Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2024 й. 604-сон "Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида "2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.09.2024 й.
N 604
ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВА ОПЕК ХАЛҚАРО
ТАРАҚҚИЁТ ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА "2024-2028
ЙИЛЛАРДА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИ ТАРМОҒИНИ ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ
ШЕРИКЛИК АСОСИДА РИВОЖЛАНТИРИШ"
ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ҳамда соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиш орқали мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ИТБ) ўртасида жами 30,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ва кредит ажратиш тўғрисидаги битимлар имзоланганлиги;
ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - ОПЕК жамғармаси) томонидан 5 йил имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 20 йил муддатга 20,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши тўғрисидаги қарор 2024 йилда ОПЕК Директорлар Кенгаши томонидан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ИТБ қарзидан фойдаланиш ва уни қайтариш, қўшимча ҳақ (устама) ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадваллари 2 - 2а-иловаларга мувофиқ;
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ОПЕК жамғармаси қарзидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг прогноз жадвали 3-иловага мувофиқ;
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги - лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ ва ОПЕК жамғармаси қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
б) кредит линиясини бошқариш, қарзларнинг белгиланган муддатларда ўзлаштирилиши ва мақсадли сарфланиши "2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида худудларга бириктирилган тижорат банклари (кейинги ўринларда - тижорат банклари) томонидан амалга оширилади;
в) тижорат банклари - ИТБ ва ОПЕК жамғармаси маблағлари ҳисобидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга белгиланган тартибда кредит ажратилиши учун масъул ҳисобланади;
г) ИТБ ва ОПЕК жамғармаси маблағлари тижорат банкларига берилган ресурсларнинг қайтиши ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан республика бюджетидан қайтарилади;
д) лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни (2024-2028 йиллар) ташкил этади;
е) лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистан Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида ИТБ қарзи ҳисобидан 5 штат бирлигидан иборат Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (кейинги ўринларда - ЛAOГ) ташкил этилади;
ё) лойиҳани амалга ошириш даврида ЛАОГ фаолиятини молиялаштириш бўйича йиллик харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвали "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади;
ж) мактабгача таълим соҳасида фаолият юритаётган, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш ташаббусини билдирган ва янгидан битим имзоламоқчи бўлган тадбиркорлик субъектларининг ушбу соҳадаги фаолияти мазкур лойиҳа доирасида молиялаштирилиши мумкин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) лойиҳа доирасида лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларига субсидиар қарз миллий валютада тақдим этилади ва бунда, АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар (валюта хатари) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади;
б) тижорат банклари томонидан ушбу лойиҳа доирасида жалб этилган маблағлар ҳисобидан давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тақдим этиладиган кредитлар:
туманларда - 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставка бўйича;
Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда - 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 16 фоиз ставка бўйича;
Тошкент шаҳрида - 10 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18 фоиз ставка бўйича берилади;
в) ушбу лойиҳа доирасида ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланадиган фоиз ставкасининг 1 фоизи хизмат кўрсатувчи тижорат банкида қолдирилади, қолган қисми Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига ўтказилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан ИТБ ва ОПЕК жамғармаси маблағларини тижорат банкларига белгиланган тартибда қайта кредитлаш битимларини имзолаш, шунингдек, зарур ҳолларда ушбу битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2018-2022 йилларда имзоланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар бўйича амалга оширилмаган лойиҳаларни манзилли таҳлил қилиб:
хусусий шерикнинг имкониятларини инобатга олган ҳолда, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини 2025 йил давомида ишга тушириш;
ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган хусусий шериклар билан тузилган битимларни давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган тартибда босқичма-босқич бекор қилиш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда ИТБ ва ОПЕК жамғармаси ўртасидаги имзоланган битимлар бўйича юридик хулоса тақдим этсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 июлдаги 416-сон қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - СТЖ) ўртасида 2020 йил 17 декабрда "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) молиялаштириш учун йиллик 2 фоиз ставкада 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган, 20 йил мобайнида қайтариш муддати билан қиймати 41,0 млн саудия риали (10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги) бўлган қарз битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин".
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2024 йил 25 сентябрдаги
604-сон қарорига
1-ИЛОВА
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача
таълим муассасалари тармоғини давлат-хусусий
шериклик асосида ривожлантириш" лойиҳасининг
асосий техник-иқтисодий
КЎРСАТКИЧЛАРИ
(млн АҚШ долларида)
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Жами |
шу жумладан: |
||||
ИТБ карз маблағлари |
ИТБ кредит маблағлари |
ОПЕК кредит маблағлари |
Хусусий шериклар маблағлари |
Республика бюджети маблағлари |
|||
1. |
Лойиҳанинг умумий қиймати |
66,90 |
27,54 |
2,46 |
20,00 |
12,50 |
4,40 |
2. |
Компонент - 1 Мактабгача таълим қамровини ошириш |
60,08 |
26,58 |
0,00 |
20,00 |
12,50 |
1,00 |
3. |
Компонент -1.1 Давлат хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш |
59,08 |
26,58 |
0,00 |
20,00 |
12,50 |
0,00 |
4. |
Компонент - 1.2 Мактабгача таълимнинг муқобил дастурларини жорий этиш |
1,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
1,00 |
5. |
Компонент - 2 Мактабгача таълим сифатини ошириш* |
5,50 |
0,00 |
2,30 |
0,00 |
0,00 |
3,20 |
6. |
Компонент -2.1 Мактабгача таълим дастури, педагогика ва контекстли ўқитиш ва ўйин материалларини такомиллаштириш |
1,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
1.00 |
7. |
Компонент - 2.2 Мактабгача таълим мутахассисларининг салоҳиятини ошириш |
2,15 |
0,00 |
2,15 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
8. |
Компонент - 2.3 Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимини такомиллаштириш |
1,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
1,00 |
9. |
Компонент - 2.4 Мактабгача таълим тизимида мониторинг ва баҳолаш ишларини амалга ошириш |
1,20 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
1,20 |
10. |
Компонент - 2.5 ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик |
0,15 |
0,00 |
0,15 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
11. |
Компонент - 3 Лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш |
0,42 |
0,42 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
12. |
Молиявий аудит хизматлар |
0,08 |
0,08 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
13. |
Техник кўриб чиқиш ва мониторинг |
0,44 |
0,44 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
14. |
Кўзда тутилмаган харажатлар |
0,38 |
0,02 |
0,16 |
0,00 |
0,00 |
0,20 |
*) Мазкур компонент БМТнинг Халқаро болалар фонды (ЮНИСЕФ) томонидан тўлиқ татбиқ қилинади.
2024 йил 25 сентябрдаги
604-сон қарорига
2-ИЛОВА
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим
муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик
асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ИТБ
қарзидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия
ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори |
- |
27,540 млн АҚШ доллари |
Лойиҳани амалга ошириш муддати |
- |
5 йил |
Қарзни қоплаш муддати |
- |
20 йил |
Инвестиция даври |
- |
5 йил |
ИТБ қарзини қайтариш устамаси |
- |
10 йиллик АҚШ долларидаги SOFR ўртача СВОП кўрсаткичи + 2,1 б.п |
Тўлов санаси |
Инвестиция даврида ечиб олинган маблағлар учун ҳисобланган олдиндан тўлов* |
Маблағларни бўлиб-бўлиб тўлашнинг умумий қиймати** |
31.12.24 |
82 041,66 |
82 041,66 |
30.06.25 |
82 041,66 |
82 041,66 |
31.12.25 |
330 232,14 |
330 232,14 |
30.06.26 |
330 232,14 |
330 232,14 |
31.12.26 |
580 488,12 |
580 488,12 |
30.06.27 |
580 488,12 |
580 488,12 |
31.12.27 |
748 702,44 |
748 702,44 |
30.06.28 |
748 702,44 |
748 702,44 |
31.12.28 |
916 916,76 |
916 916,76 |
30.06.29 |
916 916,76 |
916 916,76 |
31.12.29 |
1 409 887,69 |
|
30.06.30 |
1 409 887,69 |
|
31.12.30 |
1 409 887,69 |
|
30.06.31 |
1 409 887,69 |
|
31.12.31 |
1 409 887,69 |
|
30.06.32 |
1 409 887,69 |
|
31.12.32 |
1 409 887,69 |
|
30.06.33 |
1 409 887,69 |
|
31.12.33 |
1 409 887,69 |
|
30.06.34 |
1 409 887,69 |
|
31.12.34 |
1 409 887,69 |
|
30.06.35 |
1 409 887,69 |
|
31.12.35 |
1 409 887,69 |
|
30.06.36 |
1 409 887,69 |
|
31.12.36 |
1 409 887,69 |
|
30.06.37 |
1 409 887,69 |
|
31.12.37 |
1 409 887,69 |
|
30.06.38 |
1 409 887,69 |
|
31.12.38 |
1 409 887,69 |
|
30.06.39 |
1 409 887,69 |
|
31.12.39 |
1 409 887,69 |
|
30.06.40 |
1 409 887,69 |
|
31.12.40 |
1 409 887,69 |
|
30.06.41 |
1 409 887,69 |
|
31.12.41 |
1 409 887,69 |
|
30.06.42 |
1 409 887,69 |
|
31.12.42 |
1 409 887,69 |
|
30.06.43 |
1 409 887,69 |
|
31.12.43 |
1 409 887,69 |
|
30.06.44 |
1 409 887,69 |
|
Жами |
5 316 762,24 |
47 613 393,03 |
*) SOFR фоиз ставкаси ва олдиндан тўлов миқдори қарз маблағлари ҳақиқатда ўзлаштирилганда аниқланади.
**) ИТБ ҳадли келишув битими бўйича маблағларни бўлиб тўлаш умумий қиймати ва маблағларни қайтариш саналари қарз маблағлари ечилган кундан бошлаб аниқланади.
2024 йил 25 сентябрдаги
604-сон қарорига
2а-ИЛОВА
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим
муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик
асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ИТБ
қарзидан фойдаланиш ва уни қайтариш, комиссия
ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Қарз миқдори |
- |
2,3 млн АҚШ доллари эквиваленти |
Қарзни қоплаш муддати |
- |
20 йил |
Инвестиция даври |
- |
5 йил |
Хизмат кўрсатиш ҳақи |
- |
144 257,46 АҚШ доллари эквиваленти |
Тўлов санаси |
Хизмат кўрсатиш ҳақи |
Маблағларни бўлиб-бўлиб тўлашнинг умумий қиймати |
Жами |
|
30.06.23 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
31.12.23 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
30.06.24 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
31.12.24 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
30.06.25 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
31.12.25 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
30.06.26 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
31.12.26 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
30.06.27 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
31.12.27 |
5 770,30 |
5 770,30 |
||
30.06.28 |
5 770,30 |
78 666,66 |
84 436,96 |
|
31.12.28 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
30.06.29 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
31.12.29 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
30.06.30 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
31.12.30 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
30.06.31 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
31.12.31 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
30.06.32 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
31.12.32 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
30.06.33 |
8 078,42 |
78 666,66 |
86 745,08 |
|
31.12.33 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.34 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.34 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.35 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.35 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.36 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.36 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.37 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.37 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.38 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.38 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.39 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.39 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.40 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.40 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.41 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.41 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
30.06.42 |
78 666,66 |
78 666,66 |
||
31.12.42 |
78 666,78 |
78 666,78 |
||
Жами |
144 257,46 |
2 360 000,00 |
2 504 257,46 |
2024 йил 25 сентябрдаги
604-сон қарорига
3-ИЛОВА
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим
муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик
асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ОПЕК
жамғармаси қарзидан фойдаланиш ва уни қайтариш,
комиссия ва фоиз тўловларини амалга оширишнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
(АҚШ долларида)
Тўлов санаси |
Ўзлаштириш |
Қарз қолдиғи |
Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси |
Фоизлар бўйича тўловлар суммаси* |
Мажбу- риятлар учун воситачилик ҳақи |
Бошлан- ғич бир марталик тўлов** |
Жами тўловлар суммаси*** |
02.05.2024 |
0,00 |
0,00 |
0,00 |
||||
15.11.2024 |
2 000 000,00 |
2 000 000,00 |
0,00 |
19 027,78 |
50 000,00 |
69 027,78 |
|
15.05.2025 |
2 000 000,00 |
4 000 000,00 |
76 623,33 |
22 625,00 |
99 248,33 |
||
15.11.2025 |
2 000 000,00 |
6 000 000,00 |
155 786,67 |
20 444,44 |
176 231,11 |
||
15.05.2026 |
2 000 000,00 |
8 000 000,00 |
229 870,00 |
17 597,22 |
247 467,22 |
||
15.11.2026 |
3 000 000,00 |
11 000 000,00 |
311 573,33 |
15 333,33 |
326 906,66 |
||
15.05.2027 |
3 000 000,00 |
14 000 000,00 |
421 428,33 |
11 312,50 |
432 740,83 |
||
15.11.2027 |
3 000 000,00 |
17 000 000,00 |
545 253,33 |
7 666,67 |
552 920,00 |
||
15.05.2028 |
3 000 000,00 |
20 000 000,00 |
654 896,67 |
3 791,67 |
658 688,34 |
||
15.11.2028 |
20 000 000,00 |
778 933,33 |
0,00 |
778 933,33 |
|||
15.05.2029 |
19 334 000,00 |
666 000,00 |
766 233,33 |
1 432 233,33 |
|||
15.11.2029 |
18 668 000,00 |
666 000,00 |
752 994,85 |
1 418 994,85 |
|||
15.05.2030 |
18 002 000,00 |
666 000,00 |
715 202,19 |
1 381 202,19 |
|||
15.11.2030 |
17 336 000,00 |
666 000,00 |
701 117,89 |
1 367 117,89 |
|||
15.05.2031 |
16 670 000,00 |
666 000,00 |
664 171,05 |
1 330 171,05 |
|||
15.11.2031 |
16 004 000,00 |
666 000,00 |
649 240,93 |
1 315 240,93 |
|||
15.05.2032 |
15 338 000,00 |
666 000,00 |
616 527,43 |
1 282 527,43 |
|||
15.11.2032 |
14 672 000,00 |
666 000,00 |
597 363,97 |
1 263 363,97 |
|||
15.05.2033 |
14 006 000,00 |
666 000,00 |
562 108,77 |
1 228 108,77 |
|||
15.11.2033 |
13 340 000,00 |
666 000,00 |
545 487,01 |
1 211 487,01 |
|||
15.05.2034 |
12 674 000,00 |
666 000,00 |
511 077,63 |
1 177 077,63 |
|||
15.11.2034 |
12 008 000,00 |
666 000,00 |
493 610,05 |
1 159 610,05 |
|||
15.05.2035 |
11 342 000,00 |
666 000,00 |
460 046,49 |
1 126 046,49 |
|||
15.11.2035 |
10 676 000,00 |
666 000,00 |
441 733,09 |
1 107 733,09 |
|||
15.05.2036 |
10 010 000,00 |
666 000,00 |
411 275,11 |
1 077 275,11 |
|||
15.11.2036 |
9 344 000,00 |
666 000,00 |
389 856,13 |
1 055 856,13 |
|||
15.05.2037 |
8 678 000,00 |
666 000,00 |
357 984,21 |
1 023 984,21 |
|||
15.11.2037 |
8 012 000,00 |
666 000,00 |
337 979,17 |
1 003 979,17 |
|||
15.05.2038 |
7 346 000,00 |
666 000,00 |
306 953,07 |
972 953,07 |
|||
15.11.2038 |
6 680 000,00 |
666 000,00 |
286 102,21 |
952 102,21 |
|||
15.05.2039 |
6 014 000,00 |
666 000,00 |
255 921,93 |
921 921,93 |
|||
15.11.2039 |
5 348 000,00 |
666 000,00 |
234 225,25 |
900 225,25 |
|||
15.05.2040 |
4 682 000,00 |
666 000,00 |
206 022,79 |
872 022,79 |
|||
15.11.2040 |
4 016 000,00 |
666 000,00 |
182 348,29 |
848 348,29 |
|||
15.05.2041 |
3 350 000,00 |
666 000,00 |
153 859,65 |
819 859,65 |
|||
15.11.2041 |
2 684 000,00 |
666 000,00 |
130 471,33 |
796 471,33 |
|||
15.05.2042 |
2 018 000,00 |
666 000,00 |
102 828,51 |
768 828,51 |
|||
15.11.2042 |
1 352 000,00 |
666 000,00 |
78 594,37 |
744 594,37 |
|||
15.05.2043 |
686 000,00 |
666 000,00 |
51 797,37 |
717 797,37 |
|||
15.11.2043 |
0,00 |
686 000,00 |
26 717,41 |
712 717,41 |
|||
Жами: |
20 000 000,00 |
0,00 |
20 000 000,00 |
15 164 216,47 |
117 798,61 |
50 000,00 |
35 332 015,08 |
*) SOFR ставкаси 2024 йил 9 январь ҳолатига 5,31%ни ташкил этади.
**) Бошланғич бир марталик тўлов қарз ҳисобидан тўланади.
***) Тўлов суммалари қарз маблағларининг амалда ўзлаштирилиши ва фоиз ставкасидан келиб чиқиб аниқланади.
2024 йил 25 сентябрдаги
604-сон қарорига
4-ИЛОВА
"2024-2028 йилларда нодавлат мактабгача таълим
муассасалари тармоғини давлат-хусусий шериклик
асосида ривожлантириш" лойиҳаси доирасида
ҳудудларга бириктирилган тижорат банклари
РЎЙХАТИ
T/p |
Халқаро молия институти номи |
Бириктирилган ҳудуд номи |
Бириктирилган тижорат банки номи |
1. |
Ислом тараққиёт банки |
Қорақалпоғистон Республикаси |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ |
Андижон вилояти |
|||
Наманган вилояти |
|||
Фарғона вилояти |
|||
Тошкент шаҳар |
|||
Бухоро вилояти |
"Агробанк" АТБ |
||
Навоий вилояти |
|||
Қашқадарё вилояти |
|||
Самарқанд вилояти |
|||
Хоразм вилояти |
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ |
||
Сурхондарё вилояти |
|||
Тошкент вилояти |
"Алоқабанк" АТБ |
||
Жиззах вилояти |
|||
Сирдарё вилояти |
|||
2. |
ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси |
Барча ҳудудлар |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 28 сентябрь