Иқтисодиёт ва молия вазирининг 17.12.2025 й. 312-сон "Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.12.2025 й. 2146-19-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.12.2025 й.
N 2146-19
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
17.12.2025 й.
N 312
БУЙРУҒИ
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д.А. Кучкаров
ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 77-банддаги "Адлия вазирлиги" ва "Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини" деган сўзлар тегишли равишда "Ички ишлар вазирлиги" ва "Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 80-банднинг учинчи хатбошисидаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлигини" деган сўзлар "Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 89-банддаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги" деган сўзлар "Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 120-банддан "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 1-иловада:
1) 2 007 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси";
2) 3 022 0 0 қатордаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси" деган сўзлар "Миграция жамғармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 036 0 0 қатордаги "Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича" деган сўзлар "Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 041 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси";
5) 3 066 0 0 қатордаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги" деган сўзлар "Президенти Администрацияси ҳузуридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 3 078 0 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"3 078 1 0 Республика маблағлари;
3 078 2 0 Ҳудудий маблағлар;
3 078 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги ҳамда вилоятларнинг вилоят даражасидаги маблағлари;";
7) 3 082 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"3 083 0 0 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги махсус жамғарма;
3 083 1 0 Республика маблағлари;
3 084 0 0 Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси;
3 084 1 0 Республика маблағлари;
3 085 0 0 Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 085 1 0 Республика маблағлари;
3 086 0 0 Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси;
3 086 1 0 Республика маблағлари".
6. 2-иловада:
1) 3 422 114 ва 3 422 135 қаторлардаги "Адлия вазирлиги" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 3 422 204 қатордаги "Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 3 422 449 ва 3 422 450 қаторлардаги "доимий яшаш ва вақтинча турган жойи" деган сўзлар "яшаш ва турган жойи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 3 430 136 қатордаги "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3 430 172 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3 430 172 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186-1-моддасига асосан этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини, шунингдек тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жарима";
6) 3 450 515 қатордаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар "Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 4-иловада:
1) 7 018 110 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 018 111 Жисмоний шахсларга бериладиган ссудалар";
2) 7 018 532 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 018 533 Давлат активларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар";
3) 7 031 120 қатордаги "Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизматини" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 7 031 120 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 031 121 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг криминоген вазияти оғир ҳудудларда, туристик инфратузилма объектларида ҳамда оммавий дам олиш жойларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан сақланадиган қўриқлаш-патруль хизмати нарядларини сақлаш харажатлари";
5) 7 039 910 қатордаги "Адлия вазирлиги" деган сўзлар "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7 039 920 қатордаги "Наркотикларни назорат қилиш миллий марказини" деган сўзлар "Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 7 041 910 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги сақлаш харажатлари";
8) 7 041 912 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 041 913 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги";
9) 7 042 117 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 042 118 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлигини сақлаш харажатлари";
10) 7 042 201 ва 7 042 204 қаторлардаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги" деган сўзлар "Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 7 042 205 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги, вилоятлар ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш бошқармаларини сақлаш харажатлари";
12) 7 046 901 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси";
13) 7 047 301, 7 047 302 ва 7 047 904 қаторлардан "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14) 7 049 100 ва 7 049 200 қаторлардаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 7 049 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"7 049 600 Кадастр соҳасидаги бошқа муассасалар харажатлари;
7 049 610 Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий марказини сақлаш харажатлари";
16) 7 049 970 қатордаги "марказини" деган сўз "агентлигини" деган сўз билан алмаштирилсин;
17) 7 056 100 ва 7 056 200 қаторлардаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг" деган сўзлар "Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 7 056 901 қатордаги "унитар корхоналарини" деган сўзлар "муассасаларини" деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 7 069 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 069 500 Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитасини сақлаш харажатлари";
20) 7 092 903 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси";
21) 7 098 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 098 200 Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигини сақлаш харажатлари";
22) 7 098 300 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлигининг ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари";
23) 7 098 600, 7 098 601 ва 7 098 602 қаторлар чиқариб ташлансин;
24) 7 098 906 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигини сақлаш харажатлари";
25) 7 106 330 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси";
26) 7 109 604 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"7 109 605 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги махсус жамғарма харажатлари".
8. 5-иловада:
1) 42 34 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 34 940 Ахборот тизими ва ресурсларини техник қўллаб-қувватлаш ва модернизациялаш";
2) 42 34 990 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 35 000 Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш бўйича энергия самарадорликка оид бошқа турдаги харажатлар";
3) 42 52 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 52 140 Энергия самарадорлик бўйича товар-моддий захиралар";
4) 42 92 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 92 300 Киберхавфсизлик хизматлари";
5) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"42 99 960 Ахборот тизими ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва сотиб олиш;
42 99 970 Энергия самарадорлик бўйича хизматлар сотиб олиш харажатлари";
6) 43 54 960 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"43 54 970 Энергия самарадорлиги бўйича бошқа техника".
9. 5а-иловада:
1) 42 34 930 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 34 940 Ахборот тизими ва ресурсларини техник қўллаб-қувватлаш ва модернизациялаш";
2) 42 34 990 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 35 000 Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш бўйича энергия самарадорликка оид бошқа турдаги харажатлар";
3) 42 52 130 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 52 140 Энергия самарадорлиги бўйича товар-моддий захиралар";
4) 42 92 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"42 92 300 Киберхавфсизлик хизматлари" харажат моддаси";
5) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
"42 99 960 Ахборот тизими ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва сотиб олиш;
42 99 970 Энергия самарадорлик бўйича хизматлар сотиб олиш харажатлари";
6) 43 54 960 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"43 54 970 Энергия самарадорлик бўйича бошқа техника";
7) 48 21 410 қатор чиқариб ташлансин;
8) 48 21 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
"48 21 410 Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловлар".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 26 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter