Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2024 й. ПҚ-390-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида Хоразм вилоятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2024 й.

N ПҚ-390



ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ

УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда халқаро талаблар ва стандартларга мос замонавий автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш, автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш ва миллий йўл-транспорт инфратузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) томонидан умумий қиймати 294,1 млн АҚШ доллари бўлган "D 213 "Урганч - Хонқа - Ҳазорасп - Амударё дарёси - А380" автомобиль йўлининг 0-84 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасининг (кейинги ўринларда - Лойиҳа) техник-иқтисодий асоси белгиланган тартибда ишлаб чиқилганлиги;

б) Лойиҳани амалга ошириш учун:

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) томонидан 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олувчи 18 йил муддатга 238,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасида тегишли қарз битими имзоланганлиги;

в) умумий қиймати 294,1 млн АҚШ доллари бўлган Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосига кўра:

Лойиҳада ЕТТБнинг улуши 238,0 млн АҚШ доллари, Ўзбекистон Республикасининг улуши 56,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этиши;

Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2 йиллик кафолат даврини ҳисоблаган ҳолда 2024-2029 йиллар) ташкил этиши;

г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижаси бўйича харажатлар (32,7 млн АҚШ долларигача) мақбуллаштирилиши мумкинлиги аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Автомобиль йўллари қўмитаси ва унинг таркибидаги "Автойўлинвест" агентлиги Лойиҳани ўз вақтида сифатли амалга ошириш ҳамда ЕТТБ қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

ЕТТБ томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари 2024 йил ва келгуси йилларда Автомобиль йўллари қўмитасига ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар:

"D 213 "Урганч - Хонқа - Ҳазорасп - Амударё дарёси - А380" автомобиль йўлининг 0-84 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"D 213 "Урганч - Хонқа - Ҳазорасп - Амударё дарёси - А380" автомобиль йўлининг 0-84 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан ажратилган қарзни қайтариш, фоиз ва бошқа тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитасининг Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағларни Хоразм вилоятидаги "D 217 "Урганч - Гурлан - Манғит - Туркманистон Республикаси чегараси" автомобиль йўлининг 5-75 км қисмини қайта қуриш лойиҳасига йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда ЕТТБ билан 2024 йил 31 декабрга қадар Лойиҳа доирасида мақбуллаштириладиган ва иқтисод қилинадиган маблағларни мазкур бандда назарда тутилган ишларга йўналтириш юзасидан музокаралар ўтказсин.


5. Хоразм вилояти ҳокимлиги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда яшил ҳудудларни барпо этиш мақсадида Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлларининг йўл бўйи минтақаларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 30 минг дона манзарали дарахт ва буталар экилишини таъминласин.

Бунда барпо этиладиган яшил ҳудудларни лозим даражада сақлаш бўйича ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар билан ўрнатилган тартибда шартномалар тузилади.


6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳамда ЕТТБ ўртасида имзоланган қарз битими бўйича юридик хулоса берсин.


7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини ёки муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳанинг атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги аризалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


9. Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби (С.И. Самадов) Лойиҳа доирасида маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.


10. Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Лойиҳа доирасида жалб қилинган маблағларнинг ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатиш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Ж.Ю. Турсунов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-390-сон қарорига

1-ИЛОВА



"D 213 "Урганч - Хонқа - Ҳазорасп - Амударё дарёси - А380"

автомобиль йўлининг 0-84 км қисмини реконструкция қилиш" лойиҳасининг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

         

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами*

шу жумладан:

        

Европа тикланиш

ва тараққиёти

банки улуши

     

Ўзбекистон

Республикаси

улуши


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ долл. экв.

294 139,65

238 000,0

56 139,65

2.

Капитал қўйилмалар қиймати, жами:


минг АҚШ долл. экв.

294 139,65

238 000,0

56 139,65


шундан:






2.1.

Қурилиш-монтаж ишлари**


минг АҚШ долл. экв.

198 458,47

198 458,47


2.2.

Лойиҳани бошқариш ва техник назорат

минг АҚШ долл. экв.


6 174,54

4 473,54

1 701,0


шундан:







Лойиҳани бошқариш бўйича консультант


минг АҚШ долл. экв.


4 473,54

4 473,54



Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи харажатлари***


минг АҚШ долл. экв.


1 518,0


1 518,0


Ижтимоий солиқ***


минг АҚШ долл. экв.


183,0


183,0

2.3.

Тақсимланмаган маблағлар


минг АҚШ долл. экв.

32 687,99

32 687,99


2.4.

Солиқлар ва йиғимлар


минг АҚШ долл. экв.

28 368,72


28 368,72

2.5.

Молиявий харажатлар****


минг АҚШ долл. экв.

28 449,93

2 380,0

26 069,93

3.

Реконструкция қилинадиган йўл узунлиги


км

84

4.

Инвестиция даври давомийлиги


ой

60

5.

Қарз тўлаш муддати


йил

18

6.

Шундан имтиёзли давр


йил

4

   

*) Якуний нарх кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари, товар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича белгиланган тартибда ўтказиладиган тендер савдолари натижалари асосида белгиланади.


**) Қурилиш-монтаж ишларининг суммасига 10% миқдорида кўзда тутилмаган харажатлар ҳисобга олган ҳолда.


***) Ижтимоий солиқ Автомобиль йўллари қўмитасига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади, шунингдек, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини сақлаш харажатлари 2024 йил ва келгуси йилларда Автомобиль йўллари қўмитасига ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


****) Якуний молиявий харажатлар миқдори ҳақиқий суммалар, ўзлаштириш санаси ва 10 йиллик СОФРнинг ўртача СВОП кўрсаткичига боғлиқ.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-390-сон қарорига

2-ИЛОВА



"D 213 "Урганч - Хонқа - Ҳазорасп - Амударё дарёси - А380"

автомобиль йўлининг 0-84 км қисмини реконструкция қилиш"

лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки

томонидан ажратилган қарзни қайтариш, фоиз

ва бошқа тўловларни амалга оширишнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

             

Қарз миқдори


-

238 млн АҚШ долл.



Қарзни қоплаш муддати


-

18 йил



Имтиёзли давр


-

4 йил



Фоиз ставкаси


-

СОФР + 1,0% + 0,58% (ўзгарувчан спред)


Мажбуриятлар учун тўлов


-

0,50% (ўзлаштирилмаган қарз миқдори)


Бир марталик бошланғич тўлов

-

1,00% (умумий қарз миқдоридан)



        

      

минг АҚШ долл.

Тўлов даври

Қарз

ўзлаштири-

лиши

     

Қарз қолдиғи

Тўлов миқдори

       

Тўланиши лозим

бўлган умумий

маблағ****

       

Асосий қарз

тўлови

        

Фоизлар*

Бир марталик

бошланғич ва

бошқарув

тўловлари**

     

Мажбуриятлар

учун тўлов***

      

25.11.2024


14 161,00

14 161,00


0,00

2 380,00

409,89

409,89

25.05.2025


34 878,90

49 039,90


490,56


562,71

1 053,27

25.11.2025


34 878,90

83 918,80


1 726,97


482,90

2 209,87

25.05.2026


35 454,80

119 373,60


2 907,06


387,34

3 294,40

25.11.2026


35 454,80

154 828,40


4 203,81


303,16

4 506,97

25.05.2027


41 585,80

196 414,20


5 363,47


209,08

5 572,55

25.11.2027


41 585,80

238 000,00


6 916,84


106,27

7 023,11

25.05.2028



229 500,00

8 500,00

8 290,20


0,00

16 790,20

25.11.2028



221 000,00

8 500,00

8 081,97



16 581,97

25.05.2029



212 500,00

8 500,00

7 655,75



16 155,75

25.11.2029



204 000,00

8 500,00

7 483,31



15 983,31

25.05.2030



195 500,00

8 500,00

7 066,84



15 566,84

25.11.2030



187 000,00

8 500,00

6 884,64



15 384,64

25.05.2031



178 500,00

8 500,00

6 477,94



14 977,94

25.11.2031



170 000,00

8 500,00

6 285,98



14 785,98

25.05.2032



161 500,00

8 500,00

5 921,57



14 421,57

25.11.2032



153 000,00

8 500,00

5 687,31



14 187,31

25.05.2033



144 500,00

8 500,00

5 300,13



13 800,13

25.11.2033



136 000,00

8 500,00

5 088,65



13 588,65

25.05.2034



127 500,00

8 500,00

4 711,23



13 211,23

25.11.2034



119 000,00

8 500,00

4 489,98



12 989,98

25.05.2035



110 500,00

8 500,00

4 122,33



12 622,33

25.11.2035



102 000,00

8 500,00

3 891,32



12 391,32

25.05.2036



93 500,00

8 500,00

3 552,94



12 052,94

25.11.2036



85 000,00

8 500,00

3 292,65



11 792,65

25.05.2037



76 500,00

8 500,00

2 944,52



11 444,52

25.11.2037



68 000,00

8 500,00

2 693,99



11 193,99

25.05.2038



59 500,00

8 500,00

2 355,61



10 855,61

25.11.2038



51 000,00

8 500,00

2 095,33



10 595,33

25.05.2039



42 500,00

8 500,00

1 766,71



10 266,71

25.11.2039



34 000,00

8 500,00

1 496,66



9 996,66

25.05.2040



25 500,00

8 500,00

1 184,31



9 684,31

25.11.2040



17 000,00

8 500,00

898,00



9 398,00

25.05.2041



8 500,00

8 500,00

588,90



9 088,90

25.11.2041



0,00

8 500,00

299,33



8 799,33

ЖАМИ


238 000,00

0,00

238 000,00

142 216,81

2 380,00

2 461,35

382 678,16

          

*) Қарз бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқишда 2024 йил 13 сентябрь ҳолатига СОФР ставкаси 5,39% га тенг деб ҳисобланади.


**) Бир марталик бошланғич тўловлар қарз маблағи ҳисобидан тўланади.


***) Мажбурият учун тўлов қарз битими имзолангандан сўнг 60 кундан кейин ҳисобланади.


****) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқланади.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 ноябрь