Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Рақамли технологиялар вазирининг 04.07.2023 й. 253-мҳ-сон "Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2023 й. 3354-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2023 й.

N 3354-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВАЗИРИНИНГ

04.07.2023 й.

N 253-мҳ


БУЙРУҒИ



Универсал телекоммуникация хизматлари

ва телекоммуникация хизматларининг айрим

турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш

ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 1-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2022 йил 19 февралдаги 221-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3354, 2022 йил 18 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 10/22/3354/0223-сон) билан тасдиқланган Универсал телекоммуникация хизматлари ва телекоммуникация хизматларининг айрим турлари учун тарифларни (нархларни) шакллантириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг 1-банди еттинчи хатбошисидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар "Рақамли технологиялар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                           Ш.Х. Шерматов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 17 июль