодий ресурсларнинг суммалари нафақат мажбурият бўйича контрагентга ўтказилиши лозим бўлган суммаларни, балки ташкилот ўз мажбуриятини ижро этишни таъминлаш мақсадида бошқа томонларга ўтказиши лозим бўлган суммаларни ҳам ўз ичига олади.


6.18 Фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати келгуси пул оқимларига асосланганлиги боис, улар активни харид қилишда ёки мажбуриятни қабул қилишда амалга оширилган операция бўйича сарфларни ўз ичига олмайди. Лекин, фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати ташкилот активнинг якуний ҳисобдан чиқарилишида ёки мажбуриятнинг ижро этилишида ташкилот томонидан амалга оширилиши кутилаётган операция бўйича барча сарфларнинг дисконтланган қийматини ўз ичига олади.


6.19 Фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати, бозор иштирокчилари томонидан қабул қилинган тахминларга эмас, ташкилот учун хос тахминларга асосланади. Амалиётда бозор иштирокчилари томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган тахминлар ва ташкилотнинг ўзи томонидан фойдаланиладиган тахминлар ўртасида бироз фарқлар бўлиши мумкин.


6.20 Фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қийматини бевосита кузатиб бўлмайди ва улар пул оқимларига асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланилган ҳолда аниқланади (6.91 - 6.95-бандларга қаранг). Фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати 6.14-бандда ҳаққоний қийматга нисбатан кўрсатилган омилларни бозор иштирокчиси позициясидан эмас, балки ташкилотга хос позициядан акс эттиради.



Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати


6.21 Активни ўрнини қоплашнинг жорий қиймати - бу баҳолаш санасида тўланиши мумкин бўлган товон суммаси ва шу санада амалга оширилиши мумкин бўлган операция бўйича сарфлардан иборат баҳолаш санасидаги эквивалент активнинг қийматидир. Мажбуриятни ўрнини қоплашнинг жорий қиймати - бу баҳолаш санасида амалга оширилиши мумкин бўлган операция бўйича сарфлар чегирилган шу санада эквивалент мажбурият учун олиниши мумкин бўлган товондир. Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати, бошланғич қиймат каби, "кириш қиймат" ҳисобланади: у ташкилот актив харид қилиши ёки мажбуриятни ўзига олиши мумкин бўлган бозордаги нархни акс эттиради. Шу тариқа, мазкур қиймат "чиқиш қиймат"ни намоён қиладиган ҳаққоний қийматдан, фойдаланиш қийматидан ва ижро этиш қийматидан фарқ қилади. Лекин, ўрнини қоплашнинг жорий қиймати бошланғич қийматдан фарқли тарзда баҳолаш санасида мавжуд шартларни акс эттиради.


6.22 Айрим ҳолларда, ўрнини қоплашнинг жорий қийматини бевосита фаол бозорда кузатилган нархлардан фойдаланган ҳолда аниқлашнинг имконияти йўқ ва у бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда билвосита аниқланади. Масалан, агар нархлар фақат янги активлар учун мавжуд бўлса, ишлатилган активнинг ўрнини қоплаш қийматини, эҳтимол, ташкилот томонидан сақланадиган активнинг жорий ёши ва ҳолатини ҳисобга олиш учун янги активнинг жорий нархини тузатиш йўли билан ҳисоблаб чиқариш зарур бўлиши мумкин.



Муайян баҳолаш асоси

таъминлайдиган маълумот


6.23 Баҳолаш асосини танлашда мазкур баҳолаш асосидан фойдаланиш натижасида ҳам молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда, ҳам молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(ларда) тақдим этиладиган маълумотнинг характерини ҳисобга олиш муҳим. 6.1-жадвалда 6.24 - 6.42-бандларда батафсил кўриб чиқиладиган жамланма маълумот тақдим этилган.



Бошланғич қиймат


6.24 Актив ёки мажбуриятни бошланғич қиймати бўйича баҳолаш натижасида тақдим этиладиган маълумот молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун ўринли бўлиши мумкин, чунки бошланғич қиймат ушбу актив ёки мажбуриятнинг юзага келишига олиб келган операция ёки бошқа ҳодиса нархидан, ҳеч бўлмаганда қисман олинган маълумотдан фойдаланади.


6.25 Агар ташкилот яқинда бозор шартларидаги операция доирасида актив харид қилган бўлса, у ушбу активдан ҳеч бўлмаганда мазкур актив қийматини қоплаш учун етарли бўлган иқтисодий нафлар тушишини кутади. Шу каби, агар ташкилот яқинда бозор шартларидаги операция доирасида ўзига мажбурият қабул қилган бўлса, у ушбу мажбуриятни ижро этиш учун иқтисодий ресурсни ўтказиш жавобгарлигининг қиймати одатда операция бўйича сарфлар чегирилган олинган товон қийматидан ошмаслигини кутади. Шу тариқа, бундай ҳолларда актив ёки мажбуриятни бошланғич қиймати бўйича баҳолаш актив ёки мажбурият тўғрисида, шунингдек актив ёки мажбуриятни юзага келтирган операция нархи тўғрисида ўринли маълумотни тақдим этади.


6.26 Бошланғич қиймат активнинг истеъмол қилиниши ва унинг қадрсизланишини акс эттириш учун камайтирилиши боис, ташкилот бошланғич қиймати бўйича баҳоланадиган актив бўйича қоплашни кутаётган сумма камида унинг баланс қийматига тенг бўлади. Шу каби, мажбуриятнинг бошланғич қиймати ушбу мажбурият зарар келтирувчи бўлганда оширилиши боис, мажбуриятни ижро этиш учун зарур бўлган иқтисодий ресурсларни ўтказиш жавобгарлиги қиймати мазкур мажбуриятнинг баланс қийматидан ошмайди.


6.27 Агар актив, бундан молиявий актив мустасно, бошланғич қиймат бўйича баҳоланса, ушбу активни тўлиқ ёки унинг бир қисмини истеъмол қилиш ёки сотиш активнинг ёки активнинг истеъмол қилинган ёки сотилган қисмининг бошланғич қийматига тенг суммада баҳоланадиган харажатларнинг юзага келишига олиб келади.


6.28 Активни сотиш натижасида юзага келадиган харажатлар бундай сотиш натижасида олинган товонни даромад сифатида тан олиш билан бир вақтда тан олинади. Даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ сотишдан олинган маржани намоён қилади. Активни истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган харажатларни маржа тўғрисида маълумотни тақдим этиш учун тегишли даромадлар билан қиёслаш мумкин.


6.29 Шу каби, агар ташкилот товон эвазига молиявий мажбурият ҳисобланмайдиган мажбуриятни ўзига олган бўлса ва мазкур мажбурият бошланғич қиймат бўйича баҳоланса, мажбуриятни бутунлай ёки унинг бир қисмини ижро этиш мажбуриятнинг ижро этилган қисми учун олинган товон қийматига тенг суммада баҳоланадиган даромадларнинг юзага келишига олиб келади. Мажбуриятнинг ижро этилиши натижасида юзага келган ушбу даромадлар ва харажатлар ўртасидаги фарқ ижро этишдан олинган маржани намоён қилади.


6.30 Сотилган ёки истеъмол қилинган активлар, жумладан дарҳол истеъмол қилинадиган товарлар ва хизматлар қиймати тўғрисидаги (4.8-бандга қаранг) ва олинган товон қиймати тўғрисидаги маълумот прогноз қийматига эга бўлиши мумкин. Бундай маълумот келгусида товарларни сотиш (жумладан жорий вақтда ташкилот томонидан ушлаб турилмаган товарлар) ва хизматлар кўрсатишдан олинадиган келгуси маржани прогноз қилиш ва бинобарин, ташкилотнинг келгуси пул маблағларининг соф тушишига нисбатан истиқболни баҳолашда фойдаланилиши мумкин. Ташкилотнинг келгуси пул маблағларининг соф тушишига нисбатан истиқболни баҳолаш учун молиявий ҳисобот фойдаланувчилари, фақат мавжуд бўлган товарлардан фойдани ҳосил қилиш қобилиятига эмас, кўпинча ташкилотнинг кўп даврлар давомида келгуси фойдаларни ҳосил қилиш қобилиятига катта эътибор қаратадилар. Бошланғич қиймат бўйича баҳоланадиган даромадлар ва харажатлар шунингдек тасдиқлаш қийматига ҳам эга бўлиши мумкин, чунки улар молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига пул оқимлари ёки маржага оид илгари қилинган прогнозларга нисбатан далилларни тақдим этади. Сотилган ёки истеъмол қилинган активлар қиймати тўғрисидаги маълумот шунингдек, ташкилот раҳбарияти ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўз жавобгарликларини қанчалик оқилона ва самарали бажарганлигини баҳолашда ёрдам беради.


6.31 Худди шу сабабларга кўра, амортизацияланган қиймати бўйича баҳоланадиган активлар ёки мажбуриятларга нисбатан ҳисобланган фоизлар тўғрисида маълумот прогноз ва тасдиқлаш қийматига эга бўлиши мумкин.



Жорий қиймат


Ҳаққоний қиймат


6.32 Активлар ва мажбуриятларни ҳаққоний қиймати бўйича баҳолаш натижасида тақдим этиладиган маълумот прогноз қийматга эга бўлиши мумкин, чунки ҳаққоний қиймат бозор иштирокчиларининг келгуси пул оқимлари суммалари, юзага келиш муддатлари ва ноаниқликларга нисбатан жорий кутишларини акс эттиради. Мазкур кутишлар бозор иштирокчиларининг рискларга нисбатан жорий афзалликларини акс эттирадиган тарзда баҳоланади. Бундай маълумот илгари амалга оширилган баҳолашлар тўғрисида далиллар тақдим этиш ҳисобига тасдиқлаш қийматига ҳам эга бўлиши мумкин.


6.33 Бозор иштирокчиларининг жорий кутишларини акс эттирадиган даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумот айрим прогноз қийматига эга бўлиши мумкин, чунки даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги бундай маълумот келгуси даромадлар ва харажатларни прогноз қилишда кирувчи маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин. Шунингдек, даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги бундай маълумот ташкилот раҳбарияти ташкилотнинг иқтисодий ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўз жавобгарликларини қанчалик оқилона ва самарали бажарганлигини баҳолашда ҳам фойдали бўлиши мумкин.


6.34 Актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматининг ўзгариши 6.14-бандда кўрсатиб ўтилган турли омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай омиллар турли тавсифларга эга бўлганда мазкур омиллар билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатларни алоҳида аниқлаш молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига фойдали маълумотни тақдим этиши мумкин (7.14(б) бандга қаранг).


6.35 Агар ташкилот активни битта бозорда харид қилган бўлса ва унинг ҳаққоний қийматини бошқа бозордаги (ташкилот активни сотиши мумкин бўлган бозордаги) нархлардан фойдаланган ҳолда аниқласа, ушбу иккита бозордаги нархлар ўртасидаги фарқ, ҳаққоний қиймат биринчи марта аниқланганда даромадлар сифатида тан олинади.


6.36 Активни сотиш ёки мажбуриятни ўтказиш, қоидага биноан, агар битим нархлари мазкур ҳаққоний қийматни баҳолашда фойдаланилган бозорда рўй берса, ушбу актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига тенг суммадаги товонни назарда тутади. Бундай ҳолларда, агар актив ёки мажбурият ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланса, сотиш ёки ўтказиш пайтида юзага келадиган соф даромад ёки соф харажат, қоидага биноан, катта бўлмайди, бундан операция бўйича сарфлар аҳамиятли бўлган ҳолатлар мустасно.



Фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати


6.37 Фойдаланиш қиймати активдан фойдаланиш ва унинг якуний ҳисобдан чиқарилиши натижасида юзага келадиган баҳоланган пул оқимларининг дисконтланган қиймати тўғрисида маълумот тақдим этади. Мазкур маълумот прогноз қийматига эга бўлиши мумкин, чунки у келгуси соф пул маблағлари тушишининг истиқболини баҳолашда фойдаланилиши мумкин.


6.38 Ижро этиш қиймати мажбуриятларни ижро этиш учун зарур баҳоланган пул оқимларининг жорий қиймати тўғрисидаги маълумотни тақдим этади. Бинобарин, ижро этиш қиймати прогноз қийматга эга бўлиши мумкин, айниқса агар мажбурият ўтказиш ёки келишув натижасида сўндириш орқали эмас, балки ижро этилса.


6.39 Фойдаланиш қиймати ёки ижро этиш қийматининг янгиланган ҳисоб баҳоси келгуси пул оқимлари юзага келишининг қиймати, муддатлари ва ноаниқликларининг ҳисоб баҳоси билан биргаликда тасдиқлаш қийматига ҳам эга бўлиши мумкин, чунки бундай маълумот илгари амалга оширилган фойдаланиш қиймати ёки ижро этиш қийматини баҳолашларга нисбатан далилларни тақдим этади.



Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати


6.40 Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати бўйича баҳоланадиган активлар ва мажбуриятлар тўғрисидаги маълумот ўринли бўлиши мумкин, чунки ўрнини қоплашнинг жорий қиймати баҳолаш санасида шунга ўхшаш активни харид қилиш ёки яратиш мумкин бўлган нархни ёхуд шунга ўхшаш мажбуриятни ўзига олганлик учун олиниши мумкин бўлган товонни акс эттиради.


6.41 Бошланғич қиймат каби, ўрнини қоплашнинг жорий қиймати истеъмол қилинган актив тўғрисида ёки мажбуриятни ижро этиш натижасида олинган даромадлар тўғрисида маълумот тақдим этади. Мазкур маълумот жорий маржа ҳисоб-китоби учун, шунингдек келгуси маржани прогноз қилиш учун кирувчи маълумот сифатида фойдаланилиши мумкин. Бошланғич қийматдан фарқли тарзда, ўрнини қоплашнинг жорий қиймати активни истеъмол қилиш ёки мажбуриятни ижро этиш пайтида мавжуд бўлган нархларни акс эттиради. Нархлар аҳамиятли ўзгарган тақдирда ўрнини қоплашнинг жорий қиймати кўрсаткичларига асосланган маржа тўғрисидаги маълумот келгуси маржани прогноз қилиш учун бошланғич қийматга асосланган маълумотга қараганда анча фойдали бўлиши мумкин.


6.42 Активнинг истеъмол қилинган қисмини ўрнини қоплашнинг жорий қийматини (ёки мажбуриятнинг ижро этилган қисмидан олинган жорий даромадни) акс эттириш учун ҳисобот даврида баланс қийматининг ўзгаришини активнинг истеъмол қилинган қисмини ўрнини қоплашнинг жорий қийматининг (ёки мажбуриятнинг ижро этилган қисмидан олинган жорий даромаднинг) ўзгаришига ва нархлар ўзгаришининг таъсирига ажратиш зарур. Нархлар ўзгаришининг таъсири баъзан "эгаликдан олинган даромад" ёки "эгаликдан кўрилган зарар" дейилади.



6.1-Жадвал - Муайян баҳолаш асосидан фойдаланиш

натижасида тақдим этиладиган маълумот

        

Активлар

        

       

МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ

       


Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

        

Фойдаланиш қиймати

(ташкилотга хос тахминлар)(а)

   

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

   

Баланс қиймати

Истеъмол қилинмаган ёки олинмаган даражада ва бунда қопланадиган ҳисобланадиган бошланғич қиймат (жумладан операция бўйича сарфлар).


Активни сотишда олиниши мумкин бўлган нарх (ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операция бўйича сарфлар чегирилмаган ҳолда).


Активдан фойдаланиш ва уни якуний ҳисобдан чиқаришдан олинадиган келгуси пул оқимларининг дисконтланган қиймати (ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операция бўйича сарфларнинг жорий қиймати чегирилгандан кейин).

      

Истеъмол қилинмаган ёки олинмаган даражада ва бунда қопланадиган ҳисобланадиган ўрнини қоплашнинг жорий қиймати (жумладан операция бўйича сарфлар).

    


(Молиялаштириш компоненти учун ҳисобланган фоизларни ўз ичига олади.)

       




        

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ(ЛАР)

   

Ҳодиса

Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

     

Фойдаланиш қиймати

(ташкилотга хос тахминлар)

   

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

    

Дастлабки тан олиш(б)

-

Тўланган товон ва харид қилинган активнинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ(в).

    

Тўланган товон ва харид қилинган активдан фойдаланиш қиймати ўртасидаги фарқ.

  

-



Активни харид қилиш билан боғлиқ операция бўйича сарфлар.

  

Активни харид қилиш билан боғлиқ операция бўйича сарфлар.

  


Активни сотиш ёки истеъмол қилиш(г), (д)

Сотилган ёки истеъмол қилинган активнинг бошланғич қийматига тенг харажатлар.


Сотилган ёки истеъмол қилинган активнинг ҳаққоний қийматига тенг харажатлар.


Сотилган ёки истеъмол қилинган активнинг фойдаланиш қийматига тенг харажатлар.


Сотилган ёки истеъмол қилинган активнинг бошланғич қийматига тенг харажатлар.



Олинган даромадлар.


Олинган даромадлар.


Олинган даромадлар.


Олинган даромадлар.



(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)



Активни сотиш билан боғлиқ операция бўйича сарфларга нисбатан харажатлар.

       

Активни сотиш билан боғлиқ операция бўйича сарфларга нисбатан харажатлар.



Активни сотиш билан боғлиқ операция бўйича сарфларга нисбатан харажатлар.


       

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ(ЛАР)

         

Ҳодиса

Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

     

Фойдаланиш қиймати

(ташкилотга хос тахминлар)

   

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

    

Фоизли даромад

Бошланғич ставка бўйича ҳисобланган, агар актив ўзгарувчан фоиз ставкасини назарда тутса, янгиланадиган фоизли даромад.

Ҳаққоний қийматнинг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.

Фойдаланиш қиймати ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.

Жорий ставка бўйича ҳисобланган фоизли даромад.



(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

     

(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

         


Қадрсизланиш

Бошланғич қиймат ортиқ қопланмайдиган ҳисобланиши натижасида юзага келадиган харажатлар.


Ҳаққоний қийматнинг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Фойдаланиш қиймати ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати ортиқ қопланмайдиган ҳисобланиши натижасида юзага келадиган харажатлар.




(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

     

(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

       


Қийматнинг ўзгариши

Тан олинмайди, бундан қадрсизланишни акс эттириш зарур бўлган ҳоллар мустасно.

Ҳаққоний қийматнинг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.

Фойдаланиш қиймати ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.

Нархлар ўзгариши таъсирини акс эттирувчи даромадлар ва харажатлар (эгаликдан олинган даромадлар ва эгаликдан кўрилган зарарлар).

       


Молиявий активларга мувофиқ равишда - баҳоланган пул оқимлари ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар.

         




        

(а) Мазкур устунда фойдаланиш қиймати баҳолаш асоси сифатида қўлланадиган ҳолда тақдим этиладиган маълумот умумлаштирилади. Лекин, 6.75-бандда қайд этилганидек, амалий жиҳатдан фойдаланиш қиймати мунтазам қайта баҳолашлар учун мақбул баҳолаш асоси бўлмаслиги мумкин.


(б) Даромадлар ёки харажатлар бозор шартларидан ташқари харид қилинган активни дастлабки тан олишда юзага келиши мумкин.


(в) Даромадлар ёки харажатлар актив харид қилинадиган бозор ушбу активнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда қўлланадиган нарх маълумоти манбаи сифатида фойдаланиладиган бозордан фарқ қилган тақдирда юзага келиши мумкин.


(г) Активни истеъмол қилиш одатда сотиш таннархи, эскириш ёки амортизация орқали акс эттирилади.


(д) Олинган даромаднинг миқдори одатда олинган товон миқдорига тенг бўлади, лекин у билан боғлиқ мажбуриятга нисбатан фойдаланиладиган баҳолаш асосига боғлиқ бўлади.



Мажбуриятлар

          

       

МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ

     


Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

   

Ижро этиш қиймати

(ташкилотга хос

тахминлар)

    

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

   

Баланс қиймати

Мажбуриятнинг ижро этилмаган қисмини ўзига қабул қилганлик учун олинган, ҳисобдан чиқарилаётган пул маблағлари ҳисоб қийматининг олинган товон қийматидан ошган суммасига оширилган товон (операция бўйича сарфлар чегирилган ҳолда).


Мажбуриятнинг ижро этилмаган қисмини ўтказиш учун тўланиши мумкин бўлган нарх (ўтказишда амалга оширилиши мумкин бўлган операция бўйича сарфларни киритмаган ҳолда).


Мажбуриятнинг ижро этилмаган қисмини ижро этишда юзага келадиган келгуси пул оқимларининг дисконтланган қиймати (мажбуриятни ижро этиш ёки ўтказишда амалга ошириладиган операция бўйича сарфларнинг дисконтланган қийматини киритган ҳолда).


Мажбуриятнинг ижро этилмаган қисмини ўзига қабул қилганлик учун ҳозирги вақтда олиниши мумкин бўлган, ҳисобдан чиқарилаётган пул маблағлари ҳисоб қийматининг ушбу товон қийматидан ошган суммасига оширилган товон (операция бўйича сарфлар чегирилган ҳолда).

   

(Молиялаштириш компоненти учун ҳисобланган фоизларни ўз ичига олади.)

            

     

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ(ЛАР)

       

Ҳодиса

Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

     

Ижро этиш қиймати

(ташкилотга хос

тахминлар)

      

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

      

Дастлабки тан олиш(а)

-

Олинган товон ва мажбуриятнинг ҳаққоний қиймати ўртасидаги фарқ(б).

        

Олинган товон ва мажбуриятни ижро этиш қиймати ўртасидаги фарқ.

       

-



Ўзига мажбуриятни қабул қилиш билан боғлиқ операция бўйича сарфлар.

      

Ўзига мажбуриятни қабул қилиш билан боғлиқ операция бўйича сарфлар.

      


    

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ(ЛАР)

      

Ҳодиса

Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

       

Ижро этиш қиймати

(ташкилотга хос

тахминлар)

       

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

      

Мажбуриятни ижро этиш

Ижро этилган мажбуриятнинг бошланғич қийматига тенг даромадлар (бошланғич товонни акс эттиради).


Ижро этилган мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига тенг даромадлар.


Ижро этилган мажбуриятнинг ижро этиш қийматига тенг даромадлар.


Ижро этилган мажбуриятнинг ўрнини қоплашнинг жорий қийматига тенг даромадлар (жорий ўрнини қоплашни акс эттиради).

   


Мажбуриятни ижро этиш муносабати билан амалга оширилган сарфлар қисмида харажатлар.

         

Мажбуриятни ижро этиш муносабати билан амалга оширилган сарфлар қисмида харажатлар.


Мажбуриятни ижро этиш муносабати билан амалга оширилган сарфлар қисмида харажатлар.


Мажбуриятни ижро этиш муносабати билан амалга оширилган сарфлар қисмида харажатлар.

     


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин. Ялпи асосда тақдим этилган ҳолда бошланғич товон алоҳида тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин. Ялпи асосда тақдим этилган ҳолда бошланғич товон алоҳида тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин. Ялпи асосда тақдим этилган ҳолда бошланғич товон алоҳида тақдим этилиши мумкин.)

       

Мажбуриятни ўтказиш

Ўтказилган мажбуриятнинг бошланғич қийматига тенг даромадлар (бошланғич товонни акс эттиради).


Ўтказилган мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига тенг даромадлар.


Ўтказилган мажбуриятнинг ижро этиш қийматига тенг даромадлар.

Ўтказилган мажбуриятнинг ўрнини қоплашнинг жорий қийматига тенг даромадлар (жорий товонни акс эттиради).

   


Мажбуриятни ўтказиш учун тўланган сарфлар (жумладан операция бўйича сарфлар) қисмида харажатлар.

       

Мажбуриятни ўтказиш учун тўланган сарфлар (жумладан операция бўйича сарфлар) қисмида харажатлар.


Мажбуриятни ўтказиш учун тўланган сарфлар (жумладан операция бўйича сарфлар) қисмида харажатлар.


Мажбуриятни ўтказиш учун тўланган сарфлар (жумладан операция бўйича сарфлар) қисмида харажатлар.

      


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)

        

(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)


(Ялпи асосда ёки нетто асосда тақдим этилиши мумкин.)

     

Фоиз харажатлари

Бошланғич ставкалар бўйича ҳисобланган, мажбурият ўзгарувчан фоиз ставкасини назарда тутган тақдирда янгиланадиган фоиз харажатлари.

     

Ҳаққоний қийматнинг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.

Ижро этиш қийматининг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Жорий ставкалар бўйича ҳисобланган фоиз харажатлар.




(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

     

(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

       

      

МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ(ЛАР)

        

Ҳодиса

Бошланғич

қиймат


Ҳаққоний қиймат

(бозор иштирокчиларининг тахминлари)

    

Ижро этиш қиймати

(ташкилотга хос

тахминлар)

   

Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати

    

Мажбуриятни зарар келтирувчи бўлишга олиб келадиган ҳодисаларнинг таъсири

Пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг ҳисоб қийматини мажбуриятнинг бошланғич қийматидан ошган суммасига ёки мазкур ошган суммани кейинчалик ўзгариши суммасига тенг харажатлар.


Ҳаққоний қийматнинг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Ижро этиш қийматининг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Пул маблағларини ҳисобдан чиқаришнинг ҳисоб қийматини мажбуриятнинг ўрнини қоплашнинг жорий қийматидан ошган суммасига ёки мазкур ошган суммани кейинчалик ўзгариши суммасига тенг харажатлар.

      

(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

   

(Алоҳида идентификацияланиши мумкин.)

       

Қийматнинг ўзгариши

Тан олинмайди, бундан мажбурият зарар келтирувчи ҳисобланган ҳоллар мустасно.


Ҳаққоний қийматнинг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Ижро этиш қийматининг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар таркибида акс эттирилади.


Нархлар ўзгариши таъсирини акс эттирувчи даромадлар ва харажатлар (эгаликдан олинган даромадлар ва эгаликдан кўрилган зарарлар).

    


Молиявий мажбуриятлар ҳолатида - ҳисоб пул оқимларининг ўзгариши билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар.

      




        

(а) Даромадлар ёки харажатлар бозор шартларидан ташқари юзага келган ёки ўзига қабул қилинган мажбуриятни дастлабки тан олишда юзага келиши мумкин.


(б) Даромадлар ёки харажатлар ташкилот мажбуриятни ўзига қабул қилган бозор ушбу мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини баҳолашда қўлланадиган нарх маълумоти манбаи сифатида фойдаланиладиган бозордан фарқ қилган тақдирда юзага келиши мумкин.



Баҳолаш асосини танлашда инобатга

олиш зарур бўлган омиллар


6.43 Актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар учун баҳолаш асосини танлашда мазкур баҳолаш асосидан фойдаланиш натижасида ҳам молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда, ҳам молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот(лар)да (6.23 - 6.42-бандлар ва 6.1-жадвалга қаранг) тақдим этиладиган маълумотнинг характерини, шунингдек бошқа омилларни (6.44 - 6.86-бандларга қаранг) ҳисобга олиш муҳим.


6.44 Аксарият ҳолларда, баҳолаш асосини танлаш битта омил билан аниқланмайди. Ҳар бир омилнинг нисбий аҳамияти аниқ ҳолатларга боғлиқ бўлади.


6.45 Баҳолаш асосидан фойдаланиш натижасида тақдим этиладиган маълумот молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун фойдали бўлиши лозим. Бунинг учун маълумот ўринли бўлиши ва у нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этиши лозим. Бундан ташқари, тақдим этиладиган маълумот имкон даражасида қиёсий, текшириладиган, ўз вақтида тақдим этиладиган ва тушунарли бўлиши лозим.


6.46 2.21-бандда тушунтирилганидек, асос бўладиган сифат тавсифларини қўллашнинг энг оқилона ва самарали жараёни одатда иқтисодий ҳодиса тўғрисидаги энг ўринли маълумотни идентификация қилишни назарда тутади. Агар бундай маълумот мавжуд бўлмаса ёки мазкур иқтисодий ҳодисани рўйи-рост тақдим этишни таъминлайдиган тарзда тақдим этиши мумкин бўлмаса, кейинги энг ўринли маълумот тури кўриб чиқилади. Баҳолаш асосини танлашда сифат тавсифларининг аҳамияти 6.49 - 6.76-бандларда батафсил кўриб чиқилади.


6.47 6.49 - 6.76-бандларда асосий эътибор тан олинган активлар ва тан олинган мажбуриятлар учун баҳолаш асосини танлашда ҳисобга олиш зарур бўлган омилларни кўриб чиқишга қаратилади. Ушбу бандларнинг айрим жиҳатлари, шунингдек, тан олинган ёки тан олинмаган моддаларга нисбатан изоҳларда тақдим этиладиган маълумот учун баҳолаш базасини танлашда қўлланиши мумкин.


6.48 6.77 - 6.82-бандларда дастлабки тан олишда баҳолаш асосини танлашда ҳисобга олиш зарур бўлган қўшимча омиллар кўриб чиқилади. Агар дастлабки баҳолаш учун асос кейинги баҳолашда фойдаланиладиган асосга номувофиқ бўлса, даромадлар ва харажатлар фақат баҳолаш асосининг ўзгариши натижасида биринчи кейинги баҳолаш пайтида тан олиниши мумкин. Бундай даромадлар ёки харажатларни тан олиш операция ёки бошқа ҳодисани акс эттирадигандек кўриниши мумкин, аслида бундай операция ёки ҳодиса рўй бермаган бўлади. Шу тариқа, актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар учун баҳолаш асосини танлашда ҳам дастлабки, ҳам кейинги баҳолашни эътиборга олинади.



Ўринлилик


6.49 Актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатларга нисбатан фойдаланиладиган баҳолаш асоси томонидан тақдим этиладиган маълумотнинг ўринлилиги қуйидагиларга боғлиқ:

(а) актив ёки мажбуриятнинг хусусиятлари (6.50 - 6.53-бандаларига қаранг); ва

(б) ушбу актив ёки мажбурият қай тарзда келгуси пул оқимлари келтириши (6.54 - 6.57-бандларга қаранг).



Актив ёки мажбуриятнинг хусусиятлари


6.50 Баҳолаш асосидан фойдаланиш натижасида тақдим этиладиган маълумотнинг ўринлилиги қисман актив ёки мажбуриятнинг хусусиятларига, хусусан пул оқимларининг ўзгарувчанлиги ва актив ёки мажбуриятнинг қиймати бозор омилларига ёки бошқа рискларга таъсирчан ёки таъсирчан эмаслигига боғлиқ.


6.51 Агар актив ёки мажбуриятнинг қиймати бозор омилларига ёки бошқа рискларга таъсирчан бўлса, уларнинг бошланғич қиймати унинг жорий қийматдан аҳамиятли фарқ қилиши мумкин. Бинобарин, бошланғич қиймат, агар қийматнинг ўзгариши тўғрисидаги маълумот молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун муҳим бўлса, ўринли маълумотни тақдим этмаслиги мумкин. Масалан, амортизацияланган қиймат деривативлар ҳисобланадиган молиявий актив ёки молиявий мажбурият тўғрисида ўринли маълумот тақдим эта олмайди.


6.52 Бундан ташқари, агар бошланғич қийматдан фойдаланилса, қийматнинг ўзгариши қийматнинг ўзгариши пайтида эмас, балки ҳисобдан чиқариш, қадрсизланиш ёки ижро этиш каби ҳодиса рўй берган пайтда акс эттирилади. Мазкур қоида ташкилот мазкур актив ёки мажбуриятни ушлаб туриш давомида эмас, балки айнан ўша ҳодиса юзага келган вақтда барча даромадлар ва харажатлар тан олиниши тўғрисида нотўғри талқин қилиниши мумкин. Бундан ташқари, бошланғич қиймат бўйича баҳолаш қийматнинг ўзгариши тўғрисида ўз вақтида маълумотни тақдим этмаслиги боис, мазкур баҳолаш асосидан фойдаланган ҳолда акс эттирилган даромадлар ва харажатлар ташкилот учун мазкур активни ёки мажбуриятни ҳисобот даври давомида ушлаб туриш натижасида юзага келадиган риск таъсирини тўлиқ ҳажмда акс эттириш имконсизлиги туфайли прогноз қийматига ва тасдиқлаш қийматига эга бўлмаслиги мумкин.


6.53 Актив ёки мажбурият ҳаққоний қийматининг ўзгариши бозор иштирокчилари кутишларидаги ўзгаришлар, шунингдек уларнинг рискларга нисбатан афзалликларидаги ўзгаришларни акс эттиради. Баҳоланаётган актив ёки мажуриятнинг хусусиятлари ва ташкилотнинг тижорат фаолияти характерига боғлиқ ҳолда бундай ўзгаришларни акс эттирувчи маълумот ҳар доим ҳам молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун прогноз қиймати ёки тасдиқлаш қийматига эга бўлмаслиги мумкин. Бу ташкилотнинг тижорат фаолияти активни сотишни ёки мажбуриятни ўтказишни назарда тутмайдиган ҳолларда тўғри бўлиши мумкин, масалан, агар ташкилот активларни фақат улардан фойдаланиш ёки шартномада назарда тутилган пул оқимларини олиш учун ушлаб турса ёки ташкилот ўзи мажбуриятни ижро этса.



Келгуси пул оқимларига қўйилма


6.54 1.14-бандда қайд этилганидек, айрим иқтисодий ресурслар бевосита пул оқимларини ҳосил қилади; бошқа ҳолларда иқтисодий ресурслар пул оқимларини билвосита ҳосил қилиш учун бошқа иқтисодий ресурслар билан бирга фойдаланилади. Иқтисодий ресурслардан фойдаланиш усули ва бинобарин, активлар ва мажбуриятлар пул оқимларини қандай ҳосил қилиши қисман ташкилот томонидан амалга ошириладиган тижорат фаолиятининг характерига боғлиқ.


6.55 Агар ташкилотнинг тижорат фаолияти билвосита пул оқимларини ҳосил қиладиган бир нечта иқтисодий ресурслардан фойдаланишни назарда тутса, харидорларга товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва сотиш учун улардан биргаликда фойдаланиш орқали бошланғич қиймат ёки ўрнини қоплашнинг жорий қиймати, кўпроқ эҳтимол билан, бундай фаолият тўғрисида ўринли маълумот тақдим этади. Масалан, асосий воситалар одатда ташкилотнинг бошқа иқтисодий ресурслари билан биргаликда фойдаланилади. Шу каби, захираларни одатда харидорларга ташкилотнинг бошқа ресурсларидан катта ҳажмда фойдаланмасдан сотиш мумкин эмас (масалан, ишлаб чиқариш ва маркетинг фаолияти доирасида). 6.24 - 6.31 ва 6.40 - 6.42-бандларда бундай активларни бошланғич қиймат ёки ўрнини қоплашнинг жорий қиймати бўйича баҳолаш давр давомида олинган маржа ҳисоб-китоби учун фойдаланилиши мумкин бўлган ўринли маълумотни қандай қилиб тақдим этиши мумкинлигини тушунтиради.


6.56 Бевосита пул оқимларини ҳосил қиладиган активлар ва мажбуриятлар, масалан, алоҳида ва аҳамиятли иқтисодий йўқотишларсиз (масалан, ташкилот фаолиятидаги аҳамиятли узилишларсиз) сотилиши мумкин бўлган активлар ҳолатида, кўпроқ эҳтимол билан, келгуси пул оқимлари қиймати, муддатлари ва ноаниқликларининг жорий баҳосини ўз ичига оладиган жорий қиймат энг ўринли маълумотни тақдим этадиган баҳолаш асоси бўлади.


6.57 Агар ташкилотнинг иқтисодий фаолияти шартномада назарда тутилган пул оқимларини олиш мақсадида молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни бошқаришни назарда тутса, амортизацияланган қиймат активлар бўйича олинган фоизлар ва мажбуриятлар бўйича тўланган фоизлар ўртасидаги фарқни аниқлаш учун фойдаланилиши мумкин бўлган ўринли маълумотни тақдим этиши мумкин. Лекин, амортизацияланган қиймат фойдали маълумот тақдим этишини баҳолашда молиявий актив ёки молиявий мажбуриятнинг хусусиятларини ҳам эътиборга олиш зарур. Амортизацияланган қиймат қарзнинг асосий суммаси ёки фоизлар билан боғлиқ бўлмаган омилларга боғлиқ бўлган пул оқимлари тўғрисида ўринли маълумотни тақдим этиши эҳтимолдан йироқ.



Рўйи-рост тақдим этиш


6.58 Агар активлар ва мажбуриятлар қандайдир тарзда бир-бирига боғланган бўлса, бундай активлар ва мажбуриятлар учун ҳар хил баҳолаш асосларидан фойдаланиш баҳолаш ноизчиллиги (ҳисобдаги номувофиқлик) юзага келишига олиб келиши мумкин. Агар молиявий ҳисобот баҳолаш ноизчиллигига эга бўлса, бундай молиявий ҳисобот ташкилотнинг молиявий ҳолатининг ва молиявий натижаларининг айрим жиҳатларини рўйи-рост тақдим этишни таъминламаслиги мумкин. Бинобарин, айрим ҳолатларда ўзаро боғланган активлар ва мажбуриятлар учун бир хил баҳолаш асосларидан фойдаланиш молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига турли баҳолаш асосларидан фойдаланган ҳолда тақдим этилиши мумкин бўлган маълумотга қараганда анча фойдали маълумотни тақдим этиши мумкин. Бу битта актив ёки мажбурият бўйича пул оқимлари бошқа актив ёки мажбурият бўйича пул оқимлари билан бевосита боғланган ҳолларда энг катта эҳтимолга эга бўлади.


6.59 2.13 ва 2.18-бандларда қайд этилганилек, мутлақо рўйи-рост тақдим этиш хатолардан сақламаслигига қарамай, бу баҳолашлар ҳар жиҳатдан мутлақо аниқ бўлиши лозимлигини англатмайди.


6.60 Агар баҳони бевосита нархларни фаол бозорда кузатиш йўли билан аниқлашнинг имкони бўлмаса ва бунинг ўрнига ҳисоб баҳосидан фойдаланиш зарур бўлса, баҳолаш ноаниқликлари юзага келади. Аниқ баҳолаш асоси билан боғлиқ баҳолаш ноаниқликларининг даражаси ушбу баҳолаш асосидан фойдаланиш натижасида тақдим этилган маълумот ташкилотнинг молиявий ҳолатини ва унинг молиявий натижаларини рўйи-рост тақдим этишни таъминлаши ёки таъминламаслигига таъсир кўрсатиши мумкин. Баҳолаш ноаниқликларининг юқори даражаси ўринли маълумотни тақдим этадиган баҳолаш асосидан фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Лекин, айрим ҳолларда баҳолаш ноаниқликларининг даражаси ушбу баҳолаш асоси томонидан тақдим этилган маълумот етарлича рўйи-рост тақдим этишни таъминламаслиги мумкин бўладиган даражада юқори бўлиши мумкин (2.22-бандга қаранг). Бундай ҳолларда, ўринли маълумот тақдим этиши мумкин бўлган бошқа баҳолаш асосини танлаш имкониятини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.


6.61 Баҳолаш ноаниқликлари натижалар ноаниқликларидан ҳам, мавжудлик ноаниқликларидан ҳам фарқ қилади:

(а) натижалар ноаниқликлари актив ёки мажбурият билан боғлиқ иқтисодий нафларнинг тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати ёки муддатларига нисбатан ноаниқликлар мавжуд бўлган ҳолларда юзага келади;

(б) мавжудлик ноаниқликлари актив ёки мажбурият мавжуд бўлишига нисбатан ноаниқликлар рўй берган ҳолларда юзага келади. 5.12 - 5.14-бандларда мавжудлик ноаниқликлари ушбу актив ёки мажбуриятнинг мавжудлик ноаниқликлари рўй берганда қандай қилиб ташкилотнинг активни ёки мажбуриятни тан олишга нисбатан қарорига таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.


6.62 Натижалар ноаниқликлари ёки мавжудлик ноаниқликларининг борлиги баъзан баҳолаш ноаниқликларининг юзага келишининг сабаби бўлиши мумкин. Лекин, натижалар ноаниқликлари ёки мавжудлик ноаниқликларининг борлиги баҳолаш ноаниқликларининг юзага келишига олиб келиши шарт бўлмайди. Масалан, агар активнинг ҳаққоний қийматини бевосита фаол базорда кузатилган нархлар ёрдамида аниқлаш мумкин бўлса, мазкур ҳаққоний қийматни баҳолашга нисбатан баҳолашнинг ноаниқликлари мавжуд эмас, ҳатто агар якунда актив томонидан қанча пул маблағлари яратилиши юзасидан ишонч бўлмаса ва бинобарин, натижалар ноаниқликлари мавжуд бўлса ҳам.



Маълумотнинг фойдалилигини оширувчи сифат

тавсифлари ва сарфларга нисбатан чеклов


6.63 Баҳолаш асосини танлашга маълумотнинг фойдалилигини оширувчи қиёсийлик, тушунарлилик ва текширилувчанлик каби сифат тавсифлари, шунингдек сарфларга нисбатан чеклов таъсир кўрсатади. Кейинги бандларда бундай таъсирнинг эҳтимолий оқибатлари кўриб чиқилади. 6.69 - 6.76-бандларда мазкур омилларнинг аниқ баҳолаш асосларига мувофиқ таъсири батафсил кўриб чиқилади. Ўз вақтида тақдим этиш маълумотнинг фойдалилигини оширувчи сифат тавсифи сифатида баҳолашга бевосита таъсир кўрсатмайди.


6.64 Сарфлар молиявий ҳисобот тақдим этишга нисбатан бошқа қарорларга чекловлар қўйгани каби, улар баҳолаш асосини танлашга ҳам чеклов қўяди. Шу тариқа, баҳолаш асосини танлашда бундай баҳолаш базасидан фойдаланиш натижасида молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига тақдим этилган маълумотдан олинган наф уни тақдим этиш ва фойдаланишга сарфларни оқлаши юқори эҳтимол ҳисобланишини ҳисобга олиш муҳимдир.


6.65 Айни бир баҳолаш асосларидан айни бир моддаларга нисбатан ёки турли даврларда битта ҳисобот берувчи ташкилот доирасида ёхуд битта даврда, бироқ турли ташкилотлар томонидан изчил фойдаланиш молиявий ҳисоботнинг қиёсий бўлишига ёрдам бериши мумкин.


6.66 Баҳолаш асосининг ўзгариши молиявий ҳисоботнинг камроқ тушунарли бўлишига олиб келиши мумкин. Лекин, агар бошқа омиллар тушунарлиликнинг пасайишидан устун бўлса, масалан, ўзгариш анча ўринли маълумот тақдим этилишига олиб келса, ўзгариш оқланган бўлиши мумкин. Агар бундай ўзгариш амалга оширилган бўлса, молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига уларга бундай ўзгаришлар таъсирини тушуниш имконини берадиган тушунтирувчи маълумот зарур бўлиши мумкин.


6.67 Тушунарлилик қисман қанча турли хил баҳолаш асосларидан фойдаланилишига ва улар вақт ўтиши билан ўзгариши ёки ўзгармаслигига боғлиқ. Умумий ҳолатда, молиявий ҳисобот тўпламида қанчалик кўп баҳолаш асосларидан фойдаланилса, маълумот шунчалик мураккаб ва бинобарин, камроқ тушунарли бўлади, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)нинг якуний ёки оралиқ кўрсаткичлари эса камроқ маълумотга эга бўлади. Лекин, агар бу фойдали маълумот тақдим этиш учун зарур бўлса, кўпроқ баҳолаш асосларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.


6.68 Текширилувчанлик баҳолаш асосларидан фойдаланиш ҳисобига ошади, уларнинг натижалари мустақил равишда ёки бевосита, масалан кузатилган нархлар орқали, ёхуд билвосита, масалан моделда фойдаланиладиган кирувчи маълумотларни текшириш йўли билан тасдиқланиши мумкин. Агар баҳони текширишнинг имкони бўлмаса, молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига мазкур баҳо қай тарзда аниқланганлигини уларга тушуниш имконини берадиган тушунтириш маълумоти талаб этилиши мумкин. Баъзи бундай ҳолларда, бошқа баҳолаш асосидан фойдаланилганлигини кўрсатиш зарур бўлиши мумкин.



Бошланғич қиймат


6.69 Кўп вазиятларда, жорий қийматни эмас, балки бошланғич қийматни баҳолаш осон ва ўз навбатида, камроқ сарф талаб қилади. Бундан ташқари, бошланғич қиймат асосида баҳолаш асосини қўллаган ҳолда олинган баҳолар одатда тушунарли ва кўп ҳолларда текширилувчан ҳисобланади.


6.70 Лекин, истеъмолни баҳолаш ва қадрсизланишдан кўрилган зарарларни ёки зарар келтирувчи мажбуриятларни идентификациялаш ва баҳолаш субъектив бўлиши мумкин. Шу тариқа, актив ёки мажбуриятнинг бошланғич қийматини баҳолаш ёки текшириш баъзан жорий қийматни баҳолаш ва текшириш каби мураккаб бўлиши мумкин.


6.71 Бошланғич қиймат асосида баҳолаш асосидан фойдаланишда вақтнинг турли пайтларида харид қилинган ёки қабул қилинган айнан ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар молиявий ҳисоботда турли суммаларда акс эттирилиши мумкин. Бу ҳам битта ҳисобот берувчи ташкилот доирасида турли даврларда, ҳам бир даврда, бироқ турли ташкилотлар бўйича қиёсийликни камайтириши мумкин.



Жорий қиймат


6.72 Ҳаққоний қиймат ташкилотга хос позициядан эмас, балки бозор иштирокчилари позициясидан аниқланиши ва актив қачон харид қилинганлиги ёки мажбурият қачон қабул қилинганлигига боғлиқ эмаслиги боис, ҳаққоний қиймати бўйича баҳоланадиган айнан ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар, қоидага кўра, айни бир хил бозорларга кириш имконига эга ташкилотлар томонидан айни бир суммада баҳоланади. Бу ҳам битта ҳисобот берувчи ташкилот доирасида турли даврларда, ҳам бир даврда, бироқ турли ташкилотлар бўйича қиёсийликни ошириши мумкин. Аксинча, фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қиймати ташкилотга хос бўлган тахминларни акс эттириши муносабати билан, бундай баҳолашлар турли ташкилотларда айнан ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар учун фарқ қилиши мумкин. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, айниқса агар активлар ёки мажбуриятлар ўхшаш тарзда пул оқимларини ҳосил қилса, қиёсийликни камайтириши мумкин.


6.73 Агар актив ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматини бевосита фаол бозорда кузатилган нархлардан фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин бўлса, ҳаққоний қийматни баҳолаш жараёни кам сарфли, тушуниш учун содда ва осон бўлади, шунингдек, ҳаққоний қийматни бевосита кузатиш йўли билан текшириш мумкин бўлади.


6.74 Баҳолаш усулларидан, шу жумладан баъзан пул оқимларига асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланиш, агар у бевосита фаол бозорда кузатилган ҳисобланмаса ва одатда фойдаланиш қиймати ва ижро этиш қийматини аниқлашда зарур ҳисобланса, ҳақиқий қиймат учун зарур бўлиши мумкин. Фойдаланилаётган усулга боғлиқ ҳолда:

(а) баҳолаш учун кирувчи маълумотларни аниқлаш ва мазкур баҳолаш усулини қўллаш сарфларни талаб қилиши ва мураккаб бўлиши мумкин;

(б) баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган кирувчи маълумотлар субъектив бўлиши мумкин ва ҳам кирувчи маълумотларни, ҳам жараённинг ўзини тўғрилигини текшириш мураккаб бўлиши мумкин. Натижада, айнан ўхшаш активлар ёки мажбуриятларни баҳолаш фарқ қилиши мумкин. Бу қиёсийликни камайтириши мумкин.


6.75 Кўп ҳолларда, бошқа активлар билан биргаликда фойдаланиладиган алоҳида актив учун фойдаланиш қийматини ишончли тарзда аниқлашнинг имконияти йўқ. Бунинг ўрнига, фойдаланиш қиймати активлар гуруҳи учун аниқланади ва кейин натижани алоҳида активларга тақсимлаш талаб қилиниши мумкин. Бундай жараён субъектив ва ихтиёрий бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қандайдир актив учун фойдаланиш қийматининг ҳисоб баҳолари тасодифан ундан гуруҳда бошқа активлар билан биргаликда фойдаланишдан синергияни акс эттириши мумкин. Шу тариқа, бошқа активлар билан биргаликда фойдаланилаётган активнинг фойдаланиш қийматини аниқлаш сарф талаб этадиган жараён бўлиши мумкин ва унинг мураккаблиги ҳамда субъективлиги текширилувчанликни камайтиради. Шу туфайли, амалий жихатдан фойдаланиш қиймати бундай активларни мунтазам қайта баҳолаш учун мақбул баҳолаш асоси бўлмаслиги мумкин. Лекин, у активларни номунтазам қайта баҳолаш учун, масалан бошланғич қиймат тўлиқ қопланадиган ёки қопланмайдиган бўлишини аниқлаш учун қадрсизланиш тестида фойдаланилганда фойдали бўлиши мумкин.


6.76 Ўрнини қоплашнинг жорий қиймати асосида баҳолаш асосидан фойдаланишда вақтнинг турли пайтларида харид қилинган ёки қабул қилинган айнан ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар молиявий ҳисоботда бир хил суммада акс эттирилади. Бу ҳам битта ҳисобот берувчи ташкилот доирасида турли даврларда, ҳам бир даврда, бироқ турли ташкилотлар бўйича қиёсийликни ошириши мумкин. Лекин, ўрнини қоплашнинг жорий қийматини аниқлаш жараёни мураккаб, субъектив ва сарф талаб этадиган бўлиши мумкин. Масалан, 6.22-бандда қайд этилганидек, ташкилотда мавжуд активнинг жорий ёши ва ҳолатини акс эттириш учун активни ўрнини қоплашнинг жорий қийматини янги активнинг жорий нархига тузатиш киритиш йўли билан баҳолаш зарур бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бизнесни юритиш технологиялари ва амалиётининг ўзгарганлиги туфайли кўп активлар айнан ўхшаш активларга алмаштирилмаслиги мумкин. Натижада, мавжуд активга эквивалент активни ўрнини қоплашнинг жорий қийматини баҳолаш учун янги активнинг жорий нархига қўшимча субъектив тузатиш киритиш талаб қилинади. Шунингдек, ўрнини қоплашнинг жорий қийматидан баҳолаш асоси сифатида фойдаланишда ўрнини қоплашнинг жорий қийматига тенг бўлган баланс қийматидаги ўзгаришни активнинг истеъмол қилинган қисмини ўрнини қоплашнинг жорий қийматига ва нархлар ўзгариши таъсирига (6.42-банд) ажратиш мураккаб бўлиши ва ихтиёрий тахминларни талаб қилиши мумкин. Бундай қийинчиликлари сабабли, ўрнини қоплашнинг жорий қийматига асосланган баҳолаш текширувчанлик ва тушунарлилик каби тавсифларга эга бўлмаслиги мумкин.



Дастлабки баҳолаш учун ўзига хос омиллар


6.77 6.43 - 6.76-бандларда дастлабки тан олиш ёки кейинги баҳолаш учун баҳолаш асосини танлашда ҳисобга олиниши зарур бўлган омиллар кўриб чиқилади. 6.78 - 6.82-бандларда дастлабки тан олишда ҳисобга олиш зарур бўлган баъзи қўшимча омиллар кўриб чиқилади.


6.78 Дастлабки тан олишда бозор шартларидаги ҳодиса натижасида харид қилинган актив ёки қабул қилинган мажбуриятнинг қиймати одатда ушбу санага унинг ҳаққоний қийматига тенг бўлади, бундан операция бўйича сарфлар аҳамиятли бўлган ҳоллар мустасно. Лекин, ҳатто ушбу икки қиймат мос келсада, дастлабки тан олишда фойдаланилган баҳолаш асосини тавсифлаш зарур. Агар оқибатда бошланғич қийматдан фойдаланилса, бундай баҳолаш асоси ҳам одатда дастлабки тан олишда мувофиқ ҳисобланади. Шу каби, агар оқибатда жорий қийматдан фойдаланилса, ушбу баҳолаш асоси ҳам одатда дастлабки тан олишда мувофиқ ҳисобланади. Дастлабки тан олиш ва кейинги баҳолаш учун айни бир баҳолаш асосидан фойдаланиш фақат баҳолаш асоси ўзгариши (6.48-бандга қаранг) туфайли юзага келадиган дастлабки тан олишдан кейин биринчи баҳолашда даромадлар ёки харажатларни тан олишни олдини олади.


6.79 Ташкилот бозор шартларидаги операция доирасида бошқа актив ёки мажбуриятни ўтказишга айирбошлаш эвазига актив харид қилса ёки мажбуриятни қабул қилса, харид қилинган актив ёки қабул қилинган мажбуриятнинг дастлабки аниқланган қиймати бундай операция натижасида даромадлар ёки харажатлар юзага келиши ёки келмаслигини аниқлайди. Агар актив ёки мажбурият дастлабки қиймати бўйича баҳоланса, дастлабки тан олишда ҳеч қандай даромадлар ёки харажатлар юзага келмайди, бундан даромадлар ёки харажатлар ўтказилган активни ёки мажбуриятни тан олишни бекор қилиш натижасида юзага келган ҳоллар ёки актив қадрсизланган ёки мажбурият зарар келтирувчи ҳисобланадиган ҳоллар мустасно.


6.80 Ташкилот бозор шартларидаги операция ҳисобланмайдиган ҳодисалар натижасида активлар харид қилиши ёки мажбуриятларни ўзига қабул қилиши мумкин. Масалан:

(а) операция нархи томонлар ўртасида шаклланган муносабатлар ёки молиявий қийинчиликлар ёхуд томонлардан бирининг ўзга мажбурий ҳаракатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин;

(б) актив ташкилотга давлат томонидан бепул асосда берилиши ёки ташкилотга бошқа томондан ҳадяга ўтказилиши мумкин;

(в) мажбуриятнинг юзага келиши қонунчилик ёки бошқа норматив ҳужжатларнинг талаблари билан боғлиқ бўлиши мумкин; ёки

(г) компенсация ёки жарима тўлаш жавобгарлиги ташкилот томонидан қонунчиликнинг бузилиши натижасида юзага келиши мумкин.


6.81 Бундай ҳолларда, харид қилинган актив ёки қабул қилинган мажбуриятни бошланғич қиймати бўйича баҳолаш ташкилотнинг активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ёхуд операция ёки бошқа ҳодиса натижасида юзага келадиган даромадлар ёки харажатлар тўғрисидаги маълумотнинг рўйи рост тақдим этилишини таъминламаслиги мумкин. Натижада, харид қилинган актив ёки қабул қилинган мажбуриятни 6.6-бандда таърифлангани каби шартли бошланғич қиймат бўйича баҳолаш ўринли бўлиши мумкин. Дастлабки тан олишда шартли бошланғич қиймат ва тўланган ёки олинган товон ўртасидаги ҳар қандай фарқ даромадлар ёки харажатлар сифатида тан олинади.


6.82 Агар активни харид қилиш ёки мажбуриятнинг юзага келиши бозор шартларидаги операция ҳисобланмайдиган ҳодиса натижасида рўй берса, мазкур операция ёки бошқа ҳодисанинг барча ўринли жиҳатларини идентификациялаш ва ҳисобга олиш зарур. Масалан, ташкилотнинг молиявий ҳолатига (4.59 - 4.62-бандларига қаранг) операция ёки бошқа ҳодисанинг таъсири ва ташкилотнинг молиявий натижаларига тегишли таъсирининг моҳиятини рўйи рост тақдим этиш учун бошқа активлар, бошқа мажбуриятлар, ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари томонидан қўйилмалар ёки улар фойдасига тақсимлашлар тан олиниши талаб қилиниши мумкин.



Бир нечта баҳолаш асосидан фойдаланиш


6.83 Баъзан 6.43 - 6.76-бандларда кўрсатилган омилларни ҳисобга олиш ташкилотнинг молиявий ҳолати ва унинг молиявий натижаларини рўйи-рост тақдим этишни таъминлайдиган ўринли маълумотни тақдим этиш учун актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар учун бирдан ортиқ баҳолаш асосидан фойдаланиш талаб этилади деган хулосага олиб келиши мумкин.


6.84 Аксарият ҳолларда, қуйидагилар бундай маълумотни тақдим этишнинг энг тушунарли усули ҳисобланади:

(а) ҳам молиявий ҳолат тўғисидаги ҳисоботда актив ёки мажбурият учун, ҳам молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар учун бир хил баҳолаш асосидан фойдаланиш; ва

(б) изоҳларда бошқа баҳолаш асосини қўллаш асосида тайёрланган қўшимча маълумотни тақдим этиш.


6.85 Лекин, айрим ҳолларда бундай маълумот қуйидагилардан фойданилган тақдирда анча ўринли бўлади ёки ташкилотнинг молиявий ҳолати ва унинг молиявий натижаларини рўйи-рост тақдим этишни таъминлайди:

(а) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив ёки мажбурият учун жорий қиймат асосида баҳолаш асосидан; ва

(б) фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда(10) (7.17 - 7.18-бандларга қаранг) улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатлар учун бошқа баҳолаш асосидан.

Баҳолаш асослари маълумотларини танлашда 6.43 - 6.76-бандларда кўрсатилган омилларни эътиборга олиш зарур.


6.86 Бундай ҳолларда актив ёки мажбуриятнинг жорий қийматининг ўзгариши билан боғлиқ давр учун жами даромад ёки жами харажат қуйидагилар учун шундай тарзда ажратилади ва таснифланади (7.14 - 7.19-бандларга қаранг):

(а) фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга мазкур ҳисобот учун танланган баҳолаш асосидан фойдаланган ҳолда баҳоланган даромадлар ёки харажатларни киритиш; ва

(б) бошқа умумлашган даромад таркибига барча қолган даромадлар ва харажатларни киритиш. Натижада, мазкур актив ёки мажбуриятга тегишли бошқа жами даромаднинг жамғарилган суммаси қуйидагилар ўртасидаги фарқни ташкил этади:

(i) молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда мазкур актив ёки мажбуриятнинг баланс қиймати; ва

(ii) фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот учун танланган баҳолаш асосидан фойдаланганда аниқланиши мумкин бўлган баланс қиймати.



Хусусий капитални баҳолаш


6.87 Хусусий капиталнинг умумий баланс қиймати (хусусий капиталнинг умумий қиймати) бевосита баҳоланмайди. Унинг қиймати барча тан олинган мажбуриятларнинг умумий баланс қиймати чегирилган барча тан олинган активларнинг умумий баланс қийматига тенг.


6.88 Умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот ташкилотнинг қийматини акс эттириш учун мўлжалланмаганлиги боис, хусусий капиталнинг умумий баланс қиймати, қоидага кўра, қуйидагиларга тенг бўлмайди:

(а) ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларининг жамланган бозор қийматига;

(б) фаолиятнинг узлуксизлиги тўғрисидаги тахминга мувофиқ келадиган ташкилотни бутунлигича сотиш натижасида олиниши мумкин бўлган суммага; ёки

(в) ташкилотнинг барча активларини сотиш ва ташкилотнинг барча мажбуриятларини сўндириш натижасида олиниши мумкин бўлган суммага.


6.89 Хусусий капиталнинг умумий қиймати бевосита баҳоланмаслигига қарамай, хусусий капиталнинг айрим синфларининг (4.65-бандга қаранг) ва хусусий капиталнинг айрим компонентларининг (4.66-бандга қаранг) баланс қийматини бевосита баҳолаш ўринли бўлиши мумкин. Шунга қарамай, хусусий капиталнинг умумий қиймати қолдиқ улуш сифатида баҳоланиши туфайли, хусусий капиталнинг камида битта синфи бевосита баҳоланиши мумкин эмас. Шу каби, хусусий капиталнинг камида битта компоненти бевосита баҳоланиши мумкин эмас.


6.90 Хусусий капиталнинг айрим синфи ёки хусусий капиталнинг айрим компонентининг умумий баланс қиймати, қоида тариқасида, ижобий бўлади, лекин айрим ҳолатларда салбий бўлиши мумкин. Шу каби, хусусий капиталнинг умумий қиймати, қоида тариқасида, ижобий, бироқ қандай активлар ва мажбуриятлар тан олиниши ва улар қандай баҳоланишига боғлиқ ҳолда салбий бўлиши мумкин.



Пул оқимларига асосланган баҳолаш усуллари


6.91 Баъзан қийматни баҳолаш бевосита кузатиладиган бўлмаслиги мумкин. Айрим бундай ҳолларда, пул оқимларига асосланган баҳолаш усулларидан фойдаланиш қийматни аниқлаш усулларидан бири ҳисобланади. Бундай усуллар баҳолаш асослари ҳисобланмайди. Улар баҳолаш асосини қўллашда фойдаланиладиган усуллар ҳисобланади. Бинобарин, бундай усулдан фойдаланишда қандай баҳолаш асоси қўлланишини ва мазкур усул мазкур баҳолаш асосига қўлланадиган омилларни акс эттирадиган даражани аниқлаш зарур. Масалан, агар баҳолаш асоси сифатида ҳаққоний қийматдан фойдаланилса, 6.14-бандда кўрсатилган омиллар қўлланади.


6.92 Пул оқимларига асосланган баҳолаш усулларидан модификация қилинган баҳолаш асосини қўллашда, масалан, ижро этиш қиймати ташкилот ўз мажбуриятини бажара олмаслиги (ўз кредит риски) эҳтимоли таъсирини истисно қилиш мақсадида модификация қилинганда фойдаланиш мумкин. Баҳолаш асосини модификация қилиш баъзан молиявий ҳисобот фойдаланувчилари учун анча ўринли ҳисобланадиган маълумот тақдим этилишини таъминлаши ёки уни тайёрлаш ёки тушунишни камроқ сарф талаб этадиган қилиши мумкин. Лекин, модификация қилинган баҳолаш асослари молиявий ҳисобот фойдаланувчилари тушуниши учун анча мураккаб ҳам бўлиши мумкин.


6.93 Натижалар ноаниқликлари (6.61(а)-бандга қаранг) келгуси пул оқимларининг юзага келиши қиймати ёки муддатларига нисбатан ноаниқликлар мавжуд бўлиши натижасида юзага келади. Бундай ноаниқликлар активлар ва мажбуриятларнинг муҳим хусусиятлари ҳисобланади. Актив ёки мажбуриятни ноаниқ келгуси пул оқимларининг ҳисоб баҳоси асосида баҳолашда бундай пул оқимларининг (6.14(б)-бандга қаранг) юзага келиши қиймати ёки муддатларининг эҳтимолий ҳисоб вариациялари ҳисобга олиниши зарур бўлган омиллардан бири ҳисобланади. Бундай вариациялар эҳтимолий пул оқимлари диапазонидан битта қийматни танлашда ҳисобга олинади. Танланган қийматнинг ўзи баъзан эҳтимолий натижа ҳисобланади, бироқ ҳар қандай ҳолда эмас. Энг ўринли маълумотни тақдим этадиган қиймат одатда диапазоннинг ўртасига (марказий ҳисоб баҳоси) тегишли бўлади. Фарқли марказий ҳисоб баҳолари фарқли маълумотни тақдим этади. Масалан:

(а) кутилган қиймат (эҳтимолликни ҳисобга олган ҳолда ўртача тортилган қиймат, шунингдек статистик ўртача дейилади) натижаларнинг бутун диапазонини акс эттиради ва бунда эҳтимоли юқори натижалар катта вазнга эга бўлади. Кутилган қиймат мазкур актив ёки мажбурият муносабати билан юзага келадиган пул маблағлари ёки бошқа иқтисодий нафларнинг тушиши ёки ҳисобдан чиқарилишининг якуний қийматини прогнозлаштириш учун мўлжалланмаган;

(б) юзага келиш эҳтимоли кўпроқ бўлган энг юқори қиймат (статистик ўрталикка ўхшаш) кейинги зарарнинг эҳтимоли 50%дан ошмаслиги ва кейинги фойданинг эҳтимоли 50%дан ошмаслигини кўрсатади;

(в) энг мумкин бўлган натижа (статистик мода) актив ёки мажбурият бўйича юзага келадиган якуний тушумлар ва ҳисобдан чиқаришларнинг ягона энг юқори эҳтимолли қийматини намоён қилади.


6.94 Марказий ҳисоб баҳоси келгуси пул оқимлари ва унинг қиймати ёки юзага келиш муддатларининг эҳтимолий вариацияларининг ҳисоб баҳосига боғлиқ. У якуний натижа ушбу марказий ҳисоб баҳосидан фарқ қилиши мумкинлигига нисбатан ноаниқликларни ўзига қабул қилганлик учун нархни акс эттирмайди (яъни 6.14(г)-бандда кўрсатилган омил мавжуд).


6.95 Ҳеч бир марказий ҳисоб баҳоси мумкин бўлган натижаларнинг бутун диапазони тўғрисида тўлиқ маълумотни тақдим этмайди. Бинобарин, фойдаланувчиларга мумкин бўлган натижалар диапазони тўғрисида маълумот зарур бўлиши мумкин.



7-БОБ - ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЁРИТИБ БЕРИШ


Маълумотни алоқа воситаси сифатида

тақдим этиш ва ёритиб бериш


7.1 Ҳисобот берувчи ташкилот ўз активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги маълумотни ўзининг молиявий ҳисоботида маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш орқали беради.


7.2 Молиявий ҳисобот орқали самарали алоқа бундай маълумотни анча ўринли қилади ва ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатларини рўйи-рост тақдим этишга кўмаклашади. Бундан ташқари, молиявий ҳисоботда маълумотнинг тушунарлилиги ва қиёсийлиги ошади. Молиявий ҳисобот орқали самарали алоқа учун қуйидагилар талаб қилинади:

(а) эътиборни қоидаларга эмас, маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадлари ва тамойилларига қаратиш;

(б) маълумотни ўхшаш моддаларни гуруҳлаш ва ўзаро ўхшаш бўлмаган моддаларни ажратишга имкон берадиган тарзда таснифлаш; ва

(в) маълумотни уни тушуниш ёки катта миқдорда кераксиз тафсилотларни киритиш оқибатида ёхуд самарасиз жамлаш оқибатида мураккаб бўлмайдиган тарзда жамлаш.


7.3 Сарфлар молиявий ҳисоботни тақдим этишга нисбатан бошқа қарорларга чекловлар қўйиши каби, улар маълумотни тақдим этиш ва ёритиб беришга тааллуқли қарорларга ҳам чекловлар қўяди. Шу тариқа, малумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш тўғрисида қарор қабул қилишда молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига муайян маълумотни тақдим этиш ёки ёритиб бериш орқали тақдим этилган нафлар уни тақдим этиш ва фойдаланишга сарфларни оқлаши эҳтимолининг қанчалик юқори эканлигини ҳисобга олиш муҳимдир.



Маълумотни тақдим этиш ва ёритиб

беришнинг мақсадлари ва тамойиллари


7.4 Молиявий ҳисобот орқали самарали алоқага кўмаклашиш мақсадида стандартлардаги маълумотларни тақдим этиш ва ёритиб беришга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқишда қуйидагилар ўртасида мувозанатга риоя қилиш зарур:

(а) ташкилотларга ўзининг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатларини рўйи-рост тақдим этувчи ўринли маълумотни танлашда тақдим этилган эркинлик; ва

(б) ҳам битта ташкилот доирасида турли даврларда, ҳам бир даврда, бироқ турли ташкилотлар ўртасида қиёсий ҳисобланадиган маълумотни тақдим этиш талаби.


7.5 Маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадларини стандартларга киритиш молиявий ҳисобот орқали самарали алоқага кўмаклашади, чунки бундай мақсадлар ташкилотларга фойдали маълумотни идентификациялаш ва алоқанинг энг самарали усулини танлашга ёрдам беради.


7.6 Молиявий ҳисобот орқали самарали алоқа қуйидаги тамойилларни қўллаш ҳисобига ҳам таъминланади:

(а) ташкилот учун хос бўлган маълумот баъзан "шаблон" деб номланадиган стандарт таърифларга қараганда анча фойдали ҳисобланади; ва

(б) маълумотни молиявий ҳисоботнинг турли қисмларида такрорлаш одатда талаб этилмайди ва молиявий ҳисоботнинг камроқ тушунарли бўлишига олиб келиши мумкин.



Таснифлаш


7.7 Таснифлаш - бу активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар моддаларини маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадларида уларнинг умумий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муайян синфларга тақсимлаш жараёнидир. Бундай хусусиятлар бошқалар қаторида, модданинг характери, унинг ташкилот томонидан амалга оширилаётган тижорат фаолиятидаги роли (ёки функцияси) ва уни баҳолаш усулини ўз ичига олади.


7.8 Ўзаро ўхшаш бўлмаган активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатларни битта синфга киритиш ўринли маълумотни яшириши, маълумотнинг тушунарлилигини ва қиёсийлилигини камайтириши мумкин, шунингдек таснифлаш нимани акс эттиришга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этишни таъминламаслиги мумкин.



Активлар ва мажбуриятларни таснифлаш


7.9 Таснифлаш актив ёки мажбурият учун танланганҳисоб бирлигига қўлланади (4.48 - 4.55-бандларга қаранг). Лекин, баъзан актив ёки мажбуриятни ҳар хил хусусиятларга эга компонентларга ажратиш ва бундай компонентларни алоҳида таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Агар бундай компонентларни алоҳида таснифлаш бундай тарзда олинган молиявий маълумотнинг фойдалилигини оширса, бундай ёндашув мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. Масалан, активни ёки мажбуриятни қисқа муддатли ёки узоқ муддатли компонентларга ажратиш ва мазкур компонентларни таснифлаш ўринли бўлиши мумкин.



Ўзаро ҳисоб-китоб


7.10 Ўзаро ҳисоб-китоб ташкилот актив ва мажбуриятни алоҳида ҳисоб бирлиги сифатида тан олганда ва баҳолаганда, лекин молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда уларни бирлаштирган ҳолда, ягона нетто қийматда акс эттирганда рўй беради. Ўзаро ҳисоб-китоб ўхшаш бўлмаган моддаларни бир синфга бирлаштиради ва шунинг учун, одатда ўринли ҳисобланмайди.


7.11 Активлар ва мажбуриятларнинг ўзаро ҳисоб-китоби ҳуқуқлар ва жавобгарликларнинг у ёки бу жамланмасини битта ҳисоб бирлиги сифатида ҳисобга олишдан фарқ қилади (4.48 - 4.55-бандларга қаранг).



Хусусий капитални таснифлаш


7.12 Фойдали маълумот тақдим этиш учун ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқларини алоҳида таснифлаш, агар мазкур талаб қилиш ҳуқуқлари турли хусусиятларга эга бўлса, зарур бўлиши мумкин (4.65-бандга қаранг).


7.13 Шу каби, агар хусусий капитал компонентларининг айримларига нисбатан қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қоидалари ёки бошқа талаблар қўлланилса, фойдали маълумот тақдим этиш учун ушбу компонентларни алоҳида таснифлаш зарур бўлиши мумкин. Масалан, айрим юрисдикцияларида ташкилот хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгалари фойдасига тақсимлашга фақат кўрсатилган талабларга асосан тақсимлаш учун етарли резервга эга бўлган тақдирда амалга оширишга рухсат берилган (4.66-бандга қаранг). Бундай резервлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш фойдали маълумот тақдим этиши мумкин.



Даромадлар ва харажатларни таснифлаш


7.14 Таснифлаш қуйидагиларга қўлланади:

(а) актив ёки мажбурият учун танланган ҳисоб бирлигига тегишли даромадлар ва харажатларга; ёки

(б) бундай даромадлар ва харажатлар компонентларига, агар ушбу компонентлар ҳар хил тавсифларга эга бўлса ва алоҳида идентификацияланса. Масалан, актив жорий қийматининг ўзгариши қиймат ўзгаришидан таъсирларни ва фоизлар ҳисоблашдан таъсирларни ўз ичига олиши мумкин (6.1-жадвалга қаранг). Агар молиявий маълумотнинг фойдалилигини оширса, бундай компонентларни алоҳида таснифлаш ўринли бўлиши мумкин.



Фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад


7.15 Даромадлар ва харажатлар таснифланади ва қуйидагиларга киритилади:

(а) фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга(11); ёки

(б) фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботдан ташқарида- бошқа умумлашган даромадга.


7.16 Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот даври учун ташкилотнинг молиявий натижалари тўғрисидаги маълумотнинг асосий манбаси ҳисобланади. Мазкур ҳисобот давр учун ташкилот фаолиятининг молиявий натижаларини юқори даражада умумлаштирган ҳолда акс эттирилишини таъминлайдиган фойда ёки зарарнинг жами суммасини сақлайди. Кўпгина молиявий ҳисобот фойдаланувчилари ушбу жами суммани ўз таҳлилларига унинг бошланиш нуқтаси сифатида ёки давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларининг асосий кўрсаткичи сифатида киритишади. Шунга қарамай, давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларини тушуниш барча тан олинган даромадлар ва харажатлар, шу жумладан бошқа умумлашган даромад таркибига киритилган даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш, шунингдек молиявий ҳисоботга киритилган бошқа маълумотни таҳлил қилишни талаб қилади.


7.17 Фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот давр учун ташкилотнинг молиявий натижалари тўғрисидаги маълумотнинг асосий манбаи ҳисобланиши боис, мазкур ҳисоботга, қоида тариқасида, барча даромадлар ва харажатлар киритилади. Лекин, истисно ҳолларда стандартларни ишлаб чиқишда Кенгаш актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати ўзгариши натижасида юзага келадиган даромадлар ёки харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этишини ёки мазкур давр учун ташкилотнинг молиявий натижаларини анча рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибига киритилиши лозим деган хулосага келиши мумкин.


7.18 Бошланғич қиймат бўйича (6.1-жадвалга қаранг) баҳолаш асосидан фойданиш натижасида юзага келадиган даромадлар ва харажатлар фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Мазкур турдаги даромадлар ва харажатлар актив ёки мажбуриятнинг жорий қиймати ўзгариши компонентларидан бири сифатида ажратилганда ҳам бундай вазият рўй беради. Масалан, агар молиявий актив жорий қиймат бўйича баҳоланса ва фоизли даромад қийматнинг бошқа ўзгаришларидан алоҳида идентификацияланса, бундай фоизли даромад фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга киритилади.


7.19 Қоида тариқасида, бир даврда бошқа жами даромад таркибида тан олинган даромадлар ва харажатлар, агар бунинг натижасида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисобот анча ўринли маълумот тақдим этса ёки ушбу келгуси давр учун ташкилот молиявий натижаларининг анча рўйи-рост тақдим этилишини таъминласа, бошқа умумлашган даромад таркибидан келгуси даврлардан бирида фойда ёки зарар тўғрисидаги ҳисоботга қайта таснифланади. Лекин, агарда, масалан, қайта таснифлаш бундай натижаларга олиб келадиган даврни идентификациялаш учун ёки қайта таснифланиши лозим бўлган суммани идентификациялаш учун аниқ асос мавжуд бўлмаса, Кенгаш стандартларни ишлаб чиқишда бошқа умумлашган даромад таркибига киритилган даромадлар ёки харажатлар кейинчалик қайта таснифланиши лозим эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.



Жамлаш


7.20 Жамлаш - бу умумий хусусиятларга эга ва айни бир синфга кирувчи активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар моддаларини бирлаштириш жараёнидир.


7.21 Жамлаш маълумотларнинг катта ҳажмини умумлаштириш ҳисобига маълумотни анча фойдали қилади. Лекин, жамлаш айрим тафсилотларни яширишга олиб келиши мумкин. Шу боис ўринли маълумотни тушуниш кўп сонли аҳамиятсиз тафсилотлар ёки сарамарасиз жамлаш оқибатида кейинчалик қайта таснифланмаслиги туфайли мураккаб бўлмаслиги учун мувозанатни топиш зарурдир.


7.22 Молиявий ҳисоботнинг турли қисмларида жамлашнинг турли даражаси талаб қилиниши мумкин. Масалан, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)да одатда умумлаштирилган маълумот тақдим этилади, бу вақтда изоҳларда анча батафcил маълумот тақдим этилади.



8-БОБ - КАПИТАЛ ВА КАПИТАЛНИ

САҚЛАБ ТУРИШ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ

        


        

8-бобга киритилган матн 2010 йилда чиқарилган Молиявий ҳисоботнинг концептуал асосидан ўзгартирилмаган шаклда ўтказилган. Мазкур матн дастлаб 1989 йилда чиқарилган Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш концепциясининг бир қисми ҳисобланган.

     


      

          

Капитал концепциялари


8.1 Молиявий капитал концепцияси аксарият ташкилотлар томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланилади. Молиявий капитал концепцияси бўйича капитал деганда инвестиция қилинган пул маблағларини ёки инвестиция қилинган харид қилиш қобилиятини назарда тутадиган ташкилотнинг соф активлари ёки хусусий капиталини англатади. Жисмоний капитал концепцияси бўйича капитал деганда операцион қобилиятни назарда тутадиган ташкилотнинг, масалан, бир кунда ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлиги сонига асосланган ишлаб чиқариш қуввати капитал ҳисобланади.


8.2 Ташкилот томонидан капиталнинг тегишли концепциясини танлаш молиявий ҳисобот фойдаланувчилари эҳтиёжларига асосланиши лозим. Шу тариқа, агар молиявий ҳисобот фойдаланувчиларини энг аввало, инвестиция қилинган капиталнинг номинал қийматини ёки инвестиция қилинган капиталнинг харид қилиш қобилиятини сақлаб туриш ташвишлантирса, молиявий капитал концепциясини қабул қилиш лозим. Лекин, агар фойдаланувчиларни энг аввало, ташкилотнинг операцион қобилияти қизиқтирса, жисмоний капитал концепциясидан фойдаланиш зарур. Танланган концепция ҳатто бундай концепцияни қўллашда баҳолаш билан боғлиқ мураккабликларнинг мавжудлиги эҳтимолига қарамай, фойдани аниқлашда эришилиши лозим бўлган мақсадни кўрсатади.



Капитални сақлаб туриш концепциялари

ва фойдани аниқлаш


8.3 Капитал концепциялари 8.1-бандда капитални сақлаб туришнинг қуйидаги концепциялари билан боғлиқ:

(а) Молиявий капитални сақлаб туриш. Мазкур концепцияга асосан фақат давр охирига соф активларнинг молиявий (ёки пул) қиймати давр давомида мулкдорлар фойдасига тақсимлаш ва улар томонидан бадаллар таъсири истисно қилингандан кейин давр бошига соф активларнинг молиявий (ёки пул) қийматидан ошган тақдирда фойда олинади. Молиявий капитални сақлаб туриш номинал пул бирликларида ёки доимий харид қилиш қобилияти бирликларида баҳоланиши мумкин.

(б) Жисмоний капитални сақлаб туриш. Мазкур концепцияга асосан фақат давр охирига ташкилотнинг ишлаб чиқариш қуввати (ёки операцион қобилияти) (ёхуд бундай қувватга эришиш учун зарур ресурслар ёки маблағлар) давр давомида мулкдорлар фойдасига тақсимлаш ва улар томонидан бадаллар таъсири истисно қилингандан кейин давр бошига жисмоний ишлаб чиқариш қувватидан ошган тақдирда фойда олинади.


8.4 Капитални сақлаб туриш концепцияси ташкилот унинг қийматини сақлаб туришга интиладиган капитални қай тарзда аниқлаши билан боғлиқ. У капитал концепциялари ва фойда концепциялари ўртасида ўзаро таъсирни аниқлайди, чунки у фойдани баҳолаш учун бошланиш нуқтасини таклиф қилади; у ташкилот капиталининг рентабеллиги тушунчаси ва у томондан капиталнинг қайтарилиши тушунчасини ажратади; фақат капитални сақлаб туриш учун зарур суммалардан ортиқ активларнинг тушиши фойда ва шунга мос равишда капиталнинг рентабеллиги деб ҳисобланиши мумкин. Бинобарин, фойда - бу харажатлар (жумладан бу ўринли бўлганда капитални сақлаб туриш билан боғлиқ тузатишлар) даромадлардан чегирилгандан кейин қолдиқ суммани англатади. Агар харажатлар даромадлардан ошса, қолдиқ сумма зарар ҳисобланади.


8.5 Жисмоний капитални сақлаб туриш концепцияси баҳолаш асоси сифатида ўрнини қоплашнинг жорий қийматини танлашни талаб этади. Лекин молиявий капитални сақлаб туриш концепцияси, муайян баҳолаш асоси қўлланилишини талаб қилмайди. Баҳолаш асосини танлаш мазкур концепцияга асосан ташкилот унинг қийматини сақлаб туришга интиладиган молиявий капитал турига боғлиқ.


8.6 Иккита капитални сақлаб туриш концепцияси ўртасидаги жиддий фарқ ташкилотнинг активлари ва мажбуриятлари нархлари ўзгаришларининг таъсирларини қандай ҳисобга олиш лозимлигидан иборат. Умумий маънода, агар ташкилот давр охирига у давр бошидагидек ҳажмда капиталга эга бўлса, ўз капиталини сақлаб туришни таъминлаган бўлади. Капитални давр бошига бўлган ҳолат даражасида сақлаб туриш учун зарур бўлган суммадан ортиқ ҳар қандай сумма фойда ҳисобланади.


8.7 Молиявий капитални сақлаб туриш концепциясига асосан қачон капитал номинал пул бирликларида аниқланса, фойда давр учун капиталнинг номинал пул қийматининг ўсишини намоён қилади. Шу тариқа, давр мобайнида анъанавий тарзда эгаликдан олинган даромад деб номланадиган сақланадиган актив нархининг ўсиши, концептуал тарзда фойданинг компоненти ҳисобланади. Лекин, айирбошлаш операцияси доирасида активлар ҳисобдан чиқарилгунга қадар улар тан олинмаслиги мумкин. Молиявий капитални сақлаб туриш концепцияси доимий харид қилиш қобилияти атамаларида аниқланса, фойда давр учун инвестиция қилинган харид қилиш қобилиятининг ўсишини намоён қилади. Бу ҳолда фақат нархларнинг умумий даражасининг ўсишидан ошадиган активлар нархининг ошиши қисмида фойда ҳисобланади. Ўсишнинг қолган қисми капитални сақлаб туриш билан боғлиқ тузатишлар ҳисобланади ва бинобарин, хусусий капитал таркибига киритилади.


8.8 Жисмоний капитални сақлаб туриш концепциясига асосан, қачон капитал жисмоний ишлаб чиқариш қуввати нуқтаи назаридан аниқланса, фойда давр учун бундай капиталнинг ўсишини намоён қилади. Ташкилотнинг активлари ва мажбуриятларига таъсир кўрсатадиган нархларнинг барча ўзгаришлари ташкилотнинг жисмоний ишлаб чиқариш қувватини баҳолашдаги ўзгаришлар ҳисобланади; бинобарин, улар фойда сифатида эмас, балки хусусий капитал таркибига киритиладиган капитални сақлаб туриш билан боғлиқ тузатишлар сифатида кўриб чиқилади.


8.9 Баҳолаш асоси ва капитални сақлаб туриш концепциясини танлаш молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланиладиган ҳисоб моделини белгилайди. Ҳисобнинг турли моделлари ўринлилик ва ишончлиликнинг турли даражаси билан тавсифланади ва ўз танловида, бошқа соҳалардаги каби, раҳбарият ўринлилик ва ишончлилик ўртасида ҳам мувозанатга риоя қилиш лозим. Концептуал асос ҳисобнинг турли моделларига қўлланади ва танланган моделга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишга нисбатан қўрсатма беради. Ҳозирги вақтда Кенгаш муайян ҳисоб моделидан фойдаланишни тавсия қилмайди, камдан-кам ҳоллар бундан мустасно, масалан, гиперинфляция иқтисодиётига эга мамлакат валютасида молиявий ҳисобот тақдим этувчи ташкилотлар учун. Шунга қарамай, бу ният жаҳонда содир бўладиган ўзгаришлар туфайли такроран таҳлил қилинади.



Капитални сақлаб туришга оид тузатишлар


8.10 Активлар ва мажбуриятларни қайта баҳолаш ёки қайта ҳисоблаш хусусий капиталнинг ўсиши ёки камайишига олиб келади. Гарчи ўсиш ёки камайишнинг мазкур суммалари даромадлар ва харажатлар тушунчаларига мос келсада, улар капитал қийматини сақлаб туришнинг муайян концепцияларига асосан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботга киритилмайди. Бунинг ўрнига, бундай моддалар капитални сақлаб туриш ёки қайта баҳолаш бўйича резервлар сифатида хусусий капитал таркибига киритилади.






А-ИЛОВА



АТАМАЛАР ТАЪРИФИ


Қуйида келтирилган атамалар таърифлари Молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг концептуал асосининг тегишли бандларидан олинган.

        

жамлаш

умумий хусусиятларга эга ва айни бир синфга кирувчи активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар моддаларини бирлаштириш жараёнидир.


CF.7.20

актив

Олдинги ҳодисалар натижасида ташкилот томонидан назорат қилинадиган мавжуд иқтисодий ресурс.


CF.4.3

баланс қиймати

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда актив, мажбурият ёки хусусий капитал тан олинадиган қиймат.


CF.5.1

таснифлаш

Активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар моддаларини маълумотни тақдим этиш ва ёритиб бериш мақсадларида уларнинг умумий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда муайян синфларга тақсимлаш жараёнидир.


CF.7.7

комбинациялашган молиявий ҳисобот


Бош ташкилот - шўъба ташкилот ўзаро муносабатлари билан боғлиқ бўлмаган иккита ёки ундан ортиқ ташкилотларни ўз ичига олган ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботи.


CF.3.12

консолидациялашган молиявий ҳисобот


Таркибига ҳам бош ташкилотни, ҳам унинг шўъба ташкилотини ўз ичига олган ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботи.


CF.3.11

иқтисодий ресурсни назорат қилиш


Ҳозирги вақтда мавжуд иқтисодий ресурсдан фойдаланиш усулини аниқлаш ва у келтириши мумкин бўлган иқтисодий нафларни олиш имконияти.


CF.4.20

тан олишни бекор

қилиш


Илгари тан олинган актив ёки мажбуриятнинг ҳаммаси ёхуд унинг бир қисмини ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ҳисоботдан чиқариш.


CF.5.26

иқтисодий ресурс

Иқтисодий нафлар яратиш потенциалига эга бўлган ҳуқуқ.


CF.4.4

маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари


Фойдали маълумотни яна фойдали қиладиган сифат тавсифи. Қиёсийлик, текширилувчанлик, ўз вақтида тақдим этиш ва тушунарлилик маълумотнинг фойдалилигини оширадиган сифат тавсифлари ҳисобланади.


CF.2.4,

CF.2.23

хусусий капитал

Ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улуш.


CF.4.63

ташкилотнинг хусусий капиталига нисбатан

талаб қилиш ҳуқуқи


Ташкилотнинг барча мажбуриятлари чегирилгандан кейин унинг активларидаги қолдиқ улушга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи.


CF.4.64

ижро этиладиган

шартнома


Томонларнинг ҳеч бири шартномада белгиланган жавобгарликларни бажармаган ёки иккала томон ҳам ўз жавобгарликларини тенг тарзда қисман бажарган шартнома.


CF.4.56

мавжудликнинг ноаниқликлари


Актив ёки мажбуриятнинг мавжудлигига нисбатан ноаниқликлар.


CF.4.13,

CF.4.35

харажатлар

Хусусий капиталига нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки мажбуриятларнинг ошиши.


CF.4.69

фундаментал сифат тавсифлари


Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларнинг асосий фойдаланувчилари учун фойдали бўлиши учун молиявий маълумотда мавжуд бўлиши лозим бўлган сифат тавсифи. Ўринлилик ва рўйи-рост тақдим этиш фундаментал сифат тавсифлари ҳисобланади.


CF.2.4,

CF.2.5

умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот


Асосий фойдаланувчилар учун улар томонидан мазкур ташкилотга ресурслар тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилишда фойдали ҳисобланадиган ҳисобот берувчи ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва ташкилотга қўйиладиган талаб қилиш ҳуқуқлари ва иқтисодий ресурслар ва ташкилотга қўйиладиган талаб қилиш ҳуқуқларининг ўзгариши тўғрисидаги молиявий маълумотни тақдим этадиган ҳисобот.


CF.1.2,

CF.1.12

умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботлар


Ҳисобот берувчи ташкилотнинг активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот тақдим этадиган умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларнинг аниқ шакли.


CF.3.2

даромадлар

Хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари билан боғлиқ бўлмаган хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг камайиши.


CF.4.68

мажбурият

Ташкилотнинг олдинги ҳодисалар натижасида юзага келган иқтисодий ресурсни ўтказиш бўйича мавжуд жавобгарлиги.

CF.4.26

муҳим маълумот

Маълумот, агар уни тушириб қолдириш, нотўғри кўрсатиш ёки яшириш умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот фойдаланувчиларининг муайян ҳисобот берувчи ташкилот тўғрисидаги маълумот билан таъминлайдиган молиявий ҳисобот асосида қабул қилинадиган қарорларига таъсир кўрсатиши асосланган тарзда кутилса, муҳим ҳисобланади.

CF.2.11

баҳолаш қиймати

Актив ёки мажбурият ва улар билан боғлиқ даромадлар ва харажатларга нисбатан баҳолаш асосини қўллаш натижаси.


CF.6.1

баҳолаш асоси

Баҳоланаётган модданинг, масалан, бошланғич қиймат, ҳаққоний қиймат ёки ижро этиш қийматининг белгиланган тавсифи.


CF.6.1

баҳолашнинг ноаниқликлари


Молиявий ҳисоботларда акс эттирилган пул суммалари бевосита кузатиладиган бўлмайдиган ва бунинг ўрнига ҳисоб баҳосидан фойдаланган ҳолда аниқланиши лозим бўлган ҳолларда юзага келадиган баҳолаш ноаниқликлари.


CF.2.19

ўзаро ҳисоб-китоб

Алоҳида ҳисоб бирлиги сифатида тан олинадиган ва баҳоланадиган актив ва мажбуриятни молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда бирлаштириш ва уларни ягона нетто қийматда акс эттириш.


CF.7.10

натижаларнинг ноаниқликлари

Актив ёки мажбурият билан боғлиқ иқтисодий нафларнинг тушиши ёки ҳисобдан чиқарилиши қиймати ёки муддатларига нисбатан ноаниқликлар.


CF.6.61

иқтисодий нафлар

яратиш потенциали

Мавжуд бўлган ва ҳеч бўлмаганда аниқ бир ҳолларда бошқа томонлар учун мавжуд бўладиган нафлардан ортиқ ташкилот учун иқтисодий нафларни ярата оладиган иқтисодий ресурснинг тавсифи.


CF.4.14

асосий фойдаланувчилар

(умумий мақсаддаги

молиявий ҳисобот)


Мавжуд ва потенциал инвесторлар, қарз берувчилар ва бошқа кредиторлар.


CF.1.2

эҳтиёткорлик

Ноаниқликлар шароитида мулоҳазалардан фойдаланишда эҳтиёткор бўлиш. Эҳтиёткорликни қўллаш активлар ва даромадларни ошириб кўрсатилмасликни, мажбуриятлар ва харажатларни эса камайтириб кўрсатилмасликни англатади. Тенг даражада, эҳтиёткорликни қўллаш активлар ёки даромадларнинг камайтирилишига ёхуд мажбуриятлар ёки харажатларнинг оширилишига йўл қўймайди.

CF.2.16

тан олиш

Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботга ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот(лар)га молиявий ҳисобот элементларидан бири - актив, мажбурият, хусусий капитал, даромадлар ёки харажатлар таърифини қаноатлантирадиган моддани киритиш жараёни. Тан олиш моддани юқоридаги ҳисоботлардан бирида - алоҳида ёки бошқа моддалар билан бирга - сўз билан таърифлаш ва пул суммаси орқали акс эттиришни, шунингдек ушбу суммани мазкур ҳисоботнинг бир ёки бир нечта якуний кўрсаткичларига киритишни назарда тутади.


CF.5.1

ҳисобот берувчи

ташкилот


Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаши шарт бўлган ёки уни тайёрлаш тўғрисида мустақил қарор қабул қиладиган ташкилот.


CF.3.10

консолидациялашмаган молиявий ҳисобот


Фақат бош ташкилот билан тақдим этилган ҳисобот берувчи ташкилотнинг молиявий ҳисоботи.


CF.3.11

Ҳисоб бирлиги

Тан олиш мезонлари ва баҳолаш тамойиллари қўлланадиган ҳуқуқ ёки ҳуқуқлар гуруҳи, жавобгарлик ёки жавобгарликлар гуруҳи ёхуд ҳуқуқлар ва жавобгарликлар гуруҳи.


CF.4.48

фойдали молиявий маълумот

Умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботнинг асосий фойдаланувчилари учун улар томонидан ҳисобот берувчи ташкилотга ресурслар тақдим этиш тўғрисида қарорлар қабул қилишда фойдали ҳисобланадиган молиявий маълумот. Молиявий маълумот фойдали бўлиши учун у ўринли бўлиши ва у нимани тақдим этишга мўлжалланган бўлса, шуни рўйи-рост тақдим этиши лозим.


CF.1.2,

CF.2.4

асосий фойдаланувчилар (умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот)

"Асосий фойдаланувчилар (умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот" тушунчасига қаранг).


-

         

         

------------------------------------------------

(1) Концептуал асос матнида "молиявий ҳисоботлар" ва "молиявий ҳисоботларни таҳдим этиш" атамалари, агар бевосита кўрсатилмаган бўлса, "умумий маҳсаддаги молиявий ҳисоботлар" ва "уммуий маҳсаддаги молиявий ҳисоботларни таҳдим этиш"ни билдиради.


(2) Концептуал асос матнида "ташкилот" атамаси, агар бевосита кўрсатилмаган бўлса, ҳисобот берувчи ташкилотни билдиради.


(3) Концептуал асос матнида "раҳбарият" атамаси, агар бевосита кўрсатилмаган бўлса, "ташкилотнинг раҳбарияти ва стратегик бошҳарув органини"ни билдиради.


(4) Концептуал асос матнида "асосий фойдаланувчилар" ва "фойдаланувчилар" атамалари улар учун зарур бўлган молиявий маълумотнинг аҳамиятли ҳисмини олиш учун умумий маҳсаддаги молиявий ҳисоботларга таяниши лозим бўлган мавжуд ва потенциал инвесторлар, ҳарз берувчилар ва бошҳа кредиторларни билдиради.


(5) Концептуал асос матнида "сифат тавсифлари" ва "сарфларга нисбатан чеклов" атамалари фойдали молиявий маълумотнинг сифат тавсифлари ва молиявий маълумотнинг фойдалилиги билан боҳлиҳ сарфларга нисбатан чекловни билдиради.


(6) "Активлар", "мажбуриятлар", "даромадлар" ва "харажатлар" 4.1-жадвалда таърифланган. Улар молиявий ҳисоботнинг элементлари ҳисобланади.


(7) Концептуал асос матнида "молиявий ҳисобот" атамасини "умумий маҳсаддаги молиявий ҳисоботлар"ни назарда тутади.


(8) "Активлар", "мажбуриятлар", "хусусий капитал", "даромадлар" ва "харажатлар" 4.1-жадвалда таърифланган. Улар молиявий ҳисоботнинг элементлари ҳисобланади.


(9) Концептуал асос молиявий натижалар тўҳрисидаги ҳисобот(лар) битта ёки иккита ҳисоботдан иборат бўлишини белгиламайди.


(10) Концептуал асос молиявий натижалар тўҳрисидаги ҳисобот(лар) битта ёки иккита ҳисоботдан иборат бўлишини белгиламайди. Концептуал асосда алоҳида ҳисобот ва молиявий натижалар тўҳрисидаги ягона ҳисобот доирасида алоҳида бўлимни белгилаш учун "фойда ёки зарар тўҳрисидаги ҳисобот" атамасидан фойдаланилади.


(11) Концептуал асос молиявий натижалар тўҳрисидаги ҳисобот(лар) битта ёки иккита ҳисоботдан иборат бўлишини белгиламайди. Концептуал асосларда алоҳида ҳисобот ва молиявий натижалар тўҳрисидаги ягона ҳисобот таркибида алоҳида бўлимни белгилаш учун "фойда ёки зарар тўҳрисидаги ҳисобот" атамасидан фойдаланилади. Шу каби, ҳам алоҳида ҳисоботда якуний кўрсаткични, ҳам молиявий натижалар тўҳрисидаги ягона ҳисоботда алоҳида бўлим бўйича оралиҳ натижани белгилаш учун "фойда ёки зарар тўҳрисидаги ҳисобот" атамасидан фойдаланилади.

         

       

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь