Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 02.07.2022 й. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида"ги Қўшма қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ ВА СЕНАТИНИНГ

ҚЎШМА ҚАРОРИ

02.07.2022 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ФАВҚУЛОДДА

ҲОЛАТ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ФАРМОНИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва "Фавқулодда ҳолат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 8-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги ПФ-164-сонли Фармони тасдиқлансин.


2. Ушбу Қўшма қарор дарҳол Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилсин.


3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

Н. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Т. Норбоева

             


"Халқ сўзи", 2022 йил 3 июль