Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 943-сон қарорига 1а-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда

электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат

платформалари (Маркетплейс) орқали электрон

фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом аҳоли билан Маркетплейс орқали амалга оширилган пулли ҳисоб китоблар учун харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга татбиқ этилади:

Маркетплейс, шу жумладан тўлов ташкилотлар орқали аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширилганда харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш;

тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга жойларда харид қилинган маҳсулот ва хизматлар учун Маркетплейс, шу жумладан тўлов ташкилотлар орқали амалга оширилган тўловлар учун онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларини тақдим қилиш;

жойларда амалга оширилган тўловлар тўғрисидаги маълумотларни операторга юбориш.


3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


фискал маълумотлар - ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган Маркетплейс орқали яратилган бошқа маълумотлар;


виртуал фискал модул - оператор томонидан ишлаб чиқилган, фискал маълумотларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи ҳимояланган махсус дастурий таъминот;


Маркетплейс - оператор тизимига боғланиш имкониятига эга бўлган, операторга тақдим қилган чек маълумотлари асосида онлайн режимда фискал белгиларни қабул қилувчи, чекларни электрон шаклда харидорларга юбориш функциясига эга бўлган техника воситаларидан, ахборот технологияларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан фойдаланган ҳолда электрон тўлов ҳужжатлари воситасида нақд ёки нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизими;


Маркетплейс реестри - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат реестрига киритилган Маркетплейслар рўйхати;


Маркетплейс фойдаланувчиси - товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширишда фискал маълумотларни Маркетплейс сервери орқали операторга юборувчи тадбиркорлик субъекти.


4. Фискал чек маълумотларни операторга юборилиши Маркетплейснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.


5. Операторга юбориладиган маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги бўйича Маркетплейс жавобгар ҳисобланади.



2-БОБ. ОПЕРАТОРГА ЭЛЕКТРОН ФИСКАЛ ЧЕК

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЮБОРИШ ТАРТИБИ


6. Маркетплейслар тартиб рақам билан электрон фискал чек маълумотларини операторга юборади.


7. Оператор томонидан чек маълумотларига фискал белги яратиб, QR-код билан Маркетплейсларга қайтарилади.


8. Маркетплейс орқали харид чеки электрон шаклда тақдим этилганда, оператордан олинган электрон фискал чекнинг ҳаволасини харидор кўрсатган абонент рақамига ёки электрон почта манзилига, ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига юборишини таъминлайди.


9. Маркетплейс орқали реализация қилинган товар (хизмат) учун чек қоғоз шаклда тақдим этилган тақдирда, қоғоз чек ушбу қарорнинг 1-илова 7-банди талабларига мос равишда шаклланиши лозим.



3-БОБ. МАРКЕТПЛЕЙС ВАЗИФАЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Маркетплейслар харидорларга электрон фискал чек тақдим қилиш учун операторнинг маҳсус ахборот тизими билан интеграция қилади.


11. Маркетплейслар:

фискал чек маълумотларни шакллантириш, юбориш, қабул қилиш ва сақлаш имкониятини берадиган ахборот тизимига;

call-марказига эга бўлиши лозим.


12. Маркетплейслар ўзининг маълумотлар базасида шакллантирилган фискал чек маълумотларни камида 5 йил давомида сақланишини ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилиниши уларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.



4-БОБ. МАРКЕТПЛЕЙСЛАРНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ


13. Маркетплейсларни Давлат реестрига киритилиши учун ваколатли органга иловага мувофиқ белгиланган шаклда Маркетплейслар томонидан ариза билан мурожаат қилинади.


14. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига Маркетплейсларга Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки уни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн беш иш кунида электрон ёки ёзма тарзда мурожаатчига тақдим этилади.


15. Давлат реестрига киритиш рад этилганда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этиб, ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.



5-БОБ. МАРКЕТПЛЕЙСЛАРНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ


16. Маркетплейсларни қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:

Маркетплейс тугатилганда, банкрот деб эътироф этилганда;

унинг фаолиятига нисбатан қонунчилик ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;

ваколатли органга қилган мурожаатига мувофиқ.


17. Қонунчиликда белгаланган талаблар бажарилмаган тақдирда ваколатли орган томонидан Давлат реестрига киритилган Маркетплейсни ёзма огоҳлантирилган ҳолда оператор тармоғидан вақтинчалик ёки бутунлай узиши ва Давлат реестридан чиқариши мумкин.


18. Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.



6-БОБ. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


19. Маркетплейс орқали аҳоли билан пулли ҳисоб китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда Маркетплейс билан ўзаро шартнома тузади.


20. Маркетплейс ўзаро шартнома тақдим қилган тадбиркорлик субъекти маълумотларини операторнинг махсус ахборот тизимида қайд этади.


21. Юборилган аризанинг маълумотларни нотўғри ёки белгиланган тартибда тўлдирилмаган бўлса Давлат солиқ хизмати органлари ходими томонидан рад қилинади. Маркетплейс камчиликларни бартараф қилиб 2-бандга мувофиқ қайта ариза юбориши мумкин.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


22. Ваколатли орган ва оператор ушбу Низом талабларига риоя этилиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.


23. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Солиқ қўмитасига


АРИЗА

(Маркетплейсларни давлат реестрига киритиш тўғрисида)

      

(тадбиркорлик субъекти номи)

СТИР:




манзилида жойлашган




(юридик манзили)



га

(мулкчилик шакли)



русумли Маркетплейс(лар)нинг

________________________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.


Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Маркетплейс дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан фискал маълумотлар операторининг хулосаси;


2. Шакллантирилган электрон касса чеклари намуналари;


3. Маркетплейс тизимининг эталон электрон намунаси (APK и URL website);


4. Маркетплейснинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;


5. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);


6. Маркетплейс дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;


Илова: ____ варақда ёки электрон кўринишда (pdf, jpg, gif, jpeg форматда).



(Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.Ш.)


(имзо)


(сана)

Телефон рақами:



Почта манзили:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 май