Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига қўйиладиган санитария-гигиеник талабларни (0025-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (ЎзР Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 18.06.2022 й. 12-сон)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК

ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ

18.06.2022 й.

12-сон




ҚАРОРИ



Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига

қўйиладиган санитария-гигиеник талабларни

(0025-22-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида

      

         

Ўзбекистон Республикаси "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига қўйиладиган санитария-гигиеник талаблар (0025-22-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Таътил давомида болалар соғломлаштириш кундузги оромгоҳларининг режимини тартибга солиш, таъминлаш ва ташкил қилиш бўйича гигиена талаблар" (0285-10-сон СанҚваН, 2010 йил 5 август) ҳамда "Шаҳар атрофидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларини жиҳозлаш, сақлаш ва режимини ташкил қилиш бўйича санитария қоидалари" (0286-10-сон СанҚваН, 2010 йил 5 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Санитария-эпидемиологик осойишталик

ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи                                         Б.К. Юсупалиев