Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 20.07.2023 й. 62-2023/Б-сон "Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.07.2023 й. 3449-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.07.2023 й.
N 3449
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ВА БАНДЛИК ВАЗИРИНИНГ
20.07.2023 й.
N 62-2023/Б
БУЙРУҒИ
Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат
арбитражи тўғрисидаги намунавий
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 576-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 553-сон "Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама комиссиялар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Доимий асосда фаолият кўрсатувчи меҳнат арбитражи тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б.А. Мусаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 27 июль