Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 24.09.2024 й. 26-мҳ-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.09.2024 й. 3436-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.09.2024 й.

N 3436-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.09.2024 й.

N 26-мҳ


БУЙРУҒИ



"Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган

дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан

ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 536-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 29 майдаги 7-мҳ-сон "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 3436, 2023 йил 30 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/3436/0306-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.Д. Ташкулов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 сентябрь