Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2005 й. 128-сон "2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2005 й.

N 128



2010 ЙИЛГАЧА ПОЧТА АЛОҚАСИ

ШОХОБЧАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ,

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

НЕГИЗИДА ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидаги мақсадли вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш Дастурнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, почта алоқаси фаолият кўрсатишининг бозор механизмларини кенг жорий этиш, тармоқда замонавий ва самарали инфратузилмани шакллантириш, рақобатни ривожлантириш;

умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;

хизматларнинг янги турлари комплексини жорий этиш, уларнинг турларини кенгайтириш, сифатли почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

почта алоқаси тармоқларида янги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш;

умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчалари инфратузилмасини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш.


3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда тасдиқланган Дастурни амалга ошириш учун хорижий банклар, халқаро молия ташкилотларининг кредитлари ва инвестицияларини жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 144-модда.