Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.10.2022 й. ПҚ-399-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2022 й.

N ПҚ-399



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасига мувофиқ:


1. 2022 йил 21 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартноманинг кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган тўғрисида Озарбайжон томонига тегишли билдиришномани юборсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 октябрь