Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.04.2024 й. 253-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 30 апрелдаги

253-сон қарорига

1-ИЛОВА



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари

ва реабилитация қилишнинг техник воситалари

билан таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ногиронлиги бўлган шахсларни, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларни (кейинги ўринларда - муҳтож шахслар) протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ваучер - протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар (субсидия) ҳисобидан харид қилиш имкониятини тақдим этувчи матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;


ижтимоий ходим - ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкил этадиган ёки бевосита ижтимоий хизматларни кўрсатувчи "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг масъул ходими;


ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома - тиббий-ижтимоий экспертиза якуни бўйича расмийлаштириладиган ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддатини белгиловчи ҳамда экспертиза хулосаси ва тавсияларини ўз ичига олган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;


протез-ортопедия мосламалари - мавжуд бўлмаган қўл-оёқларнинг ёки тананинг бошқа қисмлари ўрнини босиш учун мўлжалланган, организмнинг бузилган ёки йўқолган функцияларини компенсация қилувчи, шунингдек, чекланган тана қисмларининг функционаллигини тиклаш ёки яхшилаш учун мўлжалланган мосламалар (кейинги ўринларда - протез мосламалари);


Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш модули - муҳтож шахсларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш, уларни таъмирлаш ва бошқасига алмаштириш бўйича тартиб-таомилларни амалга оширишга мўлжалланган "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг алоҳида таркибий қисми (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ);


реабилитация қилишнинг техник воситалари - муҳтож шахсларнинг жисмоний чекловларини қоплаш ёки бартараф қилишга ёрдам берадиган ҳамда уларни реабилитация қилиш тизимининг муҳим таркибий қисми бўлган техник, шу жумладан, махсус ечимларни ўз ичига олган қурилмалар (кейинги ўринларда - реабилитация воситалари);


сотувчи - протез мосламалари ва реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, муқаддам етказиб берилган протез мосламалари ва реабилитация воситаларини таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;


тиббий хулоса - ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлигини белгилайдиган ҳамда муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг номи, тури ва фойдаланиш муддати кўрсатиладиган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;


харид нархи - протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг сотиб олинган нархи;


электрон савдо майдончаси - реабилитация воситалари олди-сотдисини рақобатли усулда масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими;


электрон савдо майдончасининг оператори - электрон савдо майдончаси хизматларини рақобатли усулда кўрсатувчи ҳамда буюртмалар етказиб берилишини таъминловчи юридик шахс;


электрон савдо платформаси - протез мосламалари, шунингдек, рақамли эшитиш мосламаси олди-сотдисини рақобатли усулда масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг таркибий қисми;


3. Муҳтож шахслар ваучер асосида протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини ўз танловига кўра мазкур Низомнинг 3-боби 1-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизациядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари (кейинги ўринларда - электрон савдо) орқали харид қилади.


4. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


5. Муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича таъминланади.



2-БОБ. ПРОТЕЗ МОСЛАМАЛАРИ

ЁКИ РЕАБИЛИТАЦИЯ ВОСИТАЛАРИГА

МУҲТОЖЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ВА УЛАРГА

БЎЛГАН ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


6. Ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги ногиронлик тўғрисидаги маълумотномага асосан белгиланади.

Ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тиббий хулосага асосан белгиланади.


7. "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида:

ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болаларга - тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан шахсни ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлиги бўлган бола) деб топиш билан биргаликда протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлиги белгиланган ҳолда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома расмийлаштирилади;

ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларга - туман (шаҳар)лардаги марказий кўп тармоқли поликлиниканинг врачлик-маслаҳат комиссиялари (кейинги ўринларда - ВМК) томонидан пенсия ёшидаги шахслар ёки уларнинг қонуний вакили аризасига ҳамда даволовчи шифокорнинг тиббий ҳужжатларига асосан тиббий хулоса расмийлаштирилади.


8. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланишида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ Протез-ортопедия мосламаларига муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатмаларга ҳамда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ Реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатмаларига (кейинги ўринларда - тиббий кўрсатмалар) асосланилади.


9. Ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларга берилган тиббий хулосалар муддати ҳар бир касаллик учун касалликнинг хусусияти ва кечишига, организм функцияларининг бузилиш даражасига ва компенсатор механизмларининг ҳолатига қараб белгиланади.

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахсларга берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотномалар эса ногиронликнинг муддатидан келиб чиқиб, қайта ТИЭК кўригидан ўтиш муддатигача берилади, ногиронлик муддатсиз даврга белгиланадиган ҳолатлар бундан мустасно.


10. Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосаларнинг асосланганлиги ва тўғри расмийлаштирилиши учун уни расмийлаштирган шахслар жавобгар ҳисобланади.


11. "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилиши билан протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги белгиланган муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги белгиланган муҳтож шахслар рўйхатига (кейинги ўринларда - муҳтож шахсларнинг рўйхати) киритиб борилади.


12. Муҳтож шахсларнинг биринчи марта муҳтожлик белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотлари муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг "Ижтимоий ҳимоя" АТда автоматик тарзда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги Протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларини харид қилиш учун ваучер ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун алоҳида шаклланади.

Бир жуфт бўлган ёки тўплам шаклида тақдим этиладиган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун битта ваучер шакллантирилади.


13. "Ижтимоий ҳимоя" АТда ваучер шаклланиши билан бир вақтда автоматик тарзда:

муҳтож шахслар протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилинади;

протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келган муҳтож шахснинг яшаш жойи бўйича "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабар келиб тушади.


14. Муҳтож шахс томонидан бир ой ичида ваучер асосида протез мосламаси ёки реабилитация воситасини харид қилиш учун буюртма берилмаган тақдирда, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази буюртма берилмаганлиги сабабларини ўрганиб, "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланган шахсларнинг эҳтиёжини ўрганиш бўйича далолатномани расмийлаштиради.


15. Мазкур Низомнинг 14-бандида белгиланган тартибда ўрганиш жараёнида:

муҳтож шахснинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини электрон савдо орқали харид қила олмаганлиги аниқланган тақдирда ушбу Низомнинг 24-бандида белгиланган тартибда ижтимоий ходим муҳтож шахс номидан протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун буюртмани шакллантиради;

муҳтож шахснинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда, ушбу шахслар тегишлилиги бўйича ТИЭК ёки ВМКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилади.



3-БОБ. МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ

ПРОТЕЗ МОСЛАМАЛАРИ ЁКИ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Протез мосламалари ёки реабилитация

воситалари тўғрисидаги маълумотларни

электрон савдога чиқариш тартиби


16. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари тўғрисидаги маълумотлар электрон савдога мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ юритиладиган Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан чиқарилади.

Реестр Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан электрон шаклда юритилади.


17. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини ваучерга мувофиқ муҳтож шахсларга сотиш ва етказиб бериш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари Реестрга кириш учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.

Тадбиркорлик субъектлари Реестрга кириш учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:

юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;

якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;

тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;

сотиладиган (етказиб бериладиган) протез мосламалари ва (ёки) реабилитация воситаларининг турлари ва номи ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари.


18. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда - ЭРИ) ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТда "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.

Бунда тадбиркорлик субъекти электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги "Ижтимоий ҳимоя" АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.

Сотувчилар томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчилар Реестрга киритилади ва улар учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинети очилади.

Электрон савдо майдончалари орқали реабилитация воситаларини реализация қилувчи Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектлари "Ижтимоий ҳимоя" АТда кўрсатилган электрон савдо майдончаларининг веб-сайтида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиши лозим.


19. Мазкур Низомнинг 18-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган сотувчилар Реестрга киритилмайди.


20. Қуйидагилар Реестрдан чиқариш учун асос ҳисобланади:

тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;

муҳтож шахсларга айни бир тадбиркорлик субъекти томонидан беш ва ундан кўп маротаба сифатсиз ва нуқсонли протез мосламалари ёки реабилитация воситалари етказиб берилганда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан мазкур Низомнинг 34-бандига мувофиқ расмийлаштирилган далолатномада кўрсатилган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларида аниқланган нуқсонлар бартараф этилганлиги ёки бошқа янги протез мосламаси ёки реабилитация воситаси етказиб берилганлиги бундан мустасно.


21. Реестрга киритилган сотувчилар протез мосламалари ва (ёки) реабилитация воситаларини электрон савдода реализация қилиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тегишлича "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Протез-ортопедия мосламалари" ва "Реабилитация қилишнинг техник воситалари" бўлимига электрон офертага илова қилинадиган минимал техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:

ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, уларнинг техник тавсифи ва кўрсаткичлари, фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган протез мосламаси ёки реабилитация воситасига мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади;

протез мосламаси бўйича қўшимча равишда уни тайёрлаш ва етказиб бериш муддатлари ҳамда уларни тайёрлаш учун муҳтож шахс ўлчовларини олиш учун республика бўйича ўлчов олиш имконияти мавжуд бўлган манзиллар.


22. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг минимал техник талабларга мувофиқлиги ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар тўғрилиги ва тўлиқлиги "Ижтимоий ҳимоя" АТда қабул қилингандан сўнг улар тегишлича "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Протез-ортопедия мосламалари" ёки "Реабилитация қилишнинг техник воситалари" бўлимлари орқали электрон савдога чиқарилади.

Бунда минимал техник талабларга мувофиқ келмайдиган ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини электрон савдога чиқаришга йўл қўйилмайди.



2-§. Протез мосламалари ёки реабилитация

воситаларини харид қилиш ва етказиб

бериш тартиби


23. Муҳтож шахс унга нисбатан ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончаларида ваучерга мувофиқ тегишли протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртма бериш учун "Ижтимоий ҳимоя" АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.

Киритилган маълумотлар шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, "Face-ID") ёки "Ижтимоий ҳимоя" АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.

Рўйхатдан ўтган муҳтож шахсларга "Ижтимоий ҳимоя" АТда шахсий кабинет очилади.


24. Муҳтож шахслар "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтиш ҳамда ваучерга мувофиқ протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртма бериш учун бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.

Муҳтож шахслар ёки улар қонуний вакилларининг мурожаатларига асосан "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходим электрон қурилма воситалари ёрдамида реал вақт режимида муҳтож шахсларни "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтказади ҳамда муҳтож шахсларнинг номидан ваучерга мувофиқ тегишли протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртмани шакллантиради.


25. Муҳтож шахслар ваучерга мувофиқ реабилитация воситаларини ҳарид қилишда тўғридан-тўғри "Ижтимоий ҳимоя" АТ да кўрсатилган электрон савдо майдончаларининг веб-сайтида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш орқали ўз буюртмаларини бериши мумкин.


26. Муҳтож шахслар электрон савдо орқали протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига берган буюртмаларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.


27. Муҳтож шахсларни протез мосламалари, шунингдек, рақамли эшитиш мосламаси билан таъминлашда:

муҳтож шахс ўз хоҳишига кўра "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Протез-ортопедия мосламалари" бўлими орқали протез мосламаси ёки рақамли эшитиш мосламаси сотувчисини ҳамда ваучерда кўрсатилган протез мосламасининг турини ёки рақамли эшитиш мосламаси турини танлайди ва буюртма қилади;

сотувчи буюртмани "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг уч кун ичида буюртма қилинган протез мосламасини тайёрлаш учун сарфланадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда уни тайёр бўлиш муддати ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, муҳтож шахсдан ўлчов олиш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда, муҳтож шахс бевосита мурожаат қилиши лозим бўлган манзил ва мурожаат қилиш санаси ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ёки мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади;

сотувчи томонидан протез мосламасини тайёрлаш учун муҳтож шахслардан ўлчов олиниши зарур бўлган ҳолларда, муҳтож шахслардан ўлчов олинади, бунда муҳтож шахслар хабарномада кўрсатилган манзилга белгиланган муддатда етиб бориши лозим;

агар муҳтож шахс ўн беш кун ичида уч маротаба хабардор қилингандан сўнг ҳам ўлчов олиш учун хабарномада кўрсатилган манзилга етиб бормаганда, сотувчи муҳтож шахснинг буюртмасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Буюртма бекор қилинган ҳолларда, бу тўғрисидаги маълумот "Ижтимоий ҳимоя" АТда қайд этилади;

муҳтож шахсларнинг буюртмаси бекор қилиниши уларнинг такроран буюртма қилиш ҳуқуқини чекламайди;

ўлчаб кўрилган протез мосламаси муҳтож шахснинг жисмоний ҳолатига мос келган тақдирда, сотувчилар протез мосламасини бевосита муҳтож шахснинг ўзига топширилишини ҳамда улардан фойдаланиш ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ўргатилишини таъминлайди. Бунда протез мосламаларини тайёрлаш, етказиб бериш ва улардан фойдаланишни ўргатиш муддати ўттиз кундан, мураккаб турдаги протез мосламалари (сон протези, болдир протези, қўл протезлари, аппаратлар, мураккаб ортопед пойабзал) бўйича эса қирқ беш кундан ошмаслиги лозим;

сотувчилар рақамли эшитиш мосламаси бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг бир кун ичида буюртма қилинган мазкур мосламани етказиб бериш санаси ва жойи ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ёки унинг мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади. Бунда сотувчилар рақамли эшитиш мосламасини муҳтож шахсларга беш кун ичида етказиб берилиши ҳамда уларни муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мослаштириб, созлаб берилишини таъминлаши лозим;

протез мосламаси ёки рақамли эшитиш мосламаси бевосита муҳтож шахснинг ўзига топширилган ҳамда улардан фойдаланиш ўргатилгандан сўнг муҳтож шахслар томонидан махсулот қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда, сотувчилар буюртма муҳтож шахсга етказиб берилганлигини "Ижтимоий ҳимоя" АТда тасдиқлайди.


28. Муҳтож шахсларни реабилитация воситалари билан таъминлашда:

муҳтож шахслар ўз хоҳишига кўра "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг "Реабилитация қилишнинг техник воситалари" бўлимида кўрсатилган электрон савдо майдончасини танлаш ёки тўғридан-тўғри уларининг веб-сайтига кириш орқали ваучерда кўрсатилган реабилитация воситасининг турини танлайди ва буюртма қилади;

электрон савдо майдончасининг оператори буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг бир кун ичида буюртма қилинган реабилитация воситасини етказиб бериш муддати тўғрисида муҳтож шахснинг мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади;

электрон савдо майдончасининг оператори томонидан реабилитация воситаси бевосита муҳтож шахснинг яшаш манзилидаги топшириш пунктига етказиб берилади, бунда реабилитация воситаларини муҳтож шахсларга етказиб бериш муддати тегишли буюртма қабул қилинган кундан эътиборан беш кундан ошмаслиги лозим;

электрон савдо майдончасининг оператори реабилитация воситаси муҳтож шахсга етказиб берилганлигини электрон савдо майдончасида тасдиқлаши лозим, бунда мазкур маълумот автоматик тарзда электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя" АТга юборилади.


29. Сотувчилар томонидан ҳар бир буюртма бўйича протез мосламаси ёки реабилитация воситаси унинг техник паспорти, фойдаланиш бўйича йўриқномаси билан биргаликда топширилиши шарт.

Фойдаланиш йўриқномасида протез мосламаси ва реабилитация воситасини сақлаш, фойдаланиш тартиби ва қоидалари фойдаланувчилар учун содда ва осон тушунадиган ҳолда ёритилиши ҳамда ўзбек ва рус тилларида чоп этилиши лозим.



3-§. Тўловларни тўлаш тартиби


30. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда - ДМБАТ) протез мосламалари ёки реабилитация воситалари бўйича тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш учун Агентликка алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.


31. Муҳтож шахслар томонидан ваучерга мувофиқ мазкур Низомда белгиланган тартибда буюртма берилганидан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари орқали "Ижтимоий ҳимоя" АТга автоматик тарзда юборилади. Бунда буюртмалар кесимида маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя" АТда шакллантирилиб борилади.


32. Муҳтож шахслар томонидан ваучерга мувофиқ танланган буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасида салбий фарқ мавжуд бўлганда, муҳтож шахс томонидан дастлаб ушбу салбий фарқ суммаси тўланиши лозим.

Буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасидаги салбий фарқ суммаси муҳтож шахс томонидан тўланмаган тақдирда, сотувчи ёки электрон савдо майдончасининг оператори буюртмани қабул қилишни рад қилади.


33. Буюртмалар мазкур Низомнинг 27 ва 28-бандларида белгиланган тартибда муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тасдиқланганидан сўнг муҳтож шахсларнинг яшаш жойи бўйича "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабарлар келиб тушади.


34. "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ижтимоий ходимлари "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига хабар келиб тушгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлигини, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда ўрганади. Ўрганиш натижасида:

етказиб берилган буюртманинг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ҳамда улар муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомг 9-иловага мувофиқ шаклда Мухтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлиги, муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини ўрганиш бўйича далолатнома тузилади ва сотувчиларга уни мақбул сифатлисига алмаштириш чораларини кўриш учун электрон шаклда юборилади. Бунда буюртманинг сифатсизлиги ва нуқсонларини тасдиқловчи фотосуратлар далолатномага илова қилинади;

муҳтож шахсларнинг буюртмалари ҳақиқатда етказиб берилган ҳамда уларда нуқсонлар аниқланмаган тақдирда, ижтимоий ходимлар томонидан бир иш куни ичида "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда ваучер асосида муҳтож шахсларга етказиб берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситалари учун сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича билдиришнома расмийлаштирилади. Бунда муҳтож шахс буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи фотосурати билдиришномага илова қилинади.


35. Агар буюртмани қабул қилиб олган муҳтож шахс яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги аниқланган ҳолларда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади ва ушбу далолатнома кўрсатилган маълумот асосида муҳтож шахснинг ҳозирги яшаш манзилидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига хабар келиб тушади.

Бунда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига келиб тушган хабарни қабул қилиб олгандан сўнг беш иш куни ичида буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлигини, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 34-бандида белгиланган тартибда ўрганади.


36. Муҳтож шахслар буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўрганиш даврида вафот этган ҳолларда, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда электрон билдиришнома расмийлаштиради.


37. "Ижтимоий ҳимоя" АТда билдиришнома расмийлаштирилгандан сўнг бу тўғрисидаги маълумотлар "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.

Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли пул маблағлари сотувчиларнинг банк ҳисобварағига буюртма муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.

Маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига дам олиш кунига ёхуд байрам ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.

Харид қилинган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси харид нархи ваучердан кам бўлган тақдирда, ўртада ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.


38. Муҳтож шахсларнинг буюртмалари уларга етказиб берилмаган ҳолларда, шунингдек, буюртмаларда нуқсонлар мавжудлиги ҳамда улар муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келмаслиги тўғрисида ижтимоий ходимлар томонидан далолатнома расмийлаштирилган тақдирда, маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига ўтказилмайди.



4-БОБ. ПРОТЕЗ МОСЛАМАЛАРИ ЁКИ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ВОСИТАЛАРИНИ БОШҚАСИГА АЛМАШТИРИШ ЁКИ

ТАКРОРАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


39. Муҳтож шахсларга берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолса, протез мосламалари ёки реабилитация воситалари уларни етказиб берган (реализация қилган) сотувчилар томонидан бепул таъмирлаб берилади ёки бошқасига алмаштирилади.


40. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганда ёки уларда носозликлар борлиги аниқланганда, муҳтож шахслар "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиши мумкин.

Бунда муҳтож шахсларнинг мурожаатлари ижтимоий ходимлар томонидан ўн кун муддат ичида ўрганилиб, "Ижтимоий ҳимоя" АТда мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади.

Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги ёки уларда носозликлар борлиги ўз тасдиғини топган ҳолларда, ижтимоий ходимлар "Ижтимоий ҳимоя" АТда тузилган далолатномани сотувчиларга протез мосламаси ёки реабилитация воситасини мақбул сифатлисига алмаштириш учун юборади.

Сотувчилар томонидан протез мосламалари ва реабилитация воситаларини таъмирлаш ёки бошқасига алмаштириб бериш Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва "Электрон тижорат тўғрисида"ги қонунларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Муҳтож шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситалари кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари "Ижтимоий ҳимоя" АТда қайд этиб борилади.


41. Муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситаларидан белгиланган фойдаланиш муддати давомида фойдаланадилар.


42. Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахслар учун электрон шаклдаги ваучер тиббий кўрсатмалар ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосадан келиб чиқиб, муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда шаклланади.


43. Тиббий кўрсатмага асосан ТИЭК ёки ВМК томонидан такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланиши лозим бўлган ҳолларда, муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг фойдаланиш муддати тугашидан камида бир ой олдин муҳтож шахсларнинг рўйхатига мувофиқ мобил алоқа воситасига СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилинади.

Муҳтож шахслар СМС-хабарни қабул қилиб олгандан сўнг тегишли ТИЭК ёки ВМКга белгиланган кун ва вақтда етиб келиши лозим.

Агар муҳтож шахслар хабардор қилингандан кейин белгиланган манзилга етиб келмаса, ТИЭК ёки ВМК томонидан уларга такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлик белгиланмайди ҳамда бу тўғрисидаги маълумот муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади. Бунда муҳтож шахсларнинг тегишли ТИЭК ёки ВМКга қайтадан мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Муҳтож шахсларнинг протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига муҳтожлиги тегишли ТИЭК ёки ВМК томонидан умумий асосларда белгиланади.


44. Муҳтож шахслар ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосада белгиланган муддатларда тиббий кўрсатмага асосан такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланадиган ҳамда ТИЭК ёки ВМК томонидан қайта муҳтожлик белгиланмайдиган ҳолатларда уларга электрон шаклдаги ваучер муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда автоматик шаклланади.


45. Қуйидаги ҳолларда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини фойдаланиш муддати тугамасдан бошқасига алмаштириб берилади:

муҳтож шахсларнинг жисмоний ривожланиши оқибатида протез мосламалари ёки реабилитация воситалари ўлчамлари уларга тўғри келмаса;

муҳтож шахсларда касаллик кечишининг ёмонлашуви, шунингдек, ўтказилган жарроҳлик муолажаларидан сўнг юзага келган анатомик ёки физиологик ўзгаришлар оқибатида протез мосламалари ёки реабилитация воситалари фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолса.


46. Муҳтож шахслар ушбу Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганда "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали ёки бевосита "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёхуд ТИЭК ва ВМКга мурожаат қилиши лозим.

Бунда мурожаатлар қабул қилингандан сўнг муҳтож шахслар ўн кун муддат ичида тегишли ТИЭК ёки ВМКларда кўрикдан ўтказилади ҳамда кўрик натижалари асосида "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида уларга янги турдаги протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиш учун муҳтожлик белгиланади ёки муҳтожлик белгилаш рад этилади.

Янги турдаги протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини олиш учун муҳтожлик белгиланган муҳтож шахсларга электрон шаклдаги ваучер муҳтож шахсларнинг рўйхати асосида мазкур Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда шаклланади.


47. Протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг кафолат муддати тугагандан кейин фойдаланиш муддати давомида улар фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган тақдирда муҳтож шахслар Ижтимоий ҳимоя АТ орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиши мумкин.

Бунда, муҳтож шахсларнинг мурожаатлари ижтимоий ходимлар томонидан беш иш куни ичида ўрганилиб, Ижтимоий ҳимоя АТда мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда электрон далолатнома тузилади ҳамда протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги фотосуратлар далолатномага илова қилинади.

Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси унинг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказида ташкил этиладиган комиссияда ўз тасдиғини топса, ижтимоий ходимнинг далолатномасига мувофиқ бу тўғрисидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади ҳамда муҳтож шахсларга электрон шаклдаги ваучер мазкур Низомга мувофиқ умумий асосларда шаклланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Сотувчи улар томонидан қабул қилинган буюртмалар асосида протез мосламалари ёки реабилитация воситалари белгиланган сифат ва муддатда етказиб берилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.


49. Муҳтож шахслар протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан фойдаланиш йўриқномаси билан тўлиқ танишиб чиқиши ҳамда протез мосламаси ёки реабилитация воситасини сақлаш, фойдаланиш муддати давомида фойдаланиш, унинг фойдаланиш тартиб ва қоидаларига риоя қилиши лозим.


50. Муҳтож шахслар томонидан протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш, ундан бошқа мақсадларда фойдаланиш, бошқа шахсларга совға қилиш ҳамда уларнинг қисмларини алмаштириш ёки сотиш қатъиян тақиқланади.

Агар муҳтож шахслар томонидан протез мосламаси ва реабилитация воситаси ёки унинг тегишли қисмлари фойдаланиш муддати давомида сотиб юборилган, бегоналаштирилган ҳолларда, муҳтож шахсларга ушбу давр мобайнида мазкур турдаги протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожлик белгиланмайди.


51. Муҳтож шахслар "Ижтимоий ҳимоя" АТда рўйхатдан ўтишда фойдаланган ҳамда муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилган мобил телефон рақамларини ўзгартирган ҳолларда, ўн кун ичида янги мобил телефон рақамларини муҳтож шахсларнинг рўйхатида янгилаш учун "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилишлари лозим.


52. Муҳтож шахслар протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан биринчи маротаба таъминланганлиги тўғрисидаги хабар муҳтож шахсларнинг яшаш жойи бўйича "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига келиб тушгандан сўнг муҳтож шахсларнинг хоҳишига кўра уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, таълим олиш ва спортга жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш чораларини ўз ичига олган "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ишлаб чиқилади.

Бунда индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари ҳамда муҳтож шахсларнинг розилиги асосида муҳтож шахслар таълим, спорт ва касбга белгиланган тартибда йўналтирилади.

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режалари бажарилиши ҳолатини мониторинг қилиб боради.


53. Муҳтож шахс протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини буюртма қилишдан олдин вафот этган тақдирда, унга нисбатан шакллантирилган ваучер ўз кучини йўқотади.


54. Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланган муҳтож шахслар ўз фойдаланишида бўлган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи мавжуд бўлмаган ҳолларда, уларни "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига қайтариш тўғрисида бевосита ўзлари ёки қонуний вакиллари орқали ариза билан "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


55. Муҳтож шахслар ваучер тизимидан ташқари Давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланган ҳолларда, улар учун шаклланган ваучер ўз кучини йўқотади ёки ваучер шакллантирилмайди ҳамда бу тўғрисидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилади.


56. Ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳомийлик субъектларига "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан тегишли ҳудуддаги муҳтож шахсларнинг рўйхатини тақдим этиш орқали кўмаклашиб борилади.


57. Муҳтож шахсларга етказиб берилган протез мосламалари ёки реабилитация воситаларининг сифати ва техник талабларга мувофиқлиги Агентликнинг Ижтимоий инспекцияси томонидан назорат қилинади.


58. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш учун зарур бўладиган йиллик маблағларнинг молиялаштириш ҳажми муҳтож шахсларнинг рўйхатига мувофиқ ҳар йили 20 декабрга қадар кейинги йил учун аниқланади.


59. Муҳтож шахсларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.


60. Электрон савдо майдонида реабилитация воситаларини ваучер асосида реализация қилиш истагини билдирувчи электрон савдо майдончасининг операторлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, муҳтож шахслар реабилитация воситалари билан "Ижтимоий ҳимоя" АТнинг электрон савдо платформасида ҳамда Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан марказлашган ҳолда харид қилиш тартиб-таомили асосида таъминланади.


61. Муҳтож шахслар уларни протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ тартиб-таомилларни амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг ҳамда протез мосламалари ёки реабилитация воситаларини сотувчи ва электрон савдо майдончасининг операторининг хатти-ҳаракатлари устидан Агентликка ёки бевосита судга шикоят қилиши мумкин.


62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

      

          




Низомга

1-ИЛОВА



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия

мосламалари ва реабилитация қилишнинг

техник воситалари билан таъминлаш

СХЕМАСИ

        

    

Босқичлар

    


    

Субъектлар

    


   

Тадбирлар

  


  

Муддатлар

      


































1-босқич


1. Тиббий-

ижтимоий эксперт

комиссиялари.




2. Врачлик-

маслаҳат

комиссиялари.


  

1. "Тиббий-ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимида муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлиги белгиланиши билан улар ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига (кейинги ўринларда - "Ижтимоий ҳимоя" АТ) йўналтиради.


2. Протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлик белгиланган муҳтож шахслар ҳақидаги маълумотлар муҳтож шахсларнинг электрон рўйхатига киритиб борилади.

     


Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида


































2-босқич


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя АТ


     

1. Муҳтож шахсларнинг биринчи марта муҳтожлик белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотларини муҳтож шахсларнинг рўйхатига киритилгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг "Ижтимоий ҳимоя" АТда автоматик тарзда электрон шаклдаги бир марталик ваучер ҳар бир протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун алоҳида шакллантиради.



Муҳтож шахсларнинг маълумотлари келиб тушгандан ёки уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини олиш ҳуқуқи такроран вужудга келгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида






2. "Ижтимоий ҳимоя" АТда ваучер шаклланиши билан муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасини харид қилиш ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида мобил телефон рақамига қисқа матнли СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабар келиб тушади.

   


Ваучер шакллангандан

сўнг ўн дақиқа

мобайнида


































3-босқич


Муҳтож шахс


         

Ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали "Ижтимоий ҳимоя" АТда паспорт маълумотлари ва телефон рақамларини киритган ҳолда рўйхатдан ўтиш орқали ўз шахсий кабинетидаги "Протез-ортопедия мосламалари" ва "Реабилитация қилишнинг техник воситалари" бўлимларида кўрсатилган электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончаларида ваучерга мувофиқ тегишли протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасига буюртма беради.

      


Муҳтож шахснинг

сўровига кўра


































4-босқич


Сотувчи


      

1. Протез-ортопедия мосламалари бўйича буюртмани "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган протез-ортопедия мосламасини тайёрлаш учун кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда, уни тайёр бўлиш муддати ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, муҳтож шахсдан ўлчов олиш зарурати мавжуд бўлган ҳолларда муҳтож шахс бевосита мурожаат қилиши лозим бўлган манзил ва мурожаат қилиш санаси ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ва (ёки) телефон орқали хабардор қилади.

Рақамли эшитиш мосламаси бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган мазкур мосламани етказиб бериш санаси ва жойи ҳақида муҳтож шахсни электрон тарзда ва (ёки) унинг мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади.



Уч кун ичида





Электрон савдо

майдончасининг

оператори


2. Реабилитация қилишнинг техник воситалари бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган реабилитация қилишнинг техник воситасини етказиб бериш муддати тўғрисида муҳтож шахснинг мобил телефон рақамига қисқа матнли СМС-хабар юбориш орқали хабардор қилади.

      


Бир кун ичида


































5-босқич


Сотувчи


  

1. Ўлчаб кўрилган протез-ортопедия мосламаси муҳтож шахснинг жисмоний ҳолатига мос келган тақдирда, протез-ортопедия мосламасини бевосита муҳтож шахснинг ўзига топширилишини таъминлайди.



Ўттиз иш кунида,

мураккаб турдаги

протез-ортопедия

мосламалари бўйича

қирқ беш иш кунида






Рақамли эшитиш мосламасини муҳтож шахсларга етказиб берилиши ҳамда уларни муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мослаштириб созлаб берилишини таъминлайди.



Беш иш куни ичида







2. Буюртма етказиб берганлиги тўғрисидаги маълумотни "Ижтимоий ҳимоя" АТда тасдиқлайди.

    


Буюртма етказиб

берилгандан сўнг

дарҳол

   


































6-босқич


Электрон савдо

майдончасининг

оператори


      

1. Реабилитация қилишнинг техник воситасини муҳтож шахснинг яшаш манзилидаги топшириш пунктига етказиб беради.



Беш иш кунида






2. Буюртма етказиб берилганлигини электрон савдо майдончасида тасдиқлаши билан мазкур маълумот автоматик тарзда электрон шаклда "Ижтимоий ҳимоя" АТга келиб тушади.

     


Буюртма етказиб

берилгандан сўнг ўн

дақиқада мобайнида


































7-босқич


"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари, ижтимоий ходимлар


   

1. "Ижтимоий ҳимоя" АТдаги шахсий кабинетига буюртмалар муҳтож шахсга етказиб берилганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушгандан сўнг буюртмалар муҳтож шахсларга ҳақиқатда етказиб берилганлиги ҳолати, уларнинг электрон савдода эълон қилинган талабларига мувофиқлигини ҳамда муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикрларини жойига чиққан ҳолда ўрганади.



Беш иш куни ичида






2. Ўрганиш натижасида муҳтож шахсларнинг буюртмалари ҳақиқатда етказиб берилган ҳамда уларда нуқсонлар аниқланмаган тақдирда "Ижтимоий ҳимоя" АТда билдиришнома расмийлаштиради.

        


Бир иш куни ичида


































8-босқич


Ижтимоий ҳимоя

миллий агентлиги


         

1. "Ижтимоий ҳимоя" АТда билдиришнома расмийлаштирилгандан сўнг бу тўғрисидаги маълумотларни "Ижтимоий ҳимоя" АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборади.


2. Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағларни ДМБАТга йўналтиради. Бунда, ДМБАТ томонидан тегишли маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисоб рақамига автоматик тарзда ўтказилади.

      


Бир иш куни ичида




         




Низомга

2-ИЛОВА



Ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшдаги

шахслар учун протез мосламалари ва реабилитация

воситаларига муҳтожлик тўғрисидаги

врачлик-маслаҳат комиссиянинг

ТИББИЙ ХУЛОСАСИ

      

N _______________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):



Ф.И.О.



Манзили:



Туғилган санаси:



Телефон рақами:



Клиник ташхис (ХКТ-МКБ 10):



Врачлик-маслаҳат комиссиянинг хулосаси

    

Муҳтожликни аниқлаш бўйича тиббий кўрсатма:



Протез-ортопедия мосламаси ва реабилитация қилишнинг техник воситаси тури:


Аравача


Маҳсулот коди:



Бирламчи, такроран:



Тиббий хулоса берилган сана:



Маҳсулотдан фойдаланиш муддати:



Тиббий хулосанинг амал қилиш муддати



Маҳсулот билан таъминланганлик санаси*:



         

*) Муҳтожлик белгиланган шахс муқаддам протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланган сана кўрсатилади.

         

        




      

QR-код

(матрик

штрихли код)

      

         

         




Низомга

3-ИЛОВА



Протез-ортопедия мосламаларига

муҳтожликни аниқлаш бўйича

ТИББИЙ КЎРСАТМАЛАР


I. Сон протези

соннинг чўлтоқлиги.


II. Чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси протези

чаноқ-сон бўғими экзоартикуляцияси.


III. Тизза бўғими экзоартикуляцияси протези

тизза бўғими экзоартикуляцияси.


IV. Болдир протези

болдирнинг чўлтоқлиги.

Абсолют тиббий қарши кўрсатмалар:

статика ва ҳаракатни мувофиқлаштиришнинг сезиларли бузилиши (гиперкинетик, атактик бузилишлар); пастки моноплегия, пастки ифодаланган монопарез .

Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

тиббий реабилитация чораларини ва/ёки реконструктив жарроҳлик аралашувларни талаб қиладиган чўлтоқ териси ва унга яқин сегментнинг яхлитлиги бузилиши, чўлтоқ нуқсонлари ва касалликлари;

юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, эндокрин тизими, қон яратиш ва иммунитет тизими, сийдик чиқариш тизими функцияларининг сезиларли даражада бузилиши; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); хулқ-атворнинг бузилиши, эпилептик хуружлар, шахснинг психопатизацияси.


V. Қўл (кафт) протези

қўлнинг чўлтоқлиги.


VI. Билак протези

билакнинг чўлтоқлиги.


VII. Елка протези

елканинг чўлтоқлиги.

Абсолют тиббий қарши кўрсатмалар:

статика ва ҳаракат мувофиқлаштиришнинг сезиларли бузилиши (гиперкинетик, атактик бузилишлар);

Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

тиббий реабилитация чораларини ва/ёки реконструктив жарроҳлик аралашувларни талаб қиладиган чўлтоқ териси ва унга яқин сегментнинг яхлитлиги бузилиши, чўлтоқ нуқсонлари ва касалликлари;

ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги);

хулқ-атворнинг бузилиши, эпилептик хуружлар, касалликлар, шахснинг психопатизацияси.


VIII. Кўкрак бези протези

онкологик ўсмалар ва бошқа сабаблар туфайли кўкрак безининг олиб ташланганлиги.

Абсолют тиббий қарши кўрсатмалар:

маҳсулот таркибига киритилган компонентларга индивидуал аллергик реакциялар.


IX. Аппаратлар

Касалликлар, шикастланишлар оқибатлари, ривожланиш аномалиялари туфайли қўл ва оёқларнинг асаб-мушак, скелет ва ҳаракатга боғлиқ (статодинамик) функцияларининг доимий ўртача, ифодаланган ёки кучли ифодаланган бузилишлари:

полиомиелит асоратлари;

болалар церебрал фалажлиги асоратлари;

туғма ёки орттирилган патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметр ва ундан ортиқ калталиги;

сон ва болдир соҳасидаги сохта бўғимлар.

Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

ақлий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).


X. Туторлар

полиомиелит асоратлари, секин битадиган синиқлар ва сохта бўғимларда оёқни керакли ҳолатда барқарор ушлаб туриш лозим бўлган холатларда.

Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

ақлий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).


XI. Корсетлар

Касалликлар, шикастланишлар оқибатлари ва ривожланиш аномалиялари туфайли умуртқа поғонасининг асаб-мушак, скелет ва ҳаракатга боғлиқ (статодинамик) функцияларининг доимий ўртача, ифодаланган ва кучли ифодаланган даражада бузилишлари:

1) кифоз, сколиоз;

2) умуртқа поғонаси жароҳати асоратлари (умуртқалар ўйноқилиги, орқа мия фаолиятининг бузилиши, спондилолистез);

3) остеохондроз асоратлари (диск чурраси, спондилолистез);

4) умуртқа канали стенози.

Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

ақлий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).


Изоҳ: 3 ва 4-бандларда кўрсатилган холатларда корсетнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.


XII. Мураккаб ортопед пойабзал ва протезга пойабзал


1. Орттирилган, тизимли, ирсий ёки туғма патологиялар натижасида оёқнинг 3 сантиметрдан ортиқ анатомик калталиги.


2. Товон юзасининг варус ёки вальгусли деформацияси натижасида оёқнинг ички томонга ёки ташқи томонига қийшайиши.


3. Оёқ кафти ампутацияси ёки экзоартикуляциясидан (Шопар, Лисфранк, Горанжо, Шарп усулида ва бошқалар) кейинги чўлтоқлик.


4. Ошиқ-товон бўғимини мустаҳкамлашни талаб этадиган оёқлар ярим фалажлиги (парез) ёки фалажлиги (плегия).


5. Болалар церебрал фалажлиги.


6. Оёқ панжасининг ривожланган эквинус-варус қийшиқлиги, оёқ панжаси фалажлиги (от туёғи).


7. Оёқ кафти ясси вальгусли фалажлик деформацияси.


8. Оёқ панжасининг куйиш, совуқ уриши, электр жароҳати ёки жарроҳлик муолажаси натижасидаги деформация ва контрактуралари.


9. Оёқ панжасининг ривожланган ва турғун лимфастази (фил оёқлик) ва у билан боғлиқ бўлган трофик ўзгаришлар.


10. "Диабетик товон".

Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

оёқнинг кенг трофик яралари;

юмшоқ тўқималарда кенг тарқалган йирингли жараёнлар;

ярага мойил бўлган тўқималарнинг кенг чандиқлари туфайли оёқнинг таянч фаолиятининг бузилганлиги;ортопедик маҳсулот материалларига аллергик реакциялар.


Изоҳ: 9, 10-бандларда кўрсатилган холатларда пойабзалнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.


XIII. Бандажлар

қайталанувчи ёки жарроҳлик амалиётини қўллаш имкони бўлмаган чурралар.


Нисбий тиббий қарши кўрсатмалар:

терининг ўткир, ўткирости яллиғланиш жараёнлари билан кечувчи трофик бузилишлар;

маҳсулот материалларига аллергик реакциялар;

абсолют тиббий қарши кўрсатмалар: умуртқа поғонаси патологияси ёки қорин деворининг кенг чурраси мавжудлиги сабабли ярим қаттиқ ёки қаттиқ корсетдан фойдаланишни талаб қилинадиган холатлар.


Изоҳ: бандажнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучер расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.


XIV. Кўз олмаси протези

1) кўз олмасининг энуклеацияси ёки эвисерациясидан кейинги анофтальм;

2) кўз олмасининг туғма нуқсонлари - микрофтальм, анофтальм;

3) кўз олмасининг шикастланиш ёки касалликдан кейинги субатрофияси ёки атрофияси.

Абсолют қарши кўрсатмалар:

орбита суякларининг протезлашга мос келмайдиган деформацияси.

Нисбий қарши кўрсатмалар:

1) увеит; кўз ичи босимининг ошиши;

2) кўз ичидаги ёт тана;

3) кўзда ўсимта борлигига тахмин;

4) корнеал сезгирлиги сақланиб қолган нормал диаметрли шаффоф шох парда, симблефарон, кератоконус, дистрофик кератит.

       

      




Низомга

4-ИЛОВА



Реабилитация қилишнинг техник воситаларига

муҳтожликни аниқлаш бўйича

ТИББИЙ КЎРСАТМАЛАР


I. Хонага мўлжалланган ўриндиқли аравача


Қуйидаги ҳолларда тавсия этилади:

1) cурункали юрак етишмовчилиги NYНA бўйича IV функционал синф;

2) III даража нафас олиш етишмовчилиги билан асоратланган нафас олиш органлари касалликлари, ҳар қандай даражадаги қон айланиши етишмовчилиги билан уйғунликда;

3) портал гипертензия ва асцит билан биргаликда кечувчи жигар касалликлари оқибатида юзага келган юриш ва туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;

4) IV даража (терминал босқичи)даги сурункали буйрак етишмовчилигига олиб келадиган касалликлар ҳамда сурункали буйрак касалликлари V даражаси туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;

5) сурункали артерия ва вена касалликлари туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари; 

6) иккала томонлама "фил оёқлик" босқичида лимфедема туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;

7) Кучли ифодаланган пастки парапарез;

8) иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлаш асоратларидан кейин юзага келган юриш-туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари;

9) бир оёқ функцияси ифодаланган даражада бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги (оёқ панжаси кафт суяклари ва бармоқлар соҳасидаги ампутацион чўлтоқликлар бундан мустасно);

10) иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларининг III-IV даражали артрози;

11) пастки параплегия, триплегия (оёқнинг биттаси плегия бўлганда), тетраплегия;

12. ифодаланган акинетик-ригид синдроми ва кучли ифодаланган атаксия, вестибуляр-мияча бузилишлари, гиперкинетик бузилишлар;

13) иккала тизза ва ундан юқоридаги ампутацион чўлтоқлиги;

14) иккала оёқ ва тос суяклари кучли ифодаланган нуқсони, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари);

15) ақлий заифлик ва руҳий касалликларнинг оғир даражаси ва деменция.


Изоҳ: 1 - 10-бандларда кўрсатилган ҳолатларда хонага мўлжалланган ўриндиқли аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қарши кўрсатмалар: ногиронлиги бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари.



II. Сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравача


1. Иккала тизза ва ундан юқоридаги ампутацион чўлтоқлик.


2. Оёқлар ва тос суяклари нуқсони, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) оқибатида юриш ва туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


3. Гемиплегия, пастки параплегия, триплегия.


4. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлаш асоратларидан кейин юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


5. Кучли ифодаланган гемипарез, кучли ифодаланган пастки парапарез, кучли ифодаланган трипарез, кучли ифодаланган тетрапарез.


6. Бир оёқ функцияси ифодаланган даражада бузилган ҳолдаги иккинчи оёқнинг ампутация чўлтоқлиги (оёқ панжаси кафт суяклари ва бармоқлар соҳасидаги ампутацион чўлтоқликлар бундан мустасно).


7. Сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


8. Иккала томонлама "фил оёқлик" босқичида лимфедема туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


Изоҳ: 4 - 8-бандларда кўрсатилган ҳолатларда сайр қилишга мўлжалланган ўриндиқли аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қарши кўрсатмалар: ногиронлиги бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари; эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.



III. Санитария ускуналари билан

жиҳозланган механик кресло-аравача

(душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган)


1. Юриш ва туриш функцияларининг кучли ифодаланган бузилишига олиб келган иккала оёқ, тос суяги, умуртқа поғонаси, марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари, шикастланиши ва деформациялари.


2. Юриш ва туриш функцияларининг кучли ифодаланган бузилишига олиб келган III даражали сурункали юрак етишмовчилиги ёки зўриқиш стенокардияси III, IV функционал синф; III даражали нафас етишмовчилиги; портал гипертензия ва асцит билан асоратланган жигар касалликлари; IV даражали сурункали буйрак етишмовчилиги.


Изоҳ: 2-бандда кўрсатилган ҳолатларда санитария ускуналари билан жиҳозланган механик (душ, ҳаммом, ҳожатхонага мўлжалланган) кресло-араванинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қарши кўрсатмалар: ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); ногиронлиги бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари.



IV. Иккала оёқ, тос аъзоларни шикастланиши

ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш

болалар ва ўсмирлар мустақил ҳаракатланиши

учун электр юритмали кресло-аравачалар


Иккала оёқ статодинамик функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишларига олиб келган:

1) болалар церебрал фалажи;

2) прогрессив мушаклар дистрофияси;

3) спинал мушаклари амиотрофияси;

4) бош ва орқа мия ривожланиши аномалиялари;

5) иккала оёқ ампутациялари;

6) жароҳатлар оқибатларида иккала оёқ статодинамик функциясининг функционал ноқулай ҳолатдаги турғун бузилиши.


Изоҳ: иккала оёқ, тос аъзоларни шикастланиши ва мия ярим фалажи касаллиги мавжуд бўлган ёш болалар ва ўсмирлар мустақил ҳаракатланиши учун электр юритмали кресло-аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.

Қарши кўрсатмалар: аниқ ёки сезиларли даражада кўриш бузилиши, кўриш кескинлиги тузатиш киритиш билан (яхши кўрувчи кўзда); ўрта ифодаланган гиперкинетик, атактик бузилишлар; 8 ёшдан кичик болалар (биологик ёшга мувофиқ кўникма ва кўникмаларни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда); тез-тез қайталанувчи эпилептик тутқаноқлар; руҳий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган даражада бузилиши, хулқ-атворнинг бузилиши, шахснинг психопатизацияси; юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик чиқариш тизими, қон яратиш тизими, модда ва энергия алмашинуви тизими, ички секреция, иммунитет тизимининг кучли ифодаланган бузилишлари.



V. Қўлда бошқариладиган вело кресло-аравача (механик)


Жароҳатланишлар ва касалликлар оқибатида келиб чиқган таянч-ҳаракат тизимидаги кучли ифодаланган бузилишлар (бунда қўллар ҳаракат фаолияти сақланган ҳолда, оёқлар фаолиятидаги бузилишлар ҳисобга олинади):

пастки параплегиялар ва кучли ифодаланган пастки парапарезлар, иккала сон ёки болдирнинг ўрта ёки юқори учлигидан ампутацион чўлтоқлиги.


Изоҳ: қўлда бошқариладиган вело кресло-аравачанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.

Қарши кўрсатмалар: кўришнинг жиддий ёки сезиларли даражада бузилиши:

нисбатан яхши кўрувчи кўз кўриш ўткирлиги 0,1 - коррекция билан;

юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик функцияси, қон яратиш, модда ва энергия алмашинуви, ички секреция, иммунитет функцияларининг ифодаланган бузилишлари;

ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); хулқ-атворнинг бузилиши, психопатик касалликлар, шахснинг психопатизацияси;

статодинамик функцияларининг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар);

ногирон бўлган шахснинг ўтирган ҳолатида патологик жараённинг ривожланишига олиб келадиган касалликлар, шикастланишлар ва нуқсонларнинг оқибатлари;

қўлларнинг функцияларининг ифодаланган бузилишлари;

эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.



VI. Электр юритмали кресло-аравачага тавсия


1. Кучли ифодаланган гемипарез, пастки парапарез, трипарез (қўлнинг биттаси парез бўлганда), тетрапарез.


2. Сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


3. Иккала тизза ва билак-кафт бўғимларининг биргаликда кечувчи IV даражали артрозлари.


4. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларининг III-IV даражали артрозлари туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


5. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги оғир асоратлари туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


6. Гемиплегия, пастки параплегия, триплегия (қўлнинг биттаси плегия бўлганда).


7. Иккала тизза ва ундан юқоридаги ампутацион чўлтоқлиги.


8. Иккала оёқ ва тос суяклари нуқсони, деформацияси ва туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) туфайли юзага келган юриш туришнинг кучли ифодаланган бузилишлари.


Изоҳ: 1 - 5-бандларда кўрсатилган ҳолатларда Электр юритмали араванинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қарши кўрсатмалар: аниқ ёки сезиларли даражада кўриш бузилиши, кўриш кескинлиги тузатиш киритиш билан (яхши кўрувчи кўзда); ўрта ифодаланган гиперкинетик, атактик бузилишлар; 8 ёшдан кичик болалар (биологик ёшга мувофиқ кўникма ва кўникмаларни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда); тез-тез қайталанувчи эпилептик тутқаноқлар; руҳий функцияларнинг ифодаланган, кучли ифодаланган даражада бузилиши, хулқ-атворнинг бузилиши, шахснинг психопатизацияси; юрак-қон томир тизими, нафас олиш тизими, овқат ҳазм қилиш тизими, сийдик чиқариш тизими, қон яратиш тизими, модда ва энергия алмашинуви тизими, ички секреция, иммунитет тизимининг кучли ифодаланган бузилишлари.



VII. Эшитиш мосламаси


Туғма, орттирилган ва аралаш кохлеар невритларда эшитиш қобилияти пасайишининг III-IV даражаси.


Изоҳ: сурдологнинг иккала қулоқнинг эшитиш қобилияти пасайганлиги ва эшитиш мосламасидан фойдаланишга кўрсатма борлиги тўғрисидаги хулоса асосида.

Қарши кўрсатмалар: бинаурал протез қўйилган холларда- ясси аудиограмма (бир қулоқда) ва тик пастга тушаётган аудиограмма (бошқа қулоқда) мавжудлиги; эшитиш анализаторининг асосан ретрокохлеар бузилишида.



VIII. Қўлтиқ таёқ, жумладан, тирсакли қўлтиқ таёқ


1. Юриш ва туришнинг ифодаланган бузилишларига олиб келган оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонасининг касалликлари, шикастланишлари, жароҳатлари асоратлари.


2. Битта ёки иккала оёқнинг ампутацион чўлтоқлиги.


3. Иккала оёқ туғма ривожланмаганлиги (артрогриппоз).


4. Иккала чаноқ-сон ва (ёки) тизза бўғимларини эндопротезлашдан кейинги юриш ва туришнинг ифодаланган бузилишлари.


5. Юриш ва туришнинг ифодаланган бузилишларига олиб келган марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари асоратлари (пастки парапарез).


6. Сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг ифодаланган бузилишлари.


7. Икки томонлама "фил оёқлик" туфайли юзага келган юриш туришнинг ифодаланган бузилишлари.


Изоҳ: 4 - 7-бандларда кўрсатилган ҳолатларда қўлтиқ таёқнинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қўлтиқ таёқ эрта реабилитация даврида ҳамда доимий қаттиқ таянч талаб қилинган ҳолатларда буюрилади.

Қўлтиқ таёқларни доимий асосда ишлатиш тавсия этилмайди (икки йилдан ортиқ). Агар реабилитация даври жуда узоқ бўлса, кейинчалик тирсакли қўлтиқ таёқдан фойдаланиш тавсия этилади.

Тирсакли қўлтиқ таёқ доимий равишда қўлтиқ таёқдан фойдаланиш лозим бўлган ҳолатлар ҳамда, юриш пайтида бироз таянч талаб қилинадиган ҳолатларда (реабилитациянинг кечки босқичларида) буюрилади.

Қарши кўрсатмалар: иккала қўл фаолиятининг ифодаланган, кучли ифодаланган бузилишлари:

ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги);

статодинамик функцилариянинг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар).



IX. Ҳасса


Юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонасининг шикастланиши, жароҳатлари асоратлари:

1) мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;

2) тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;

3) юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари;

4) сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг ўрта даражада ифодаланган бузилишлари.


Изоҳ: 3 ва 4-бандларда кўрсатилган ҳолатларда хассанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қарши кўрсатмалар: статодинамик функцилариянинг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар); иккала қўл фаолиятининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).



X. Тўрт оёқли хасса


Юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонасининг шикастланиши, жароҳатлари асоратлари:

1) мураккаб протез ва ортез билан таъминланган ҳолатларда;

2) тизза ва чаноқ-сон бўғимини эндопротезлашдан кейинги ҳолат;

3) юриш ва туришнинг ўрта даражада бузилишларига олиб келган марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари;

4) сурункали артерия ва вена касалликлар туфайли юзага келган юриш туришнинг ўрта даражада ифодаланган бузилишлари.


Изоҳ: 3 ва 4-бандларда кўрсатилган ҳолатларда хассанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.

Қарши кўрсатмалар: статодинамик функцияларининг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар); иккала қўл фаолиятининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги).



XI. Кўзи ожизлар хассаси


Мутлақ ёки амалий кўрлик.

Қарши кўрсатмалар: иккала қўл фаолиятининг кучли ифодаланган бузилишлари; статодинамик функцилариянинг кучли ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар).


Изоҳ: фойдаланиш муддати тугугандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.



XII. Юриш мосламаси (ходунок)


1. Иккала оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонаси жароҳатлари асоратларидан кейинги тик туриш ва юришнинг ифодаланган бузилишлари;


2. Марказий ва периферик асаб тизимининг касалликлари ва жароҳатлари асоратларидан кейинги тик туриш ва юришнинг ифодаланган бузилишлари (ифодаланган пастки парапарез).

Қарши кўрсатмалар: ифодаланган гемипарез, трипарез, тетрапарез; параплегиялар; статодинамик функцияларнинг кучли бузилиши (гиперкинетик, атактик касалликлар); юрак-қон томир тизими ва нафас олиш тизими функцияларининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.


Изоҳ: юриш мосламасининг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.



XIII. Юриш мосламаси (ходунок-роллатор)


Иккала оёқ, чаноқ-сон ва умуртқа поғонаси жароҳатлари асоратларидан кейинги тик туриш ва юришнинг ифодаланган бузилишлари.

Қарши кўрсатмалар: ифодаланган гемипарез, трипарез, тетрапарез; параплегиялар; статодинамик функцияларнинг кучли бузилиши (гиперкинетик, атактик касалликлар); юрак-қон томир тизими ва нафас олиш тизими функцияларининг ифодаланган бузилишлари; ақлий функцияларнинг кучли ифодаланган бузилишлари (ўз ҳолатини ва умуман вазиятни танқидий баҳолаш имкониятининг сезиларли даражада пасайиши ёки йўқлиги); эпилептик хуружларнинг мавжудлиги.


Изоҳ: юриш мосламаси (ходунок-роллатор)нинг фойдаланиш муддати тугагандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгиланиши лозим.



XIV. Пешоб қабул қилгич


Пешоб чиқариш аъзоларида стома мавжудлиги.

Қарши кўрсатмалар: терида аллергик реакциялар.


Изоҳ: операция қилиб бартараф этиб бўлмайдиган стомаларда қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.



XV. Нажас қабул қилгич


Ичакда стома мавжудлиги.

Қарши кўрсатмалар: перистомал дерматит;


Изоҳ: операция қилиб бартараф этиб бўлмайдиган стомаларда қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.



XVI. Брайл алифбоси


1. Кўз тўқималарида ўзгаришларнинг барқарор ва қайтарилмас ўзгаришлари.


2. Кўз касалликлари Vis=0,03/0,03 (яхши кўрадиган кўзи 0,03 бўлганда).

Қарши кўрсатмалар: статодинамик функцилариянинг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар); ёши 6 ёшдан кичик болалар.



XVII. Брайл алифбоси бўйича ёзув мосламаси


1. Кўз тўқималарида ўзгаришларнинг барқарор ва қайтарилмас ўзгаришлари.


2. Кўз касалликлари Vis=0,03/0,03 (яхши кўрадиган кўзи 0,03 бўлганда).

Қарши кўрсатмалар: сенсор функциялари (кўриш)бузилган ногирон болаларда статодинамик функцилариянинг ифодаланган бузилиши (гиперкинетик, атактик синдромлар); ёши 6 ёшдан кичик болалар.


Изоҳ: фойдаланиш муддати тугугандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.



XVIII. Овозли термометр


1. Кўриш ўткирлигининг кучли ифодаланган даражада бузилиши -ягона ёки яхшироқ кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлиги тузатиш киритиш билан 0 - 0,04, олинган маълумотлардан онгли фойдаланиш имконияти сақланган;


2. Тўлиқ ёки амалий кўрлик.

Қарши кўрсатмалар: карлик; 7 ёшдан кичик бола (биологик ёшга мувофиқ кўникма ва малакаларни шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда).


Изоҳ: фойдаланиш муддати тугугандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.



XIX. Овозли тонометр


1. Кўриш ўткирлигининг кучли ифодаланган даражада бузилиши - ягона ёки яхшироқ кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлиги тузатиш киритиш билан 0-0,04, олинган маълумотлардан онгли фойдаланиш имконияти сақланган холда, турли хил қон босими касалликлари (гипертония ва гипотензия) билан боғлиқ бўлган ташхис билан бирга кечганда;


2. Тўлиқ ёки амалий кўрлик.

Қарши кўрсатмалар: карлик; 18 ёшдан кичик бола.


Изоҳ: фойдаланиш муддати тугугандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.



XX. Овози глюкометр


1. Кўриш ўткирлигининг кучли ифодаланган даражада бузилиши (ягона ёки яхшироқ кўрадиган кўзнинг кўриш ўткирлиги коррекция билан 0-0,03) мавжуд бўлиб, қандли диабетнинг 1- ва 2-тури аниқланган (қабул қилинган ахборотни тушуниб ишлата олиш имконияти сақланган) ҳолатларда.


2. Тўлиқ ёки амалий кўрлик мавжуд бўлиб, қандли диабетнинг 1 ва 2-тури аниқланган (қабул қилинган ахборотни тушуниб ишлата олиш имконияти сақланган) ҳолатларда.

Қарши кўрсатмалар: карлик; 18 ёшдан кичик бола.


Изоҳ: фойдаланиш муддати тугугандан сўнг қайтадан ваучерни расмийлаштириш учун ТИЭК ёки ВМК томонидан муҳтожлик белгилаш талаб этилмайди.

       

      




Низомга

5-ИЛОВА



Протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига

муҳтожлиги белгиланган муҳтож шахслар

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган йили

Жинси

Яшаш манзили

Жисмоний шахснинг шахсий идентификаця рақами (ЖШШИР)

Мобил телефон рақами

Ногиронлиги бўлган муҳтож шахс (бола) ёки пенсия ёшидаги муҳтож шахс

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган сана ва рақами

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулосанинг амал қилиш муддати

Ногиронлик гуруҳи, сабаби ва муддати

Ташхиси

ТИЭК-да қайта кўрикдан ўтиш муддати

Муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасининг тури ва номи

Муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан фойдаланиш муддати

1.

  

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

  

9.

10.

11.

12.

13.

14.

  

Тегишли йил, ой ва кунлар кесимида

    

     

I. Бирламчи муҳтожлик белгиланганлар

    

1.
















2.
















3.
















...
















  

II. Такрорий муҳтожлик белгиланганлар

       

1.
















2.
















3.
















...
















         

жадвалнинг давоми

Т/р

Ф.И.О.

Протез мосламаси ёки реабилитация воситасини олиш учун ваучер шакллантирилган сана

Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси учун шакллантирилган ваучернинг қиймати

Ваучер асосида протез мосламаси ёки реабилитация воситасига буюртма берилган сана

Ваучер асосида буюрт-ма муҳтож шахсга етказиб берилган сана

Ваучер асосида сотиб олинган протез мосламаси ёки

реабилитация воситасининг нархи

Ваучер қийматидан паст нархда протез мосламаси ёки реабилитация воситаси сотиб олинган тақдирда 20 фоиз рағбатлантириш маблағларини ҳуқуқи вужудга келганлиги

Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан

охирги марта таъминланган сана

Ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса асосида ҳамда муҳтожлик белгиланган протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан фойдаланиш муддатига мувофиқ такроран (кейинги марта) протез мосламаси ёки реабилитация воситасини олиш ҳуқуқи вужудга келадиган сана

Ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланган сана


Протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан

таъминламаётганлиги сабаблари

(Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эмаслиги)


Такроран протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахслар томонидан протез мосламалари ёки реабилитация воситаларидан фойдаланмаётганлиги ва уларга эҳтиёжи мавжуд эмаслиги аниқланган ҳолларда уларни ТИЭК, ПТИЭК ва ВМКга муҳтожликни қайта белгилаш учун йўналтирил-ганлиги

Муҳтож шахслар-нинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда уларни тегишли ТИЭК, ПТИЭК ва ВМКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилганлиги

Протез мосламалари ёки реабилитация воситалари билан таъминланиш ҳуқуқини йўқотганлиги сабаблари

(такроран таъминланиш ҳуқуқига эга эмаслиги, вафот этганлиги, махсулотни олишни рад этганлиги)


15.

   

16.

17.

18.

19.

20.

21.

   

22.

23.

24.

25.

26.

27.

   

Тегишли йил, ой ва кунлар кесимида

    

     

I. Бирламчи муҳтожлик белгиланганлар

    

1.
















2.
















3.
















...
















  

II. Такрорий муҳтожлик белгиланганлар

       

1.
















2.
















3.
















...
















         

         




Низомга

6-ИЛОВА



Протез-ортопедия мосламалари

ёки реабилитация қилишнинг техник

воситаларини харид қилиш учун

ВАУЧЕР

       

N _______________


1. Расмийлаштирилган сана


         

2. Муҳтож шахснинг Ф.И.О.


         

3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):


         

4. Яшаш манзили


         

5. Телефон рақами


         

6. ТИЭК ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаси ёки ВМК тиббий хулосаси расмийлаштирилган сана ва рақами

      


         

7. Муҳтож шахснинг тоифаси ва унга нисбатан қўйилган ташхис

     


         

8. Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг номи

  


         

9. Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг миқдори


         

10. Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг миқдори*


         

11. Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасидан фойдаланиш муддати


         

*) Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси учун давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағларнинг миқдори шу даврда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб шаклланади.

      

     




      

QR-код

(матрик

штрихли код)

      

         




Низомга

7-ИЛОВА



Протез мосламалари ёки реабилитация

воситаларига   муҳтожлик   белгиланган

шахсларнинг эҳтиёжини ўрганиш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА


20__ йил ___ ___________


_________ шаҳри (тумани)

      

Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходим


(Ф.И.О.)

         

Муҳтож шахснинг Ф.И.О. ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


         

Муҳтож шахснинг яшаш манзили:


       

Муҳтож шахсларга ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома ёки тиббий хулоса расмийлаштирилган сана ва рақами:


         

Такроран протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланиш ҳуқуқи вужудга келадиган сана


         

Муҳтож шахслар такроран таъминланадиган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг тури ва номи


         

Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасига бўлган реал эҳтиёжларини аниқлаш (танланади):

а) муҳтож шахс протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан тегишли йилда ҳомийлик хайриялари ҳисобига таъминланганлиги сабабли протез мосламаси ёки реабилитация воситасига эҳтиёжи мавжуд эмаслиги


         

б) протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахс томонидан ваучердан фойдаланиш ёки протез мосламаси ва реабилитация воситасини қабул қилишни рад этиш ҳолатлари:



         

в) муҳтож шахснинг протез мосламаси ёки реабилитация воситасидан соғлиғидаги ижобий ўзгаришлар сабабли фойдаланмаётганлиги аниқланганда, муҳтож шахсни тегишлилигига кўра ТИЭК ёки ВМКга протез мосламаси ёки реабилитация воситасига муҳтожликни қайта белгилаш мақсадида йўналтириш:


         

г) протез мосламаси ёки реабилитация воситаси билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган муҳтож шахс яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги ҳолатлари:


         

д) муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига эҳтиёжи ёки қўшимча эҳтиёжи мавжудлиги ҳолатлари

         

Муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ёки реабилитация қилишнинг техник воситаларига эҳтиёжини аниқлаш учун ўрганиш ўрганилган сана ва вақт


         

*) Ўрганиш жараёнида муҳтож шахснинг қўшимча протез мосламалари ёки реабилитация воситаларига эҳтиёжи вужудга келганлиги аниқланган ҳолларда ушбу шахслар тегишлилиги бўйича ТИЭК ёки ВМКга қўшимча муҳтожликни белгилаш учун йўналтирилади.

       

      

Ижтимоий ходим: _____________________

______________________


       (Ф.И.О.)

(QR-код)


        

          




Низомга

8-ИЛОВА



Протез-ортопедия мосламалари ва

реабилитация қилишнинг техник воситаларини

сотувчи тадбиркорлик субъектлари

РЕЕСТРИ

   

Т/р

Ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли


Юридик манзили

Фаолият юритаётган манзили

СТИР (ЖШШИР) рақами

Ҳисобварағи, банк реквизитлари ҳамда МФО рақами


Телефон рақами

Ишончли вакили Ф.И.О. ва телефон рақами

Ишлаб чиқариладиган

ва етказиб бериладиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари тури

ва номи


Мувофиқлик сертификати рақами ва амал қилиш

муддати


Филиаллари манзили ва телефон рақамлари


1.

  











2.

  











3.

  











...

   











        

         




Низомга

9-ИЛОВА



Мухтож шахслар томонидан ваучер

асосида сотиб олинган протез мосламалари ёки

реабилитация воситаларининг муҳтож шахсларга

ҳақиқатда етказиб берилганлиги, муҳтож

шахсларнинг буюртма тўғрисидаги

фикрларини ўрганиш бўйича

ДАЛОЛАТНОМА

       

20__ йил ___ ___________


_________ шаҳри (тумани)

   

Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходим


(Ф.И.О.)

         

Муҳтож шахснинг Ф.И.О. ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


         

Муҳтож шахснинг яшаш манзили:


       

Муҳтож шахсларнинг ваучер асосида сотиб олган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси етказиб берилган ва муҳтож шахс томонидан қабул қилиб олинган сана


         

Муҳтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси тури ва номи


         

Етказиб берилган (муҳтож шахсга топширилган) протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси тури ва номи


         

Етказиб берилган, муҳтож шахсга топширилган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг ҳолати (техник талабларга мувофиқлиги, сифати, нуқсонлари мавжудлиги ва муҳтож шахсларнинг жисмоний ҳолатига мос келиши) тўғрсидаги маълумотлар

  

I. Муҳтож шахслар фойдаланишида бўлган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг носоз ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлиги тўғрисидаги маълумотлар:

а) кафолат муддати давомида носоз бўлиб қолганлиги ҳолатлари


  

б) кафолат муддати тугагандан сўнг фойдаланиш муддати давомида яроқсиз бўлиб қолганлиги ҳолатлари

         

Муҳтож шахсларнинг буюртма тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари


         

II. Буюртмани қабул қилиб олган муҳтож шахс яшаш манзилидан кўчиб кетган ва у ерда яшамаётганлиги ҳолатлари ҳамда ҳозирда яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар


         

Буюртмаларнинг етказиб берилганлиги ва уларнинг техник ҳолати ўрганилган сана ва вақт


        

*) Протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг сифатсизлиги, нуқсонлари мавжудлиги ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганлигини тасдиқловчи фотосуратлар илова қилинади.

     

      

Ижтимоий ходим: ______________________

            (Ф.И.О.)

__________________




    

QR-код

(матрик штрихли код)

       


       

         




Низомга

10-ИЛОВА



Ваучер асосида муҳтож шахсларга етказиб

берилган протез-ортопедия мосламалари ёки

реабилитация қилишнинг техник воситалари учун

сотувчиларга ваучер қийматидан кўп бўлмаган

миқдордаги маблағларни ўтказиш бўйича

БИЛДИРИШНОМА

         

20__ йил ___ ___________


_________ шаҳри (тумани)

     

Далолатномани расмийлаштирувчи ______________________ туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходим


(Ф.И.О.)

         

Муҳтож шахснинг Ф.И.О. ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)


         

Муҳтож шахснинг яшаш манзили:


       

Муҳтож шахсларнинг ваучер асосида сотиб олган буртмалари етказиб берилган ва муҳтож шахс томонидан қабул қилиб олинган сана


         

Муҳтож шахслар томонидан ваучер асосида сотиб олинган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси тури, номи ва нархи


         

Сотиб олинган тегишли протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситаси учун белгиланган ваучер қиймати


         

Етказиб берилган, муҳтож шахсга топширилган протез-ортопедия мосламаси ёки реабилитация қилишнинг техник воситасининг ҳақиқатда муҳтож шахсларга етказиб берилганлиги ва уларда нуқсонлар аниқланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар

    

         

Буюртмани қабул қилиб олган муҳтож шахснинг вафот этганлиги ҳолатлари. Бунда, муҳтож шахснинг вафот этганлиги Адлия вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари орқали ўлим тўғрисидаги маълумотлари асосида тасдиқланиши лозим.

 

Сотувчи ташкилотнинг номи ва ИНН рақами


       

Сотувчининг банк хисобварағи ва МФО рақами

  


         

*) Муҳтож шахсларнинг буюртмани ҳақиқатда олганлигини тасдиқловчи фотосурат илова қилинади.

     

  

Ижтимоий ходим: ______________________

               (Ф.И.О.)

__________________




    

QR-код

(матрик штрихли код)

       


       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 1 май