Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 24.12.2004 й. 415-сон "Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.01.2005 й. 1440-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2005 й.

N 1440

ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

"ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ"

БОШЛИҒИНИНГ

24.12.2004 й.

N 415


БУЙРУҒИ



Истеъмолчиларга электр энергиясини

етказиб бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 21 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Электр энергетикада назорат бўйича "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси тўғрисидаги низом"га асосан ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"ги 57-сонли қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 511-сонли қарорини бажариш Назорат-режасининг 2-бандини ижро этиш мақсадида, БУЮРАМАН:


1. "Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 10 кундан кейин амалга киритилсин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кунидан бошлаб "Ўздавэнергоназорат" инспекциясининг 2004 йил 15 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган (2004 йил 29 июль, рўйхат рақами 1392 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й. 30-сон) "Истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш тартиби тўғрисида низом"ни тасдиқлаш ҳақидаги 257-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ушбу буйруқнинг бажарилиши устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.



"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғи                           Б. Ғуломов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 2-сон, 11-модда.