Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2022 й. ПФ-190-сон "Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.08.2022 й.

N ПФ-190



САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ФУҚАРОЛАРИ

УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КИРИШ

РЕЖИМИНИ ЯНАДА СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида маданий, илмий ва инвестициявий иқлимни яхшилаш, шунингдек, мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:


1. 2024 йил 15 мартдан бошлаб Саудия Арабистони Подшоҳлиги фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 августдаги

ПФ-190-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармонига 1-илованинг 23-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонига 4-илованинг 23-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги "Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3836-сон қарорига 2-илованинг 71-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 август