Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 й. 474-сон "Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2022 й.

N 474




КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ СОҲАСИДА

ЭКОЛОГИК ТАЛАБЛАРНИ ВА АТРОФ МУҲИТ

МУҲОФАЗАСИ МЕЪЁРЛАРИНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАР АСОСИДА БЕЛГИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини ҳалқаро стандартлар асосида белгилаш, атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар экологик талаблар доирасидан ошмаслигини тизимли назорат қилиш, шунингдек, кон-металлургия саноати корхоналарида илғор хориж тажрибаси асосида экологик менежмент тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 76-бандида Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг кон-металлургия саноати корхоналарида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини ҳалқаро стандартлар асосида белгилашнинг асосий йўналишлари тўғрисида қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

кон-металлургия саноатида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларни ҳалқаро "яшил иқтисодиёт" мақсадларига эришиш индекси асосида (Global Green Growth Index, GGGI) жаҳондаги ўнта энг яхши мамлакат даражасига етказиш;

кон-металлургия саноати корхоналарида кам чиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

кон-металлургия саноати корхоналарида халқаро стандартлар асосида босқичма-босқич шаффоф ва самарали экологик менежмент тизимини жорий этишга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини юритиш.


3. Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Дастурда белгиланган чора-тадбирлар сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида:

кон-металлургия саноати корхоналари томонидан Дастурда белгиланган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштирсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратсин;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 декабрга қадар иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноати корхоналарида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришнинг баланслашган тизимини жорий этиш ҳақидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. "Навоий КМК", "Олмалиқ КМК" ва "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамиятлари 2023 йил 1 июлга қадар экологик талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш билан боғлиқ фаолиятни ташкил этиш учун қуйидаги устувор вазифалар амалга оширилишини таъминласин:

Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (Global Reporting Initiative, GRI) ҳамда Атроф муҳит, ижтимоий ва бошқарув (Environmental Social Governance, ESG) тартиби асосида атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ерлар ифлосланиши ва деградациясининг олдини олиш, сув ресурсларини тежаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш бўйича узоқ муддатли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;

корхоналар фаолиятида, шу жумладан, ишлаб чиқариш фаолиятида экологик менежмент тизимини экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро стандартлари асосида жорий этиш;

"яшил маҳсулот" ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

тадқиқотлар, ҳамкорлик келишувлари ва инновацион ечимлар орқали биохилма-хилликка салбий таъсирнинг олдини олиш ва камайтириш;

иш жойларида экологик билим бўйича масъулиятни ўз зиммасига олиш маданиятини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш;

қазиб олиш ишлари олиб бориладиган конларда (майдонларда) босқичма-босқич технологик ва биологик рекультивация чора-тадбирларини ўтказиш ҳамда қабул қилиб олувчи манфаатларини ҳисобга олган ҳолда конларни ёпиш ишлари режасини доимий янгилаб бориш;

атроф муҳит билан боғлиқ фавқулодда ҳолатлар юз берганда ишчи-ходимлар хавфсизлигини таъминловчи барча ресурслар билан таъминлаш;

саноат чиқиндилари ва уларни синфига қараб сақлашни ҳавфсиз ва масъулиятли бошқариш;

сувни тежаш мақсадида айланма сувлардан кенг фойдаланиш ишларини жадаллаштириш ва у билан боғлиқ муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни кескин камайтиришга эришиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги уч ой муддатда:

Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда кон-металлургия саноати корхоналарида "яшил энергетика" тамойилини энг яхши халқаро тажриба асосида жорий этиш ҳақидаги таклифни;

Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда кон-металлургия саноати корхоналарида кам чиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов

           

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 августдаги

474-сон қарорига

ИЛОВА



Кон-металлургия саноати соҳасида экологик

талабларни ва атроф муҳит муҳофазаси меъёрларини

халқаро стандартлар асосида белгилаш

ДАСТУРИ

           

        

Т/р

        

Амалга ошириладиган

чора-тадбирлар

         

Амалга ошириш механизми

        

Ижро

муддати

     

Молиявий

манбаи

         

Масъул

ижрочилар

            

           

I. АТРОФ МУҲИТГА ЧИҚАРИЛАДИГАН

ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАР ЭКОЛОГИК ТАЛАБЛАР

ДОИРАСИДАН ОШМАСЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

           

1.

Иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши қулай технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш.


1. Дастлабки босқичда кон-металлургия саноатида, кейинги босқичларда бошқа иқтисодий тармоқларда тавсия этиладиган базаларни яратиш графигини тасдиқлаш.


2022 йил

ноябрь


Талаб этилмайди


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов)


2. Кон-металлургия саноатида маҳсулотлар (товарлар) ишлаб чиқариш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш.


2022 йил

декабрь


3. Бошқа иқтисодиёт тармоқларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришишда энг яхши мақбул технологияларнинг тавсия этиладиган базасини яратиш.


2023 йил

март


2.

Иқтисодиёт тармоқларида, шу жумладан, кон-металлургия саноати корхоналарида газ чиқитларини камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига газ чиқитлари чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш.


1. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш бўйича энг яхши хорижий тажрибани ўрганиш.


2022 йил

ноябрь


Талаб этилмайди


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


2. Атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни камайтириш ёки атроф муҳит шароитини яхшилаш эвазига атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг баланслашган тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

декабрь


3.

Глобал ташаббускорлик ҳисоботи (GRI), Атроф муҳит, ижтимоий ва бошқарув (Environmental Social Governance - ESG) тартибига асосан атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва экологик менежмент тизимини жорий этиш.


1. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ерлар ифлосланиши ва деградациясининг олдини олиш, сув ресурсларини тежаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини камайтириш бўйича узоқ муддатли экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш.


2023 йил

март



Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов)


2. Кон-металлургия саноатида йирик корхоналар "яшил энергетика"ни қўллашини жаҳоннинг ТОП-10 компаниялари даражасига етказиш бўйича энг яхши халқаро тажрибани ўрганган ҳолда таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2023 йил

июнь



Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Энергетика вазирлиги (Ахмедхаджаев)


4.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводига атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш.


1. Атмосферага салбий таъсир этувчи ва ифлослантирувчи асосий манбаларни ва устувор ифлослантирувчи моддаларни аниқлаш.


2022 йил

ноябрь


Талаб этилмайди


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


2. Аниқланган асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатишнинг техник шартини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари хисса қўшиш асосида


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


3. Атроф муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари манбаларини автоматик назорат қилиш тизимлари учун умумий ва техник талабларни ўз ичига олган давлат стандарти ва ўлчашларни амалга ошириш методикаларини ишлаб чиқиш.




4. Автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини етказиб берувчи ва ўрнатувчи ташкилотларга таклифларни юбориш ҳамда белгиланган тартибда танлов ўтказиш.


Амалдаги

танлов

ўтказиш

тартибига

мувофиқ


Талаб этилмайди


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


5. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш.


Тармоқ

жадвалига

асосан


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари хисса қўшиш асосида


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


6. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори бўлган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ишга тушириш ҳамда ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.


Тармоқ

жадвалига

асосан


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари), халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари хисса қўшиш асосида


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


5.

Кон-металлургия корхоналари томонидан атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини табиий бирикмалар асосида хемосорбцион усулида ушлаб келгусида иқтисодиёт тармоқлари истеъмоли учун зарур бўлган моддалар синтези, яъни алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмаси ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш.


1. Атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини хемосорбцион усулида ушлаб қолиш ва алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмасини синтез қилиш технологияси асосида ажратиб олишни кон-металлургия корхоналарида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), "Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов)


2. Ўрганиш натижаларига кўра тажриба тарзида амалга ошириладиган лойиҳа бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

ноябрь


Халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари, Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


3. Атмосферага ташланаётган олтингугурт оксидини хемосорбцион усулида ушлаб қолиш ва алюминий сульфат ва темир сульфат аралашмасини синтез қилиш технологияси асосида ажратиб олишни кон-металлургия корхоналарида босқичма-босқич жорий этиш.


2024-2028

йилларда


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари)


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов)


6.

Кон-металлургия комбинатлари фаолиятида фойдаланиладиган тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаб, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш.


1. Тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаб, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқаришни кон-металлургия корхоналарида жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), "Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


2. Ўрганиш натижаларига кўра тажриба тарзида амалга ошириладиган лойиҳа бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

ноябрь


Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари


3. Тоғ-кон техникаларининг йирик ўлчамдаги шиналарини қайта ишлаш, улар асосида майда ўлчамдаги юқори сифатли резина қистирмаси (прокладка) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.


2023 йил

сентябрь


Техник-иқтисодий асосашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари)


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


7.

"Навоий КМК" ва "Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятлари ҳамда "Навоийуран" давлат корхонаси фаолияти давомида атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини рекультивация қилиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш.


1. Комбинатлар томонидан атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини таҳлил қилиш нуқталарини белгилаш.


2022 йил

август-

декабрь


Талаб этилмайди


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), "Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Таҳлил нуқталарида атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарари юзасидан тадқиқот ишлари олиб бориш.


2022 йил

декабрь-

2023 йил

июнь


Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


3. Тадқиқот натижалари асосида комбинатларнинг атроф муҳитга чиқарилган ифлослантирувчи моддаларининг ерга етказилган зарарини келгусида камайтириш ва бартараф этиш бўйича илмий- инновацион ечимларни ишлаб чиқиш.


2024 йил

март


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхоналарнинг ўз маблағлари)

"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


4. Комбинатлар томонидан атроф муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг ерга етказилган зарарини келгусида рекультивация қилиш инновацион ечимларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш.


2024-2030

йиллар




8.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги чангларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш.


1. Мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг-газ тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш.


2022 йил

ноябрь


3. Танлов натижалари асосида мис эритиш жараёнида ҳосил бўладиган газ таркибидаги ифлослантирувчи моддаларни ушлаб қолувчи аспирация тизимларини ҳамда электр чанг-газ тозалаш ускуналарини реконструкция қилиш.


2022 йил

декабрь-

2023 йил

июнь


4. Реконструкция қилинган электр чанг-газ тозалаш ускуналари самарадорлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.



9.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамияти Мис эритиш заводининг қозонхоналарида ҳосил бўладиган газларни ушлаб қолиш ва сульфат кислотаси цехига йўналтириш.


1. Мис эритиш заводининг қозонхоналари конвертер бўлимини реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш.


2023 йил

март


3. Мис эритиш заводининг қозонхоналари конвертер бўлимини реконструкция қилиш ҳисобига Мис эритиш заводининг қозонхоналарида ҳосил бўладиган газларни ушлаб қолишни ва сульфат кислотаси цехига йўналтиришни ишлаб чиқаришда жорий этиш.


2024 йил

март


10.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг Мис эритиш заводида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК- 5) қуриш.


1. Мис эритиш заводи негизида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) қуришнинг техник-иқтисодий асосланишини (бизнес режасини) ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Техник-иқтисодий асослашга (бизнес режага) асосан пудрат ишларини бажарувчи ташкилотни белгиланган тартибда танлов ўтказиш натижаларига кўра белгилаш.


2023 йил

апрель


3. Пудратчи ташкилот томонидан лойиҳа ишларини олиб бориш.


2023-2024

йиллар


4. Йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга қурилмаларни сотиб олишни бошлаш.


2023 йил

август


5. Мис эритиш заводида йиллик 1,8 млн тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш қувватига эга цехни (СК-5) ишга тушириш.


2025 йил

сентябрь


11.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг Рух заводида йиллик 180 минг тонна олтингурурт икки оксидини қайта ишлаш қувватига эга янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) қуриш.


1. Рух заводида олтингурурт икки оксидини қайта ишлашга мўлжалланган йиллик қуввати 180 минг тонна янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) қуришнинг техник- иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш.


2023 йил

январь


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Техник-иқтисодий асослашга (бизнес режага) асосан пудрат ишларини бажарувчи ташкилотни белгиланган тартибда танлов ўтказиш натижаларига кўра белгилаш.


2023 йил

май


3. Пудратчи ташкилот томонидан қурилиш ишлари олиб борилиши.


2023 йил

июнь-

2024 йил

сентябрь


4. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна сульфат кислота цехи қуриш учун зарур дастгоҳларни сотиб олишни бошлаш.


2024 йил

январь


5. Рух заводида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 180 минг тонна бўлган янги сульфат кислотаси цехини (СК-6) ишга тушириш.


2024 йил

декабрь


12.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг Марказий таъмирлаш ва механика заводини металл қуйиш цехининг аспирация тизимларини тўлиқ янгилаш.


1. Марказий таъмирлаш ва механика заводининг қуйиш цехини аспирация тизимини тўлиқ янгилаш юзасидан техник топшириқни ишлаб чиқиш.


2022 йил

ноябрь


Техник-иқтисодий асослашга асосан (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Техник топшириққа асосан реконструкция қилувчи ташкилотни белгилаш мақсадида белгиланган тартибда танлов ўтказиш.


2023 йил

январь


3. Марказий таъмирлаш ва механика заводи металл қуйиш цехи аспирация тизимларини тўлиқ янгилаш.


2023 йил

сентябрь


13.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамияти Мис эритиш заводининг сулъфат кислотаси цехи ишқорли сувларни тозалаш иншоотларини тўлик таъмирлаш.


1. Мис эритиш заводининг сульфат кислотаси цехи ишқорли сувларни тозалаш иншоотининг қуйқа тиндиргичларини тўлиқ таъмирлаш режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

сентябрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Тасдиқланган режа-графикка асосан 1-сон қуйка тиндиргични тўлиқ таъмирлаш.


2022 йил

октябрь


3. Тасдиқланган режа-графикка асосан 2-сон қуйка тиндиргични тўлиқ таъмирлаш.


2023 йил

январь


14.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси "Кўчбулоқ" ер ости (шахта) конининг маънан эскирган кимёвий сув тозалаш иншоотини янгилаш ҳисобига рельефга тушувчи оқова сувлар таркиби белгиланган меъёр кўрсаткичидан ошмаслигини таъминлаш.


1. Ангрен кон бошқармаси "Кўчбулоқ" ер ости (шахта) конининг кимёвий сув тозалаш иншоотини янгилаш техник топшириғини ишлаб чиқиш.


2022 йил

сентябрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Танлов эълон қилиш ва пудратчи ташкилотни белгилаб олиш.


2022 йил

ноябрь


3. "Кўчбулоқ" кони янги кимёвий сув тозалаш иншоотини қуриш ва ишга тушириш.


2022 йил

декабрь-

2023 йил

сентябрь


15.

"Олмалиқ КМК" акциядорлик жамиятининг Мис бойитиш фабрикалари чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларида ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.


1. Мис бойитиш фабрикаларининг чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларига туташ ҳудудлар ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини ўрганиш мақсадида кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

ноябрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)

"Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Кузатув натижалари асосида таҳлилий маълумотлар базасини яратиш.


2022 йил

декабрь


3. Таҳлилий маълумотлар асосида ер ости сувлари ифлосланиши даражасининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023-2030

йиллар


16.

"Навоий КМК" акциядорлик жамияти фаолияти доирасида атроф муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш турғун манбаларига автоматлаштирилган назорат тизимини жорий этиш.


1. Комбинатнинг атмосферага салбий таъсир этувчи ва ифлослантирувчи турғун манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда автоматлаштирилган назорат тизими ўрнатиладиган нуқталарни белгилаш.


2022 йил

сентябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)


2. Автоматлаштирилган назорат тизимини етказиб берувчи ташкилотларга таклифлар юбориш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)


3. Автоматлаштирилган назорат тизими дастгоҳларини етказиб берувчи ва ўрнатиб берувчи ташкилотларнинг таклифларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда танлов ўтказиш ва етказиб берувчи ташкилот билан шартнома имзолаш.


2022 йил

ноябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)


4. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматлаштирилган тарзда намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини ўрнатиш.


2023 йил

май


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари), Давлат экология қўмитасининг жамғармаси маблағлари, халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)


5. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалардан автоматик намуналар олиш ва таҳлил қилиш станциясини фойдаланишга топшириш ҳамда ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.


2023 йил

июль


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов)


17.

"Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг самарадорлиги паст бўлган сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш.


1. Комбинатнинг самарадорлиги паст кимёвий сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш техник топшириғини ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)


2. Техник топшириққа асосан қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишларини амалга оширувчи ташкилотни белгилаш бўйича белгиланган тартибда танлов ўтказиш.


2023 йил

январь


Талаб этилмайди


3. Самарадорлиги паст бўлган сув тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш.


2023 йил

январь-

декабрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


18.

"Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг ер ости сувлари ифлосланиши ҳолатини тизимли мониторинг қилишни жорий этиш.


1. Комбинатнинг чиқинди сақловчи ёрдамчи хўжаликларига туташ ҳудудлардаги ер ости сувларининг кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

октябрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)

2. Хатлов натижалари асосида таҳлилий маълумотлар базасини яратиш.


2022 йил

ноябрь


3. Таҳлилий маълумотлар асосида ер ости сувлари ифлосланиши даражасининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

декабрь


19.

"Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланишни жорий этиш.


1. Комбинатнинг ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш имкониятларини ўрганиб чиқиш ва келгусида ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш дастурини қабул қилиш.


2022 йил

декабрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов)


2. Дастур асосида ер ости шахта оқова сувлари концентрациясини камайтириш ва ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш.


2022 йил

декабрь-

2023 йил

октябрь


3. Тозаланган сувларга чанг бостириш ва технологик жараёнларда қўллашни жорий этиш.


2023 йил

ноябрь


20.

"Навоийуран" давлат корхонаси геотехнологик конларида ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш.


1. "Навоийуран" давлат корхонасининг ишлаб чиқаришда мавжуд техник сув ҳамда кузатув қудуқларини хатловдан ўтказиш.


2022 йил

октябрь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


"Навоийуран" ДК (Хасанов)


2. Хатлов натижалари асосида геотехнологик конлардаги ер ости сувлари ифлосланиш ҳолатининг тизимли мониторингини юритиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

ноябрь


3. Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ижросини сифатли ташкил этиш ва ер ости сувларининг ифлосланиши ҳолатини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш самарадорлигига эришиш.


2023 йил

март


21.

Кон-металлургия комбинатлари лабораториялари моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораториялар харид қилиш.


1. Замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораторияларнинг хизмат кўрсатиш дислокациясини белгилаш.


2022 йил

декабрь


Талаб этилмайди


Давлат экология қўмитаси (Обломурадов), "Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов)


2. Дислокация асосида хизмат кўрсатиладиган объектлардаги иш ҳажмини белгилаш ва мобил лабораториялар фаолиятини самарали ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш.


2023 йил

январь


Талаб этилмайди


3. Замонавий назорат-ўлчов асбоб-ускуналари билан жиҳозланган мобил лабораторияларни белгиланган тартибда харид қилиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхонанинг ўз маблағлари)


4. Мобил лабораторияларнинг самарали фаолиятини йўлга қўйиш.


Доимий


        

II. КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА

ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ЭКОЛОГИК

МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

           

22.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14001:2019 - Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар"ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14001:2019 - Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини оширишга доир амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14001:2019 - Экологик менежмент тизими. Фойдаланиш бўйича кўрсатма ва талаблар"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


23.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14004:2019 - Экологик менеджмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қилинадиган кўрсатма"ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14004:2019 - Экологик менеджмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қиладиган кўрсатма"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14004:2019 - Экологик менеджмент тизимлари. Жорий этиш бўйича умумий амал қилинадиган кўрсатма"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


24.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14005:2019 - Экологик менеджмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар"ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14005:2019 - Экологик менеджмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14005:2019 - Экологик менеджмент тизимлари. Атроф муҳитни баҳолаш натижаларини қўллаган ҳолда экологик менежмент тизимини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича кўрсатмалар"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


25.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14006:2019 - Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар" ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14006:2019 - Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14006:2019 - Экологик менежмент тизимлари. Лойиҳалашда экологик меъёрларни қўллаш бўйича кўрсатмалар"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


26.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14015:2019 - Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жихатдан баҳолаш"ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14015:2019 - Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жихатдан баҳолаш"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14015:2019 - Экологик менежмент тизими. Участкалар ва ташкилотларни экологик жихатдан баҳолаш"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


27.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14040:2016 - Экологик менежмент. Хаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиш схемаси"ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14040:2016 - Экологик менежмент. Хаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиши схемаси"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14040:2016 - Экологик менежмент. Хаёт циклини баҳолаш принциплари ва тузилиши схемаси"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


28.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14050:2019 - Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати"дан фойдаланишни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14050:2019 - Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати"дан фойдаланишни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14050:2019 - Атроф муҳитни бошқариш менежменти. Луғати"дан фойдаланишни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


29.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14034:2019 - Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш"ни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14034:2019 - Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш"ни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14034:2019 - Экологик менежмент. Атроф муҳитни ҳимоялаш технологияларини верификациялаш"ни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


30.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14044:2019 - Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар" асосида ишлашни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14044:2019 - Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар" асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14044:2019 - Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. Талаблар ва тавсиялар" асосида ишлашни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


31.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt 3135:2017 - Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши" асосида ишлашни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt 3135:2017 - Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши" асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt 3135:2017 - Кимёвий моддаларнинг сувдаги максимал рухсат этилган консентрациялари. Ишлаб чиқиш ва илмий асосланиши" асосида ишлашни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


32.

Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14041:2019 - Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили" асосида ишлашни жорий этиш.


1. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14041:2019 - Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили" асосида ишлашни жорий этиш тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


Талаб этилмайди


"Навоий КМК" АЖ (Санақулов), "Навоийуран" ДК (Хасанов), "Олмалиқ КМК" АЖ (Хурсанов), "Ўзметкомбинат" АЖ (Пирматов), Иқтисодий тараққиёт вазирлиги (Норқулов), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Саттаров)


2. Тармоқ жадвалига асосан кон-металлургия саноати корхоналари ходимлари малакасини ошириш бўйича амалий семинарлар ташкил этиш.


2022 йил

ноябрь-

2023 йил

май



3. Кон-металлургия саноати корхоналарида "O`z DSt ISO 14041:2019 - Экологик менежмент. Ҳаёт циклини баҳолаш. мақсад, тадқиқот майдони ва инвентаризация таҳлили" асосида ишлашни жорий этиш.


2023 йил

июнь


Ҳисоб-китоблар асосида (корхоналарнинг ўз маблағлари)


           

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 август