Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.05.2023 й. ПҚ-157-сон "Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
12.05.2023 й.
N ПҚ-157
ТАБИИЙ ГАЗ ВА СУЮҚ УГЛЕВОДОРОДНИ
ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА
РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ
ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Табиий газ ҳажмлари ҳамда суюқ углеводород миқдорининг аниқ ҳисобини юритиш, нефть-газ тармоғида ҳисоб-китоб қилиш тартибини такомиллаштириш, газ таъминоти соҳасини рақамлаштириш, истеъмолчиларга энергия ресурсларини узлуксиз етказиб бериш ҳамда Давлат бюджетига тушумларнинг ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш мақсадида:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг табиий газ ҳажмининг аниқ ҳисобини юритиш мақсадида барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш, уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Замонавий электрон ҳисоблагичлар ўрнатиладиган табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг жамланма рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Хроматографлар ўрнатиладиган табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Республика ҳудудида қўшимча қуриладиган газ ўлчаш станциялари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Табиий газни қазиб олишдан якуний истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали унинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. 2023 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан табиий газни қувурлар орқали ташиш (транзит) хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига давлат реестрига киритилган хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мажбурий этиб белгилансин.
Тижорат ўлчов узелларига ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилмаган табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи корхоналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Солиқ қўмитаси 2023 йил 1 июлга қадар табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотларни киритиш учун ахборот тизимини жорий этсин. Бунда, мазкур шартномаларга оид конфиденциал маълумотларни Солиқ қўмитасининг махсус ҳимояланган ахборот тизимига киритиш имконияти яратилсин.
Мазкур бандда назарда тутилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш, унга техник хизмат кўрсатиш, сақлаш ва такомиллаштиришнинг молиялаштириш манбаи этиб Солиқ қўмитасининг махсус жамғармаси белгилансин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
а) табиий газ ва суюқ углеводород реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади.
Бунда, табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ахборот тизимига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар, шу жумладан шартнома тури, рақами, санаси, товар тури (маркаси), миқдори ва нархи, ўлчов бирлиги, ҳисоб-китоб шакли ва бажариш муддатларини ўз ичига олган маълумотлар киритилади;
б) табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар мазкур шартномалар бўйича Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.
6. Энергетика вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2024 йил 1 январга қадар "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "UzGasTrade" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчилари ҳамда қўшма ва хорижий корхоналар томонидан табиий газ ҳажмлари бўйича ҳисоб-китоблар Энергетика вазирлиги томонидан яратиладиган ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизимида юритилишини таъминласин, шунингдек, электрон ҳисобварақ-фактуралар ушбу тизим маълумотлари асосида автоматик равишда расмийлаштирилиб, табиий газни қабул қилувчи ташкилотларга юборилишини йўлга қўйсин.
7. Энергетика вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар барча босқичларда технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиладиган табиий газ ҳажми меъёрини белгиловчи нормативларни қайта кўриб чиқиб, амалиётга жорий этсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 12 майдаги
ПҚ-157-сон қарорига
1-ИЛОВА
Замонавий электрон ҳисоблагичлар
ўрнатиладиган табиий газни қабул
қилиш ва узатиш нуқталарининг
ЖАМЛАНМА РЎЙХАТИ
млн сўмда
Т/р
|
Корхона номи
|
Ўрнатилиши лозим бўлган ҳисоблагичлар сони (дона)
|
Зарур маблағ
|
шундан
|
|
харид қилишга
|
ўрнатишга
|
||||
Жами |
20 |
4 186 |
148 911 |
9 259 |
|
I. |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ |
17 |
3 842 |
1 921 |
1 921,00 |
II. |
"Ўзтрансгаз" АЖ |
3 |
344 |
339 |
5,09 |
III. |
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ |
129 550 |
153 983 |
146 651 |
7 333 |
3.1. |
Улгуржи истеъмолчилар |
0 |
0 |
0 |
0 |
3.2. |
Аҳоли |
129 550 |
153 983 |
146 651 |
7 333 |
Изоҳ. Электрон ҳисоблагичларни ўрнатиш муддати - 2023 йил 1 июлга қадар.
Президентининг
2023 йил 12 майдаги
ПҚ-157-сон қарорига
2-ИЛОВА
Хроматографлар ўрнатиладиган табиий газни
қабул қилиш ва узатиш нуқталарининг
РЎЙХАТИ
млн сўмда
Т/р
|
Бошқарма номи
|
Хроматограф ўрнатилганлик ҳолати
|
Зарур маблағлар
|
|
мавжуд
|
ўрнатиш зарур
|
|||
Жами
|
4 |
35 |
59 325 |
|
1-босқич (2023 йил 1 октябрга қадар)
|
||||
I. |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ |
4 |
11 |
18 645 |
1.1. |
Шўртан НГҚЧБ |
0 |
5 |
8 475 |
1.2. |
Муборак ГҚИЗ |
1 |
0 |
0 |
1.3. |
Газли НГҚЧБ |
1 |
2 |
3 390 |
1.4. |
Устюрт ГҚЧБ |
1 |
3 |
5 085 |
1.5. |
Шўртан ГКМ |
1 |
0 |
0 |
1.6. |
Муборак НГҚЧБ |
0 |
1 |
1 695 |
2-босқич (2023 йил 1 декабрга қадар)
|
||||
II. |
"Ўзтрансгаз" АЖ |
0 |
24 |
40 680 |
2.1. |
"114 км" газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.2. |
ТЗУ 614 км МГ САЦ |
0 |
1 |
1 695 |
2.3. |
"190 км" кран узели МГ Шўртан-Шеробод |
0 |
1 |
1 695 |
2.4. |
"5 км" газ ўлчаш станцияси МГ Муборак-Когон |
0 |
1 |
1 695 |
2.5. |
"50" км газ ўлчаш станцияси МГ Муборак-Зирабулоқ 1200 |
0 |
4 |
6 780 |
2.6. |
"Когон-Газли-1" газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.7. |
"Когон-Газли-2" газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.8. |
"Бухоро-1" (ХБК) газ тақсимлаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.9. |
"287 км" газ ўлчаш станцияси МГ Газли-Чимкент |
0 |
1 |
1 695 |
2.10. |
"116 км" газ ўлчаш станцияси МГ ДБСТ |
0 |
1 |
1 695 |
2.11. |
"209 км" газ ўлчаш станцияси МГ БГР-ТБА |
0 |
1 |
1 695 |
2.12. |
"Косон" газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.13. |
"526 км" газ ўлчаш станцияси МГ БГР-ТФАА (Таш ГРЭС 2-навбат) |
0 |
1 |
1 695 |
2.14. |
"Ширин" (Бекобод) газ тақсимлаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.15. |
"493 км" газ ўлчаш станцияси МГ ДБСТ |
0 |
1 |
1 695 |
2.16. |
"МГ Янгиер-Тошкент" газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.17. |
"17 км" газ ўлчаш станцияси МГ Янгиер- Оҳангарон |
0 |
1 |
1 695 |
2.18. |
Оҳангарон КС |
0 |
1 |
1 695 |
2.19. |
Хўжаобод газни ер остида сақлаш иншооти |
0 |
1 |
1 695 |
2.20. |
Акчалак КСда режалаштирилган газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
2.21. |
Қорақалпоғистон КСда режалаштирилган газ ўлчаш станцияси |
0 |
1 |
1 695 |
Президентининг
2023 йил 12 майдаги
ПҚ-157-сон қарорига
3-ИЛОВА
Республика ҳудудида қўшимча қуриладиган
газ ўлчаш станциялари
РЎЙХАТИ
Т/р
|
Объект номи
|
1. |
"Дарялик" газ ўлчаш станцияси
|
2. |
"Бейнеу" газ ўлчаш станцияси
|
Изоҳлар:
1) газ ўлчаш станцияларини қуриш учун масъуллар: Энергетика вазирлиги, "UzGasTrade"АЖ ҳамда "Ўзтрансгаз" АЖ;
2) газ ўлчаш станцияларини қуриш муддати: 2024 йил 1 октябрга қадар;
3) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси захирасидаги бўш турган ер майдонини газ ўлчаш станциясини қуриш учун "Ўзтрансгаз" АЖга қонунчиликда белгиланган тартибда ажратишга масъул ҳисобланади;
4) Рақамли технологиялар вазирлиги 2024 йил 1 октябрга қадар газ ўлчаш станциялари қуриладиган ҳудудларнинг интернет алоқаси билан таъминланишига масъул ҳисобланади;
5) газ ўлчаш станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш аниқ ҳисоб-китоблар асосида "UzGasTrade"АЖ ҳамда "Ўзтрансгаз" АЖлар томонидан 2023 йил 1 июнга қадар 150 млрд сўм миқдоридаги ўз маблағларини ажратиш ҳисобига амалга оширилади.
Президентининг
2023 йил 12 майдаги
ПҚ-157-сон қарорига
4-ИЛОВА
Табиий газни қазиб олишдан якуний
истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган
жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш орқали
унинг аниқ ҳисобини юритиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 15 май