Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 26.11.2022 й. 26-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 122-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.11.2022 й. 3113-8-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.11.2022 й.

N 3113-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

26.11.2022 й.

N 26-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

122-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Нотариат тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон "Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 122-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"122. Мерос таркибида бошқаришни талаб қиладиган мол-мулк, шу жумладан ягона таъсисчига эга бўлган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг мол-мулки мавжуд бўлса, шунингдек мерос қолдирувчининг кредиторлари меросхўрлар томонидан меросни қабул қилиб олгунига қадар даъво қўзғатган ҳолларда, нотариус мерос мол-мулкининг бошқарувчисини тайинлайди ва бу ҳақда қарор чиқаради.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                A. Ташкулов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 ноябрь