Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2023 й. 409-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2023 й.

N 409




КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН

ҲУҚУҚЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗУВЧИЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ВА УЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

рўйхатдан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш;

рўйхатдан ўтказувчининг малака оширганлиги тўғрисидаги сертификат ҳамда аттестациядан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномалар шаклини тасдиқлаш.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

       

        

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 август