Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2022 й. 558-сон "Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2022 й.

N 558




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМДА ТАРБИЯВИЙ

ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА

          

             

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутувчи Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш;

мактаб ўқувчиларининг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, халқимизнинг маънавий қудрати ва миллий қадриятларини асраб-авайлаш, уларга нисбатан фахр туйғусини ривожлантириш;

ўсиб келаётган ёш авлод онгида маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, ҳарбий ватанпарварлик ҳамда буюк аждодлар жасоратини тарғиб этиш, ўрганиш, уларнинг шарафли фаолиятини доимий ҳаракатдаги ҳаётий дастурга айлантириш;

узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш, Ватан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб келаётган замонамиз қаҳрамонларининг ҳаёти ва фаолиятини ибрат тимсоли сифатида ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

ўқувчиларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш жараёнида мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.


3. Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш, ўқувчиларда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, буюк аждодлар жасорати ҳамда ҳарбий ватанпарварлик, мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўналишларида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

масъул вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда Концепция ва "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминласин;

2022 йил 10 октябрга қадар Концепция ва "Йўл харитаси"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан умумий ўрта таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув-семинарлар ташкил этсин;

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда 2022 йил 20 декабрга қадар халқ таълими бошқарув органларининг маънавий-маърифий соҳага масъул бўлган ходимлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига қўйилган малака талабларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ва мазкур лавозимни малакали кадрлар билан таъминлаш чорасини кўрсин;

Концепция ва "Йўл харитаси"ни бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласин.


5. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Б.О. Саидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 3 октябрдаги

558-сон қарорига

2-ИЛОВА



Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий

ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини

амалга ошириш юзасидан

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

           

            

Т/р

        

Чора-тадбирлар

           

Амалга ошириш механизми

         

Бажариш

муддати

         

Молиялаштириш

манбаи

        

Ижро учун масъуллар

      

           

I. МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ УМУММИЛЛИЙ

ҲАРАКАТГА АЙЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

           

1.

Ўқувчиларда Ватанга садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада кучайтириш ҳамда "Ўзбекистон - Ватаним маним" мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил қилиш.


1. Қўшма қарор лойиҳасини тасдиқлаш.

2022 йил

октябрь


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


2. Барча умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилининг биринчи кунида "Мен - Янги Ўзбекистон фарзандиман!" мавзусида дарслар ўтилишини йўлга қўйиш.


2022 йил

октябрь

3.Ўқувчилардамиллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга хизмат қиладиган "Ватанга садоқат - олий мақсадим" шиори остидасуҳбатлар ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш.


ҳар йили

ноябрь-

декабрь

4. "Ўзбекистон - Ватаним маним мавзусида ижодий ишлар танловларини ўтказиш.


режа

асосида

2.

Ўқувчилар онгида Ватанимиз рамзларини улуғлаш ва ардоқлаш туйғусини тарбиялаш мақсадида "Давлат рамзлари - фахрим, ғурурим" мавзусида тадбирларни ташкил қилиш.


1. "Давлат рамзлари - фахрим, ғурурим" мавзусидаги тадбирлар туркумини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь


-

Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


2. Ҳар бир ўқув ҳафтасини мактабда Давлат байроғини кўтариш ва мадҳияни жўрликда ижро этиш билан бошлаш.


ҳар ўқув

йили

давомида,

3. Давлат рамзлари қабул қилинган кунларда маънавий-маърифий тадбирлар, иншолар танловларини ташкил этиш.


ҳар йили

июль,

ноябрь-

декабрь

ойларида


3.

"Давлат тили - миллат руҳи" ғояси асосида туркум маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирларни ташкил қилиш.


1. Маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирларни ташкил қилиш бўйича идоралараро режа-жадвални тасдиқлаш.


Ҳар йили

сентябрь

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги


2. Режа-жадвалга мувофиқ, "Давлат тили - миллат руҳи" ғояси асосида таниқли олим ва ижодкорлар иштирокида ўзбек тилининг тарихи, ифода имкониятлари ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига бағишланган адабий-маърифий учрашув ва суҳбатлар ўтказиш.


ўқув йили

давомида

мунтазам

3. "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" шиори остида "Билимдонлар баҳси" интеллектуал ток-шоуларни тайёрлаш,"Она тили - миллат руҳи", "Навоийни англаш - ўзликни англаш" мавзуларида иншолар, ижодий ишлар,мақолалар ва нотиқлик танловларини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлашни назарда тутиш.



4.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ижтимоий-маънавий муҳитини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий фаолиятни баҳолаш мезонлари ва талабларини ишлаб чиқиш. Бунда:

а) ижтимоий компетентли (жамият ва давлат олдидаги ўз бурчи ва мажбуриятларини тўлиқ англаган, яхши хулқ-атвор, кенг дунёқараш, билим ҳамда ижодий салоҳиятга эга, ватанпарвар) шахсни тарбиялаш;

б) баҳолаш натижалари асосида ижтимоий-маънавий муҳити носоғлом бўлган мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

в) ижтимоий-маънавий муҳитни баҳолаш орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сон қарорига мувофиқ "қизил" (қониқарсиз) ва "сариқ" (қониқарли) тоифаларга ажратилган мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

г) ижтимоий-маънавий муҳити намунали бўлган мактаблар тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги


2. Тизимли таҳлиллар асосида "Намунали мактабдиректори", "Намуналиустоз", "Намуналиўқувчи" ва "Намуналиота-она" моделларини ишлаб чиқиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

3. Маҳалла фаоллари ва ота-оналар томонидан таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш.



5.

Умумий ўрта таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш.


1. Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь


-

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги


2. Индикаторлар асосида умумий ўрта таълим муассасаларида баҳолаш ишларини ташкил этиш.


2022 йил

октябрь


3. Баҳолаш ишлари якунларига кўра, бўшаган иш жойларига муносиб кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш.


2022-2023

ўқув

йилидан


6.

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўриш.


1. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти мониторингини амалга ошириш.


2022 йил

октябрь

Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан


Республика Маънавият ва маърифат маркази,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги


2. Аниқланган муаммолар асосида Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи фаолиятини тартибга соладиган методик тавсия ишлаб чиқиш.


2022 йил

октябрь-

ноябрь

3. Методик тавсияни нашр этиш ва мактабларга етказиш.


декабрь

4. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг малакасини тизимли равишда ошириб бориш чораларини кўриш.


режа

асосида

7.

Таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда дарсликларнинг янги авлодини яратиш орқали ўқувчиларни маънавий етук ва эркин фикрлайдиган шахс қилиб тарбиялаш.


1. Мавжуд таълим стандартлари, ўқув дастурларини таҳлилий ўрганиб чиқиш.


2022-2023

йиллар

давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ўрганиш якунлари бўйича асосланган таклифларни кўриб чиқиш.



3. 1-11-синф ўқувчилари ҳамда ота-оналар учун "Ўқувчининг маънавий дунёқараши ва камолоти" ҳақидаги қўлланма яратиш.


2022 йил

октябрь


8.

Умумий ўрта таълим муассасаларда давлат органлари раҳбар кадрлари ҳамда ўз соҳасида юқори натижаларга эришган тадбиркорлар, маданият, санъат ва фан арбоблари иштирокида учрашувларини ташкил этиш.


"Сенатор ва ёшлар", "Депутат ва ёшлар", "Олим ва ёшлар", "Устоз ва ёшлар", "Вазир соати", "Ҳоким ва ёшлар", "Прокурор ва ёшлар", "Ички ишлар органи ходими ва ёшлар", "Ҳарбий ва ёшлар", "Шифокор ва ёшлар", "Тадбиркор ва ёшлар", "Ҳунарманд ва ёшлар" ва бошқа шу каби учрашувларни ташкил этиш.


2022-2026

йиллар

давомида

режа

асосида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар


9.

Ёшларнинг ўқитувчилик касбига бўлган қизиқишини янада ошириш.


1. Туман (шаҳар)лардаги марказий кўчалар бўйлаб ўқитувчи ва мураббийлар фаолияти акс эттирилган баннерларни тайёрлаб, постерларга жойлаштириш.


2023 йилдан

бошлаб

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


2. Ўқитувчи ва мураббийлар, иқтидорли ўқувчилар фаолиятига бағишланган ижтимоий видеороликлар ва мақолалар тайёрлаб, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ёритиш.

3. Таълим соҳаси фидойилари ва ўқитувчиларнинг мавқеини оширишга қаратилган энг яхши видеороликлар танловини ташкил этиш.


мунтазам

             

II. ЎҚУВЧИЛАРДА КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК

МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

           

10.

Ўқувчиларга китоб мутолааси жараёнида "оддийдан мураккабга" тамойили асосида бадиий асарларни танлаш ва синчиклаб ўқиш малакасини ҳосил қилиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.


1. Мактаб ўқувчиларнинг ёшига мос равишда бадиий асарларни танлаш ва уларнинг рўйхатини шакллантириш.


2. Шакллантирилган рўйхат асосида мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан тўлдириш.


3. "Китоб ҳақида китобнома" номи остида мутолаа маданияти ҳақида услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


11.

Халқ таълими вазирининг "Китобхон ўқувчи" танловини ташкил этиш.


1. Танлов тартибини ишлаб чиқиш.


2. Танловни 3 босқичда ўтказилишига ҳамда ғолиб ўқувчиларни муносиб тақдирланишига алоҳида эътибор қаратиш.


2022/2023

ўқув

йилидан


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


12.

Мактаб ёшидаги ўқувчиларга мўлжалланган янги бадиий, илмий-оммабоп адабиётларни яратиш ҳамда уларнинг муаллифларини рағбатлантириш.


1. Болаларга мўлжалланган янги бадиий, маърифий, дунёқарашини кенгайтирадиган илмий-оммабоп янги асарларни яратиш бўйича ёзувчи ва шоирларга ижтимоий буюртмалар бериш ҳамда нашр этишни тизимли жорий этиш.


2. Яратилган янги бадиий ва таржима асарларни қардош тилларда таълим оладиган болалар учун нашр этиш.


3. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар мактаб-интернатларини махсус брайл ёзувидаги болалар адабиёти билан таъминлаш.


4. Болалар адабиёти йўналишига ихтисослашаётган ёш истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда асар муаллифларини рағбатлантириш.


2022/2023

ўқув

йилидан


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


13.

"Мактаб кутубхонаси", "Жаҳон болалар адабиёти дурдоналари" рукнида юз жилдлик китоблар тўпламининг нашрини йўлга қўйиш ҳамда болалар учун фильмлар яратиш.


1. Болалар учун мўлжалланган жаҳон адабиёти намуналарини таржима қилиш ва нашр этиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш.


2. Жаҳон болалари адабиёти намуналари таржима қилиш ва нашр этишни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш, грант ва субсидиялар ажратиш тизимини жорий этиш.


3. Ишчи гуруҳ томонидан таржима асарлар рўйхатини шакллантириш, мазкур рўйхат асосида таржима қилиш ҳамда нашр этиш ишларини ташкил қилиш.


4. Нашр этилган адабиётларни тарғиб қилиш, шунингдек китобхонликни кенг оммалаштириш мақсадида мактаб ҳамда таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот ишларини тизимли олиб бориш.


5. Болалар адабиётини кенг тарғиб қилиш учун телерадиоканаллар ва интернет сайтларида имтиёзлар жорий этиш.


2023-2026

йиллар

давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Молия вазирлиги, Кинематография агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


14.

Болаларга китоб совға қилишни анъанага айлантириш бўйича ижтимоий акцияларни ўтказиш.


1. "Фарзандимга китоб совға қиламан", "Мактаб кутубхонасига китоб совғаси" ижтимоий акцияларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва муддатини белгилаш.


2. Акциялар доирасида сайёр китоб савдоларини ташкил қилиш.


3. Тадбирда фаол иштирок этган ота-оналар ва ўқувчиларнинг фаолиятини ибрат тариқасида кенг тарғиб қилиш.


ҳар йили

март-май

ойларида


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги


15.

Босма ва электрон нашрларида болалар ижоди намуналарини мунтазам равишда эълон қилиш.


1. Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодий ишлар танловини (шеър, ҳикоя, тасвирий санъат ва бошқа) ўтказиш.


2. Танлов натижасига кўра, ғолиб ўқувчиларнинг ижод намуналарини "Ёшлик", "Гулхан", "Ғунча", "Тонг юлдузи", "Ёш куч" каби болалар даврий нашрларида чоп этиш.

3. Истеъдодли ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


16.

Болаларнинг билим доираси ва дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек, турли фан соҳалари ва касб-ҳунарларга бўлган қизиқишларини ошириш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида касб-ҳунарга йўналтирувчи тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Тадбир давомида ўқувчиларга машғулот ўтказиш учун услубий материалларни тайёрлаш (маъруза матни, тақдимот, бадиий ва ҳужжатли фильмлар).


3. Тадбирларни юқори савияда ташкил этиш ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ёритиш чораларини кўриш.


2022-2026

йиллар

давомида


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Кинематография агентлиги, МТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги


            

III. БУЮК АЖДОДЛАР ЖАСОРАТИ ҲАМДА ҲАРБИЙ

ВАТАНПАРВАРЛИК ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

         

17.

"Афсонага айланган жасорат" ғояси асосида миллий қаҳрамонларнинг жасорати акс эттирилган мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш.


1. Мактаб кутубхоналарини Алпомиш, Широқ, Тўмарис каби буюк аждодларимизнинг жасоратига бағишланган илмий, бадиий адабиётлар билан таъминлаш.


2. Умумий ўрта таълим муассасаларида буюк аждодларимиз матонати акс эттирилган саҳна асарлари яратиш.


3. Умумий ўрта таълим муассасаларида миллий қаҳрамонларнинг жасоратлари бўйича интеллектуал ўйинлар ташкил қилиш.


4. Алпомиш, Широқ, Тўмарис каби буюк аждодларимиз жасорати акс эттирилган мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш, тақдимотларини ўтказиш ва баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.


ўқув йили

давомида

мунтазам


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

"Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша!" шиори остида Ватан озодлиги йўлида мардона кураш олиб борган буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг мардлиги ва жасорати, шонли ҳаётини тарғиб қилиш орқали ўқувчиларда Ватанга садоқат, шижоат ва қатъият туйғуларини мустаҳкамлаш.


1. Ўқувчиларни Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти, Ватан ҳимояси йўлида кўрсатган мардлиги ва жасоратига бағишланган бадиий ва санъат асарлари билан яқиндан таништириш.


2. Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги асарлар асосида саҳна кўринишлари тайёрлаш, ижодий ишлар танлови ва кўрик-танловлар ташкил қилиш.

ўқув йили

давомида

мунтазам


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси


3. Умумий ўрта таълим муассасаларида "Алпомиш авлодлари" ва "Барчиной ўйинлари" тўгаракларини ташкил қилиш, чавандозлик ва камондан ўқ отиш ўйинларини ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.


ҳар чоракда

бир марта


19.

"Соҳибқирон Амир Темур - марказлашган миллий давлатчилик асосчиси" ғояси асосида ўқувчилар онгида юрт озодлиги учун кураш, халқпарварлик, ва бунёдкорлик туйғуларини тарбиялаш.


1."Амир Темур - ўзбек давлатчилигининг ифтихори" мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш.


2. "Амир Темур ва Темурийлар ибрати" мавзусидадавра суҳбатлари ташкил қилиш.


ўқув йили

давомида

мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия


3. "Темур тузуклари" асари асосида ўқувчилар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйинларини ўтказиш.


ҳар йили

апрель ойи

давомида


20.

Мустақиллик ва маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган аждодлар меросини кенг ўргатишга қаратилган "Жадидчилик сабоқлари" онлайн ресурсларни яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйиш, "Миллат ойдинлари" мавзусида кўрсатувларни тайёрлаш.


1. Жадидчилик намояндаларининг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини педагогик амалиётга жорий этиш бўйича семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш.


2. "Жадидчилик сабоқлари" онлайн ресурсларни яратиш ва уларнинг тарғиботини йўлга қўйиш.


3. Жадидмаърифатпарварларининг ҳаёти ва адабий-маърифий меросини тарғиб этишга мўлжалланган "Миллат ойдинлари" туркум телекўрсатувларни тайёрлаш ва мамлакатимиз телеканалларида кенг намойиш қилиш.


2023 йилдан

мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, МТРК, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси


21.

Миллий ғурур, Ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантиришда Қорақалпоқ адабиёти асосчилари Ажиниёз Қусибой ўғли, Бердақ, Тулепберген Каипбергенов, Ибройим Юсуповларнинг илм-маърифат калитига қўшган ҳиссаларини тарғиботига бағишланган "очиқ дарс"лар ҳамда маърифий тадбирлар ташкил этиш.


1. Ҳудуддаги буюк аждодларимиз номлари билан боғлиқ муқаддас зиёратгоҳларга ўқувчиларнинг ташрифлари режасини ишлаб чиқиш.


2. Режа асосида ўқувчиларнинг зиёратгоҳларга ташрифларини тегишли фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари (ота-оналар) кузатувида хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этиш.


3. Зиёратлар давомида ўқувчиларга соҳа мутахассислари иштирокида улуғ аждодларимизнинг бебаҳо меросини тарғиб этишга бағишланган давра суҳбатлари ва "очиқ дарслар" ташкил этиш.


2023 йилдан

мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги


22.

"Аждодлар жасорати унутилмайди!" шиори остида ўқувчилар онгида Ватанга садоқат, миллий ғурур, мардлик ва жасорат, бурч ва масъулият туйғуларини мустаҳкамлаш.


1. Тадбирларни ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш.


2. Ўқувчиларда Ватанга садоқат, мардлик ва жасурлик хислатларини тарбиялаш мақсадида ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари билан маънавий-маърифий йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш.


3. Ватан озодлиги ва юртимиз тинчлиги йўлида курашган аждодларимиз жасоратига бағишланган ижодий ишлар танловларини ташкил этиш.


ўқув йили

давомида

мунтазам


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия


23.

Мактаб ўқувчиларининг миллий давлатчилик, илм-фан, маданият, санъат ва меъморчилик тарихи ва миллий қадриятларимиз ҳақидаги билимларини янада ошириш мақсадида тарихий обида, музей ва театрларда сайёр машғулотлар уюштириш.


1. Ҳар бир мактаб кесимида йил давомида ўқувчиларнинг музей, театр ёки бошқа маданият муассасаларда сайёр машғулотларни ташкил қилиш бўйича режа-жадвалларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2. Ўқувчиларнинг маданият муассасалари ва тарихий обидаларга ташрифини ташкил қилиш режа-жадвалларини тасдиқлаш.


3. "Ватан бўйлаб саёҳат" шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар ва маданият масканларига ташрифлар уюштириш.


2022-2026

йиллар

давомида


Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳисобидан


Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


24.

"Ҳарбий қисмда бир кун" ва "Ватанга қасам" туркум тадбирлари орқали ўқувчилар онгида миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат Ўзбекистон фуқаросининг муқаддас бурчи эканлиги ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлаш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган ҳарбий-ватанпарварлик ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

доимий


-

Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия


2. Ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга ташрифиниуюштириш. Ташриф давомида уларни ҳарбий қисмда аскар ва офицерларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш.


3. Умумий ўрта таълим муассасалари Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида "очиқ дарс"лар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.


ўқув йили

давомида

мунтазам


25.

Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ўтказиш, шунингдек, китоблар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар тарғиботи ҳамда намойишини ташкил этиш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида "Ватан ҳимоячилари куни"га бағишланган ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш.


2022 йил

декабрь


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги


2. "Мен юрт посбони бўламан", "Алпомиш издошлари", "Тўмарис қизлари", "Мендирман Жалолиддин!" каби мавзуларда танлов ва мусобақаларни ўтказиш.


3. Ўқувчиларга "Бўлғуси аскарга совға" рукнида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги китобларни совға қилиш.


4. Ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга ташрифини уюштириш. Ташриф давомида уларни ҳарбий қисмда аскар ва офицерларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш.


5. Умумий ўрта таълим муассасаларида Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида "очиқ дарс"лар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.


ўқув йили

давомида

мунтазам


          

IV. "ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ - ЁШЛАРГА

ИБРАТ ТИМСОЛИ" ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

           

26.

"Замонамиз қаҳрамонлари" рукнида туркум рисолалар, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар яратиш ва таълим-тарбия жараёнига жорий этиш.


1. Тарихий, адабий ҳамда замонамиз қаҳрамонлари ҳақида туркум рисолалар, анимацион, ҳужжатли ва бадиий фильмлар, роликлар яратиш.


2. Умумий ўрта таълим муассасаларида замонамиз қаҳрамонларининг серқирра фаолиятига бағишланган асарлар, ҳужжатли фильмлар ва роликларнинг тақдимотларини ўтказиш.


3.Интернетнинг миллий сегментига мўлжалланган қизиқарли форматдаги контентларни кўпайтириш.


2022-2026

йиллар

давомида

мунтазам

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Кинематография агентлиги, МТРК, Халқ таълими вазирлиги


27.

Умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини Ўзбекистон Қаҳрамонлари, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндаларининг ибратли фаолияти ёритилган адабиётлар билан бойитиб бориш.


1. Умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналарини Ўзбекистон Қаҳрамонлари, илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндаларининг ибратли фаолияти ёритилган адабиётлар билан тўлдирилганлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.


2. Ушбу мавзуда ёзилган асарлар рўйхатини шакллантириш, янги ижодий буюртмалар бериш ва чоп этиш.


3. Ўрганиш якунларидан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий ҳокимликлар томонидан туман ҳокимликларининг қўшимча манбалари ҳисобидан барча мактабларни мазкур адабиётлар билан таъминлаш.


2022-2026

йиллар

давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


28.

"Муваффақиятга эришиш сирлари" лойиҳаси доирасида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган юртдошларимиз билан доимий учрашув ва мулоқотлар ташкил этиш.



1. "Муваффақиятга эришиш сирлари" мавзусида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган маданият, адабиёт, санъат ва фан арбоблари, тадбиркорлар иштирокида "мактаббай" тизимидаучрашувлар ўтказиш.


2. Ўқувчиларга учрашувлар таассуротлари асосида иншолар ёздириш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


-

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


29.

Илмий ва ижодий мактаб яратган атоқли олим ва ижодкорларнинг уй-музейлари ҳамда ишхоналарида саёҳат-дарслар ўтказиш.


1. Ўқувчиларни мамлакатимизда илмий ва ижодий мактаб яратган атоқли олим ва ижодкорларнинг уй-музей ҳамда ишхоналарига саёҳатга олиб бориш.


2. Мамлакатимиздаги атоқли олим ва ижодкорлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


2023/2024

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази


30.

Ижодий танловлар орқали иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантириш.


1. "Беруний издошлари", "Улуғбек ворислари", "Навоий авлодлари", "Зулфияхоним қизлари" каби мавзуларда ижодий ишлар танловларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.


2. Танловларни белгиланган муддатларда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказиш.


3. Танлов ғолибларини муносиб рағбатлантириш.


2023-2026

йилларда

мунтазам


Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги


31.

"Янги Ўзбекистоннинг маънавият масканлари" рукни остида саёҳатлар уюштириш, ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар ва мультимедиа ишланмалари танловларини ташкил этиш.


1. Янги Ўзбекистоннинг маънавият масканларига саёҳатлар уюштириш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш.


2. Режа-жадвал асосида маънавият масканларига саёҳатлар уюштириш.


3. "Ватан манзаралари" мавзусида ижодий ишлар танловини ташкил этиш.


2023-2026

йилларда

мунтазам


Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги


          

V. МАКТАБ, МАҲАЛЛА ВА ОИЛА ҲАМКОРЛИГИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА

             

32.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш юзасидан ташкил қилинадиган тадбирларнинг таъсирчанлигини ошириш чораларини кўриш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этилган мавжуд тўгаракларни таҳлил қилиш.


2. Таҳлил натижасига кўра, бўш турган биноларда "Баркамол авлод" болалар мактаблари тармоқ тўгаракларини ташкил этиш.


3. Ташкил этилган тўгараклар доирасида мактаблараро танловлар ўтказиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


-

Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги


33.

"Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.


1. "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари", "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандлари рўйхатини шакллантириш.


2. Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўриш.


3. Ушбу тоифадаги оилалар фарзандларини доимий назорат остига олиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


Жамғарма маблағлари ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


34.

Муаммоли оилалардаги муҳитни соғломлаштириш ҳамда нотинч оилалар фарзандларини психологик қўллаб-қувватлашнинг таъсирчан чораларини қўллаш бўйича махсус тренинглар ташкил этиш.


1. Ўқувчилар ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш.


2. Сўров натижасида аниқланган муаммоли оила фарзандларини аниқлаш.


3. Аниқланган ўқувчиларга мактаб психологларини бириктириш ва маънавий соғломлаштиришга қаратилган тренинглар ташкил этиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам



Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги


35.

Ўқувчиларни маҳаллаларда ташкил этиладиган халқ сайиллари, умумхалқ байрамлари, ўйинлар ва спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш орқали уларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш.


1. Маҳаллаларда ташкил этиладиган халқ сайиллари, миллий ўйинлар ва спорт мусобақаларига кенг жалб қилиш орқали ўқувчиларни миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш.


2. Тадбирларда фаоллик кўрсатган ўқувчиларнинг ота-онасини рағбатлантириш ва уларга миннатдорчилик хатларини юбориш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


36.

Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти мавзусидаги афоризмларни "Кун ҳикмати" рукнида мобил алоқа операторлари орқали етказишни тизимли йўлга қўйиш.


1. Фарзанд тарбиясига оид афоризмлар базасини шакллантириш.


2. "Кун ҳикмати" рукнида афоризмларни мобил алоқа операторлари орқали етказиш.


2022/2023

ўқув

йилидан

бошлаб

мунтазам


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


37.

Ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш мақсадида "Энг намунали ота-она" танловини ўтказиш ва уларни муносиб рағбатлантириш.


1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низом ишлаб чиқиш.


2022 йил

декабрь


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги


2. Фарзанди мактабда таълим олаётган ота-оналарга танлов тўғрисида маълумот бериш ва танловда қатнашиш истагини билдирган ота-оналар рўйхатини шакллантириш.

3.Танловни ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш, ОАВ орқали тарғибот қилиш.


ҳар йили

октябрь

ойида


38.

Ўқувчиларнинг ёш психологиясига боғлиқ феъл-атвори ҳамда руҳий оламидаги салбий ўзгаришларни оила ва мактаб жамоаси билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш.


1. Ёш психологиясига боғлиқ феъл-атвори ҳамда руҳий оламида салбий ўзгаришлар бўлган ўқувчилар рўйхатини шакллантириш.


2. Улар билан психологик тренинглар ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш.


3. Белгиланган тадбирларни сифатли ўтказиш ва натижасини мунтазам таҳлил қилиб бориш.


4. Таҳлил натижаларига кўра аниқ чораларни белгилаш.


2022-2026

йилларда

-

Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


39.

Умумий ўрта таълим муассасаларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ота-она, маҳалла, мактаб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигини тубдан яхшилаш.


1. Умумий ўрта таълим муассасаларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.


2. Чора-тадбирлар режаси доирасида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш.


3. Ўқувчи тарбиясида маҳалла фаоллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг тизимли иштирокини таъминлаш.


2022-2026

йилларда


-

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


40.

"Уч авлод учрашуви" лойиҳасида мактаб ва маҳаллаларда турли авлод вакиллари ва ўқувчилар иштирокида мулоқотлар ташкил этиш.


1. Уруш ва меҳнат фахрийлари, истеъфодаги ҳарбийлар иштирокида уч авлод учрашувларини ташкил этиш.


2. "14 январь - Ватан ҳимоячилари куни" арафасида ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга саёҳатларини ташкил этиш.


3. "9 май - Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Эъзоз" лойиҳасини амалга ошириш.


4. "Синф соати" доирасида ўқувчилар онгида ватанпарварлик ҳиссини ривожлантириш мақсадида "очиқ дарс"лар ташкил этиш.


2022-2026

йиллар

давомида


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


41.

"Маънавий баркамол авлод - барқарор жамият бунёдкори" тамойили асосида ўқувчиларда турли ғоявий хавф-хатарлардан ҳимояланиш иммунитетини шакллантириш.


1. "Бир таҳдидга беш зарба" технологияси асосида ўқувчиларда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган ўқув-семинарлар, тренинглар ташкил қилиш.


2. Ўқувчиларда ёт таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш мақсадида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида таниқли диний уламо ва мутахассислар билан учрашувлар уюштириш.


3. Ўқувчиларни мамлакатимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништириш, улар ўртасида диний бағрикенглик ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий сингари йирик диний-маърифий мажмуаларга ўқувчиларнинг ташрифларини ташкил қилиш.


2023-2026

йиллар

давомида


Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан


Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


            

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 3 октябрдаги

558-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилансинки, ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига 1-иловага мувофиқ тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этилади";


б) 7-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 2-илованинг 6-банди учинчи хатбошисидаги "5-15 см" сўзлари "камида 5-15 см" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мактабгача таълим вазирлигининг "Bolalar bog`chasi" ахборот тизимидаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳамда улардан ташқари ташкил этилган тайёрлов гуруҳларида бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтган болалар ҳақидаги маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг Ягона электрон тизимига автоматик тарзда юборилади (киритилади)";


б) 5-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "3-иловага мувофиқ" сўзлари "3-иловага мувофиқ тасдиқлансин" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 19 майдаги 271-сон қарорида:


а) 1-банднинг "б"-кичик бандидан ", 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурий" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илова 801-бандининг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

           

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 4 октябрь