Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 14.02.2024 й. 99-14-0-Q/24-сон "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2024 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкаларини ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорларини белгилаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2024 й.

N 99-14-0-Q/24



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ДАВЛАТ КЎЧМАС

МУЛКИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН 2024 ЙИЛДА

ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ

КАМ СТАВКАЛАРИНИ ҲАМДА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

ТОМОНИДАН ТЎЛАНАДИГАН ИЖАРА ТЎЛОВИ

МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармони ва "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон қарори 2-бандининг в) кичик бандига асосан, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан бозор тамойиллари асосида белгиланиши, бунда ижара тўловларининг миқдори олдинги йил учун белгиланган минимал ижара суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозимлиги инобатга олинсин.


2. Қуйидагилар:

- Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2024 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага мувофиқ;

- Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектлари томонидан 2024 йилда фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўлови миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

- ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 3-иловага мувофиқ;

- Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулк объектлардан самарали фойдаланиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (И.Кадиров) давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказишни, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарорига мувофиқ, бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасалари ва уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон Фармонига асосан давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши инобатга олинсин.


5. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулк объектлардан самарали фойдаланиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.

Балансда сақловчи тасарруфидаги давлат мулкини хатловдан ўтказишга ва фойдаланилмасдан бўш турган ва/ёки мақсадсиз, самарасиз фойдаланилаётган давлат мулки ҳақида ҳар чорак якуни билан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача бўлган муддатда ижарага берувчига бу мулкнинг жойлашган жойи, миқдори, таркиби ва бошқа умумий тавсифлари кўрсатилган маълумотларни тақдим этиши шарт.

Балансда сақловчининг юқори турувчи ташкилотлари ушбу маълумотлар Марказнинг тегишли ҳудудий бошқармасига белгиланган тартиб ва муддатларда тақдим этилиши устидан идоравий назоратни таъминлайди.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати мазкур қарор расмий эълон қилинишини ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2023 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида" 2023 йил 27 январдаги 50-14-0-Q/23-сон қарори (5-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Шакиров зиммасига юклансин.



Тошкент шаҳар ҳокими

вазифасини бажарувчи                                                      Ш. Умурзаков






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2024 йил 14 февралдаги

99-14-0-Q/24-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан

фойдаланганлик учун 2024 йилда қўлланиладиган

ижара тўловининг энг кам ставкалари

Т/р

Ижарага бериладиган майдонлардан

фойдаланиш мақсади


2024 йилда 1 кв.м. майдон учун

йиллик энг кам ижара тўлови

ставкалари (ҚҚС билан бирга)


Ишлаб чиқариш

1

Ёқилғи ишлаб чиқариш


20 620

2

Кимёвий ишлаб чиқариш (ўғит маҳсулотлари)


20 620

3

Нефт-кимё саноати


20 620

4

Машинасозлик ва асбобсозлик саноати


20 620

5

Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш


20 620

6

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


16 680

7

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати


16 680

8

Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


20 620

9

Металл конструкциялар ва маҳсулотлар саноати


20 620

10

Машина ва ускуналарни таъмирлаш


20 620

11

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


20 620

12

Ичимликлар ишлаб чиқариш


20 620

13

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш


20 620

14

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш


20 620

15

Резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш


66 900

Қурилиш саноати

16

Қурилиш, йўл ва коммунал муҳандислик


16 680

17

Дераза, эшиклар ва мебел ишлаб чиқариш саноати (ёғочдан)


66 900

18

Дераза, эшик ва мебеллар ишлаб чиқариш (пластик, алюмин ва МДФдан)


88 200

19

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


41 250

20

Шлакоблок ишлаб чиқариш


20 620

21

Полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш


66 900

22

Бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш


47 300

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

23

Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати


20 620

24

Ёғочни қайта ишлаш саноати


20 620

25

Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати


20 620

Енгил саноат

26

Тўқимачилик саноати


20 620

27

Тикувчилик саноати


20 620

28

Чарм, мўйна ва поябзал маҳсулотлари саноати


20 620

29

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари


20 620

Озиқ-овқат саноати

30

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари)


20 620

31

Гўшт маҳсулотлари саноати


20 620

32

Сут маҳсулотлари саноати


41 250

33

Балиқ маҳсулотлари саноати


20 620

34

Тегирмончилик саноати


20 620

35

Комбикорм (омухта ем) саноати


16 680

36

Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


20 620

37

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари


20 620

Саноатнинг бошқа тармоқлари

38

Тиббиёт саноати


20 620

39

Полиграфия саноати


66 900

40

Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш


49 520

Қишлоқ хўжалиги

41

Ўсимликшунослик 1 гектар ер майдони учун


13 533 100

42

Иссиқхона хўжалиги


11 800

43

Чорвачилик ва паррандачилик


16 680

44

Балиқчилик (шу жумладан сунъий майдон) 1 гектар учун


13 533 100

45

Асаларичилик 1 гектар ер майдони учун


8 097 160

46

Ветеринария хизматлари


20 620

47

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


20 620

48

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 гектар ер майдони учун


13 533 100

Транспорт ва алоқа

49

Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобил тўхташ жойлари ва гараж)


53 920

50

Транспорт инфратузилмалари (жарима майдонлари)


24 300

51

Автомобилларни ювиш


79 300

52

Автомобилларга ёқилғи қуйиш (бензин, дизел)


72 200

53

Автомобилларга ёқилғи қуйиш (газ қўйиш шохобчалари)


82 950

54

Электромобилларни қувватлаш шохобчаси


36 100

55

Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт- экспедиция хизматлари


49 450

56

Почта алоқаси


45 430

57

Курерлик алоқаси


53 920

58

Электр-симли алоқа


53 920

59

Радио, уяли алоқа ва пейжер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида)


174 870

Савдо ва умумий овқатланиш

60

Улгуржи савдо


82 950

61

Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорларидаги савдо дўконлари


199 650

62

Чакана савдо


124 490

63

Умумий овқатланиш


82 950

64

Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари


133 100

65

Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари


100 200

66

Сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё бўйларида балиқ маҳсулотлари, шу жумладан, балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланишни ташкил этиш*


82 950

67

Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст-фуд)


79 300

68

Китоб дўконлари


7 900

69

Ломбардлар


100 200

Хизмат кўрсатиш

70

Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари


82 950

71

Интернет ва компютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш (нусха кўчириш хизмати)


91 210

72

Компютер ўйинларини ташкил этиш


136 820

73

Кўчмас мулклар билан боғлиқ муносабатлар


91 210

74

Реклама, кўргазмалар хизматлари


82 950

75

Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари


124 490

76

Меҳмонхона хўжалиги


91 210

77

Умумий яшаш жойлари


52 860

78

Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари


50 270

79

Сартарошхона, фотосалон, модалар ательеси, поябзалларни таъмирлаш устахонаси


66 670

80

Ҳаммомлар


142 100

81

Сауналар ва бассейнлар


289 920

82

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари


46 250

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

83

Соғлиқни сақлаш


66 550

84

Тиббий диагностика хизмати (шу жумладан лаборатория)


78 350

85

Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш


66 550

86

Фитобар


28 790

87

Маданий кўнгилочар марказлар (билярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар)


91 210

88

Сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш*


66 550

89

Балиқ овлаш масканлари*


66 550

90

Қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича бошқа хизматлар кўрсатиш*


66 550

91

Сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё бўйларида туризм хизматларини ташкил этиш*


66 550

92

Жисмоний тарбия ва спорт


28 790

93

Дорихоналар


66 550

94

Оптика, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар савдо дўконлари


66 200

95

Ижтимоий-дорихоналар


46 250

Таълим

96

Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш


58 410

97

Ўқув курсларини ташкил этиш (IT-курслари)


70 210

98

Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


41 770

99

Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)


35 100

100

Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида умумий овқатланиш


41 470

101

Умумий ўрта таълим мактабларида умумий овқатланиш


32 020

102

Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат таълим муассасалари учун)


20 620

103

Маданият ва санъат


116 350

104

Кўргазмалар


55 580

105

Маданият ва дам олиш боғлари


58 410

106

Ботаника боғлари ва зоопарклар


58 410

107

Телевидениялар ва радиоэшиттиришлар редакциялари


58 410

108

Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари


207 680

109

Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш


41 180

110

Автомактаблар


71 500

Молия-кредит фаолияти

111

Молия, кредит ва пенсия таъминоти (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари)


82 950

112

Аудиторлик фаолияти


63 720

113

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар


82 950

114

Банк фаолияти


124 490

Фаолиятнинг бошқа турлари

115

Суғурта ва нотариал хизматлар


82 950

116

Суд ва юридик хизмат муассасалари


58 410

117

Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар


58 410

118

Жамоатчилик бирлашмалари


20 620

119

Омборхоналар


82 950

120

Давлат ташкилотларига офис


41 180

121

Хусусий ташкилотларга офис


141 240

122

Архив хизмати


26 430

123

Таҳририят ва нашриётлар


46 250

124

Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари


46 250

125

Турар жой-коммунал хўжаликлари


46 250

126

Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш


82 950

127

Вулканизация, пайвандлаш, чилангарлик ишларининг барча турлари


51 680

128

Лабораториялар


41 180

129

Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет)


207 680

130

Ҳунармандчилик турлари бўйича (ёдгорлик мажмуалари ясаш, мисгарлик, ўймакорлик, рассомчилик, дўппидўзлик, телпак, чўгирма, чопон ва х.к)


50 270

131

Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар)


133 100

132

Банкоматлар


1 247 260

133

Нон (қолипли нон) маҳсулотлари ишлаб чиқариш


69 150

        

Изоҳ: Давлат мулкини ижарага беришда имтиёзлар ва преференциялар қўлланиши қонунчиликда белгиланган тартибларда амалга оширилиши мумкин.


*) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 сентябрдаги "Давлатга тегишли сув ҳавзаларини тадбиркорлик субъектларига "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 441-сон қарорига асосан қўшилган фаолият турлари.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2024 йил 14 февралдаги

99-14-0-Q/24-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида

тадбиркорлик субъектлари томонидан 2024 йилда

фойдаланганлик учун тўланадиган ижара тўлови

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Ижарага бериладиган майдонлардан

фойдаланиш мақсади


2024 йилда 1 кв.м. майдон

учун йиллик энг кам ижара

тўлови ставкалари


Ишлаб чиқариш

1

Ёқилғи ишлаб чиқариш


20 620

2

Кимёвий ишлаб чиқариш (ўғит маҳсулотлари)


20 620

3

Нефт-кимё саноати


20 620

4

Машинасозлик ва асбобсозлик саноати


20 620

5

Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш


20 620

6

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги


16 680

7

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати


16 680

8

Санитария ва газ ускуналари ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш


20 620

9

Металл конструксиялар ва маҳсулотлар саноати


20 620

10

Машина ва ускуналарни таъмирлаш


20 620

11

Машинасозликнинг бошқа тармоқлари


20 620

12

Ичимликлар ишлаб чиқариш


20 620

13

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш


20 620

14

Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш


20 620

15

Резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш


66 900

Қурилиш саноати

16

Қурилиш, йўл ва коммунал муҳандислик


16 680

17

Дераза, эшиклар ва мебел ишлаб чиқариш саноати (ёғочдан)


66 900

18

Дераза, эшик ва мебеллар ишлаб чиқариш (пластик, алюмин ва МДФдан)


88 200

19

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари


41 250

20

Шлакоблок ишлаб чиқариш


20 620

21

Полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш


66 900

22

Бошқа қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш


47 300

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

23

Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати


20 620

24

Ёғочни қайта ишлаш саноати


20 620

25

Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати


20 620

Енгил саноат

26

Тўқимачилик саноати


20 620

27

Тикувчилик саноати


20 620

28

Чарм, мўйна ва поябзал маҳсулотлари саноати


20 620

29

Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари


20 620

Озиқ-овқат саноати

30

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари)


20 620

31

Гўшт маҳсулотлари саноати


20 620

32

Сут маҳсулотлари саноати


41 250

33

Балиқ маҳсулотлари саноати


20 620

34

Тегирмончилик саноати


20 620

35

Комбикорм (омухта ем) саноати


16 680

36

Қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


20 620

37

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари


20 620

Саноатнинг бошқа тармоқлари

38

Тиббиёт саноати


20 620

39

Полиграфия саноати


66 900

40

Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш


49 520

41

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар


20 620

Транспорт ва алоқа

42

Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобил тўхташ жойлари ва гараж)


53 920

43

Автомобилларни ювиш


79 300

44

Электромобилларни қувватлаш шохобчаси


36 100

45

Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари


49 450

46

Электр-симли алоқа


53 920

47

Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқаси (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида)


174 870

Савдо ва умумий овқатланиш

48

Улгуржи савдо


82 950

49

Чакана савдо


124 490

50

Умумий овқатланиш


82 950

51

Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш (фаст-фуд)


79 300

52

Китоб дўконлари


7 900

Хизмат кўрсатиш

53

Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари


82 950

54

Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш (нусха кўчириш хизмати)


91 210

55

Кўчмас мулклар билан боғлиқ муносабатлар


91 210

56

Реклама, кўргазмалар хизматлари


82 950

57

Меҳмонхона хўжалиги


91 210

58

Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари


50 270

59

Сартарошхона, фотосалон, модалар ателеси, поябзалларни таъмирлаш устахонаси


66 670

60

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари


46 250

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

61

Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш


66 550

62

Жисмоний тарбия ва спорт


28 790

63

Дорихоналар


66 550

Таълим

64

Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш


41 770

65

Кўргазмалар


55 580

Молия-кредит фаолияти

66

Молия, кредит ва пенсия таъминоти (суғурталаш ва аудиторлик фаолиятидан ташқари)


82 950

67

Аудиторлик фаолияти


63 720

68

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар


82 950

69

Банк фаолияти


124 490

Фаолиятнинг бошқа турлари

70

Суғурта ва нотариал хизматлар


82 950

71

Суд ва юридик хизмат муассасалари


58 410

72

Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар


58 410

73

Омборхоналар


82 950

74

Давлат ташкилотларига офис


41 180

75

Хусусий ташкилотларга офис


141 240

76

Архив хизмати


26 430

77

Таҳририят ва нашриётлар


46 250

78

Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари


46 250

79

Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш


82 950

80

Вулканизация, пайвандлаш, чилангарлик ишларининг барча турлари


51 680

81

Лабораториялар


41 180

82

Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет)


207 680

83

Ҳунармандчилик турлари бўйича (ёдгорлик мажмуалари ясаш, мисгарлик, ўймакорлик, рассомчилик, дўппидўзлик, телпак, чўгирма, чопон ва х.к)


50 270

84

Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар)


133 100

85

Банкоматлар


1 247 260

86

Нон-бўлка маҳсулотлари ишлаб чиқариш


69150

           

Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган "Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом" 46-бандига асосан, кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулклари ижараси учун тузилган узоқ муддатли ижара шартномасида, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиқиб, тегишли коэффициентларни қўлламаган ҳолда ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2024 йил 14 февралдаги

99-14-0-Q/24-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ижара тўлови (ижара тўловининг таянч ставкаси)ни

ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар


Бинолар ва иншоотлар бўйича ижара тўлови (ижара тўловининг таянч ставкаси)ни ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:


Тс=Эс*Кз*(Кқҳ+Ко),


бунда:

Тс - бир йилга бир кв. метр учун ижара тўловининг таянч ставкаси (энг кам миқдори)

Эс - бир йилга бир кв. метр учун энг кам ставка;

Кз - ҳудудий зона коэффициенти;

Кқ - қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг юқори қисми, чердак, болохона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ - туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар:


1. Тошкент шаҳар ҳокимининг "Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 15 декабрдаги 551-14-0-Q/21-сон қарорида белгиланган чегараларга асосан, ҳудудий зоналар коэффициентлари (Кз):

Зоналар


Қўлланиладиган коэффициентлар


1-зона


5,20

2-зона


4,19

3-зона


3,18

4-зона


2,17

5-зона


1,26

2. Бинонинг қурилиш тури бўйича коэффициентлар (Кқ):

Қурилиш тури


Қўлланиладиган коэффициентлар


алоҳида турган бино


1,0

бинонинг қисмида жойлашган ва/ёки тақаб қурилган


0,8

ярим ертўла, ертўла


0,6

чердак, болохона


0,5

реклама воситалари учун бино ва иншоотнинг фасад қисми


0,2

3. Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):


Қўлланиладиган коэффициент


ер майдони мавжуд бўлганда


0,3


4. Тижорат мақсадида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Кт):

Қулайлик


Қўлланиладиган коэффициент


метро станциясидан 200 метр радиус оралиғида жойлашган


0,8

марказий қатнов кўчаларида жойлашган бино-иншоотлар


0,7

иккинчи даражали қатнов кўчаларида жойлашган


0,6

      





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2024 йил 14 февралдаги

99-14-0-Q/24-сон қарорига

4-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги марказий қатнов кўчалари

РЎЙХАТИ*

1.

Абдулла Қодирий кўчаси


2.

Абдурауф Фитрат кўчаси


3.

Абай кўчаси


4.

Амир Темур шоҳ кўчаси


5.

Асака кўчаси


6.

Афросиёб кўчаси


7.

Аҳмад Дониш кўчаси


8.

Аэропорт ҳудуди


9.

Беруний кўчаси


10.

Бешёғоч кўчаси


11.

Бешқайрағоч кўчаси


12.

Бобур кўчаси


13.

Боғишамол кўчаси


14.

Бодомзор йўли кўчаси


15.

Бунёдкор шоҳ кўчаси


16.

Бухоро кўчаси


17.

Буюк ипак йўли кўчаси


18.

Буюк Турон кўчаси


19.

Гавҳар кўчаси


20.

Дархон кўчаси


21.

Дўрмон йўли кўчаси


22.

Зарафшон кўчаси


23.

Заргарлик кўчаси


24.

Зарқайнар кўчаси


25.

Зиё кўчаси


26.

Зиёлилар кўчаси


27.

Зулфияхоним кўчаси


28.

Ислом Каримов кўчаси


29.

Истиқбол кўчаси


30.

Истиқлол кўчаси


31.

Ифтихор кўчаси


32.

Қатортол кўчаси


33.

Катта Хирмонтепа кўчаси


34.

Кичик ҳалқа йўли кўчаси


35.

Қорасарой кўчаси


36.

Қорасув кўчаси


37.

Қоратош кўчаси


38.

Қумариқ кўчаси


39.

Кўкча Дарвоза кўчаси


40.

Лабзак кўчаси


41.

Локомотив кўчаси


42.

Лутфий кўчаси


43.

Матбуотчилар кўчаси


44.

Маҳтумқули кўчаси


45.

Мирзо Улуғбек кўчаси


46.

Миробод кўчаси


47.

Муқимий кўчаси


48.

Мустақиллик майдони


49.

Мустақиллик шоҳ кўчаси


50.

Муҳаммад Юсуф кўчаси


51.

Мухтор Ашрафий кўчаси


52.

Навоий кўчаси


53.

Назарбек кўчаси


54.

Нукус кўчаси


55.

Нурафшон кўчаси


56.

Ойбек кўчаси


57.

Оққўрғон кўчаси


58.

Оқтепа майдони


59.

Олмазор кўчаси


60.

Осиё кўчаси


61.

Оҳангарон кўчаси


62.

Паркент кўчаси


63.

Сағбон кўчаси


64.

Самарқанд Дарвоза кўчаси


65.

Себзор кўчаси


66.

Содиқ Азимов кўчаси


67.

Талабалар кўчаси


68.

Тарас Шевченко кўчаси


69.

Темур Малик кўчаси


70.

Туркистон кўчаси


71.

Уста Ширин кўчаси


72.

Фарғона йўли кўчаси


73.

Фаробий кўчаси


74.

Фарҳод кўчаси


75.

Фидокор кўчаси


76.

Фурқат кўчаси


77.

Чилонзор кўчаси


78.

Чоштепа кўчаси


79.

Чўпонота кўчаси


80.

Шароф Рашидов кўчаси


81.

Шастри кўчаси


82.

Шаҳрисабз кўчаси


83.

Шимолий Олмазор кўчаси


84.

Шота Руставели кўчаси


85.

Шўртепа кўчаси


86.

Юнус Ражабий кўчаси


87.

Янги Сергели кўчаси


88.

Янги Юнусобод кўчаси


89.

Янги шаҳар кўчаси


90.

Яҳё Ғуломов кўчаси


91.

Мирзо Турсунзода кўчаси


92.

Янги Сергели кўчаси


93.

Қўрғонтепа кўчаси


94.

Шокирариқ кўчаси


95.

Қипчоқ кўчаси


96.

Тошкент ҳалқа айланма йўли кўчаси


        

* ) Изоҳ: Ко - тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашганлари).



Манба: e-qaror.gov.uz.