Иқтисодиёт ва молия вазирининг 10.12.2025 й. 309-сон "Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.12.2025 й. 3406-2-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.12.2025 й.
N 3406-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
10.12.2025 й.
N 309
БУЙРУҒИ
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сон "2025-2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-сон буйруғи (рўйхат рақами 3406, 2022 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3406/1130-сон) билан тасдиқланган Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
ИЛОВА
Ички аудит тадбирларини ўтказиш қўлланмасига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги "вазирлик ва идораларнинг" деган сўзлар "давлат органлари ва ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Ички аудит тадбирлари давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет харажатларининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш ҳамда ички аудит фаолияти соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда тизимдаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга ошириш мақсадида ўтказилади.".
3. 3-бандда:
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат органлари ва ташкилотлари - ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;
ички аудит объекти - ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;";
ўнинчи хатбошидаги "вазирлик ва идора" деган сўзлар "давлат органи ва ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги "вазирлик ва идоранинг" деган сўзлар "давлат органи ва ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи хатбошидаги "вазирлик ва идораларнинг" деган сўзлар "давлат органлари ва ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишиш ва тасдиқлаш.".
5. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"8. Ички аудит объектлари рўйхати давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ва тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ҳамда давлат мақсадли жамғармаларини ўз ичига олади.".
6. 9, 30-бандлар, 37-банднинг биринчи хатбошиси, 41, 74-бандлар, 91-банднинг иккинчи хатбошиси ва 97-банддаги "вазирлик ва идора" деган сўзлар "давлат органи ва ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 15 ва 58-бандлардаги "вазирлик ва идорада" деган сўзлар "давлат органи ва ташкилотида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 23-банднинг биринчи хатбошисидаги "вазирлик ва идора" ҳамда "вазирлик ва идоранинг" деган сўзлар тегишли равишда "давлат органи ва ташкилоти" ҳамда "давлат органи ва ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 2-боб 5-параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5-§. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишиш ва тасдиқлаш".
10. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"27. Ички аудит хизмати томонидан келгуси йил учун ички аудит йиллик режаси лойиҳаси Давлат молиявий назорат органлари ва ички аудит хизматлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг "Давлат аудити" дастурий комплексидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3704, 2025 йил 12 ноябрь) мувофиқ "Давлат аудити" дастурий комплексида шакллантирилади, келишилади ва тасдиқланади.
Ички аудит йиллик режаси лойиҳаси мазкур Қўлланманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.".
11. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"32. Ички аудит йиллик режаси мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишилгандан сўнг уч иш куни ичида давлат органи ва ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритилади ҳамда ҳар йили декабр ойининг 25-санасига қадар тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси билан келишишда ички аудит йиллик режасига киритилган "юқори" хавф даражасига эга ички аудит объектларининг чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди.".
12. 33-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. 65-банднинг олтинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "вазирлик ва идораларнинг" деган сўзлар "давлат органлари ва ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 70-банддаги "вазирлик ва идора" ва "бузилиш ҳолатлари юзасидан" деган сўзлар тегишли равишда "давлат органи ва ташкилоти" ва "бузилиш ҳолатлари юзасидан "Давлат аудити" дастури орқали" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 73-банддаги "вазирлик ва идоранинг" деган сўзлар "давлат органи ва ташкилотининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 86-банддаги "тасдиқланади" деган сўз "имзоланади" деган сўз билан алмаштирилсин.
17. 1-иловадаги "Хавф омилларини баҳолаш мезонлари намунаси" жадвалининг изоҳ қисмидаги "Вазирлик ва идора" деган сўзлар "Давлат органи ва ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 5-иловадаги "Ички аудит хизмати раҳбари" деган сўзлар "Ички аудит объекти раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 6-иловадан "ТАСДИҚЛАЙМАН" Ички аудит хизмати раҳбари _________________ 20___ йил "___" __________ М.Ў." деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 19 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter