Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2024 й. 750-сон "Навоий вилояти Кармана туманида кимё саноати йўналишида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.11.2024 й.
N 750
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ
КАРМАНА ТУМАНИДА КИМЁ САНОАТИ
ЙЎНАЛИШИДА ЙИРИК ИНВЕСТИЦИЯ
ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 9 ва 24-моддаларига мувофиқ, шунингдек, Навоий вилоятида кимё саноати йўналишидаги лойиҳаларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Навоий вилояти Кармана туманида хитойлик инвестор Ju Dongliang таъсисчилигида "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ хорижий корхонасида (кейинги ўринларда - "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК) 2019 йилда корхонага ижара ҳуқуқи билан ажратилган 30 гектар ер участкасида 200 минг тонна олиум, 120 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 46 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги;
Навоий вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг 2024 йил июнь ойида Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокараларда Навоий вилояти Кармана туманида 100 гектар ер майдонида 2028 йил охирига қадар 1 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобидан кимё саноати йўналишидаги янги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувга эришилганлиги;
Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 29 октябрдаги 175-сонли қарори билан Навоий вилояти Кармана туманида 104 гектар ер участкасида кимё саноати йўналишида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК томонидан билдирилган таклиф энг яхши таклиф сифатида танлаб олинганлиги;
баҳоловчи ташкилот томонидан Навоий вилояти Кармана туманида танланган 104 гектар ер участкасини 25 йилга ижарага олиш ҳуқуқининг қиймати 43 млрд сўм миқдорида баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳудудидаги 1-иловага мувофиқ суғорилмайдиган 104 гектар ер участкаси:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилсин;
"Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХКга 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилсин.
3. Белгилансинки, "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан:
ижарага берилаётган ер участкасида 2-иловага мувофиқ 2024-2028 йилларда умумий қиймати 1 млрд АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
инвестиция лойиҳалари учун барча турдаги ташқи ва ички муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш;
104 гектар ер участкасини 25 йилга ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қийматига 0,1 камайтирувчи коэффициент қўллаган ҳолда якуний 4,3 млрд сўм миқдоридаги маблағни ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловарни тўлаш мажбуриятини олади.
4. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда 1-иловага мувофиқ 104 гектар ер участкаси захирага қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Кармана тумани ҳокими ва "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК ўртасида мазкур қарорда назарда тутилган шартлар асосида ер ижараси шартномаси тузилишини таъминласин.
Кадастр агентлиги Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
5. "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК томонидан инвестиция лойиҳалари учун ташқи газ ва сув таъминоти иншоотларини қуриш мақсадида 3-иловага мувофиқ ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш зарурати юзага келганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Навоий вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХКга ер фонди тоифасини ўзгартирмаган ҳамда ер участкаларини олиб қўймаган ҳолда, 3-иловадаги ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) белгиланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишига кўмаклашсин.
6. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК томонидан инвестиция лойиҳалари амалга оширилишида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатсин.
7. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиб борсин, "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХКга лойиҳаларни амалга оширишда ташкилий жиҳатдан кўмаклашсин.
8. Белгилансинки, "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК томонидан мазкур қарорда белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ва ер ижара шартномасида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36 - 37-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилинади.
9. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК томонидан ижарага олинган ер участкаларига туташ ҳудудда кимё саноати йўналишида бошқа инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш ва ўзаро кооперацияни йўлга қўйиш учун суғорилмайдиган 200 гектар ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан чиқариш бўйича асослантирилган таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2024 йил 12 ноябрдаги
750-сон қарорига
1-ИЛОВА
Навоий вилояти Кармана туманидаги "Янгиариқ" МФЙ
ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган
ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва
бошқа мақсадига мўлжалланган ерлар тоифасига
ўтказиладиган, "Zarafshon Industrial Technology"
МЧЖ хорижий корхонасига ижарага
бериладиган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ер участкасидан фойдаланиш йўналиши |
Контур рақами |
Ер майдони, гектар
|
Координата рақами |
1. |
Кимё саноати йўналишида 17 та инвестиция лойиҳасини жойлаштириш |
460қ, 133қ |
100 |
1) 40° 3?44.38"С 65°14?32.04"В, 2) 40° 3?44.56"С 65°15?9.56"В, 3) 40° 3?5.32"С 65°15?10.58"В, 4) 40° 3?5.28"С 65°14?33.68"В
|
2. |
Темир йўл тармоғи ва иншоотларини қуриш учун |
130қ, 464қ, 463қ, 133қ, 460қ |
2,36 |
1) 40°04ъ07.39" С 65°16ъ41.42" В 2) 40°04ъ01.05"С 65°16ъ40.44"В 3) 40°03ъ55.33"С 65°16ъ30.95"В 4) 40°03ъ51.64"С 65°16ъ10.60"В 5) 40°03ъ47.72"С 65°15ъ50.08"В 6) 40°03ъ45.39"С 65°15ъ37.75"В 7) 40°03ъ42.70"С 65°15ъ30.09"В 8) 40°03ъ31.67"С 65°14ъ59.58"В 9) 40°03ъ31.80"С 65°14ъ47.34"В 10) 40°03ъ39.00"С 65°14ъ39.42"В 11) 40°03ъ59.97"С 65°14ъ37.22"В
|
3. |
Электр энергияси тармоқлари ва иншоотларини қуриш учун |
131қ, 1054қ, 132қ, 133қ, 460қ |
1,65 |
1) 40° 04?30.98"С 65°16?01.16"В, 2) 40° 04?20.52"С 65°16?06.56"В, 3) 40° 04?00.19"С 65°15?58.67"В, 4) 40° 03?59.79"С 65°15?07.92"В, 5) 40° 03?53.73"С 65°14?52.38"В,
|
Жами гектар
|
104,01 |
2024 йил 12 ноябрдаги
750-сон қарорига
2-ИЛОВА
2024-2026 йилларда Навоий вилояти Кармана
туманида "Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ
хорижий корхонаси томонидан кимё саноати
йўналишида амалга ошириладиган
инвестиция лойиҳаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Ишлаб чиқариш қуввати
|
Лойиҳа умумий қиймати, млн АҚШ доллари
|
Шундан, хорижий инвестиция, млн АҚШ доллари
|
Ишга тушиш муддати
|
Яратиладиган иш ўринлари, нафар
|
|
ўлчов бирлиги
|
натурада |
||||||
Жами лойиҳалар: |
1 040,0 |
1 040,0 |
х |
1 880 |
|||
2024-2025 йилларда ишга тушириладиган лойиҳалар: |
426,0 |
426,0 |
х |
520 |
|||
1. |
Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 15 МВтлик энергоблок қуриш |
минг тонна |
330 |
58,0 |
58,0 |
01.09.2024 йй. |
120 |
2. |
Каустик сода ва хлор маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
50 (каустик сода) 50 (хлор) |
120,0 |
120,0 |
01.06.2025 йй. |
70 |
3. |
Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 50 МВтлик энергоблок қуриш |
минг тонна |
1000 |
150,0 |
150,0 |
01.11.2025 йй. |
200 |
4. |
Антрахинон ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
20 |
15,0 |
15,0 |
01.12.2025 йй. |
20 |
5. |
Ҳ (эйч) кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
20 |
11,0 |
11,0 |
01.12.2025 йй. |
20 |
6. |
Полиалюминий хлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
100 |
8,0 |
8,0 |
01.12.2025 йй. |
20 |
7. |
Фтал ангидриди ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
20 |
64,0 |
64,0 |
01.12.2025 йй. |
70 |
2026 йилда ишга тушириладиган лойиҳалар: |
288,0 |
288,0 |
х |
600 |
|||
8. |
Фталоцианин ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
100 |
135,0 |
135,0 |
01.12.2026 йй. |
280 |
9. |
Кўк фталоцианин ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
100 |
133,0 |
133,0 |
01.12.2026 йй. |
280 |
10. |
Алюмин учхлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
150 |
10,0 |
10,0 |
01.12.2026 йй. |
20 |
11. |
Мис хлорид ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
минг тонна |
10 |
10,0 |
10,0 |
01.12.2026 йй. |
20 |
2027-2028 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар: |
326,0 |
326,0 |
х |
760 |
|||
12. |
Водород пероксиди ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
аниқланмоқда |
100,0 |
100,0 |
2027-2028 йй. |
250 |
|
13. |
Темир сульфати ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
аниқланмоқда |
56,0 |
56,0 |
2027-2028 йй. |
100 |
|
14. |
Диметилсульфат ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
аниқланмоқда |
60,0 |
60,0 |
2027-2028 йй. |
60 |
|
15. |
Натрий сульфид ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
аниқланмоқда |
10,0 |
10,0 |
2027-2028 йй. |
50 |
|
16. |
Триметиланилин ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
аниқланмоқда |
50,0 |
50,0 |
2027-2028 йй. |
150 |
|
17. |
Резорсин ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
аниқланмоқда |
50,0 |
50,0 |
2027-2028 йй. |
150 |
2024 йил 12 ноябрдаги
750-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Zarafshon Industrial Technology" МЧЖ ХК томонидан
инвестиция лойиҳалари учун ташқи газ ва сув таъминоти
иншоотларини қуриш мақсадида чекланган тарзда
фойдаланиш (сервитут белгилаш) зарур
бўлган ер участкаларининг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р |
Йўналиши |
Контур рақами
|
Ер майдони, га
|
Шундан
|
Координата рақами |
|||
экин ерлари, га
|
бўз ерлар, га
|
яйлов, га |
бошқа ерлар, га
|
|||||
1. |
Кармана туманидан газ иншоотлари қурилиши учун |
77қ, 96қ |
1,03 |
1,03 |
1) 40° 4ъ10.97"С 65°15ъ15.08"В 2) 40° 4ъ10.75"С 65°14ъ45.47"В 3) 40° 4ъ0.13"С 65°14ъ45.59"В
|
|||
2. |
Кармана тумани ҳудудидан сув иншоотлари қурилиши учун |
111қ, 112қ, 109қ, 107қ, 127қ, 130қ, 464қ, 463қ, 132қ, 133қ, 460қ |
6,71 |
6,71 |
10) 40° 04ъ40.12"С 65°18ъ17.81"В 11) 40° 04ъ40.45"С 65°16ъ37.81"В 12) 40° 04ъ21.38"С 65°16ъ40.67"В 13) 40° 04ъ21.01"С 65°16ъ39.63"В 14) 40° 04ъ04.25"С 65°16ъ40.53"В 15) 40° 03ъ58.12"С 65°16ъ36.37"В 16) 40° 03ъ56.13"С 65°16ъ31.88"В 17) 40° 03ъ45.60"С 65°15ъ34.82"В 18) 40° 03ъ31.39"С 65°14ъ52.01" В 19) 40° 03ъ34.93"С 65°14ъ46.75" В
|
|||
3. |
Навоий шаҳри ҳудудидан сув иншоотлари қурилиши учун |
4,21 |
4,21 |
1) 40° 05ъ23.09"С 65°20ъ16.73"В 2) 40° 05ъ21.81"С 65°20ъ21.63"В 3) 40° 05ъ11.69"С 65°20ъ26.95"В 4) 40° 05ъ06.19"С 65°20ъ08.04"В 5) 40° 05ъ07.82"С 65°19ъ45.63"В 6) 40° 05ъ02.01"С 65°19,45.80"В 7) 40° 04ъ55.54"С 65°19ъ43.92"В 8) 40° 04ъ40.67"С 65°19ъ39.33"В 9) 40° 04ъ46.53"С 65°18ъ23.56"В
|
||||
Жами ер майдони
|
11,95 |
7,74 |
4,21 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 13 ноябрь