Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.2023 й. ПФ-195-сон "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларни янада жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.11.2023 й.

N ПФ-195



ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ

ВА ХОРИЖИЙ ҲУКУМАТ МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ

БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ

ЯНАДА ЖАДАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини жадаллаштириш мақсадида:


1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда ўз устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ва жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан (бундан тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган маблағлар мустасно) тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмани, шунингдек уларнинг импортини 2028 йил 1 январга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармондан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

  

  

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев

  

  

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 16 ноябрь