Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2022 й. ПҚ-342-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" ҳамда "Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.08.2022 й.
N ПҚ-342
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
БАНКИ ИШТИРОКИДА "НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ЧУСТ, ПОП ВА НАМАНГАН ТУМАНЛАРИ ИЧИМЛИК
СУВ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ҲАМДА ЧУСТ ВА
МИНГБУЛОҚ ТУМАНЛАРИ МАРКАЗЛАРИДА ОҚОВА
СУВ ТИЗИМЛАРИНИ ҚУРИШ" ҲАМДА "ОҚТОШ" ВА
"ПОШХУРТ" ЕР ОСТИ СУВ МАНБАЛАРИДАН СУВ
ҚУВУРИ ҚУРИШ ЙЎЛИ БИЛАН СУРХОНДАРЁ
ВИЛОЯТИ МУЗРАБОТ ТУМАНИНИНГ СУВ
ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ" ЛОЙИҲАЛАРИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Наманган ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув тизими билан таъминланганлиги даражасини ошириш, ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) ўртасида жами 120,0 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз битимлари имзоланганлиги, шу жумладан:
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Наманган лойиҳаси) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йилда қайтариш шарти билан 70 миллион АҚШ доллари миқдорида;
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Сурхондарё лойиҳаси) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йилда қайтариш шарти билан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши кўзда тутилганлиги;
б) Наманган лойиҳасининг умумий қиймати 84,55 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи - 70 миллион АҚШ долларини;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ҳамда ЕТТБ қарзи бўйича фоизлар ва инвестиция даврида мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи кўринишида 14,55 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;
в) Наманган лойиҳасини амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этиши;
г) Сурхондарё лойиҳасининг умумий қиймати 60,38 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи - 50 миллион АҚШ долларини;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ҳамда ЕТТБ қарзи бўйича фоизлар ва инвестиция даврида мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи кўринишида 10,38 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;
д) Сурхондарё лойиҳасини амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
"Ўзсувтаъминот" АЖ Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ЕТТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган;
Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда тегишлилиги бўйича Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасининг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ЕТТБ қарзларининг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
3. Қуйидагилар:
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ;
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 5-иловага мувофиқ;
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 6-иловага мувофиқ;
"Наманган сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ;
"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Молия вазирига "Ўзсувтаъминот" АЖ ва тегишинча Наманган вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ билан ЕТТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳамда молиявий харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасини амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.
6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битимлари ҳамда Молия вазирлиги билан "Ўзсувтаъминот" АЖ ва тегишинча Наманган вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ ўртасида ЕТТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
7. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси (С. Саифназаров) зиммасига "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар шартларига мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
8. Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасини мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси "Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги ЕТТБ амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига юклансин.
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
10. Наманган ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари:
ичимлик ва оқова сув қувурлари ҳамда ичимлик ва оқова сув иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини;
жорий йилдан бошлаб маҳаллий бюджет параметрларида ЕТТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун тегишинча "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
11. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
12. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
13. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларга ичимлик ва оқова сув тизими билан таъминланадиган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чораларини кўрсин.
14. Қуйидагилар:
молия вазири Т. Ишметов - ЕТТБ билан Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси бўйича қарз битимларига асосан маблағларни ўз вақтида жалб қилишга;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Ҳидоятов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси бўйича маблағларнинг самарали йўналтирилишига, қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилишини таъминлашга, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга туширишга;
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари А. Воитов ва Ш. Вафаев - Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштиришга, натижадорлигини таъминлашга, тасдиқланган прогноз параметрлари бажарилишини тизимли муҳокама қилиб боришга, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб боришга;
Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдуразаков, Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари"да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида бажаришни таъминлашга, тузилган битим шартларига мувофиқ қарз маблағларини ўз вақтида қайтаришга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари
чимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва
Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув
тизимларини қуриш" лойиҳасининг асосий
техник-иқтисодий параметрлари
Т/р |
Харажатлар категориясининг номи |
Ўлчов бирлиги |
Ҳаммаси* |
Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:
|
|
ЕТТБ қарзи |
Ўзбекистон Республикаси улуши
|
||||
1 |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг АҚШ долл. экв.
|
84 549,07 |
70 000,00 |
14 549,07 |
2 |
Капитал қўйилмалар қиймати, жами |
минг АҚШ долл. экв.
|
74 229,07 |
70 000,00 |
4 229,07 |
шу жумладан:
|
|||||
2.1. |
Қурилиш-таъмирлаш ишлари |
минг АҚШ долл. экв.
|
41 853,00 |
41 853,00 |
|
2.2. |
Машина ва ускуналар |
минг АҚШ долл. экв.
|
22 447,00 |
22 447,00 |
|
2.3. |
Лойиҳани бошқариш ва назорат қилиш |
минг АҚШ долл. экв.
|
4 700,00 |
4 700,00 |
|
шундан:
|
|||||
2.3.1 |
Лойиҳалаштириш ва лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатчининг хизматлари
|
4 500,00 |
4 500,00 |
||
2.3.2 |
Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари
|
200,00 |
200,00 |
||
2.4 |
Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар |
минг АҚШ долл. экв.
|
4 229,07 |
4 229,07 |
|
2.5 |
Тақсимланмаган харажатлар |
минг АҚШ долл. экв.
|
1 000,00 |
1 000,00 |
|
3 |
Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш
|
минг АҚШ долл. экв. |
10 320,00 |
10 320,00 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан
сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти
Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш"
лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий
параметрлари
Т/р |
Харажатлар категориясининг номи |
Ўлчов бирлиги |
Ҳаммаси* |
Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:
|
|
ЕТТБ қарзи |
Ўзбекистон Республикаси улуши
|
||||
1 |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
минг АҚШ долл. экв.
|
60 383,69 |
50 000,00 |
10 383,69 |
2 |
Капитал қўйилмалар қиймати, жами |
минг АҚШ долл. экв.
|
53 408,69 |
50 000,00 |
3 408,69 |
шу жумладан:
|
|||||
2.1. |
Қурилиш-таъмирлаш ишлари |
минг АҚШ долл. экв.
|
30 420,00 |
30 420,00 |
|
2.2. |
Машина ва ускуналар |
минг АҚШ долл. экв.
|
13 080,00 |
13 080,00 |
|
2.3. |
Лойиҳани бошқариш ва назорат қилиш |
минг АҚШ долл. экв.
|
3 200,00 |
3 200,00 |
|
шундан:
|
|||||
2.3.1 |
Лойиҳалаштириш ва лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатчининг хизматлари
|
минг АҚШ долл. экв |
3 000,00 |
3 000,00 |
|
2.3.2 |
Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари
|
минг АҚШ долл. экв |
200,00 |
200,00 |
|
2.4 |
Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар
|
минг АҚШ долл. экв. |
3 408,69 |
3 408,69 |
|
2.5 |
Тақсимланмаган харажатлар |
минг АҚШ долл. экв.
|
3 300,00 |
3 300,00 |
|
3 |
Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш
|
минг АҚШ долл. экв. |
6 975,00 |
6 975,00 |
*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган
туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш
ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида
оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида
Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,
фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори |
70,0 млн. АҚШ доллари
|
Қарз муддати |
18 йил
|
Имтиёзли давр
|
4 йил |
Фоиз ставкаси |
ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR 6 ойлик + 1,0%)
|
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи |
ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан 0,5 %
|
Бир марталик воситачилик ҳақи |
умумий қарз миқдоридан 1,0 %
|
минг АҚШ долл.
Тўлов даври |
Тўланадиган фоизлар |
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи
|
Бир марталик воситачилик ҳақи |
Асосий қарзни қайтариш |
Жами қайтариладиган маблағ |
15.04.2022 |
0,0 |
175,0
|
700,0 |
875,0 |
|
15.10.2022 |
63,1 |
164,7
|
227,8 |
||
15.04.2023 |
104,7 |
157,8
|
262,4 |
||
15.10.2023 |
288,1 |
127,8
|
415,9 |
||
15.04.2024 |
410,0 |
107,8
|
517,8 |
||
15.10.2024 |
696,6 |
60,8
|
757,4 |
||
15.04.2025 |
882,8 |
29,5
|
2 500,0 |
3 412,3 |
|
15.10.2025 |
939,5 |
21,0
|
2 500,0 |
3 460,5 |
|
15.04.2026 |
985,8
|
2 500,0 |
3 485,8 |
||
15.10.2026 |
953,1
|
2 500,0 |
3 453,1 |
||
15.04.2027 |
910,0
|
2 500,0 |
3 410,0 |
||
15.10.2027 |
876,9
|
2 500,0 |
3 376,9 |
||
15.04.2028 |
838,8
|
2 500,0 |
3 338,8 |
||
15.10.2028 |
800,6
|
2 500,0 |
3 300,6 |
||
15.04.2029 |
758,3
|
2 500,0 |
3 258,3 |
||
15.10.2029 |
724,4
|
2 500,0 |
3 224,4 |
||
15.04.2030 |
682,5
|
2 500,0 |
3 182,5 |
||
15.10.2030 |
648,1
|
2 500,0 |
3 148,1 |
||
15.04.2031 |
606,7
|
2 500,0 |
3 106,7 |
||
15.10.2031 |
571,9
|
2 500,0 |
3 071,9 |
||
15.04.2032 |
533,8
|
2 500,0 |
3 033,8 |
||
15.10.2032 |
495,6
|
2 500,0 |
2 995,6 |
||
15.04.2033 |
455,0
|
2 500,0 |
2 955,0 |
||
15.10.2033 |
419,4
|
2 500,0 |
2 919,4 |
||
15.04.2034 |
379,2
|
2 500,0 |
2 879,2 |
||
15.10.2034 |
343,1
|
2 500,0 |
2 843,1 |
||
15.04.2035 |
303,3
|
2 500,0 |
2 803,3 |
||
15.10.2035 |
266,9
|
2 500,0 |
2 766,9 |
||
15.04.2036 |
228,8
|
2 500,0 |
2 728,8 |
||
15.10.2036 |
190,6
|
2 500,0 |
2 690,6 |
||
15.04.2037 |
151,7
|
2 500,0 |
2 651,7 |
||
15.10.2037 |
114,4
|
2 500,0 |
2 614,4 |
||
15.04.2038 |
75,8
|
2 500,0 |
2 575,8 |
||
15.10.2038 |
38,1
|
2 500,0 |
2 538,1 |
||
Жами: |
16 737,6
|
844,2 |
700,0 |
70 000,0 |
88 281,8 |
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
4-ИЛОВА
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув
қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ
туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси доирасида
Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,
фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори
|
50,0 млн. АҚШ доллари |
Қарз муддати
|
18 йил |
Имтиёзли давр
|
4 йил |
Фоиз ставкаси
|
ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR 6 ойлик + 1,0%) |
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи
|
ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан 0,5% |
Бир марталик воситачилик ҳақи
|
умумий қарз миқдоридан 1,0% |
минг АҚШ долл.
Тўлов даври |
Тўланадиган фоизлар |
Захирага олиш учун воситачилик ҳақи
|
Бир марталик воситачилик ҳақи |
Асосий қарзни қайтариш |
Жами қайтариладиган маблағ |
15.04.2022
|
0,0 |
125,0 |
500,00 |
625,0 |
|
15.10.2022
|
38,1 |
118,8 |
156,9 |
||
15.04.2023
|
75,8 |
112,5 |
188,3 |
||
15.10.2023
|
261,7 |
82,1 |
343,8 |
||
15.04.2024
|
447,2 |
51,7 |
498,9 |
||
15.10.2024
|
595,0 |
27,5 |
622,4 |
||
15.04.2025
|
738,6 |
3,3 |
1 785,7 |
2 527,6 |
|
15.10.2025
|
725,4 |
6,1 |
1 785,7 |
2 517,2 |
|
15.04.2026
|
704,2 |
1 785,7 |
2 489,9 |
||
15.10.2026
|
680,8 |
1 785,7 |
2 466,5 |
||
15.04.2027
|
650,0 |
1 785,7 |
2 435,7 |
||
15.10.2027
|
626,3 |
1 785,7 |
2 412,1 |
||
15.04.2028
|
599,1 |
1 785,7 |
2 384,8 |
||
15.10.2028
|
571,9 |
1 785,7 |
2 357,6 |
||
15.04.2029
|
541,7 |
1 785,7 |
2 327,4 |
||
15.10.2029
|
517,4 |
1 785,7 |
2 303,1 |
||
15.04.2030
|
487,5 |
1 785,7 |
2 273,2 |
||
15.10.2030
|
462,9 |
1 785,7 |
2 248,7 |
||
15.04.2031
|
433,3 |
1 785,7 |
2 219,0 |
||
15.10.2031
|
408,5 |
1 785,7 |
2 194,2 |
||
15.04.2032
|
381,3 |
1 785,7 |
2 167,0 |
||
15.10.2032
|
354,0 |
1 785,7 |
2 139,7 |
||
15.04.2033
|
325,0 |
1 785,7 |
2 110,7 |
||
15.10.2033
|
299,6 |
1 785,7 |
2 085,3 |
||
15.04.2034
|
270,8 |
1 785,7 |
2 056,5 |
||
15.10.2034
|
245,1 |
1 785,7 |
2 030,8 |
||
15.04.2035
|
216,7 |
1 785,7 |
2 002,4 |
||
15.10.2035
|
190,6 |
1 785,7 |
1 976,3 |
||
15.04.2036
|
163,4 |
1 785,7 |
1 949,1 |
||
15.10.2036
|
136,2 |
1 785,7 |
1 921,9 |
||
15.04.2037
|
108,3 |
1 785,7 |
1 894,0 |
||
15.10.2037
|
81,7 |
1 785,7 |
1 867,4 |
||
15.04.2038
|
54,2 |
1 785,7 |
1 839,9 |
||
15.10.2038
|
27,2 |
1 785,7 |
1 812,9 |
||
Жами:
|
12 419,5 |
526,8 |
500,0 |
50 000,0 |
63 446,3 |
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
5-ИЛОВА
"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган
туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш
ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида
оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида
Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзига хизмат
кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича
улушлар тақсимотининг
ПРОГНОЗИ
Йиллар |
"Наманган сув таъминоти" МЧЖ улуши |
Наманган вилояти маҳаллий бюджетининг улуши
|
2022 йил
|
0,0% |
100,0% |
2023 йил
|
0,0% |
100,0% |
2024 йил
|
0,0% |
100,0% |
2025 йил
|
32,1% |
67,9% |
2026 йил
|
36,2% |
63,8% |
2027 йил
|
45,1% |
54,9% |
2028 йил
|
44,6% |
55,4% |
2029 йил
|
45,3% |
54,7% |
2030 йил
|
45,8% |
54,2% |
2031 йил
|
51,3% |
48,7% |
2032 йил
|
56,1% |
43,9% |
2033 йил
|
61,6% |
38,4% |
2034 йил
|
65,8% |
34,2% |
2035 йил
|
69,8% |
30,2% |
2036 йил
|
74,5% |
25,5% |
2037 йил
|
78,9% |
21,1% |
2038 йил
|
81,9% |
18,1% |
Жами:
|
59,2% |
40,8% |
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
6-ИЛОВА
"Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан
сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти
Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш"
лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт
банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини
қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг
ПРОГНОЗИ
Йиллар |
"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ улуши |
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг улуши
|
2022 йил
|
0,0% |
100,0% |
2023 йил
|
0,0% |
100,0% |
2024 йил
|
0,0% |
100,0% |
2025 йил
|
19,7% |
80,3% |
2026 йил
|
23,3% |
76,7% |
2027 йил
|
28,1% |
71,9% |
2028 йил
|
33,9% |
66,1% |
2029 йил
|
40,6% |
59,4% |
2030 йил
|
48,5% |
51,5% |
2031 йил
|
57,8% |
42,2% |
2032 йил
|
68,6% |
31,4% |
2033 йил
|
76,1% |
23,9% |
2034 йил
|
88,0% |
12,0% |
2035 йил
|
100,0% |
0,0% |
2036 йил
|
100,0% |
0,0% |
2037 йил
|
100,0% |
0,0% |
2038 йил
|
100,0% |
0,0% |
Жами:
|
58,4% |
41,6% |
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
7-ИЛОВА
"Наманган сув таъминоти" МЧЖни молиявий
соғломлаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2022 йил 2 августдаги
ПҚ-342-сон қарорига
8-ИЛОВА
"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖни
молиявий соғломлаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 3 август