Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 05.12.2025 й. 32-сон "Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 23.12.2025 й. 3734-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.12.2025 й.
N 3734
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ
ҚЎМИТАСИНИНГ
05.12.2025 й.
N 32
ҚАРОРИ
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик
мезонлари ва талабларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавсизлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қўмита раиси А.В. Рафиқов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter