Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2023 й. ПФ-58-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-270-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.04.2023 й.

N ПФ-58



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2022 ЙИЛ 23 ДЕКАБРДАГИ

"2023 ЙИЛДА РАСМИЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАШ

ДАВРИДА ҚЎШИМЧА ИШЛАНМАЙДИГАН КУНЛАРНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ

ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-270-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

            

        

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2023 йилда 21 апрелга тўғри келишини инобатга олган ҳолда аҳолининг ушбу байрамни муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги "2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-270-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

         

        

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев

      

      




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 20 апрелдаги

ПФ-58-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 23 декабрдаги "2023 йилда расмий саналарни

нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни

белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги

ПФ-270-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар

         

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь - душанба, 24 апрель - душанба, 30 июнь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь - сешанба, 20 март - душанба, 22 март - чоршанба, 22 апрель - шанба, 1 июль - шанба, 2 сентябрь - шанба, 30 декабрь - шанба".


2. 3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


3. 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари "Маданият ва туризм вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 20 апрель


"Халқ сўзи", 2023 йил 21 апрель