Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 09.10.2023 й. 39-мб-сон "Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.11.2023 й. 3475-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
10.11.2023 й.
N 3475
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
СТАТИСТИКА АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
09.10.2023 й.
N 39-мб
БУЙРУҒИ
Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Расмий статистика тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Статистика ҳисоботи шакллари 1-72-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 16 ноябрдаги 23-мб-сон "Статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3401, 2022 йил 12 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 13.12.2022 й., 10/22/3401/1088-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2024 йил 1 январдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги
Статистика агентлиги директори Б.А. Бегалов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 14 ноябрь