Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.11.2024 й. ПҚ-389-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.2024 й.

N ПҚ-389



НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ СПОРТГА

ЖАЛБ ЭТИШ ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, спорт иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:


1. Белгилансинки:

а) 2024 йил 15 декабрдан бошлаб:

спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра уларга "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда - "Инсон" марказлари) томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар берилади;

спорт билан бепул шуғулланиш имкони яратилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари рўйхати тегишинча Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) билан биргаликда тасдиқланади ҳамда доимий янгилаб борилади;

б) 2025 йил 15 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида ташкил этилган спорт тўгаракларидаги иштироки "Инсон" маркази томонидан йўлланма берилган кундан бошлаб ҳар олти ойда бир маротаба жойига чиққан ҳолда ёки "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизими орқали мониторинг қилиб борилади.


2. Агентлик 2025 йил якунига қадар кўз ва таянч ҳаракат аъзолари касалликларига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, болаларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига бориб-келишига кўмаклашиш мақсадида спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар сони юқори бўлган ҳудудларда давлат ижтимоий буюртмаси орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки кўнгиллиларни жалб этган ҳолда ҳамроҳлик хизматини босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин. Бунда белгилансинки:

давлат ижтимоий буюртмаси орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки кўнгиллилар Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тўғридан-тўғри жалб этилади;

"Инсон" марказлари ҳузурида кўнгиллилар гуруҳларини ташкил этишга рухсат этилади;

давлат ижтимоий буюртмаси орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки кўнгиллиларни жалб этиш Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


3. Агентликнинг 2025-2026 йилларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва "Мурувват" интернат уйларида Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларда спорт тўгаракларини ташкил қилиш таклифига розилик берилсин. Бунда:

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва "Мурувват" интернат уйларида спорт тўгараклари ташкил қилиниши ҳамда ушбу тўгаракларда кундузги қатнов хизмати йўлга қўйилиши;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва "Мурувват" интернат уйларининг даволаш жисмоний тарбияси бўйича йўриқчилари адаптив (ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган) спорт турлари бўйича қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларига жалб қилиниши назарда тутилсин.


4. Ўзбекистон миллий паралимпия ва Олимпия қўмиталари таъсисчилигида Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси (кейинги ўринларда - Ассоциация) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


5. Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлинмалари негизида ҳар йили Давлат бюджетидан Ассоциация фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар доирасида Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда уларни Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш;

Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини ташкил этиш ҳамда мол-мулки ва молиялаштириш манбалари билан бирга Ассоциация тузилмасига ўтказиш.


6. Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциациясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


7. Қуйидагилар Ассоциациянинг асосий вазифалари эканлиги инобатга олинсин:

адаптив спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда кўмаклашиш;

адаптив спорт турлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар ва давлат органлари ўртасида ҳамкорликни таъминлаш;

адаптив спорт турлари бўйича иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш;

давлат спорт-таълим муассасаларининг моддий-техник базасини шакллантиришда ҳамда спорт инфратузилмаси объектларининг концепциялари ва бошқа лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

адаптив спорт турлари бўйича тренер, йўриқчи-услубчилар ҳамда бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва касбий ривожлантиришнинг замонавий ва самарали тизимини жорий этиш;

давлат спорт, таълим, ихтисослаштирилган муассасаларида босқичма-босқич адаптив спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этишда иштирок этиш;

адаптив спорт турлари бўйича мусобақалар ва тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;

адаптив спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчиларини спорт инвентарлари, спорт кийимлари, тиббий ва фармакология, махсус спорт протез воситалари билан таъминлаш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш;

адаптив спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш;

Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмаларини, Ассоциацияга аъзо адаптив спорт турлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларни сақлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

адаптив спорт турларини ривожлантириш бўйича клублар ва мусобақаларни ташкил этиш ҳамда Ассоциацияга аъзо адаптив спорт турлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.


8. Қуйидагилар Ассоциация фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

давлат ижтимоий буюртмаси доирасида Агентлик ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, шунингдек, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан шартнома асосида Ассоциацияга тўғридан-тўғри ажратиладиган маблағлар;

Спорт вазирлиги маблағлари, шунингдек Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган тадбирлар учун кўзда тутилган маблағлар;

жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилишга қаратилган дастурларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа халқаро ташкилотлар грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 февралдан бошлаб:

а) Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида паралимпия, карлар, кўзи ожизлар ҳамда махсус олимпия ва ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари йўлга қўйилади ва курс якуни бўйича 4 йил муддатга амал қиладиган малака сертификати берилади;

б) Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактабларида (кейинги ўринларда - спорт мактаблари) тегишли молия йили учун ажратилган маблағлар доирасида малака сертификатига эга тренерларга адаптив спорт турлари бўйича қўшимча гуруҳлар ташкил этишга ҳамда ногиронлиги бўлган болалар, ўсмирлар ва ёшларни қабул қилишга рухсат этилади.

Бунда олий таълим муассасаларининг адаптив жисмоний тарбия ва спорт, параспорт таълими йўналишлари битирувчиларидан олий таълим муассасасини тамомлаган вақтдан бошлаб 4 йил давомида адаптив спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга кириш ёки спорт гуруҳларини ташкил этиш учун малака сертификати талаб этилмайди;

в) ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари ҳамда адаптив спорт турлари бўйича гуруҳлар ташкил этилган спорт мактабларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобиль иловаси орқали танлаш имконияти яратилади;

г) спорт мактабларида адаптив спорт турлари бўйича гуруҳларни ташкил қилган тренерларнинг лавозим маошини ҳисоблашда базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз миқдорда устама ҳисобланади. Бунда:

тренерларга қўшимча ҳақ ва устамалар миқдори, ушбу оширилишни ҳисобга олмасдан, базавий тариф ставкасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

спорт мактабларида адаптив спорт турлари бўйича гуруҳларнинг ташкил этилганлиги "Инсон" маркази томонидан мониторинг қилинади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт муассасаларида адаптив спорт турлари бўйича гуруҳлардаги давомати ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ташкилотларига келиб-кетиши "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимининг мобиль иловаси ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали мониторинг қилиб борилади.


10. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши (А. Икрамов):

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар адаптив спорт турлари бўйича таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув режалари ишлаб чиқилишини;

2024-2026 йилларда адаптив спорт турлари бўйича ўқув-услубий адабиётлар ишлаб чиқилиши ва чоп этилишини таъминласин.


11. Спорт вазирлиги:

а) Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция билан биргаликда уч ой муддатда спорт мактабларини уларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижаларига кўра тўсиқсиз муҳит талабларига мослаштириш зарур бўлган спорт мактабларини реконструкция қилишнинг 2025-2026 йилларга мўлжалланган дастури лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар спорт мактабларидаги гуруҳларнинг ва уларда шуғулланадиган шахсларнинг энг кам сонини белгилайдиган нормативларни қайта кўриб чиқиб, мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин;

в) 2025 йил 1 январдан бошлаб Агентлик билан биргаликда спорт билан шуғулланиш истаги мавжуд ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва юритиш мақсадида "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя", "Тиббий ижтимоий экспертиза", "ERP-sport" ахборот тизимлари ўртасида "Электрон ҳукумат" ахборот тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ахборот алмашинувини йўлга қўйсин.

Бунда "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-10) бўйича ташхиси, ёши, организмнинг функционал бузилиш даражаси ҳақидаги маълумотлар асосида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний имкониятига мос спорт турлари рўйхати босқичма-босқич автоматик тарзда шакллантирилиши назарда тутилсин;

г) 2025 йил 1 майга қадар:

Агентлик ва Ассоциация билан биргаликда "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимидаги спорт муассасалари жойлашуви ҳамда спорт гуруҳлари тўғрисидаги маълумотлар глобал интерактив карталар ("GoogleMaps", "YandexKarta", "MapsMe", бошқа электрон навигатор ва карталар)га киритилишини ва доимий равишда янгиланиб борилишини таъминласин;

"ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимида адаптив спорт турларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш чораларини кўрсин.


12. Агентлик 2025 йил 1 августга қадар Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари ҳамда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида:

даволовчи жисмоний тарбия хоналари (ёпиқ турдаги) ва майдончалари (очиқ турдаги) реконструкция қилинишини ҳамда қурилишини;

даволовчи жисмоний тарбия хоналари ва майдончалари замонавий жисмоний тарбия, механотерапия, физиотерапия ва бошқа реабилитация ускуналари билан жиҳозланишини таъминласин.

Бунда Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказларида ажратилган маблағлар ва Агентлик тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд штатлари доирасида замонавий жисмоний тарбия, механотерапия, физиотерапия ва бошқа реабилитация тадбирларини амалга ошириш учун битта штат бирлигида даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси лавозими киритилсин.


13. Агентлик, Спорт вазирлиги ва Ассоциациянинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

уч босқичли "Беш ташаббус паралимпиадаси" доирасидаги мусобақалар дастурига карлар, кўзи ожизлар ва махсус олимпия спорт турларини киритиш;

"Беш ташаббус паралимпиадаси" доирасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари орасидан ногиронлиги бўлган иқтидорли шахсларни саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортга йўналтириш тизимини йўлга қўйиш;

2025 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг биринчи якшанбасида республиканинг барча ҳудудларида "Инсон учун" шиори остида адаптив спорт турлари бўйича фестиваль ўтказиш ва унинг доирасида хайрия марафонларини ташкил этиш.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Спорт вазирлигига ривожлантириш дастурлари учун ажратилган ҳамда Агентлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


14. Спорт вазирлиги Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари ҳамда ҳудудда спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 5 мингта универсал, стритбол ва воркаут спорт майдончаларини 2030 йилга қадар ташкил қилишнинг умумий параметрлари доирасида 2025 йил I чораги якунига қадар янги қуриладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш юзасидан ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


15. Ассоциация Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Олимпия шаҳарчасига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5114-сон қарорида "Чорвоқ" эркин туристик зонасида камида 50 гектарга тенг бўлган ер участкаси жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар паралимпия спорт турлари билан шуғулланиши учун спорт объектлари ва иншоотларини барпо этиш учун ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Туризм қўмитаси ва Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда "Чорвоқ" эркин туристик зонаси ҳудудидаги 50 гектар ер участкаси Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги захирасига қайтарилишини ҳамда Агентликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин.

Агентлик 2025 йил 1 декабрга қадар адаптив спорт турлари билан профессионал шуғулланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун машғулот базаси барпо этилишини ва фойдаланишга тайёр ҳолатда Ассоциацияга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.

Белгилансинки, машғулот базасининг қурилишини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Агентликка ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Агентлик ва Спорт вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ мазкур қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун зарур маблағларни назарда тутиб борсин.


18. Қуйидагилар:

а) Спорт вазирлиги:

Ассоциация билан биргаликда икки ой муддатда адаптив спорт турлари рўйхатини тасдиқласин ва адаптив спорт турларини Спорт турларининг реестрига киритиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2025 йил 1 мартга қадар спорт мактабларида адаптив спорт турлари бўйича ўқувчи-спортчиларни тайёрлашнинг барча босқичларида спорт-ўқув гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг сонидан келиб чиқиб, ўқув-машқ ишлари режимининг йиллик соатларига мазкур муассасалар учун ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ассоциация, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларини тасдиқлашда адаптив спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиб борилишини назарда тутсин;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Агентлик билан биргаликда олти ой муддатда жисмоний реабилитация хизматлари рўйхати тасдиқланишини ҳамда жисмоний реабилитация хизматларининг миллий стандартлари ишлаб чиқилишини таъминласин.


19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан:

ҳудудий ва туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларидаги адаптив спорт турлари бўйича мусобақалар учун маблағлар ажратиб борилишини;

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган барча адаптив спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида ҳудудий терма жамоалар иштирокини таъминласин.


20. Қуйидагилар:

Адаптив спорт турларини ривожлантириш ва жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Сурдлимпия, Махсус олимпия, IBSA жаҳон ўйинлари, Сурдосиё ва Океания, Махсус олимпия Европа ёзги ўйинлари, шунингдек, Сурдлимпия, Махсус олимпия, IBSA жаҳон ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ҳамда Ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндор спортчилари, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


21. Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши Адаптив спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши сифатида қайта номлансин ҳамда қуйидагилар унинг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:

ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини назорат қилишда иштирок этиш;

давлат органларининг ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажаришини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларига ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш бўйича функцияларини бажаришда ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш.


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


23. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-389-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциациясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

            











     

Ўзбекистон адаптив спорт турлари

ассоциaцияси қурултойи

     




Тафтиш комиссияси


















































     

Ўзбекистон адаптив спорт турлари

ассоциaцияси ижроия қўмитаси*

        





























       

Ўзбекистон миллий паралимпия

қўмитаси

      























       

Ўзбекистон адаптив спорт турлари

ассоциaциясининг Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри бўлинмалари

        



Адаптив жисмоний тарбия ва спорт

мутахассисларни қайта тайёрлаш ва

малакасини ошириш институти













            

Ўзбекистон карлар спорт

федерацияси**

      




















































Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт

федерацияси**


































































       

"Ўзбекистон махсус олимпиадаси"

республика спорт жамоат

бирлашмаси**





Ногиронлар спорти соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар**























           

Изоҳ:


*) Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциaцияси ижроия қўмитаси (марказий аппарати)нинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 12 та.


**) Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциaциясига аъзо нодавлат нотижорат ташкилотларнинг Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва тақсимоти Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциaцияси томонидан белгиланадиган ходимларининг умумий чекланган сони - 12 та.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-389-сон қарорига

2-ИЛОВА



Адаптив спорт турларини ривожлантириш ва жисмоний

реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

            

Т/р

Чора-тадбирлар

номи

        

Амалга ошириш

механизми

       

Ижро

муддати

      

Молиялаштириш

манбалари

       

Масъул

ижрочилар

       

       

Адаптив спорт турлари билан шуғулланиш учун

моддий-техник базани шакллантириш йўналишида

         

1.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг ташкилий масалаларини ҳал этиш.


1. Адаптив спорт турлари ассоциациясини зарур жиҳозлар, мебель, спорт инвентарлари ҳамда самарали иш олиб бориши учун бошқа керакли моддий-техника воситалар, методик материаллар билан таъминлаш.


2. Адаптив спорт турлари ассоциациясини малакали мутахассислар билан тўлдириш.


2024 йил

ноябрь-

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Спорт вазирлиги


3. Ассоциация ҳудудий бўлинмаларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда адаптив спорт турларини ривожлантириш учун ҳомийлар бириктирилишини, шунингдек, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратилишини таъминлаш.


2025 йил

январь


2.

Адаптив спорт турлари ассоциацияси томонидан ҳудудларда мавжуд спорт, таълим ҳамда ихтисослашган муассасаларда адаптив спорт турлари секцияларини ташкил қилиш.


1. Давлат спорт, таълим, ихтисослаштирилган муассасаларда ногиронлиги бўлган шахслар учун адаптив спорт бўлимларини мавжуд гуруҳлар ва штат бирликлари доирасида босқичма-босқич ташкил этиш. Бунда ҳар бир йўналиш бўйича эҳтиёжга қараб тренер штатларини жорий этиш.


2024 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


2. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб давлат спорт-таълим муассасаларида адаптив спорт турлари бўйича тайёргарлик босқичлари ва спорт турларига кўра спорт-ўқув гуруҳларини шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда заруратга кўра қўшимча штат бирликларини ажратиш. Бунда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш.


2025 йил

август


3.

Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул шуғулланиш имкониятини яратиш.


Ногиронлиги бўлган шахсларга бепул шуғулланиш имкони яратилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш.


2024 йил

10 декабрь

-

Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


4.

Ногиронлиги бўлган шахсларни индивидуал реабилитация қилиш дастурида жисмоний реабилитация хизматини таклиф қилиш.

1. "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тоифа ва ёшидан келиб чиқиб, касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-10) бўйича уларнинг жисмоний имкониятига мос спорт турларининг рўйхатини автоматик тарзда шакллантириш имконини яратиш.

          

2025 йил

январь-

февраль


Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар спорт ташкилотлари


2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ жисмоний реабилитация хизматларини кўрсатишни ташкил этиш.


2025 йил

апрель


5.

Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига яқин ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар ушбу муассасалардаги спорт залларида "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаси асосида бепул шуғулланишини ташкил қилиш.


1. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари ҳамда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида даволовчи жисмоний тарбия хоналари мавжудлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлигини хатловдан ўтказиш.


2025 йил

июнь


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги


2. Даволовчи жисмоний тарбия хоналари (ёпиқ турдаги) ва майдончаларини (очиқ турдаги) реконструкция қилиш ва қуриш.


2025 йил

март


3. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларида ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда ажратилган маблағлар доирасида замонавий жисмоний тарбия, механотерапия, физиотерапия ва бошқа замонавий роботлаштирилган реабилитация қилиш учун бир штат бирлигида даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси лавозимини жорий этиш.


2025 йил

апрель


4. Реабилитация хизматларини кўрсатишнинг муддатлари, давомийлиги ҳамда бошқа шартларни назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш. Бунда "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаси асосида бепул шуғулланиш назарда тутилади ҳамда жисмоний реабилитация хизматларини кўрсатиш ногиронлиги бўлган шахслар функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ ташкил этилади.


2025 йил

май


6.

Республикадаги барча алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва "Мурувват" интернат уйларида спорт тўгаракларини ташкил қилиш.


1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда "Мурувват" интернат уйларида спорт тўгаракларини ташкил қилиш ҳамда ушбу тўгаракларда кундузги қатнов хизматини йўлга қўйиш.


2. Муассасаларнинг даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиларини адаптив спорт турлари бўйича қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларида ўқитиш.


2025-2026

йиллар

Соҳага ажратилган маблағлар доирасида, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси


7.

Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш жараёни мониторинг тизимини яратиш.


1. "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя", "Тиббий ижтимоий экспертиза" электрон ахборот тизимлари ҳамда "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимларини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт тўгаракларидаги иштирокини мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш.


2025 йил

март


Ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Спорт вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар спорт ташкилотлари


2. "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимида адаптив спорт турларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш.


2025 йил

апрель


3. "ERP-sport" ягона электрон бошқарув тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тоифа ва ёшидан келиб чиқиб, касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-10) бўйича уларнинг жисмоний имкониятига мос спорт турларининг рўйхатини автоматик тарзда шакллантириш имкониятини яратиш.


2025 йил

май


8.

Ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратиш ва мавжуд инфратузилмани мослаштириш.

1. 2025 йилдан бошлаб янги қуриладиган спорт объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда улардан ногиронлиги бўлган шахслар ҳам фойдаланишини ҳам назарда тутиш.


Доимий

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги


2. Қурилиши режалаштирилган Workout, Universal, Streetball майдончалари лойиҳаларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш.


2025 йилдан

бошлаб

доимий

Ижрочилар

маблағлари


3. Республикадаги спорт мактабларини уларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра тўсиқсиз муҳит талабларига мослаштириш зарур бўлган спорт мактабларини реконструкция қилишнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

январь-

февраль

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари маблағлари


Спорт вазирлиги,

Ижтимоий инспекция


4. Спорт, таълим, ихтисослашган муассасаларни реконструкция қилиш, янги спорт залларни қуришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан келишиш ва ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар сони ва уларнинг ногиронлик турларидан келиб чиқиб лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


2025 йил

январь-

март

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ички ишлар вазирлиги


9.

Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси тизимидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси тизимидаги нодавлат нотижорат ташкилотларни бинолари мавжудлиги юзасидан хатловдан ўтказиш ва хатлов якунлари бўйича уларни текин фойдаланиш асосида бино билан таъминлаш.


2024 йил

декабрь -

2025 йил

февраль


-

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


           

Адаптив спорт турлари бўйича тренер ва спортчиларни

тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш йўналишида

 

10.

Адаптив спорт турлари бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва ўқув-услубий адабиётлар базасини яратиш.


1. Адаптив спорт турлари бўйича таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари, ўқув режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш.


2024 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


2. Ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва уларнинг чоп этилишини таъминлаш.


2024-2026

йиллар


11.

Спорт, таълим, ихтисослаштирилган муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


1. Республикадаги барча спорт мактаблари ҳамда спорт турига ихтисослашган спорт мактабларининг адаптив спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш.


2025 йил

январь

-

Спорт вазирлиги

2. Республикадаги барча умумтаълим мактабларини адаптив спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари жиҳозлари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш.


Мактабгача ва мактаб

таълим вазирлиги

3. Республикадаги барча алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари адаптив спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш.


Ижтимоий ҳимоя

миллий агентлиги

4. Адаптив спорт турлари бўйича тегишли спорт жиҳозларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда уларни харид қилиш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

            

2025 йил

март

Ижрочилар

маблағлари

Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси


      

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг профессионал спорт

билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш йўналишида

         

12.

Ногиронлиги бўлган шахслар спорти соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


Адаптив жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш институтида карлар спорти, кўзи ожизлар спорти ва Махсус олимпия ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турлари йўналишларида малака ошириш курсларини тизимли йўлга қўйиш.


2025 йил

январь-

февраль

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Спорт вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар спорт ташкилотлари, Адаптив жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш институти


13.

Маҳалла ва республика миқёсида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш.


1. Уч босқичли "Беш ташаббус паралимпиадаси" доирасидаги мусобақалар дастурига карлар спорти, Махсус олимпия, кўзи ожизлар, ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турларини ҳам киритиш.


2. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг биринчи якшанбасида республиканинг барча ҳудудларида "Инсон учун" шиори остида адаптив спорт турлари бўйича фестиваль ўтказиш ва унинг доирасида хайрия марафонларини ташкил этиш.


2025 йил

май

Ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


3. "Беш ташаббус паралимпиадаси" ва "Адаптив спорт кунлари" доирасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари орасидан ногиронлиги бўлган иқтидорли шахсларни саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортга йўналтириш тизимини йўлга қўйиш.


2025 йил

январь-

февраль

Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари


14.

Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилишда тарғибот ишларини ташкил этиш.


1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Паралимпиячилар матонат мактаби ҳамда ОАВ билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар спорти соҳасида халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ҳаёт йўли тўғрисида қисқа метражли фильмлар ҳамда мотивацион видеороликлар суратга олиш.


2024 йил

декабрь-

2025 йил

январь

Ижрочилар

маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси


2. Адаптив спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари билан маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарсларини ташкил этиш.


3. Ногиронлиги бўлган шахсларга спорт орқали жисмоний реабилитацияга эришиш мумкинлигини тушунтириш, адаптив спорт турлари бўйича маълумотлар ҳамда профессионал спорт билан шуғулланиш орқали моддий рағбатлантиришга эришиш имконияти мавжудлигини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, адаптив спорт турларига оид маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарғибот материалларини оилаларга бепул тарқатиш.


2024 йил

декабрь-

2025 йил

февраль




4. Ногиронлиги бўлган шахслар уй шароитида оила аъзолари билан жисмоний бадантарбия билан шуғулланиши учун даволовчи жисмоний тарбия бўйича видеодарсликлар тайёрлаш.


2025 йил

май

Ижрочилар

маблағлари

Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Паралимпиячилар матонат мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги


         

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-389-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сурдлимпия, Махсус олимпия, IBSA жаҳон ўйинлари,

Сурдосиё ва Океания, Махсус олимпия Европа ёзги ўйинлари,

шунингдек, Сурдлимпия, Махсус олимпия, IBSA жаҳон

ўйинлари дастурига  киритилган  порт  турлари  ҳамда

Ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионати ғолиб

ва совриндор спортчилари, уларни тайёрлаган

тренерларни Давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари


1. Сурдлимпия, IBSA жаҳон ўйинлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 10 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 5 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 2 500 АҚШ доллари.


2. Махсус олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 3 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 2 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 1 000 АҚШ доллари.


3. Сурдлимпия, IBSA жаҳон ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 2 500 АҚШ доллари;

бронза медал учун -1 500 АҚШ доллари.


4. Махсус олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 1 500 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 1 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 500 АҚШ доллари.


5. Сурдлимпия, IBSA жаҳон ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 3 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 2 000 АҚШ доллари.


6. Махсус олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 2 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 1 500 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 750 АҚШ доллари.


7. Сурдлимпия, IBSA жаҳон ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 2 500 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 1 500 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 1 000 АҚШ доллари.


8. Махсус олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 1 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 750 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 500 АҚШ доллари.


9. Сурдосиё ва Океания ўйинлари, IBSA Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 3 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 2 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 1 000 АҚШ доллари.


10. Махсус олимпия Европа ёзги ўйинлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 1 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 750 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 500 АҚШ доллари.


11. Сурдосиё ва Океания ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 1 500 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 1 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 500 АҚШ доллари.


12. Махсус олимпия Европа ёзги ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 500 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 400 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 300 АҚШ доллари.


13. Ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 5 000 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 3 000 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 2 000 АҚШ доллари.


14. Ампутантлар футболи бўйича жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медал учун - 2 500 АҚШ доллари;

кумуш медал учун - 1 500 АҚШ доллари;

бронза медал учун - 1 000 АҚШ доллари.


15. Тренерларга назарда тутилган рағбатлантириш миқдори ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларни охирги бир йил давомида тайёрлаган тренерларга берилади.

Бунда ушбу маблағлар спортчини сўнгги 4 (тўрт) йилда тайёрлашда иштирок этган тренер ва бошқа мутахассислар ўртасида тегишли Тренерлар кенгашининг қарорига асосан қайта тақсимланиши мумкин.


16. Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан Сурдолимпия, Махсус олимпия, IBSA жаҳон ўйинлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган бошқа спорт турлари бўйича бошқа йирик халқаро спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, уларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантиришнинг алоҳида миқдорлари белгиланиши мумкин.

          

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 8 ноябрдаги

ПҚ-389-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартиришлар

         

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5114-сон қарорининг 14-1-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14-1. Адаптив спорт турларини янада ривожлантириш бўйича республика кенгаши (А.Н. Арипов)".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-270-сон қарорида:


а) 4-бандда "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия" сўзлари "Адаптив" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 6-бандда:

"а" кичик бандда "Матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия" сўзлари "Адаптив" сўзи билан алмаштирилсин;

"г" кичик бандда "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия" сўзлари "Адаптив" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 7-бандда "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия" сўзлари "Адаптив" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 1-илованинг номида "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини самарали йўлга қўйиш ва паралимпия" сўзлари "Адаптив" сўзи билан алмаштирилсин.

        

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 ноябрь