Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.08.2022 й. ПҚ-342-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" ҳамда "Оқтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N ПҚ-342



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

ЧУСТ, ПОП ВА НАМАНГАН ТУМАНЛАРИ ИЧИМЛИК

СУВ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ҲАМДА ЧУСТ ВА

МИНГБУЛОҚ ТУМАНЛАРИ МАРКАЗЛАРИДА ОҚОВА

СУВ ТИЗИМЛАРИНИ ҚУРИШ" ҲАМДА "ОҚТОШ" ВА

"ПОШХУРТ" ЕР ОСТИ СУВ МАНБАЛАРИДАН СУВ

ҚУВУРИ ҚУРИШ ЙЎЛИ БИЛАН СУРХОНДАРЁ

ВИЛОЯТИ  МУЗРАБОТ  ТУМАНИНИНГ  СУВ

ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ" ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Наманган ва Сурхондарё вилоятларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув ва оқова сув тизими билан таъминланганлиги даражасини ошириш, ҳудудларнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) ўртасида жами 120,0 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз битимлари имзоланганлиги, шу жумладан:

"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Наманган лойиҳаси) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йилда қайтариш шарти билан 70 миллион АҚШ доллари миқдорида;

қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Сурхондарё лойиҳаси) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йилда қайтариш шарти билан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши кўзда тутилганлиги;

б) Наманган лойиҳасининг умумий қиймати 84,55 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи - 70 миллион АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ҳамда ЕТТБ қарзи бўйича фоизлар ва инвестиция даврида мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи кўринишида 14,55 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;

в) Наманган лойиҳасини амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этиши;

г) Сурхондарё лойиҳасининг умумий қиймати 60,38 миллион АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи - 50 миллион АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши - қўшилган қиймат солиғини қоплаш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш ҳамда ЕТТБ қарзи бўйича фоизлар ва инвестиция даврида мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи кўринишида 10,38 миллион АҚШ долларини ташкил этиши;

д) Сурхондарё лойиҳасини амалга ошириш даври 4 йилни (2022-2026 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" АЖ Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши учун зарур ташкилий-техник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишини, ЕТТБнинг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун масъул ижро этувчи орган;

Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда тегишлилиги бўйича Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасининг сифатли амалга оширилиши, белгиланган кўрсаткичларга эришилиши ва ЕТТБ қарзларининг қайтарилиши учун жавобгар ҳисобланади.


3. Қуйидагилар:

"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;

қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 4-иловага мувофиқ;

"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 5-иловага мувофиқ;

қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 6-иловага мувофиқ;

"Наманган сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ;

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Молия вазирига "Ўзсувтаъминот" АЖ ва тегишинча Наманган вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ билан ЕТТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларни имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилган қарзлар (кредитлар) ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилансинки, Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

ҳосил бўладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан тўланади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олиб кириладиган товарларни божхона божидан озод қилиш ва қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳамда молиявий харажатларни республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш Ўзбекистон Республикасининг Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасини амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битимлари ҳамда Молия вазирлиги билан "Ўзсувтаъминот" АЖ ва тегишинча Наманган вилояти ҳокимлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ ўртасида ЕТТБ қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар, шунингдек, зарур ҳолларда, ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича битимларга белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


7. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси (С. Саифназаров) зиммасига "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар шартларига мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар ўз вақтида жамлаб борилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳасини мувофиқлаштириш ва бошқариш вазифаси "Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги ЕТТБ амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳига юклансин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларида ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


10. Наманган ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари:

ичимлик ва оқова сув қувурлари ҳамда ичимлик ва оқова сув иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкаларининг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, ер участкалари ажратилиши билан боғлиқ компенсация тўловлари тўланишини;

жорий йилдан бошлаб маҳаллий бюджет параметрларида ЕТТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтариш учун тегишинча "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағлари билан бир қаторда қўшимча маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


11. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (Э.Т. Юлдашев) Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


12. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурханов) Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.


13. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамиятини аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларга ичимлик ва оқова сув тизими билан таъминланадиган ҳудудлар тўғрисида маълумот бериб бориш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш чораларини кўрсин.


14. Қуйидагилар:

молия вазири Т. Ишметов - ЕТТБ билан Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси бўйича қарз битимларига асосан маблағларни ўз вақтида жалб қилишга;

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш. Ҳидоятов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси бўйича маблағларнинг самарали йўналтирилишига, қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилишини таъминлашга, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини белгиланган муддатларда ишга туширишга;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосарлари А. Воитов ва Ш. Вафаев - Наманган лойиҳаси ва Сурхондарё лойиҳаси амалга оширилишини мувофиқлаштиришга, натижадорлигини таъминлашга, тасдиқланган прогноз параметрлари бажарилишини тизимли муҳокама қилиб боришга, лойиҳаларни амалга оширишда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал этиб боришга;

Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдуразаков, Сурхондарё вилояти ҳокими Т. Боболов ва "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси С. Саифназаров - "Наманган сув таъминоти" МЧЖ ва "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖни молиявий соғломлаштириш бўйича "йўл хариталари"да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида бажаришни таъминлашга, тузилган битим шартларига мувофиқ қарз маблағларини ўз вақтида қайтаришга шахсан масъул ва жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари

чимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва

Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув

тизимларини қуриш" лойиҳасининг асосий

техник-иқтисодий параметрлари

Т/р

Харажатлар категориясининг номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси*

Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи

Ўзбекистон Республикаси улуши

1

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

84 549,07

70 000,00

14 549,07

2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами

минг АҚШ долл. экв.

74 229,07

70 000,00

4 229,07

шу жумладан:





2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари

минг АҚШ долл. экв.

41 853,00

41 853,00


2.2.

Машина ва ускуналар

минг АҚШ долл. экв.

22 447,00

22 447,00


2.3.

Лойиҳани бошқариш ва назорат қилиш

минг АҚШ долл. экв.

4 700,00

4 700,00


шундан:





2.3.1

Лойиҳалаштириш ва лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатчининг хизматлари


4 500,00

4 500,00


2.3.2

Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари


200,00

200,00


2.4

Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

4 229,07


4 229,07

2.5

Тақсимланмаган харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

1 000,00

1 000,00


3

Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш

минг АҚШ долл. экв.

10 320,00


10 320,00

        

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

2-ИЛОВА



қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан

сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти

Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш"

лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий

параметрлари

Т/р

Харажатлар категориясининг номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси*

Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи

Ўзбекистон Республикаси улуши

1

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

60 383,69

50 000,00

10 383,69

2

Капитал қўйилмалар қиймати, жами

минг АҚШ долл. экв.

53 408,69

50 000,00

3 408,69

шу жумладан:





2.1.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари

минг АҚШ долл. экв.

30 420,00

30 420,00


2.2.

Машина ва ускуналар

минг АҚШ долл. экв.

13 080,00

13 080,00


2.3.

Лойиҳани бошқариш ва назорат қилиш

минг АҚШ долл. экв.

3 200,00

3 200,00


шундан:





2.3.1

Лойиҳалаштириш ва лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳатчининг хизматлари

минг АҚШ долл. экв

3 000,00

3 000,00


2.3.2

Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари

минг АҚШ долл. экв

200,00

200,00


2.4

Инвестиция давридаги молиявий ва бошқа харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

3 408,69


3 408,69

2.5

Тақсимланмаган харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

3 300,00

3 300,00


3

Қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш

минг АҚШ долл. экв.

6 975,00


6 975,00

      

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра аниқланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган

туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш

ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида

оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,

фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

70,0 млн. АҚШ доллари

Қарз муддати

18 йил

Имтиёзли давр

4 йил

Фоиз ставкаси

ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR 6 ойлик + 1,0%)

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан 0,5 %

Бир марталик воситачилик ҳақи

умумий қарз миқдоридан 1,0 %

минг АҚШ долл.

Тўлов

даври

Тўланадиган фоизлар

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

Бир марталик воситачилик ҳақи

Асосий қарзни қайтариш

Жами қайтариладиган маблағ

15.04.2022

0,0

175,0

700,0


875,0

15.10.2022

63,1

164,7



227,8

15.04.2023

104,7

157,8



262,4

15.10.2023

288,1

127,8



415,9

15.04.2024

410,0

107,8



517,8

15.10.2024

696,6

60,8



757,4

15.04.2025

882,8

29,5


2 500,0

3 412,3

15.10.2025

939,5

21,0


2 500,0

3 460,5

15.04.2026

985,8



2 500,0

3 485,8

15.10.2026

953,1



2 500,0

3 453,1

15.04.2027

910,0



2 500,0

3 410,0

15.10.2027

876,9



2 500,0

3 376,9

15.04.2028

838,8



2 500,0

3 338,8

15.10.2028

800,6



2 500,0

3 300,6

15.04.2029

758,3



2 500,0

3 258,3

15.10.2029

724,4



2 500,0

3 224,4

15.04.2030

682,5



2 500,0

3 182,5

15.10.2030

648,1



2 500,0

3 148,1

15.04.2031

606,7



2 500,0

3 106,7

15.10.2031

571,9



2 500,0

3 071,9

15.04.2032

533,8



2 500,0

3 033,8

15.10.2032

495,6



2 500,0

2 995,6

15.04.2033

455,0



2 500,0

2 955,0

15.10.2033

419,4



2 500,0

2 919,4

15.04.2034

379,2



2 500,0

2 879,2

15.10.2034

343,1



2 500,0

2 843,1

15.04.2035

303,3



2 500,0

2 803,3

15.10.2035

266,9



2 500,0

2 766,9

15.04.2036

228,8



2 500,0

2 728,8

15.10.2036

190,6



2 500,0

2 690,6

15.04.2037

151,7



2 500,0

2 651,7

15.10.2037

114,4



2 500,0

2 614,4

15.04.2038

75,8



2 500,0

2 575,8

15.10.2038

38,1



2 500,0

2 538,1

Жами:

16 737,6

844,2

700,0

70 000,0

88 281,8




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

4-ИЛОВА



қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан сув

қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ

туманининг сув таъминотини яхшилаш" лойиҳаси доирасида

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,

фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

50,0 млн. АҚШ доллари

Қарз муддати

18 йил

Имтиёзли давр

4 йил

Фоиз ставкаси

ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR 6 ойлик + 1,0%)

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

ўзлаштирилмаган қарз миқдоридан 0,5%

Бир марталик воситачилик ҳақи

умумий қарз миқдоридан 1,0%

минг АҚШ долл.

Тўлов

даври

Тўланадиган фоизлар

Захирага олиш учун воситачилик ҳақи

Бир марталик воситачилик ҳақи

Асосий қарзни қайтариш

Жами қайтариладиган маблағ

15.04.2022

0,0

125,0

500,00


625,0

15.10.2022

38,1

118,8



156,9

15.04.2023

75,8

112,5



188,3

15.10.2023

261,7

82,1



343,8

15.04.2024

447,2

51,7



498,9

15.10.2024

595,0

27,5



622,4

15.04.2025

738,6

3,3


1 785,7

2 527,6

15.10.2025

725,4

6,1


1 785,7

2 517,2

15.04.2026

704,2



1 785,7

2 489,9

15.10.2026

680,8



1 785,7

2 466,5

15.04.2027

650,0



1 785,7

2 435,7

15.10.2027

626,3



1 785,7

2 412,1

15.04.2028

599,1



1 785,7

2 384,8

15.10.2028

571,9



1 785,7

2 357,6

15.04.2029

541,7



1 785,7

2 327,4

15.10.2029

517,4



1 785,7

2 303,1

15.04.2030

487,5



1 785,7

2 273,2

15.10.2030

462,9



1 785,7

2 248,7

15.04.2031

433,3



1 785,7

2 219,0

15.10.2031

408,5



1 785,7

2 194,2

15.04.2032

381,3



1 785,7

2 167,0

15.10.2032

354,0



1 785,7

2 139,7

15.04.2033

325,0



1 785,7

2 110,7

15.10.2033

299,6



1 785,7

2 085,3

15.04.2034

270,8



1 785,7

2 056,5

15.10.2034

245,1



1 785,7

2 030,8

15.04.2035

216,7



1 785,7

2 002,4

15.10.2035

190,6



1 785,7

1 976,3

15.04.2036

163,4



1 785,7

1 949,1

15.10.2036

136,2



1 785,7

1 921,9

15.04.2037

108,3



1 785,7

1 894,0

15.10.2037

81,7



1 785,7

1 867,4

15.04.2038

54,2



1 785,7

1 839,9

15.10.2038

27,2



1 785,7

1 812,9

Жами:

12 419,5

526,8

500,0

50 000,0

63 446,3




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган

туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш

ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида

оқова сув тизимларини қуриш" лойиҳаси доирасида

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзига хизмат

кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича

улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

Йиллар

"Наманган сув таъминоти"

МЧЖ улуши

Наманган вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши

2022 йил

0,0%

100,0%

2023 йил

0,0%

100,0%

2024 йил

0,0%

100,0%

2025 йил

32,1%

67,9%

2026 йил

36,2%

63,8%

2027 йил

45,1%

54,9%

2028 йил

44,6%

55,4%

2029 йил

45,3%

54,7%

2030 йил

45,8%

54,2%

2031 йил

51,3%

48,7%

2032 йил

56,1%

43,9%

2033 йил

61,6%

38,4%

2034 йил

65,8%

34,2%

2035 йил

69,8%

30,2%

2036 йил

74,5%

25,5%

2037 йил

78,9%

21,1%

2038 йил

81,9%

18,1%

Жами:

59,2%

40,8%




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

6-ИЛОВА



қтош" ва "Пошхурт" ер ости сув манбаларидан

сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти

Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш"

лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт

банки қарзига хизмат кўрсатиш харажатларини

қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

Йиллар

"Сурхондарё сув таъминоти"

МЧЖ улуши

Сурхондарё вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши

2022 йил

0,0%

100,0%

2023 йил

0,0%

100,0%

2024 йил

0,0%

100,0%

2025 йил

19,7%

80,3%

2026 йил

23,3%

76,7%

2027 йил

28,1%

71,9%

2028 йил

33,9%

66,1%

2029 йил

40,6%

59,4%

2030 йил

48,5%

51,5%

2031 йил

57,8%

42,2%

2032 йил

68,6%

31,4%

2033 йил

76,1%

23,9%

2034 йил

88,0%

12,0%

2035 йил

100,0%

0,0%

2036 йил

100,0%

0,0%

2037 йил

100,0%

0,0%

2038 йил

100,0%

0,0%

Жами:

58,4%

41,6%




Ўзбекистон Республика

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Наманган сув таъминоти" МЧЖни молиявий

соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

1.

Истеъмолчилар сонини 259 минг нафардан 279 минг нафарга ошириш (қўшимча 20 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш) ва 4,4 млрд сўм қўшимча даромад олиш.

1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.

2022 йил

15 август


Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.

2022 йил

15 сентябрь

3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.

2022 йил

15 ноябрь

4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчиларни сув таъминотига улаш ва улар билан шартномани расмийлаштириш.

2022 йил

15 ноябрь

2.

Онлайн тўловларнинг тушумдаги улушини 25 фоиздан 50 фоизга етказиш орқали даромадни 5 фоизга ёки 5 млрд сўмга кўпайтириш.

1. Амалдаги биллинг тизимида мавжуд барча носозликлар ва камчиликларни аниқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Аниқланган камчиликлар асосида биллинг тизимини такомиллаштириш ва барча вазирлик, идораларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилиш.

2022 йил

1 октябрь

3. Аҳолига тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятларини, шунингдек, истеъмолчилар маълумотлари тўғрисида SMS-хабарномалар жўнатиш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил

1 октябрь

3.

3,8 минг хонадонга ичимлик сув тармоқларини уларнинг уй хўжалигигача олиб кириш орқали қўшимча 1,4 млрд сўм даромад олиш.

1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2022 йил

1 сентябрь


"Наманган сув таъминоти" МЧЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги

2. "Наманган сув таъминоти" МЧЖнинг 7 млрд сўм маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагични ўрнатиш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

4.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд 66,5 млрд сўм дебитор қарздорлигини 6,6 млрд сўмга ёки 10 фоизга қисқартириш.

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳолига амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш ва тўлов интизоми бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил

1 сентябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Мажбурий ижро бюроси,

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 октябргача

3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.

2022 йил

1 октябргача

4. Суд қарори чиққан 437 та ижро варақалари бўйича 349 млн сўм қарздорликни ундириш чораларини кўриш.

2022 йил

1 ноябрь

5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.

2022 йил

1 октябргача

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

5.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган 25 минг истеъмолчиларга сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 89 фоиздан 98 фоизга етказиш.

1. Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - бюджет ташкилотлари ва юридик шахсларга огоҳлантириш хатларини юбориш.

2022 йил

1 сентябрь


"Наманган сув таъминоти" МЧЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги,

Молия вазирлиги

2. Бюджет ташкилотларига сув ҳисоблагичларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини уларнинг смета харажатларига киритиш.

2022 йил

1 сентябрь

3. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

2022 йил

1 сентябрь

4. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.

2022 йил

1 декабрь

6.

Сув иншоотларига 150 та сув ҳисоблагичи ўрнатиш орқали сув йўқотишлари ҳажмини 4 фоизга қисқартириш.

1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


"Наманган сув таъминоти" МЧЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.

2022 йил

1 сентябрь

4. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш ҳамда улар билан шартномалар расмийлаштириш.

2022 йил

1 ноябрь

7.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали "Наманган сув таъминоти" МЧЖ даромадларини 5 фоизга ошириш.

1. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 ноябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги,

Молия вазирилиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 4 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 ноябрь

3. Таъмирталаб ҳолатдаги 13 та техникани таъмирлаш.

2022 йил

31 декабрь

4. Ахборот технологияларини қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь


5. "1255" қисқа рақамининг 24 соат давомида сифатли ишлашини таъминлаш.

2022 йил

1 сентябрь

8

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажмларининг аниқ ҳисобини юритиш орқали электр энергияси истеъмолини 3 млн кВтга қисқартириш ва 1,5 млрд сўм маблағни иқтисод қилиш.

1. Иншоотларга 57 та электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. "Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ маблағлари ҳисобидан иншоотларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишларини якунлаш.

2022 йил

1 декабрь

3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳар бир электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси бўйича электр энергияси сарфи маълумотларини онлайн тарзда мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил

1 декабрь

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

9.

2022 йил инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 33 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали истеъмолчилар сонини 8 мингтага кўпайтириб, қўшимча 1,5 млрд сўм даромад олиш.

1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг 33 та объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 сентябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Барча объектлар бўйича экспертиза хулосаларини олиш ишларини якунлаш.


3. Тендер савдолари асосида қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш.

2022 йил

15 ноябрь

4. 316,2 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 22 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.

2022 йил

31 декабрь

5. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

31 декабрь

10.

Вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига 47,3 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали корхона истеъмолчилари сонини 12 мингтага кўпайтириб, қўшимча 2,2 млрд сўм даромад олиш.

1. 24,4 млрд сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. 255,6 км ичимлик сув тармоқларини қуриш, 18 та иншоотни реконструкция қилиш, 12 та сув минорасини ўрнатиш ва мавжуд 21 та насос ускунасини янгилаш ишларини амалга ошириш.

2022 йил

31 декабрь

3. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

31 декабрь

11.

Корхона маблағлари ҳисобига 14 минг аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш орқали корхона истеъмолчилари сонини кўпайтириш ва қўшимча 650 млн сўм даромад олиш.

1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Мавжуд 12,2 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

3. Иншоотларда мавжуд таъмирталаб 51 та насос ускуналарини жорий ва мукаммал таъмирлаш.

2022 йил

31 декабрь

4. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

31 декабрь

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

12.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.

Ҳар чоракда


Наманган вилояти ҳокимлиги,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.

Ҳар ярим йилда

13.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.

1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили

1 май


Наманган вилояти ҳокимлиги,

Наманган вилоят

Молия бошқармаси,

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг

Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси,

"Наманган сув таъминоти" МЧЖ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши

2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.

Ҳар йили

15 май

3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.

Ҳар йили

1 июнь

6. ВАКОЛАТЛИ ВАЗИРЛИК ВА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР

ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

14.

Истеъмолчилар сонини ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув йўқотишлари ҳажмини қисқартириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.

1. Мазкур "Йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида тегишли ҳоким томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланишини таъминлаш.

Ҳар йили


Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси бўйича ҳар чоракда ҳокимлар томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот берилишини таъминлаш.

Ҳар чоракда

15.

Маҳаллий пудратчиларни лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларига кенг жалб қилиш.

Маҳаллий пудратчилар орасида тегишли тренинг ва семинарлар ўтказиш.

Доимий равишда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

Наманган вилояти ҳокимлиги

16.

Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.

Лойиҳа бўйича ишларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда мазкур "Йўл харитаси"да кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилиши бўйича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.

Ҳар йили

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги




Ўзбекистон Республика

Президентининг

2022 йил 2 августдаги

ПҚ-342-сон қарорига

8-ИЛОВА



"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖни

молиявий соғломлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"


Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР СОНИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ҲАЖМЛАРИНИ ОШИРИШ

1.

Истеъмолчилар сонини 239 минг нафардан 269 минг нафарга ошириш (қўшимча 30 минг нафар истеъмолчини қамраб олиш) ва 2,8 млрд сўм қўшимча даромад олиш.

1. Истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)да ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.

2022 йил

15 август


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш.

2022 йил

15 сентябрь

3. Сув таъминотига ноқонуний уланган истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва улар билан шартнома расмийлаштириш.

2022 йил

15 ноябрь

4. Сув таъминотига уланмаган истеъмолчиларни сув таъминотига улаш ва улар билан шартномани расмийлаштириш.

2022 йил

15 ноябрь

2.

Онлайн тўловларнинг тушумдаги улушини 40 фоиздан 60 фоизга етказиш орқали даромадни 5 фоизга ёки 2,7 млрд сўмга кўпайтириш.

1. Амалдаги биллинг тизимида мавжуд барча носозликлар ва камчиликларни аниқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Аниқланган камчиликлар асосида биллинг тизимини такомиллаштириш ва барча вазирлик, идораларнинг маълумотлар базаларига интеграция қилиш.

2022 йил

1 октябрь


3. Аҳолига тўловларни онлайн амалга ошириш имкониятларини, шунингдек, истеъмолчилар маълумотлари тўғрисида SMS-хабарномалар жўнатиш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил

1 октябрь

3.

37,8 минг хонадонга ичимлик сув тармоқларини уларнинг уй хўжалигигача олиб кириш орқали қўшимча 2,4 млрд сўм даромад олиш.

1. Ҳар бир туман (шаҳар)да ичимлик сув тармоқлари кўча бошигача етказиб берилган истеъмолчиларни тўлиқ хатловдан ўтказиш.

2022 йил

1 сентябрь

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖнинг 30 млрд сўм маблағлари ҳисобидан ҳар бир маҳаллада уй эгалари билан биргаликда уларнинг хонадонини сув таъминотига улаш ва аҳоли ҳисобидан сув ҳисоблагични ўрнатиш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

2. ИЧКИ ИМКОНИЯТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

4.

Истеъмолчиларнинг кўрсатилган хизматлар бўйича мавжуд 40 млрд сўм дебитор қарздорлигини 4 млрд сўмга ёки 10 фоизга қисқартириш.

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда аҳолига амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериш ва тўлов интизоми бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.

2022 йил

1 сентябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

туман (шаҳар) ҳокимликлари,

Мажбурий ижро бюроси,

"Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Қарздор истеъмолчиларга огоҳлантириш хатларини юборган ҳолда талабларни бажармаган қарздорларни тармоқдан узиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 октябргача

3. Қарздорлик бўйича ишларни тегишлилиги бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга топшириш.

2022 йил

1 октябргача

4. Суд қарори чиққан 437 та ижро варақалари бўйича 349 млн сўм қарздорликни ундириш чораларини кўриш.

2022 йил

1 ноябрь

5. Ижро варақалари бўйича истеъмолчилар банк ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаларини қўйиш.

2022 йил

1 октябргача

3. СУВ ЙЎҚОТИШЛАРИНИ ҚИСҚАРТИРИШ

5.

Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган 47,3 минг истеъмолчиларга, 421 та бюджет ташкилоти ва 1 557 та бошқа юридик шахсларга сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш орқали истеъмолчиларнинг сув ҳисоблагич билан таъминланганлик даражасини 40 фоиздан 60 фоизга етказиш.

1. Сув ҳисоблагичи мавжуд бўлмаган истеъмолчилар - бюджет ташкилотлари ва юридик шахсларга огоҳлантириш хатларини юбориш.

2022 йил

1 сентябрь


"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Молия вазирлиги

2. Бюджет ташкилотларига сув ҳисоблагичларини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини уларнинг смета харажатларига киритиш.

2022 йил 1 сентябрь

3. Аҳоли ўртасида ҳисоблагич ўрнатишнинг қулайликлари тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.

2022 йил 1 сентябрь

4. Сув ҳисоблагичини ўрнатиш бўйича истеъмолчилар билан икки томонлама шартномалар тузиш.

2022 йил 1 декабрь

6.

Сув иншоотларига 220 та сув ҳисоблагичи ўрнатиш орқали сув йўқотишлари ҳажмини 4 фоизга қисқартириш.

1. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

2. Сув иншоотларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

3. Иншоотлардаги сув ҳисоблагичлари ва биллинг тизимида ҳисобланган кўрсаткичлар ўртасидаги тафовутни аниқлаш ва уларни бартараф этиш устидан мониторинг олиб бориш.

2022 йил

1 сентябрь

4. Ичимлик ва оқова сув таъминотига уланмаган ёки ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш ҳамда улар билан шартномалар расмийлаштириш.

2022 йил

1 ноябрь

7.

Диспетчерлик ва авария хизмати фаолиятини такомиллаштириш орқали "Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ даромадларини 5 фоизга ошириш.

1. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 5 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 ноябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Молия вазирилиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 4 та махсус техника харид қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

1 ноябрь

3. Таъмирталаб ҳолатдаги 21 та техникани таъмирлаш.

2022 йил

31 декабрь

4. Ахборот технологияларини қўллаган ҳолда махсус техникаларни GPS тизимига улаш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

5. "1255" қисқа рақамининг 24 соат давомида сифатли ишлашини таъминлаш.

2022 йил

1 сентябрь

8.

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳажмларининг аниқ ҳисобини юритиш орқали электр энергияси истеъмолини 3 млн кВтга қисқартириш ва 1,4 млрд сўм маблағни иқтисод қилиш.

1. Иншоотларга 138 та электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

"Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. "Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ маблағлари ҳисобидан иншоотларга электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ишларини якунлаш.

2022 йил

1 декабрь

3. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан ҳар бир электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси бўйича электр энергияси сарфи маълумотларини онлайн тарзда мониторинг қилиб бориш тизимини йўлга қўйиш.

2022 йил

1 декабрь

4. МАВЖУД ҚУВВАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ТЕХНИК ЖИҲОЗЛАШ

9.

2022 йил инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 120 минг аҳолини ичимлик сув билан илк бор таъминлаш орқали истеъмолчилар сонини 30 мингтага кўпайтириб, қўшимча 2,5 млрд сўм даромад олиш.

1. Инвестиция, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларининг 38 та объекти лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 сентябрь


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Барча объектлар бўйича экспертиза хулосаларини олиш ишларини якунлаш.

2022 йил

15 октябрь

3. Тендер савдолари асосида қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш.

2022 йил

15 ноябрь

4. 566 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда 55 та иншоотни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини якунлаш ва объектларни фойдаланишга топшириш.

2022 йил

31 декабрь

5. Истеъмолчиларни рўйхатдан ўтказиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

31 декабрь

10.

Корхона маблағлари ҳисобига 12 минг аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш орқали корхона истеъмолчилари сонини кўпайтириш ва қўшимча 300 млн сўм даромад олиш.

1. Корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган реконструкция ишлари дастурини (режа-графигини) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил

1 сентябрь


"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Мавжуд 18,6 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини реконструкция қилиш чораларини кўриш.

2022 йил

31 декабрь

3. Иншоотларда Мавжуд таъмирталаб 42 та насос ускунасини жорий ва мукаммал таъмирлаш.

2022 йил

31 декабрь


4. Истеъмолчиларни хатловдан ўтказиб, шартномалар тузиш.

2022 йил

31 декабрь

5. ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ ЎРНАТИШ

11.

Сув таъминоти соҳасида амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

1. Тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.

Ҳар чоракда


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида ҳисобот бериб бориш.

Ҳар ярим йилда

12.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш.

1. Кўрсатиладиган хизматлар таннархини тўлиқ қоплашни назарда тутувчи, шунингдек, корхонани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш харажатларини инобатга олиб ичимлик ва оқова сув тарифларини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили

1 май


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги,

Сурхондарё вилоят

Молия бошқармаси,

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг

Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси,

"Сурхондарё сув таъминоти" МЧЖ,

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши

2. Монополияга қарши курашиш ва нархларни (тарифларни) тартибга солиш органларидан ишлаб чиқилган тарифлар бўйича тегишли хулосалар олиш.

Ҳар йили

15 май

3. Ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиш.

Ҳар йили

1 июнь

6. ВАКОЛАТЛИ ВАЗИРЛИК ВА МАҲАЛЛИЙ ҲОКИМЛИКЛАР

ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР

13.

Истеъмолчилар сонини ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув йўқотишлари ҳажмини қисқартириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.

1. Мазкур "Йўл харитаси"да кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича туман ва шаҳарлар кесимида тегишли ҳоким томонидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланишини таъминлаш.

Ҳар йили


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


2. Туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси бўйича ҳар чоракда ҳокимлар томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот берилишини таъминлаш.

Ҳар чоракда

14.

Маҳаллий пудратчиларни лойиҳа доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларига кенг жалб қилиш.

Маҳаллий пудратчилар орасида тегишли тренинг ва семинарлар ўтказиш.

Доимий равишда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

"Ўзсувтаъминот" АЖ,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

15.

Лойиҳа бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.

Лойиҳа бўйича ишларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, ажратилган маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда мазкур "Йўл харитаси"да кўзда тутилган тадбирлар амалга оширилиши бўйича уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш.

Ҳар йили

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август