Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2025 й. 825-сон "Давлат хизматларини кўрсатишда талаб этиладиган ишончномаларни расмийлаштириш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.12.2025 й.
N 825
ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШДА
ТАЛАБ ЭТИЛАДИГАН ИШОНЧНОМАЛАРНИ
РАСМИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИГА
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ
ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сон Фармонига мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи "Vakolat.uz" платформасини (кейинги ўринларда - Платформа) ишга тушириш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш;
юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;
барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш;
Платформадан бепул фойдаланиш.
2. Электрон ишончномаларни расмийлаштириш, ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек, ишончномаларнинг реестрини юритиш бўйича "Vakolat.uz" платформаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) Платформа орқали расмийлаштирилган ва унда қайд этилган ишончномалар:
давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар учун мажбурий тартибда тан олинади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишончномаларнинг қоғоз шакли жисмоний ва юридик шахслардан талаб қилинмайди ҳамда "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади;
ишончли вакил орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун мажбурий ҳисобланади;
б) "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилган ишончномалар Платформада қайд этилади ва уларнинг Платформадаги электрон нусхалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қоғоз шаклига тенглаштирилади.
4. Адлия вазирлиги:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Платформани "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини;
Платформада электрон давлат хизматларидан фойдаланишда ишончномаларни электрон равишда текшириш имкониятини таъминласин;
б) икки ой муддатда:
"Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотларнинг Платформага юборилишини таъминласин;
Платформанинг мобиль иловасини ишга туширсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариуслар томонидан айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 25 декабрдаги
825-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариуслар томонидан
айрим нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги маъмурий регламентларни тасдиқлаш ҳақида"
2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-илованинг 16-бандида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Vakolat.uz" платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали "Vakolat.uz" платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди";
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
2. 2-илованинг 16-бандида:

учинчи ва тўртинчи хатбошлар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3. 3-илованинг 16-бандида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Vakolat.uz" платформаси орқали расмийлаштирилган ишончномалар ҳақидаги маълумотлар Тизим орқали "Vakolat.uz" платформасида текширилади ва олинган маълумотнома Тизимда сақланади. Бунда ишончноманинг қоғоз шаклини тақдим қилиш талаб қилинмайди";
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
4. 4-илованинг 16-бандида:

5. 5-илованинг 17-бандида:

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 26 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter