Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2023 й. 622-сон "Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш, ушбу соҳада давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2023 й.

N 622




ОИЛАВИЙ МЕҲМОН УЙЛАРИ,

ХОСТЕЛЛАР, ЎТОВЛИ ВА ЧОДИРЛИ ОРОМГОҲЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, УШБУ СОҲАДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сон Фармони ҳамда "Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларни Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

мазкур қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизмати ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси олти ой муддатда Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрини юритишга мўлжалланган ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда ЯИДХП интеграция қилиш чораларини кўрсин.

Белгилансинки, Оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳлар ягона реестрининг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва келгусида техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ ишлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси органлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини қўлласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси оилавий меҳмон уйлари, хостеллар, ўтовли ва чодирли оромгоҳларнинг эгалари ҳамда ходимларини меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, замонавий ахборот технологиялари соҳаси ва чет тиллари бўйича малака ошириш, шунингдек, ходимларни қайта тайёрлаш курсларида тизимли равишда ўқитишни йўлга қўйсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов

      

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 ноябрдаги

622-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

   

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 августдаги 631-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарорининг 1-банди бешинчи хатбошиси ҳамда қарорга 5-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 21 октябрдаги 885-сон қарорига илованинг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарорига 4-илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 36-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Туризм соҳаси субъектлари учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 26 июлдаги 407-сон қарорига илованинг 1-банди.

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 ноябрь