Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2024 й. ПФ-36-сон "Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
16.02.2024 й.
N ПФ-36
РЕСПУБЛИКАДА ОЗИҚ-ОВҚАТ
ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда республикада озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, соҳага инвестиция маблағларини жалб қилиш ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 миллиард АҚШ долларидан ва уларнинг йиллик экспорти ҳажми 510 миллион АҚШ долларидан ошди.
Шунингдек, охирги уч йилда импорт ўрнини босувчи 75 турдаги 289,9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши таъминланиб, импорт ҳажми 7,4 фоизга камайди. Республика саноатида озиқ-овқат саноати улуши 14 фоиздан 16,6 фоизга ошди.
Кейинги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги лойиҳаларга инвестицияларни жалб қилиш, бозорда рақобатбардош маҳсулотлар турини янада кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ҳисобига юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 бараварга ва экспорт кўрсаткичларини 2 бараварга ошириш мақсадида:
1. Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун:
а) "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 80 миллион АҚШ доллари ва "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" ҳамда "Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш" лойиҳалари доирасида жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 40 миллион АҚШ долларини йўналтириш бўйича Жаҳон банки ва Франция тараққиёт агентлиги билан келишувга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
б) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда:
2024 йил 1 июлга қадар "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида жалб қилинган 100 миллион АҚШ долларини озиқ-овқат йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш масаласини Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан келишсин;
қайд этиб ўтилган халқаро молия институтларидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 45 миллион АҚШ долларини белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлашга йўналтирсин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартга қадар тижорат банкларига йўналтирилади. Бунда тижорат банклари томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада:
озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун - 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан;
айланма маблағлар учун - 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан имтиёзли кредитлар ажратилади;
б) экспорт қилувчи корхоналарни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил 1 мартдан бошлаб Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача улар томонидан охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми:
100 минг АҚШ долларидан 1 миллион АҚШ долларигача бўлганда -100 минг АҚШ долларигача;
1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда -1 миллион АҚШ долларигача;
2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда -2 миллион АҚШ долларигача;
4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача молиявий ресурслар ажратилади.
Бунда:
молиявий ресурслар йиллик 4 фоиз ставкадан (шундан 2 фоизи банк маржаси) ошмаган миқдорда тақдим этилади;
экспорт қилувчилар томонидан айланма маблағлар олингандан сўнг келгуси йилда экспорт ҳажми камида 20 фоизга ошмаган тақдирда, имтиёзли кредит тижорат кредити сифатида қайта расмийлаштирилади;
в) озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.
3. Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда кичик саноат зоналари таркибида озиқ-овқат саноати технопаркларини ташкил этиш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, тегишли қарорларни кўриб чиқиш учун тегишинча халқ депутатлари вилоят Кенгашларига киритсин. Бунда:
молиялаштириш манбаи сифатида хорижий молия институтлари маблағлари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳамда тадбиркорларнинг ўз маблағларини белгилаш;
озиқ-овқат саноати технопаркларида амалга ошириладиган асосий фаолият дастурларини ишлаб чиқиш;
тадбиркорлик субъектлари учун озиқ-овқат саноати технопаркларида бевосита ва рақамли хизматлар кўрсатиш тизимини жорий этиш;
халқаро ва маҳаллий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ёшларни касбга ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил тайёрлашга ўргатиш майдончаси ташкил этишни назарда тутсин.
4. Белгилансинки:
а) кичик саноат зоналари учун татбиқ этилган имтиёзлар улар таркибида ташкил этилган озиқ-овқат саноати технопаркларига ҳам жорий қилинади;
б) кичик саноат зоналари таркибидаги озиқ-овқат саноати технопаркларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари учун ажратиладиган ер участкалари бўйича маблағлар электрон онлайн аукцион савдолари ғолиблари томонидан уч йил давомида тенг улушларда тўлаб берилади;
в) 2024 йил 1 январдан:
Халқаро аккредиация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили 1 миллион доллардан ортиқ ҳажмдаги экспортни амалга оширувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади.
Бунда, мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш манбаи этиб Виночиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар, халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш, озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган лаборатория ускуналарини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳамда инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаев, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин.
6. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "йўл харитаси") 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясининг мақсадли индикаторлари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида 2024-2028 йилларда озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш ҳамда аҳолининг барча қатламлари соғлом ва фаол ҳаёт кечириши учун табиий, молиявий ва моддий ресурслардан фойдаланишнинг самарали иқтисодий ва экологик бошқарув тизимларини жорий қилиш;
эркин бозор иқтисодиёти тамойилларига асосланган механизмлар орқали стратегик аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг хомашё захираларини яратиш;
озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш жараёнида табиий ва техноген офатлар, глобал сиёсий ва иқтисодий инқирозлар, пандемия, ҳарбий амалиёт ва бошқа ҳодисаларнинг салбий таъсири оқибатида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш, шунингдек, хабардор қилиш ва мониторинг платформасини яратиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ижтимоий ҳимоя миллий тизимларини такомиллаштириш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш;
жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлик кўрсаткичларини назорат қилиш, соғлом овқатланиш тамойиллари ва уларга риоя қилиш амалиётларини кенг тарғиб этиш.
8. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (А. Арипов):
Стратегияда белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши ва бу борадаги кўрсаткичларга эришиш устидан доимий мониторинг юритиш ва натижаларнинг халқаро рейтингларда акс эттирилиши бўйича зарур чора-тадбирларни белгиласин;
икки ой муддатда Стратегиянинг ҳар бир асосий йўналиши бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислардан иборат таркибда доимий ишловчи ишчи гуруҳларни халқаро молия ташкилотлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар грантлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда шакллантириш чораларини кўрсин;
Стратегия ва "йўл харитаси"ни амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз муддатида ва сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда белгиланган тартибда киритилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин;
ҳар чоракда Стратегия ва "йўл харитаси" бўйича бажарилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот тақдим этиб борсин.
Белгилансинки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегияни ва "йўл харитаси"ни амалга ошириш доирасида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади ҳамда унинг фаолиятини таҳлилий ва ташкилий жиҳатдан таъминлайди.
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Статистика агентлиги:
2025 йил якунига қадар озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида салоҳиятни барқарор ривожлантириш, хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторингини юритиш ҳамда хавф-хатарлар тўғрисида эрта хабардор қилишни ташкил этиш мақсадида яхлит идоралараро Миллий ахборот платформасини ишлаб чиқсин;
2025 йил 1 мартга қадар қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган "Электрон агросаноат бозори" ахборот тизимини ишга тушириб, Миллий ахборот платформаси билан интеграциясини таъминласин.
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази билан биргаликда асосий импорт қилувчи мамлакатларда ички бозорлардаги нархлар динамикаси, маҳсулот етиштириш прогнозлари, уларнинг ўзгаришлари бўйича таҳлилий маълумотлар базасини шакллантирсин ҳамда ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин;
2024 йил 1 мартга қадар озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш инфратузилмасини замон талаблари асосида ривожлантириш ва мавжудларини модернизация қилиш дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, деҳқон бозорларида маҳсулотларни бевосита етиштирувчилар томонидан истеъмолчиларга сотиш бўйича алоҳида расталарни ташкил этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг сақлаш имкониятларини яратиш инобатга олинсин.
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда озиқ-овқат саноатини хомашё билан кафолатли таъминлаш мақсадида ижтимоий дафтарларга кирган фуқароларга ва деҳқон хўжаликларига ажратилган ерлардан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга қизиқишини ошириш ва маҳсулотларни харид қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиб, 2024 йил 1 апрелга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар:
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий сабзавот экинларининг серҳосил, касалликларга ва қурғоқчиликка чидамли маҳаллий навларини яратиш, уларнинг уруғчилигини ташкил этиш ҳамда ички бозорни маҳаллий уруғликлар билан таъминлаш дастурини;
глобал иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш мақсадида сув таъминоти ёмон бўлган ва лалми ерларда мойли экинлар ва бошқа озиқ-овқат экинлари ҳамда чорва озуқа экинларини тупроққа "ноль" ишлов бериш (No-Till) технологияси асосида етиштириш дастурини;
қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтиришда шўр ювиш тадбирини биологик усулларга алмаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар ижтимоий дафтарларга кирган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларини бозор нархларида харид қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ёшларни озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга қизиқишини ошириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда қадоқланган ўсимлик ёғини рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини 2024 йил 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
17. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 16 февралдаги
ПФ-36-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбeкистон Республикасининг озиқ-овқат
хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг
2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида белгиланган
вазифаларни амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Маблағ талаби ва молиялаштириш манбалари
|
Масъул ижрочилар |
I. ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АҲОЛИНИНГ БАРЧА ҚАТЛАМЛАРИ СОҒЛОМ ВА ФАОЛ ҲАЁТ КЕЧИРИШИ УЧУН ТАБИИЙ ВА МОДДИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ САМАРАЛИ ИҚТИСОДИЙ ВА ЭКОЛОГИК БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ
|
|||||
1. |
Қишлоқ хўжалиги ерларини асраш, қайта тиклаш ва уларнинг унумдорлигини ошириш, ердан фойдаланишда замонавий ресурстежамкор интенсив технологияларни кенг татбиқ қилиш. |
1. Ҳар йили камида 600 минг гектар экин ери бўйича тупроқ таҳлилини амалга ошириш чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижро этиш. |
Ҳар йили I чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. Тупроқдаги гумус миқдори 1 фоиздан кам бўлган 2 миллион гектар ерда сидерат экинлар экишни ташкил этиш. |
2024-2027 йиллар |
||||
3. Ҳар йили 200 минг гектар экин ер майдонларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2024-2027 йиллар |
||||
4. Пестицид, минерал ва кимёвий ўғитларни илмий асосда (IPM, GAP) қўллашни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янгиларини қабул қилишни назарда тутиш. |
2024 йил II чорак |
||||
5. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда органик ва биологик ўғитларни ҳамда "ақлли" инновацион, ресурстежамкор, интенсив технологияларни қўллаш ва ушбу жараёнларни рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш. |
2024 йил III чорак |
||||
2. |
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш учун сув ресурслари манбаларининг етишмовчилигини баҳолаш, сув ресурсларини инобатга олган ҳолда ерларни қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритишни давом эттириш. |
1. Сув ресурслари манбаларининг узоқ муддатга етишмовчилигини ҳисоб-китоблар ва прогнозларга асосан баҳолаш ҳамда баҳолаш ҳисоботини ҳар йили Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш)га тақдим этиш. |
2024-2030 йиллар ҳар йили ноябрь |
Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджети, ХМИлар маблағлари |
Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув ресурсларига бўлган талабни аниқлаш, бунда: - Aмударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув миқдори, ер ости сув захиралари миқдорининг камайиб боришини ҳисобга олиб, ҳар йили 20-25 фоиз экин майдонларига сув ва ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш ҳамда "ақлли" инновацион технологиялар қўллаган ҳолда, сувни иқтисод қилиш тадбирларини амалга ошириш; - сув омборларини қуриш ва уларнинг сув сиғимини ошириш орқали куз-қиш мавсумларида қўшимча сув захираларини яратиш чораларини кўриш. |
Ҳар йили январь |
||||
3. Ер ости сувлари мавжудлиги ва истеъмолга яроқлилиги бўйича аниқ бўлган гидрогеологик хариталарни янгилаш. |
2024 йил 1 август |
||||
4. Сувни иқтисод қилиш бўйича стартап лойиҳаларни молиялаштириш. |
Ҳар йили январь |
||||
5. Фойдаланилмаётган ерларни сув ресурсларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш. |
2024 йил 1 август |
||||
6. Дастурга мувофиқ янги ерларни фойдаланишга киритиш. |
2024-2030 йилларда |
||||
3. |
Иқлим ўзгариши, табиий ёки техноген офатларнинг (тошқинлар, қурғоқчилик, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар) атроф-муҳит ва экологияга таъсирини мунтазам баҳолаб бориш ҳамда уларни таҳлил қилиш натижаларига кўра зарур чоралар кўриш |
1. Иқлим ўзгариши, табиий ёки техноген фавқулодда вазиятлар (тошқинлар, қурғоқчилик, ҳарорат ўзгариши ва бошқа омиллар)нинг атроф-муҳит ва экологияга таъсири бўйича таҳлиллар ўтказиш ва келтирилаётган зарарларни баҳолаш. |
Ҳар йили якуни бўйича келгуси йилнинг I чораги |
Маблағ талаб қилинмайди |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги |
2. Таҳлил натижаларига кўра, йиллик маълумотларни тайёрлаш ва ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш. |
Ҳар йили 1 апрель |
||||
4. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш. |
1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги билимлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, маслаҳат бериш ва ахборот хизматларини ташкил этиш чорасини кўриш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Агробанк" АТБ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази |
2. Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиш. |
Ҳар йили декабрь ва январь ойларида |
||||
3. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор тажрибага эга ривожланган давлатлар (АҚШ, Канада, Япония, Туркия, Озарбайжон) тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг ижобий жиҳатларини республикамизда қўллаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. |
2024 йил II чорак |
||||
5. |
Ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича агрологистика марказларини тизимли ривожлантириш. |
1. Агрологистика марказларининг ҳудудлардаги жойлашув харитасини яратиш. |
2024 йил IV чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
2. Бозор тамойилларига асосланган рағбатлантириш тизимларига таянган ҳолда маҳсулотларни сотиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотишда агрологистика тизимини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг шаффоф мониторинг тизимини шакллантириш. |
2025 йил I чорак |
||||
3. Республика ҳудудларида янги агрологистика марказларини ташкил этиш бўйича манзилли дастурлар тасдиқлаб, ижросини ташкил этиш. |
Ҳар йили |
||||
6. |
Аҳолига кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотларини етказишни таъминлашда чекка ҳудудларда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш. |
Туман ва шаҳар марказидан узоқ чекка ҳудудларда транспорт-логистика инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш ҳамда инфратузилма объектларини маҳаллий бюджет ҳисобидан ташкил этиш чораларини кўриш. |
2024-2028 йиллар |
Маҳаллий бюджет маблағлари |
Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари |
7. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш соҳасида халқаро интеграцияни ривожлантириш. |
1. Мамлакат манфаатларига зид бўлмаган ҳолда минтақалараро интеграция жараёнлари масаласида ҳамкор давлатлар таклифларини доимий ўрганиб бориш. |
Доимий |
Маблағ талаб қилинмайди |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Божхона қўмитаси |
2. Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашининг тавсиялари асосида ҳамда Жаҳон cавдо ташкилотига аъзо бўлишни инобатга олган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти бўйича божхона божи ставкаларини ўзгартириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил III чорак |
||||
8. |
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган ва миллий нормаларга мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг аҳоли сонининг ўсишига нисбатан етарлилигини таҳлил қилиш ҳамда таъминлаш чораларини кўриш. |
1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан эълон қилинган маълумотларни таҳлил қилиш. |
2024 йил II чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Таҳлилий маълумотлар натижаларига кўра миллий нормаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил III чорак |
||||
3. Ишлаб чиқилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил IV чорак |
||||
9. |
Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг экологик хавфсиз (биологик) усулларини кенг қўллаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини илмий асосда ошириш. |
Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг экологик хавфсиз (биологик) усулларини кенг қўллаш ҳамда экинлар ҳосилдорлигини экологик ва илмий асосда оширишнинг амалий чора-тадбирларини амалга ошириш; ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича янги қоидаларни ишлаб чиқиш; биопестицидларни рўйхатга олиш тўплами бўйича тренинг ташкил қилиш; биопестицидларни баҳолаш ва рўйхатга олиш бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш ва бошқалар. |
2024-2030 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўсимликлар карантин ва ҳимояси агентлиги |
10. |
Корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнида юзага келувчи CО2 ва бошқа иқлим ўзгаришига салбий таъсир этувчи чиқиндилар ҳисоби мониторингини тегишли ташкилотлараро интеграциялаш ва уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш. |
Ишлаб чиқариш жараёнида иқлим ўзгаришига салбий таъсир этувчи чиқиндилар ҳисобини таҳлил қилиш ва натижаси бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. |
2024 йил III чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
II. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН САМАРАЛИ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ТАМОЙИЛЛАРИГА АСОСЛАНГАН СТРАТЕГИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ЗАХИРАСИНИ ЯРАТИШ
|
|||||
11. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига ўтказилган уруғлик дон тайёрлаш корхоналарини тўлиқ модернизация қилиш. |
1. Уруғчиликни ривожлантириш марказининг уруғлик дон тайёрлаш корхоналарини модернизациялаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш. 2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш. 3. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
12. |
Биофортификация технологияси асосида дон, дуккакли, мева-сабзавот, полиз, мева-резавор экинларнинг таркибида микроэлементларга бой бўлган маҳаллий навлар селекцияси ишларини ривожлантириш. |
1. Дон ва дуккакли, полиз, мева-сабзавот, мева-резавор экинлар таркибида микроэлементларга бой бўлган маҳаллий навларни яратиш учун биофортификация технологияси асосида селекция ва илмий тадқиқот ишларини жадаллаштириш. 2. Уларнинг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш. 3. Муваффақиятли ва таъсир кучи салмоқли бўлган лойиҳаларни мақсадли молиялаштириш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
13. |
Ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида мустаҳкам алоқаларни рағбатлантирувчи кооперация усулида ишлаш тизимини ривожлантириш. |
1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришда қўшилган қийматни барқарор кўпайтириш учун ишлаб чиқарувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида ихтиёрий кооперативлар ташкил этишга кўмаклашиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш. 2. Ташкил этилган кооперативлар томонидан янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялаш механизмларини жорий этиш |
2025 йил I чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари |
14. |
Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантириш учун наслчилик ва озуқа тадқиқотлари ишларини жадаллаштириш. |
Чорвачилик соҳасининг барқарорлигини таъминлаш, бунда наслчиликни барқарор ривожлантириш ва чорва озуқалари бўйича олиб борилаётган амалий тадқиқот ишлари юзасидан ҳар чоракда Мувофиқлаштирувчи кенгашга ахборот киритиб бориш. |
2024-2030 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, тегишли вазирлик ва идоралар |
15. |
Чорва ва паррандалар сонини, гўшт-сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини аҳоли сонининг ўсишига мутаносиб тарзда ошириб бориш. |
Оқ гўшт (балиқ, қуён, парранда ва ҳоказо), сут, тухум, балиқ ва асал ишлаб чиқариш ҳажмини ва қўшилган қийматини ошириш мақсадида паррандалар ва бошқа маҳсулотлар сонини ошириш бўйича ҳудудлар кесимида ҳар йилги прогноз параметрларни ишлаб чиқиш ва чора-тадбирлари дастурларини қабул қилиш. |
Ҳар йили декабрь |
Маблағ талаб қилинмайди |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, "Паррандасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон асаларичилари уюшмаси |
16. |
Соғлом овқатланишни рағбатлантириш учун янги парҳез қоидаларини қўллаш ва қабул қилишни рағбатлантириш, соғлом овқатланишга мос келмайдиган элементларни истеъмол қилишни аста-секин камайтириш (масалан, ёғ, туз, шакарни камайтириш ва клетчаткани кўпайтириш). |
1. Йиллик озиқ-овқат истеъмоли бўйича сўров маълумотлари ва ФАО соғлом овқатланиш йўриқномаларига асосланган ҳолда, истеъмол қилиш нормаларини қайта кўриб чиқиш. |
2024 йил II чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Соғлом овқатланишни таъминлаш доирасида муайян маҳсулотларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши бўйича диетологлар ва нутрициологлар томонидан тушунтиришлар, кўрсатувлар ва оммавий ахборот воситалари орқали ахборотлар бериб борилишини таъминлаш. |
2024-2025 йиллар |
||||
17. |
Буғдой унини тиббий меъёр доирасида табиий микроэлемент ва витаминлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқариш. |
1. Буғдой унини халқаро стандарт талаблари билан уйғунлаштирилган ҳолда табиий макро, микроэлементлар ва витамин билан бойитиш бўйича тегишли меъёрларни қўллаш ва уларнинг назоратини амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
2. Ун ишлаб чиқарувчилар ва тайёр унни импорт қилувчиларнинг реестрини шакллантириш ва маҳсулотлар сифатини лаборатория таҳлилларидан ўтказиш. |
Ҳар чоракда, танлов асосида |
||||
18. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш мақсадида асосий турдаги (картошка, пиёз, сабзи, гуруч, гўшт, сут, шакар, ўсимлик ёғи) маҳсулотлар захирасини истеъмолчилар эҳтиёжлари асосида яратиш. |
1. Аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат томонидан доимий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. |
Ҳар йили |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
2. 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришнинг ўртача самарадорлигини ҳамда қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат етиштирувчиларнинг даромадини ошириш. |
Ҳар йили |
||||
19. |
Миллий стратегик озиқ-овқат захирасини ва озиқ-овқат захираларини самарали бошқаришни йўлга қўйиш. |
1. Ҳисоб-китоб натижалари ва тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, захираларни самарали бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил III чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. Озиқ-овқат захираларини стратегик бошқариш билан боғлиқ сиёсий чораларни такомиллаштириб бориш, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги ва глобал миқёсдаги бозор динамикаси, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича амалий маълумотлар ҳамда билимлар ўртасида мустаҳкам алоқани таъминлаш. |
Доимий |
||||
20. |
Ички истеъмол бозорида стратегик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ўзгаришларининг олдини олиш мақсадида истеъмолчиларнинг ўзгарувчан хоҳиш ва истаклари ва эҳтиёжлари асосида ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича "баланс-захира-интервенция"нинг самарали тизимини жорий этиш. |
1. Озиқ-овқат маҳсулотлари захираларининг мавжуд механизмларини, молиявий-иқтисодий фойда ва харажатларининг техник-иқтисодий асосларини баҳолаш. |
Ҳар йили III чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат захираларини бошқариш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистика агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
2. Техник-иқтисодий баҳолаш хулосасига асосан таҳлилий маълумот тайёрлаш. |
Ҳар йили IV чорак |
||||
3. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорт-экспорт кўрсаткичларини таҳлил қилиш. |
Ҳар йили IV чорак |
||||
4. Ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари балансини шакллантириш. |
Ҳар йили I чорак |
||||
5. Таҳлилий маълумотлар асосида норматив ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Ҳар йили I чорак |
||||
21. |
Озиқ-овқат захираларини яратиш ва бошқаришда коррупция ҳамда сиёсий аралашувга йўл қўймаслик. |
Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат харидларини мониторинг қилиш орқали коррупция хавф-хатарларини баҳолаш ва уларни бартараф қилиш бўйича чораларни кўриб бориш. |
Доимий |
Маблағ талаб қилинмайди |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат захираларини бошқариш қўмитаси |
22. |
Деҳқон бозорлари инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш. |
Деҳқон бозорлари инфратузилмасини замон талаблари асосида модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ва рағбатлантириш схемаларини (дастурлари) қабул қилиш. Бунда, деҳқон бозорларида маҳсулотларни бевосита етиштирувчилар томонидан истеъмолчиларга сотиш бўйича алоҳида расталарни ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш имкониятларини ташкил этишни инобатга олиш. |
2024 йил II чорак |
Ҳисоб-китобларга асосан |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
23. |
Аҳоли сонининг ўсиши, ер ва сув ресурслари чекланганлигини инобатга олган ҳолда, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамкор қўшни давлатларда етиштириб, хомашёсини Ўзбекистонга олиб келиш, сақлаш ва қайта ишлаш чораларини кўриш. |
1. Ҳисоб-китобларга асосан етишмайдиган ғалла, мойли экинлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қўшни ва ҳамкор давлатларда етиштириш бўйича музокаралар ўтказиш. 2. Музокараларнинг ижобий натижаларига кўра тадбиркорлик субъектларини жалб этган ҳолда, инвестиция лойиҳаларини шакллантириш. 3. Маҳсулотларни етиштириш, сотиб олиш режасини заруратга қараб ишлаб чиқиш ва маҳсулот захирасини ташкил этиш. |
2024-2030 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра, (ташаббускорлар нинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредити, хорижий инвестициялар) |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси |
24. |
Озуқавий қиймати юқори бўлган маҳсулотлар учун тариф ва нотариф тўсиқларни камайтириш. |
1. Озуқавий қиймати юқори бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосидаги тариф ва нотариф тўсиқларни кўриб чиқиш. 2. Заруратдан келиб чиққан ҳолда, нотариф тўсиқларни камайтириш чораларини кўриш. |
Ҳар йили |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
25. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини ривожлантириш. |
Хорижий ташкилот грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари, шунингдек, давлат гранти маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича мақсадли илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази |
26. |
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ҳудудида кучли газланган, рангли, ширин ва энергетик ичимликлар ва юқори даражада тузланган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол ва реализация қилиш бўйича чекловлар жорий этиш. |
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ҳудудида кучли газланган, рангли, ширин ва энергетик ичимликлар ва юқори даражада тузланган қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол ва реализация қилиш бўйича чекловлар жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
2024 йил IV чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
III. ТАБИИЙ ВА ТЕХНОГЕН ОФАТЛАР, ГЛОБАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗ, ПАНДЕМИЯ, ҲАРБИЙ АМАЛИЁТ ВА БОШҚА ҲОДИСАЛАРНИНГ САЛБИЙ ТАЪСИРИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН ХАВФ-ХАТАРЛАРНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ
|
|||||
27. |
Фавқулодда вазиятлар ёки узоқ вақт давом этадиган ҳодисалар юз берганда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш салоҳиятига эга бўлиш. |
1. Фавқулодда ҳолатлар (табиий ва техноген офатлар, иқтисодий, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсий беқарорлик) учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари захираси ҳисоб-китобини қилиш. |
Ҳар йили январь ойида |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. Ҳисоб-китоб натижаларига кўра захира тадбирларини молиялаштириш манбаини аниқлаш. |
Ҳар йили февраль ойида |
||||
3. Аҳоли сонидан келиб чиқиб, ҳар бир ҳудудда фавқулодда ҳолатлар учун озиқ-овқат захираларини ҳар йили яратиб бориш. |
Ҳар мавсум давомида |
||||
4. Фавқулодда вазиятларда аҳолининг камбағал, ижтимоий заиф ва имконияти чекланган қатламининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан уларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш. |
2025 йил IV чорак |
||||
28. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш бўйича барча тегишли маълумотларни аниқлаш тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш, маълумотларни барча манфаатдор ташкилотлар, жумладан уй хўжаликлари ва бошқа сўровлар билан мувофиқлаштириш. |
1. Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланиш маълумотлари ва манбаларини аниқлаш учун ривожланиш бўйича ҳамкорлар экспертларини ўз ичига олган ишчи гуруҳ тузиш. 2. Ҳозирда мавжуд бўлмаган маълумотларни тўплаш салоҳиятини ривожлантириш учун ривожланиш бўйича ҳамкорлар билан ишлаш. 3. Энг яхши глобал амалиётга мувофиқ ва ривожланиш бўйича ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланадиган уй хўжаликлари сўровларини ўтказиш. |
2024 йил II чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра, ХМИлар инвестиция ва грантлари |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази |
29. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни баҳолаш бўйича яхлит идоралараро рақамли тизимни яратиш орқали Миллий ахборот платформасини ишга тушириш. |
1. Миллий ахборот платформасини яратишда хорижий экспертларни жалб қилиб, техник вазифани ишлаб чиқиш. 2. Техник вазифада қуйидагиларни инобатга олиш: - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни прогноз қилиш (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларни олдиндан кўра олиш имкониятини яратиш); - қишлоқ хўжалиги ва асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш; - экспорт ва импорт қилинган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни интеграциялаш; - қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизликни бошқариш тизими бўйича сертификатга эга бўлганлиги тўғрисидаги маълумотларни интеграция қилиш. |
2024 йил IV чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
30. |
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ахборот ва мониторинг платформаси доирасида мониторинг дастурини халқаро стандартлар ва услублар асосида юритиш. |
1. Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ахборот ва мониторинг платформаси доирасида мониторинг дастурини халқаро стандартлар ва услублар асосида юритиш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. |
2024 йил II чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Статистика агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази |
2. Маълумотларни таҳлил қилиш имконини берувчи электрон веб саҳифа (BI дешборд) ишлаб чиқиш. |
2024 йил III чорак |
||||
3. Озиқ-овқат хавфсизлиги мониторинг тизими индикаторларини (инглиз ва ўзбек тилида) электрон веб саҳифада акс эттириш. |
2025 йил I чорак |
||||
31. |
Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартибини Миллий ахборот платформаси билан интеграция қилиш. |
1. Уй хўжаликларининг йиллик озиқ-овқат истеъмоли тўғрисида сўровнома ўтказиш. 2. Сўровномага асосан минимал истеъмол харажатлари қийматларини қайта ҳисоблаш ҳамда тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
Ҳар беш йилда |
Маблағ талаб қилинмайди |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Статистика агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
IV. АҲОЛИНИНГ БАРЧА ҚАТЛАМИНИ ЕТАРЛИ МИҚДОРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ УЧУН МИЛЛИЙ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТИЗИМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
|
|||||
32. |
Ижтимоий дафтарларга кирган фуқароларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган имкониятларини қўллаб-қувватлаш учун тартибга солиш сиёсати ва инфратузилмасини ривожлантириш. |
1. Ижтимоий дафтарларга кирган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларини бозор нархларида харид қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари банки тизимини жорий этиш бўйича халқаро ташкилотлар билан музокаралар олиб бориш. |
2024-2025 йиллар |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
2. Келишувларга эришиш ҳамда тизимни ташкил этиш ва бошқариш бўйича мутахассисларни ўқитиш, малакасини ошириш. |
2024-2025 йиллар |
||||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда: озиқ-овқат банкига жалб этилган маҳсулотларни солиқ тўловларидан озод этиш; озиқ-овқат банклари тармоғи учун зарур сиёсат ва тартибга солувчи инфратузилмани ва молиялаштиришни таъминлаш. |
2026 йил I чорак |
||||
33. |
Умумий овқатланиш шохобчаларида тўғри овқатланишни ташкил этиш. |
1. Умумий овқатланиш шохобчалари таомномалари учун сабзавотли ва мевали маҳсулотлардан тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини тавсия этиш ва жорий қилиш. |
2024 йил II чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти |
2. Умумий овқатланиш шохобчалари ошпазлари учун фойдали озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари ва уларнинг ижобий таъсирлари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. |
2024 йил IV чорак |
||||
34. |
Жаҳон овқатланиш ҳисоботи (Global Nutrition Report), жумладан гўшт, тўйинган ёғ, таркибида натрий ва шакар бўлган ичимликларни, айниқса, соғлом овқатланиш учун зарур бўлган мева-сабзавот, дуккакли ва дон маҳсулотларини истеъмол қилиш даражалари бўйича маълумотлар таҳлилларини амалга ошириб бориш. |
1. Таъсир қилиш хавфи сезиларли даражада юқори бўлган маҳсулотлар, соғлом овқатланиш учун зарур бўлган мева-сабзавот, дуккакли ва дон маҳсулотларининг истеъмол даражалари бўйича доимий таҳлилни амалга ошириб бориш. 2. Таҳлил натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш. |
2024-2025 йиллар |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
35. |
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича мутахассис кадрларни кўпайтириш. |
1. Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида ажратиладиган квоталарда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини назорат қилиш бўйича мутахассис кадрларни тайёрлаш сонини ошириш. |
2024-2025 ўқув йилидан |
Маблағ талаб қилинмайди |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича мутахассис кадрларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинарларини ташкил этиш. |
2024 йилдан бошлаб, ҳар йили |
||||
V. ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН ЖАМОАТЧИЛИКНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ТАМОЙИЛЛАРИ, ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИК КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА УЛАРГА РИОЯ ЭТИШ АМАЛИЁТЛАРИНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ
|
|||||
36. |
Халқаро тажрибалар асосида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини кенг қамровли, интеграцияланган назорат қилиш тизимини яратиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳукуматга киритиш. Бунда: 1. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини етиштиришдан-истеъмолгача бўлган занжирда назорат қилиш тизимини такомиллаштириш. 2. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилиш билан боғлиқ функция ва штатларини таҳлил қилиш. 3. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини назорат қилишни ягона тизимга бирлаштирувчи Озиқ-овқат хавфсизлиги инспекцияси ва унинг қошида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича алоҳида илмий-тадқиқот муассасаси фаолиятини ташкил этишни инобатга олиш. |
2025 йил IV чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
37. |
Истеъмолчилар манфаати ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотни истеъмолчиларга тўлиқ етказиш. |
1. Озиқ-овқат маҳсулотларини ёрлиқлаш бўйича Санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативларини (СанҚваМ) ва Техник регламентни Алиментариус кодексининг ёрлиқлаш бўйича стандарти билан мувофиқлаштириш. 2. Чакана савдодаги "...гача мақбул бўлган истеъмол муддати" деб ёрлиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини хайрия тарзида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига тарқатиш. 3. Миллий маҳсулот ёрлиқларида "мақбул бўлган истеъмол муддати" (best before) қўлланишини киритиш. 4. Истеъмолчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида маълумотни етказиш бўйича қонунни такомиллаштириш. |
2024 йил III чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
38. |
Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш. |
Биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва аҳолига реализация қилиш ҳамда рўйхатга олиш тартибини белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил II чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
39. |
Импорт ва маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва саноат трансёғлари бўлиши хавфини баҳолаш ва тақиқлаш чораларини кўриш. |
1. Ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник пальма ёғи мавжудлигини ўрганиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш. |
2024 йил IV чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Қишлоқ хўжалик вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
2. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда генетик модификацияланган организмлар (ГМО) ва хомашёлар, трансёғлар, шу жумладан, техник пальма ёғидан фойдаланишни тақиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил II чорак |
||||
40. |
Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, аҳолининг бу борада тушунча ва билимларини ошириш. |
1. Соғлом овқатланишни таъминлаш, сув таъминоти, санитария ва гигиена, гендер тенглик ва бошқа омиллар билан боғлиқ амалиётлар бўйича аҳолининг тушунча ва билимларини ўрганиш, улардаги бўшлиқларни аниқлаш юзасидан тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш. |
2024 йил II чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, оммавий ахборот воситалари |
2. Аҳолининг овқатланиш рационига ҳайвон оқсилига бой бўлган маҳсулотлар ўрнига ўсимлик оқсиллари истеъмолини, жумладан, юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш бўйича овқатланиш рационларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутган "Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи" бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
2024 йил II чорак |
||||
3. Тиббиёт мутахассисларининг диетология ва нутрициология йўналишлари бўйича малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ҳамда ўқув дарсликлари ва материалларини тайёрлаш. |
2024 йил III чорак |
||||
4. Мутахассислар томонидан тоифаланган аҳоли орасида мунтазам тарғибот ва профилактика ишлари олиб боришни ташкил қилиш. |
2024 йил IV чорак |
||||
41. |
Соғлом овқатланиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, оммавий ахборот воситаларида махсус эшиттириш ва кўрсатувлар тайёрлаш. |
1. Соғлом овқатланиш бўйича тарғибот ишларини сифатли олиб бориш мақсадида медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил II чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги |
2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканалларида озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишнинг инсон соғлигига ижобий таъсири бўйича кўрсатувлар ташкил этиш. |
2024-2030 йиллар |
||||
3. Озиқ-овқат маҳсулотларнинг озуқавий қийматини ёритиш учун мамлакатимизнинг санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳалардаги таниқли инсонларни жалб этиш. |
2024-2030 йиллар |
||||
42. |
Ёш болалар ва гўдакларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш. |
1. Амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, бунда: чақалоқларни тўйимли функционал озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятларини яратиш. |
2025 йил I чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
2. Амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш ҳамда ҳар чораклик маълумотларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамда Миллий ахборот платформасига тақдим этиш. |
2025-2030 йиллар |
||||
43. |
Таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида соғлом овқатланиш тамойилларини тарғиб қилиш. |
1. Соғлом овқатланиш бўйича қўлланма ва дарсликлар ишлаб чиқиш. |
2024 йил IV чорак |
Ҳисоб-китобларга кўра |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
2. Соғлом овқатланишни ўргатиш ва тарғибот қилиш учун мутахассис кадрларни тайёрлаш дастурини қабул қилиш. |
2025 йил I чорак |
||||
3. Соғлом овқатланиш бўйича халқ таълими, мактабгача таълим муассасалари ва соғлиқни сақлаш ташкилотларида семинар, тренинг, ўқув дарсларини ўтиш ҳамда кадрларни сертификатлаш. |
2025-2026 йиллар |
||||
4. Мактабгача таълим, мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият олиб борувчи ташкилотларда ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини йўлга қўйиш. |
2025-2026 йиллар |
||||
44. |
Тўйинган ёғли маҳсулотлар, ош тузи, шакар ва ёғли маҳсулотларнинг ўрнини босувчи керакли микро-макроэлементлар ва оқсилга бой маҳсулотларнинг (мева-сабзавот, дуккакли, резавор, балиқ, сутли маҳсулотлар, асал ва бошқалар) истеъмолини оширишни тарғиб қилиш. |
1. Ўзбекистон Республикаси санитария қоидалари, меъёрлари, ва гигиеник нормативларини (СанҚваМ) Алиментариус кодекси (Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ФАО) талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ва янгилаш. |
2024 йил III чорак |
Маблағ талаб қилинмайди |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
2. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш. |
Доимий |
||||
3. Соғлиқни сақлаш тизими ва олий таълим муассасаларида мутахассис кадрларни тайёрлаш (нутрициолог) ҳамда уларни "Соғлом овқатланиш" дастурига жалб этиш. |
2024-2025 йиллар |
||||
4. Мавжуд озиқ-овқат маҳсулотлари захирасига асосланган ҳолда миллий овқатланиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқиш. |
2024 йил II чорак |
Президентининг
2024 йил 16 февралдаги
ПФ-36-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат
хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг
2030 йилгача мўлжалланган стратегиясининг
МАҚСАДЛИ ИНДИКАТОРЛАРИ
Т/р |
Индикаторлар |
Ўлчов бирлиги |
2023 й. |
2024 й. |
2025 й. |
2026 й. |
2028 й. |
2030 й. |
Масъул вазирлик ва идоралар |
I. Озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги
|
|||||||||
1.1. Асосий турдаги озиқ-овқат экинлари ҳосилдорлиги
|
|||||||||
1. |
Буғдой (суғориладиган майдонда) |
ц/га |
67,0 |
73,0 |
75,0 |
80,0 |
90,0 |
100,0 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2. |
Шоли |
ц/га |
46,2 |
47,2 |
48,5 |
49,5 |
52,5 |
55,0 |
|
3. |
Картошка |
ц/га |
207,8 |
210,5 |
212,2 |
213,9 |
217,4 |
222,0 |
|
4. |
Сабзавотлар |
ц/га |
212,1 |
231,0 |
241,5 |
252,0 |
274,5 |
295,0 |
|
5. |
Полиз маҳсулотлари |
ц/га |
152,1 |
159,7 |
163,6 |
167,7 |
180,6 |
190,0 |
|
6. |
Мева ва резаворлар |
ц/га |
94,2 |
104,2 |
109,4 |
116,4 |
130,5 |
150,0 |
|
7. |
Узум |
ц/га |
117,5 |
125,2 |
131,8 |
137,8 |
160,0 |
180,0 |
|
8. |
Мойли экинлар |
ц/га |
15,8 |
16,2 |
17,0 |
18,5 |
20,0 |
22,0 |
|
1.2. Озиқ-овқат экинлари майдони (аҳоли томорқа хўжаликларидан ташқари)
|
|||||||||
9. |
Интенсив боғлар майдони |
минг гектар |
72,2 |
80,9 |
85,4 |
89,9 |
99,5 |
110 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
9.1. |
Боғларнинг жами экин майдонидаги улуши |
фоиз |
40,6 |
45,0 |
48,0 |
53,5 |
57,0 |
60,0 |
|
10. |
Интенсив усулда сабзавотлар етиштириладиган майдон |
минг гектар |
23,4 |
30,8 |
33,6 |
37,5 |
47,4 |
55,4 |
|
10.1. |
Сабзавот экинларининг жами экин майдонидаги улуши |
фоиз |
15,0 |
19,0 |
21,0 |
24,0 |
31,0 |
35,0 |
|
11. |
Мойли экинларнинг жами экин майдонидаги улуши |
фоиз |
3,6 |
3,8 |
4,0 |
4,5 |
5,1 |
5,7 |
|
12. |
Озуқа экинларнинг жами экин майдонидаги улуши |
фоиз |
12,3 |
13,5 |
14,0 |
14,5 |
14,5 |
15,0 |
|
1.3. Ички ишлаб чиқариш ҳисобига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ташқи савдоси
|
|||||||||
13. |
Ун билан таъминлаш даражаси |
фоиз |
88 |
90 |
92 |
93 |
94 |
95 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
14. |
Ўсимлик ёғи билан таъминлаш даражаси |
фоиз |
50 |
55 |
60 |
65 |
70 |
75 |
|
15. |
Картошка билан таъминлаш даражаси |
фоиз |
87 |
88 |
90 |
92 |
94 |
95 |
|
16. |
Гўшт билан таъминлаш даражаси |
фоиз |
93 |
93,5 |
94 |
94,5 |
95 |
95,5 |
|
17. |
Гуруч билан таъминлаш даражаси |
фоиз |
78 |
80 |
81 |
82 |
84 |
85 |
|
18. |
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти қийматининг жами товарлар экспортига нисбати |
фоиз |
19,9 |
21 |
20,5 |
18 |
17 |
15 |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
19. |
Дон импортига қарамлилик коэфиценти (Афғонистонга ун экспорти ҳисоби билан) |
фоиз |
31,6 |
32 |
33 |
34 |
35 |
36 |
|
2. Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан аҳолининг иқтисодий имконияти
|
|||||||||
20. |
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси |
фоиз |
115,1 |
112 |
110 |
109 |
108,5 |
107 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
21. |
Тўйиб овқатланмайдиган аҳолининг умумий аҳолига нисбатан улуши |
фоиз |
2,5 |
2,3 |
2,1 |
2,0 |
1,8 |
1,5 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
22. |
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли жами даромадига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотларига сарф- харажатларининг улуши |
фоиз |
52,2 |
52,0 |
51,7 |
51,4 |
51,0 |
50,0 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
23. |
Кичик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ўртача даромадининг ўсиш нисбати |
фоиз |
108,0 |
112,0 |
113,0 |
115,0 |
122,6 |
123,0 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
3. Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли (соғлом овқатланиш)
|
|||||||||
24. |
Аҳоли жон бошига ўсимлик ёғи истеъмоли |
кг |
18,8 |
17,0 |
16,5 |
15,1 |
14,0 |
12,0 |
Соғлиқли сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
25. |
Аҳоли жон бошига нон ва нон маҳсулотлари истеъмоли |
кг |
155,2 |
150 |
140 |
130 |
115 |
100 |
|
26. |
Вазн оғирлиги етишмаслиги мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши |
фоиз |
2,4 |
2,2 |
2.0 |
1,9 |
1,7 |
1,5 |
Соғлиқли сақлаш вазирлиги |
27. |
5 ёшгача бўлган болаларда бўй ўсишида ортда қолиш (фоиз) |
фоиз |
8,7 (2017) |
8,0 |
7,0 |
6,5 |
6,0 |
5,8 |
|
28. |
Ортиқча вазни мавжуд 5 ёшгача бўлган болалар улуши |
фоиз |
4,4 |
4,2 |
4,0 |
3,8 |
3,4 |
3,0 |
|
29. |
Семизлиги (БВИ>30 кг/кв.м) мавжуд аҳоли улуши |
фоиз |
23,5 |
23,4 |
23,35 |
23,3 |
23,2 |
23,0 |
|
30. |
Ортиқча вазнга эга (БВИ>25 кг/кв.м) катта ёшдаги аҳоли улуши |
фоиз |
56,4 |
55,2 |
54,6 |
53,8 |
51,9 |
51,0 |
|
31. |
Туғиш ёшидаги аёллар орасида камқонлик билан касалланишни камайтириш |
фоиз |
19,0 |
18,0 |
17,0 |
16,0 |
14,0 |
12,0 |
|
32. |
Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалланишни камайтириш |
100 минг аҳолига нисбатан |
541,2 |
537,7 |
532,3 |
526,9 |
496,4 |
479,2 |
|
4. Табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барқарорлик
|
|||||||||
33. |
Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари тупроқ таҳлилини амалга ошириш |
минг га |
535 |
776 |
525 |
911 |
923 |
525 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
34. |
Тупроқдаги гумус миқдори 1 фоиздан кам бўлган экин ерларининг жами майдонга нисбатан улуши |
фоиз |
65,0 |
62,0 |
60,0 |
58,0 |
54,0 |
50,0 |
|
35. |
Сув тежовчи технологиялар жорий этиладиган экин майдонлари улуши |
фоиз |
27,0 |
35,0 |
40,0 |
48,0 |
55,0 |
60,0 |
Сув хўжалиги вазирлиги |
36. |
Суғориш учун жиҳозланган (ирригация тармоқлари мавжуд) экин майдонлари улуши |
фоиз |
80,7 |
82 |
83 |
85 |
88 |
90 |
|
37. |
Тоза ичимлик сувдан фойдаланувчи уй хўжаликлари улуши |
фоиз |
99,2 |
99,3 |
99,5 |
99,7 |
99,8 |
100 |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
5. Сақлаш ва қайта ишлаш хажмларини ўсиши
|
|||||||||
38. |
Совиткичли сиғимлар қувватларини ошириш |
минг тн |
41 |
43 |
44 |
64 |
75 |
90 |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
39. |
Донни қайта ишлаш |
фоиз |
48,7 |
51,1 |
53,5 |
56,0 |
58,4 |
60,8 |
|
40. |
Мева-сабзавотни қайта ишлаш |
фоиз |
14,7 |
15,0 |
15,3 |
15,6 |
15,8 |
16,2 |
|
41. |
Узумни қайта ишлаш |
фоиз |
10,3 |
10,8 |
11,3 |
11,8 |
12,3 |
12,8 |
|
42. |
Гўштни қайта ишлаш |
фоиз |
15,1 |
15,3 |
15,6 |
16,1 |
16,4 |
16,6 |
|
43. |
Сутни қайта ишлаш |
фоиз |
19,4 |
20,6 |
21,7 |
22,9 |
24,1 |
25,2 |
Президентининг
2024 йил 16 февралдаги
ПФ-36-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2024-2028 йилларда
озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Президентининг
2024 йил 16 февралдаги
ПФ-36-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатида:
а) 5-позицияда:
"Текширувлар (назорат функциялари)" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
"Назорат қилувчи орган" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 12-позиция "Назорат қилувчи орган" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 14-позиция "Назорат қилувчи орган" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Изоҳ.
Ушбу иловада кўрсатилган назорат функциялари назорат органларининг тегишли ҳудудий тузилмалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
4, 10, 14, 16, 17, 31 ва 32-бандларда кўрсатилган назорат функциялари якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан ҳам амалга оширилади.
35-позицияда кўрсатилган назорат функциясини амалга ошириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида тегишли текширишни ўтказишнинг қонунчиликда белгиланган максимал муддати назорат органларининг асослантирилган буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил рухсати билан фақат бир марта узайтирилиши мумкин. Бунда тегишли текширувнинг узайтирилган муддати текширувнинг асосий муддатидан ошмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилиниши, мулкчилик шаклидан қатъи назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари, истисно тариқасида, "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади.
*) Солиқ органлари 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тузилган ва тугатилаётган идоралараро коллегиал органлар рўйхатининг 16-позицияси "Тугатилаётган органнинг функцияларини бажарувчи (ваколатларига алоқадор қисмида) субъектлар" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назорат бўйича инспекция" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5742-сон Фармонида:
а) 5-бандда:
тўртинчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамларига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 74-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-иловада:
10-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5853-сон Фармонида:
а) 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ҳар йили 1 декабрга қадар жорий йил учун белгиланган вазифаларнинг бажарилишини чуқур таҳлил этган ҳолда Стратегияни амалга ошириш юзасидан келгуси йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этсин";
б) 2-илованинг 21 ва 59-позициялари "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада:
11-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"Изоҳ: Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади".
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6159-сон Фармонида:
а) 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "агрохизматлар марказлари" сўзлари "Республика агрохизматлар маркази, ҳудудий ва туман агрохизматлар марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
3-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги "Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддан "қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари -" сўзлари чиқариб ташлансин;
13-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
14-банддаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3-иловада:
1-позициянинг "Бириктирилаётган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари" устунидан ", Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;
4-позициянинг "Бириктирилаётган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги";
6 ва 7-позициялар "Бириктирилаётган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
8-позиция "Бириктирилаётган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари" устунидаги "Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6243-сон Фармонида:
а) 1-иловада:
ўн саккизинчи хатбошидаги "Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбошидан "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирма биринчи хатбошидан "қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари -" сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирма учинчи хатбошидаги "Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти" сўзлари "Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"Изоҳ: Республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади";
б) 2-илованинг ўнинчи хатбошисидаги "Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш бошқармаси" сўзлари "Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон Фармони билан тасдиқланган Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатида:
10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг "4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
|
||||
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
2230 |
1883 |
347 |
|
шу жумладан, вазир ўринбосарлари сони |
5 |
5 |
||
1. |
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси |
1216 |
1216 |
|
шу жумладан, раис ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||
2. |
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси |
31 |
31 |
|
шу жумладан, раис ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
||
3. |
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
605 |
586 |
19 |
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
2 |
2 |
||
4. |
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги |
305 |
289 |
16 |
шу жумладан, директор ўринбосарлари сони |
3 |
2 |
1 |
|
5. |
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
485 |
480 |
5 |
шу жумладан, бошлиқ ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
".
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-85-сон Фармонида:
а) муқаддимадан "лалми ерлар ва яйловларни ўзлаштириш ҳисобидан" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2, 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан янги тутзорлар барпо қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 1-иловага мувофиқ ер майдонларини уларнинг контурларини аниқ белгилаган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштирсин, ҳудудий "Агропилла" МЧЖлар ва пиллани қайта ишлаш корхоналарига қарашли реконструкция қилинадиган тутзорлар бундан мустасно.
3. Белгилансинки, янги тутзорлар барпо қилиш учун ер участкалари 10 гектардан кам бўлмаган ўлчамда пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.
4. 2024-2027 йилларда 105 минг гектар ер майдонида янги тутзорлар барпо қилишнинг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин";
в) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмита билан биргаликда 2024 йил якунига қадар мазкур Фармонга мувофиқ ажратиб берилган ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Геоахборот тизими орқали мунтазам мониторинг қилиб бориш тизимини жорий этсин";
г) 1-иловада:
илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Пиллачилик кластерлари, пиллачилик ва тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан янги тутзорлар барпо қилиш учун "E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштириладиган, шунингдек, мавжуд ер майдонларининг кўрсаткичлари";
"Ипакчилик қўмитасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида янгидан ажратиладиган ер майдонлари" устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштириладиган ер майдонлари";
"Ипакчилик қўмитасининг доимий фойдаланишидаги мавжуд яйловлар майдонлари" устунининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"E-auksion" электрон савдо платформасига ижарага бериш учун жойлаштириладиган Ипакчилик қўмитасининг доимий фойдаланишидаги мавжуд яйловлар майдонлари";
д) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2024-2027 йилларда 105 минг гектар ер
майдонида янги тутзорлар барпо қилишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р |
Туманлар номи |
Барпо қилинадиган янги тутзорлар майдони (гектар)
|
Шундан (гектар)
|
|||
2024 йил
|
2025 йил
|
2026 йил
|
2027 йил
|
|||
Республика бўйича жами:
|
105 000 |
27 140 |
21 202 |
24 760 |
31 898 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||||
1. |
Тўрткўл тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
2. |
Беруний тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
3. |
Элликқалъа тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
4. |
Амударё тумани |
200 |
60 |
40 |
50 |
50 |
5. |
Хўжайли тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
6. |
Тахиатош тумани |
50 |
30 |
20 |
||
7. |
Шуманай тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
8. |
Қонликўл тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
9. |
Қўнғирот тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
10. |
Нукус тумани |
120 |
30 |
30 |
30 |
30 |
11. |
Кегейли тумани |
350 |
110 |
80 |
80 |
80 |
12. |
Бўзатов тумани |
100 |
30 |
20 |
20 |
30 |
13. |
Чимбой тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
14. |
Қораўзак тумани |
500 |
160 |
110 |
120 |
110 |
15. |
Тахтакўпир тумани |
500 |
160 |
120 |
110 |
110 |
16. |
Мўйноқ тумани |
80 |
40 |
20 |
20 |
|
Жами |
5 000 |
1600 |
1160 |
1130 |
1110 |
|
Андижон вилояти
|
||||||
1. |
Андижон тумани |
1 409 |
480 |
280 |
320 |
329 |
2. |
Избоскан тумани |
32 |
20 |
12 |
||
3. |
Марҳамат тумани |
720 |
250 |
150 |
160 |
160 |
4. |
Пахтаобод тумани |
57 |
20 |
10 |
10 |
17 |
5. |
Балиқчи тумани |
40 |
20 |
10 |
10 |
|
6. |
Бўстон тумани |
30 |
10 |
10 |
10 |
|
7. |
Улуғнор тумани |
145 |
40 |
30 |
30 |
45 |
8. |
Асака тумани |
590 |
220 |
120 |
120 |
130 |
9. |
Олтинкўл тумани |
23 |
10 |
13 |
||
10. |
Хўжаобод тумани |
739 |
270 |
150 |
160 |
159 |
11. |
Шаҳрихон тумани |
27 |
10 |
17 |
||
12. |
Жалақудуқ тумани |
1 035 |
370 |
200 |
220 |
245 |
13. |
Қўрғонтепа тумани |
153 |
50 |
30 |
30 |
43 |
Жами |
5 000 |
1770 |
1 032 |
1 070 |
1 128 |
|
Бухоро вилояти
|
||||||
1. |
Жондор тумани |
1 200 |
350 |
240 |
260 |
350 |
2. |
Ромитан тумани |
1 200 |
350 |
240 |
260 |
350 |
3. |
Когон тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
4. |
Бухоро тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
5. |
Пешку тумани |
1 200 |
350 |
240 |
260 |
350 |
6. |
Шофиркон тумани |
1 200 |
360 |
240 |
250 |
350 |
7. |
Ғиждувон тумани |
1 200 |
360 |
240 |
250 |
350 |
8. |
Олот тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
9. |
Қоракўл тумани |
1 000 |
290 |
200 |
220 |
290 |
Жами |
10 000 |
2930 |
2 000 |
2 160 |
2 910 |
|
Жиззах вилояти
|
||||||
1. |
Фориш тумани |
1 400 |
350 |
350 |
350 |
350 |
2. |
Бахмал тумани |
1 300 |
350 |
300 |
300 |
350 |
3. |
Зомин тумани |
1 400 |
350 |
350 |
350 |
350 |
4. |
Янгиобод тумани |
1 400 |
350 |
350 |
350 |
350 |
5. |
Арнасой тумани |
1 000 |
500 |
200 |
150 |
150 |
6. |
Мирзачўл тумани |
1 000 |
400 |
200 |
200 |
200 |
7. |
Ғаллаорол тумани |
1 300 |
430 |
290 |
290 |
290 |
8. |
Ш.Рашидов тумани |
1 200 |
340 |
300 |
300 |
260 |
Жами |
10 000 |
3070 |
2 340 |
2 290 |
2 300 |
|
Қашқадарё вилояти
|
||||||
1. |
Қарши тумани |
1 000 |
120 |
200 |
250 |
430 |
2. |
Косон тумани |
1 000 |
160 |
200 |
250 |
390 |
3. |
Қамаши тумани |
1 000 |
230 |
200 |
250 |
320 |
4. |
Китоб тумани |
1 650 |
300 |
330 |
410 |
610 |
5. |
Муборак тумани |
1 000 |
90 |
200 |
250 |
460 |
6. |
Чироқчи тумани |
1 000 |
240 |
200 |
250 |
310 |
7. |
Кўкдала тумани |
700 |
90 |
140 |
180 |
290 |
8. |
Шаҳрисабз тумани |
1 650 |
370 |
330 |
420 |
530 |
9. |
Яккабоғ тумани |
1 000 |
280 |
200 |
250 |
270 |
Жами |
10 000 |
1880 |
2 000 |
2 510 |
3 610 |
|
Навоий вилояти
|
||||||
1. |
Қизилтепа тумани |
1 100 |
350 |
250 |
250 |
250 |
2. |
Конимех тумани |
100 |
30 |
20 |
20 |
30 |
3. |
Навбаҳор тумани |
1 100 |
350 |
250 |
250 |
250 |
4. |
Нурота тумани |
800 |
240 |
180 |
190 |
190 |
5. |
Кармана тумани |
700 |
220 |
160 |
160 |
160 |
6. |
Хатирчи тумани |
1 200 |
370 |
270 |
280 |
280 |
Жами |
5 000 |
1560 |
1 130 |
1 150 |
1 160 |
|
Наманган вилояти
|
||||||
1. |
Мингбулоқ тумани |
500 |
150 |
100 |
100 |
150 |
2. |
Косонсой тумани |
600 |
160 |
100 |
150 |
190 |
3. |
Чуст тумани |
650 |
170 |
100 |
150 |
230 |
4. |
Уйчи тумани |
250 |
60 |
50 |
60 |
80 |
5. |
Янгиқўрғон тумани |
650 |
170 |
100 |
150 |
230 |
6. |
Норин тумани |
250 |
40 |
60 |
70 |
80 |
7. |
Учқўрғон тумани |
250 |
60 |
50 |
60 |
80 |
8. |
Наманган тумани |
250 |
60 |
50 |
60 |
80 |
9. |
Тўрақўрғон тумани |
300 |
100 |
60 |
70 |
70 |
10. |
Чортоқ тумани |
650 |
170 |
100 |
150 |
230 |
11. |
Поп тумани |
650 |
150 |
100 |
150 |
250 |
Жами |
5 000 |
1290 |
870 |
1 170 |
1 670 |
|
Самарқанд вилояти
|
||||||
1. |
Пастдарғом тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
2. |
Нуробод тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
3. |
Иштихон тумани |
1 500 |
320 |
320 |
350 |
510 |
4. |
Жомбой тумани |
500 |
140 |
100 |
130 |
130 |
5. |
Қўшработ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
6. |
Каттақўрғон тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
7. |
Нарпай тумани |
500 |
140 |
100 |
130 |
130 |
8. |
Пахтачи тумани |
500 |
130 |
110 |
130 |
130 |
9. |
Булунғур тумани |
2 000 |
480 |
420 |
480 |
620 |
10. |
Пайариқ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
250 |
350 |
Жами |
10 000 |
2210 |
2 050 |
2 470 |
3 270 |
|
Сурхондарё вилояти
|
||||||
1. |
Ангор тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
2. |
Бандихон тумани |
500 |
100 |
100 |
150 |
150 |
3. |
Бойсун тумани |
200 |
40 |
40 |
60 |
60 |
4. |
Қизириқ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
5. |
Музработ тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
6. |
Шеробод тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
7. |
Жарқўрғон тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
8. |
Термиз тумани |
800 |
160 |
160 |
240 |
240 |
9. |
Олтинсой тумани |
500 |
100 |
100 |
150 |
150 |
10. |
Шўрчи тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
11. |
Қумқўрғон тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
12. |
Денов тумани |
1 000 |
200 |
200 |
300 |
300 |
Жами |
10 000 |
2000 |
2 000 |
3 000 |
3 000 |
|
Сирдарё вилояти
|
||||||
1. |
Боёвут тумани |
877 |
220 |
180 |
170 |
307 |
2. |
Гулистон тумани |
642 |
150 |
140 |
150 |
202 |
3. |
Мирзаобод тумани |
1255 |
130 |
200 |
320 |
605 |
4. |
Оқолтин тумани |
331 |
80 |
60 |
80 |
111 |
5. |
Сардоба тумани |
871 |
190 |
190 |
210 |
281 |
6. |
Сайхунобод тумани |
135 |
20 |
20 |
40 |
55 |
7. |
Сирдарё тумани |
148 |
20 |
20 |
40 |
68 |
8. |
Ховос тумани |
741 |
170 |
130 |
140 |
301 |
Жами |
5 000 |
980 |
940 |
1 150 |
1 930 |
|
Тошкент вилояти
|
||||||
1. |
Оққўрғон тумани |
732 |
250 |
140 |
160 |
182 |
2. |
Оҳангарон тумани |
5 288 |
1500 |
1 050 |
1 100 |
1 638 |
3. |
Бекобод тумани |
1 183 |
260 |
240 |
260 |
423 |
4. |
Бўка тумани |
1 142 |
330 |
220 |
220 |
372 |
5. |
Қуйи Чирчиқ тумани |
1 242 |
340 |
250 |
260 |
392 |
6. |
Юқори Чирчиқ тумани |
350 |
120 |
70 |
70 |
90 |
7. |
Қибрай тумани |
371 |
140 |
70 |
70 |
91 |
8. |
Паркент тумани |
2 500 |
820 |
470 |
550 |
660 |
9. |
Пискент тумани |
861 |
310 |
170 |
180 |
201 |
10. |
Ўрта Чирчиқ тумани |
761 |
200 |
150 |
150 |
261 |
11. |
Чиноз тумани |
230 |
60 |
50 |
50 |
70 |
12. |
Янгийўл тумани |
340 |
110 |
70 |
80 |
80 |
Жами |
15 000 |
4440 |
2 950 |
3 150 |
4 460 |
|
Фарғона вилояти
|
||||||
1. |
Қувасой тумани |
350 |
110 |
70 |
80 |
90 |
2. |
Бешариқ тумани |
450 |
90 |
50 |
100 |
210 |
3. |
Бағдод тумани |
72 |
20 |
10 |
20 |
22 |
4. |
Бувайда тумани |
90 |
30 |
20 |
20 |
20 |
5. |
Данғара тумани |
464 |
130 |
80 |
120 |
134 |
6. |
Ёзёвон тумани |
110 |
30 |
20 |
20 |
40 |
7. |
Қува тумани |
600 |
150 |
90 |
110 |
250 |
8. |
Олтиариқ тумани |
260 |
70 |
40 |
50 |
100 |
9. |
Қўштепа тумани |
87 |
20 |
10 |
20 |
37 |
10. |
Риштон тумани |
150 |
30 |
20 |
40 |
60 |
11. |
Сўх тумани |
150 |
30 |
20 |
40 |
60 |
12. |
Тошлоқ тумани |
52 |
20 |
10 |
10 |
12 |
13. |
Ўзбекистон тумани |
103 |
20 |
20 |
20 |
43 |
14. |
Учкўприк тумани |
50 |
20 |
10 |
10 |
10 |
15. |
Фарғона тумани |
2 013 |
360 |
290 |
290 |
1 073 |
Жами |
5 000 |
1130 |
760 |
950 |
2 160 |
|
Хоразм вилояти
|
||||||
1. |
Боғот тумани |
650 |
190 |
110 |
160 |
190 |
2. |
Гурлан тумани |
500 |
190 |
100 |
120 |
90 |
3. |
Қўшкўпир тумани |
2 000 |
330 |
400 |
500 |
770 |
4. |
Урганч тумани |
600 |
180 |
100 |
120 |
200 |
5. |
Ҳазорасп тумани |
1 000 |
190 |
220 |
280 |
310 |
6. |
Хонқа тумани |
300 |
60 |
40 |
100 |
100 |
7. |
Хива тумани |
700 |
190 |
150 |
180 |
180 |
8. |
Шовот тумани |
1 000 |
250 |
200 |
250 |
300 |
9. |
Янгиариқ тумани |
1 500 |
240 |
300 |
380 |
580 |
10. |
Янгибозор тумани |
800 |
220 |
160 |
210 |
210 |
11. |
Тупроққалъа тумани |
950 |
240 |
190 |
260 |
260 |
Жами |
10 000 |
2280 |
1 970 |
2 560 |
3 190 |
".
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июндаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-90-сон Фармонига 8-илованинг 1-позицияси "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "Президентининг қарори лойиҳасини" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг чора-тадбирлар дастурини" сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарори билан тасдиқланган Формали кийим кийилиши назарда тутилаётган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхатининг "Идоравий формали кийим" бўлимида:
а) 7-позициядаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 10-позиция билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси".
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги "Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2939-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги "Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3327-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3377-сон қарорининг 7-банди "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3479-сон қарорининг 2-банди "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги "Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш хамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3617-сон қарорида:
10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги," сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси," сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги "Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4020-сон қарорида:
а) 17-банднинг биринчи хатбошиси "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 3-илованинг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4135-сон қарорига 1-илованинг ўн биринчи хатбошисидаги "Ветеринария давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4241-сон қарорида:
а) номланишидаги ва муқаддимадаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси негизида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси ташкил этилсин";
г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Инспекция бошлиғига, зарур ҳолларда, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ишлаб чиқариш ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин";
д) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) қуйидагилар устидан давлат назоратини амалга ошириш:
қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ҳолати;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини тайёрлаш ва қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талаблар бажарилиши;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши;
корхоналар томонидан пахта техник чигитининг тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулоти сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эгалиги;
дон сақланаётган корхоналарда унинг сифати ва миқдори бўйича тўғри сақланиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, экиш ва парваришлаш, экинлар навларини синаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан барча назорат ва мониторинг амалга оширилиши;
идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назорат амалга оширилиши;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши;
б) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, уларнинг уруғлари ҳамда улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувини ўтказиш;
в) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
г) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш";
е) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:
"4-1. Белгилансинки, ғўзанинг бирламчи ва элита уруғчилиги лабораторияларидаги синов намуналарининг тола сифати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасасида бепул таҳлил қилиб берилади";
ж) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 6-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази" давлат муассасаси томонидан Инспекциянинг назорат функцияларини амалга ошириш учун кўрсатиладиган хизматларнинг солиқ солинадиган базага киритилмайдиган амалдаги тартиби сақланиб қолинсин";
и) 1, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 августдаги "Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4421-сон қарорига 4-иловада:
а) 7-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 19-банддаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 31-банддаги "Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали директори" сўзлари "Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 33-банддаги "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори" сўзлари "Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ректори" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 34-банддаги "Тошкент давлат аграр университети Буюртмалар портфелини шакллантириш, битирувчиларни ишга тақсимлаш ва мониторинг бўлими" сўзлари "Карьера маркази ва талабалар амалиётини ташкил этиш бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4549-сон қарорининг 4-банди ва 8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4634-сон қарорининг 9-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги "Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4669-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги "Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4709-сон қарори 4-иловада:
а) бешинчи хатбошидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) ўн тўртинчи хатбошидаги "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, "Ўзбекчорванасл" агентлиги директори" сўзлари "ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) ўн еттинчи хатбошидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) ўн саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
д) ўн тўққизинчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишинча ўн саккизинчи - йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 22-позицияси "Тўловчилар номи" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июндаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4760-сон қарорининг 10-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги "Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4891-сон қарорига 1-илованинг 14-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 декабрдаги "Малакаларни баҳолаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва меҳнат бозорини малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4939-сон қарорида:
а) 2-илованинг 27-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2а-илованинг 25-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 19-позицияси "Масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарорининг 5-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-5005-сон қарорининг 9-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д.Вахабов)" сўзлари "Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5006-сон қарорида:
а) 2-бандда:
"а" кичик банднинг тўртинчи хатбошисидаги "давлат муассасаси" сўзлари "масъулияти чекланган жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;
"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 5-бандда:
биринчи хатбошидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси" сўзлари "Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг" сўзлари "Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги "Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5146-сон қарорининг 1, 9, 11, 13, 15 ва 19-бандларидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5185-сон қарорида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. 2021-2024 йилларда ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин";
б) қарорга 1-илова қарорга илова деб ҳисоблансин;
в) 2, 3, 4, 4а, 4б ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-иловада:
а) II бўлимнинг 8-бандидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) IV бўлимда:
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
15-банддаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) VII бўлимнинг 2-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 ноябрдаги "Тошкент шаҳрида суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришда бошқарув тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-17-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ерлардан фойдаланишни ташкил этиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш соҳасида самарали давлат назорати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади".
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарорида:
а) 13-банднинг учинчи хатбошисидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-иловада:
учинчи хатбошидан "қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари -" сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 декабрдаги "Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ислоҳотларни тадқиқ қилиш, стратегик режалаштириш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-58-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-144-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбошисидан ", Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д.Вахабов)" сўзлари чиқариб ташлансин.
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш ҳамда сув истеъмолчилари орасидаги муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-145-сон қарорининг 6-бандидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (А.Д.Вахабов)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.
40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги "Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-187-сон қарорида:
а) 1-банддаги, 4-банднинг учинчи хатбошисидаги, 6-банднинг биринчи хатбошисидаги, 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 9-банднинг олтинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари тегишли келишикдаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Жамғарма маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади";
в) 1-илованинг 1, 3 ва 5-бандларидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-иловада:
5, 6, 7, 10, 11, 12, 16, 18, 19, 24, 25, 26, 27, 29, 30, 31, 32, 34, 35, 37, 38, 41, 42, 44 ва 45-позицияларнинг "Масъуллар" устунидаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
13-позициянинг "Масъуллар" устунидаги "Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги "Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-262-сон қарорининг 2-банди "в" кичик банди тўртинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" сўзлари "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.
42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-321-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳалар ижроси бўйича "йўл харитаси"нинг 6-позицияси чиқариб ташлансин.
43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-373-сон қарорининг 5-банди учинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги "Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-374-сон қарорининг 2-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Бунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг муҳофаза қилинишини ўрганиш ишлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан, истисно тариқасида, "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади".
45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-405-сон қарорининг 11-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш қисми бўйича - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари, тизим ташкилотларининг ўз маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар".
46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги "Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-413-сон қарорида:
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 2-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
3-банддаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади".
47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 декабрдаги "Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-435-сон қарорида:
а) 12-банднинг "в" кичик бандидаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-иловада:
10-банддаги "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
16-банддаги "Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
"Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади".
48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 февралдаги "Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-73-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
"Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтининг Ипакчилик ва тутчилик факультетини Андижон вилояти, Марҳамат тумани, "Гулистон" МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 1-А уй манзилида жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин";
б) 3, 4, 5 ва 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарорига 4-илованинг 39-позицияси "Ижро учун масъуллар" устунидаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" ДМ" сўзлари "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги "Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-216-сон қарорида:
а) 12-бандда:
учинчи хатбошидаги "Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси" сўзлари "Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Дала экинлари уруғчилиги миллий тадқиқот мажмуаси дирекцияси бошқарув аппаратининг ходимларига вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари мос равишда қўлланилсин";
б) 1-илованинг 39-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
39. |
Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий-тажриба станцияси фаолиятини самарали ташкил этиш.
|
Фарғона вилояти, Учкўприк тумани ҳокимлиги захирасида бўлган "Янги Деҳқонов замини" массивидаги 883, 927, 928 ва 959-контурлардаги жами 9,58 гектар ер майдонини замонавий кўчатхона мажмуасини ташкил қилиш мақсадида Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Фарғона илмий-тажриба станциясига ижара ҳуқуқи асосида ўтказиш. |
2024 йил февраль |
Жаҳон банки иштирокидаги "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси маблағлари |
Фарғона вилояти ҳокимлиги (Х.Бозаров), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И.Абдурахмонов) |
".
51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5-сон қарорига 1-иловада:
6-позициянинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев), Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)" сўзлари "Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)" сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позициянинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамраев)" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 16 февраль