Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 09.12.2025 й. 12-н-сон "Ҳаво ҳаракатидаги алоҳида вазиятлар ҳақида ҳаво кемалари экипажларининг мажбурий хабарнома ва билдиришномалари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2025 й. 2661-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
12.12.2025 й.
N 2661-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
09.12.2025 й.
N 12-н
БУЙРУҒИ
"Ҳаво ҳаракатидаги алоҳида вазиятлар ҳақида
ҳаво кемалари экипажларининг мажбурий хабарнома
ва билдиришномалари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги
буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон "Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги ҳамда 2025 йил 7 октябрдаги 628-сон "Фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳодисаларини Ўзбекистон Республикасида текшириш қоидаларига авиация ҳодисаларини текшириш жараёнини фуқаро авиацияси халқаро стандартларига мувофиқлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 9 мартдаги 60-н-сон "Ҳаво ҳаракатидаги алоҳида вазиятлар ҳақида ҳаво кемалари экипажларининг мажбурий хабарнома ва билдиришномалари шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2661, 2015 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 11-сон, 130-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Дирекор Т.А. Назаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 15 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter