Соғлиқни сақлаш вазирининг 30.05.2023 й. 15-сон "Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.05.2023 й. 3438-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.05.2023 й.
N 3438
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
30.05.2023 й.
N 15
БУЙРУҒИ
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали
молиялаштириладиган республика даражасидаги
давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни
дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А.С. Иноятов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 1 июнь