Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бош прокурорнинг 13.08.2022 й. 270-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.08.2022 й. 3381-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.08.2022 й.

N 3381




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРОРИНИНГ

13.08.2022 й.

N 270


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Академияси магистратурасига қабул қилиш ва

ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон "Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош прокурор                                                               Н. Йўлдошев




Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 23 августдаги 217-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3179, 2019 йил 30 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/3179/3675-сон);


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2020 йил 17 апрелдаги 220-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3179-1, 2020 йил 29 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2020 й., 10/20/3179-1/0524-сон);


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2022 йил 21 январдаги 257-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3179-2, 2022 йил 27 январь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 10/22/3179-2/0081-сон).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 24 август