Соғлиқни сақлаш вазирининг 21.08.2023 й. 34-сон "Асосий дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.08.2023 й. 3455-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.08.2023 й.
N 3455
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
21.08.2023 й.
N 34
БУЙРУҒИ
Асосий дори воситалари рўйхатини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Асосий дори воситалари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 25 февралдаги 2-сон "Асосий дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3289, 2021 йил 23 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.03.2021 й., 10/21/3289/0231-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Иноятов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 4 сентябрь