Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2005 й. 102-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонини бажариш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2005 й.

N 102



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИККИНЧИ ЖАҲОН

УРУШИДАГИ  ҒАЛАБАНИНГ  60  ЙИЛЛИГИ

НИШОНЛАНИШИ    МУНОСАБАТИ    БИЛАН

1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ

ВА НОГИРОНЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ФАРМОНИНИ БАЖАРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида" 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги" юбилей медалини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари тўлаш учун зарур ҳажмда нақд пул маблағлари билан таъминлаш тавсия этилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 15-16-сон, 115-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 4, 22-модда.