Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2025 й. 818-сон "Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга сифатли таълим олиш имкониятини яратиш, уларни жамиятга интеграция қилиш ва индивидуал ривожланишини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.12.2025 й.
N 818
АЛОҲИДА ТАЪЛИМ ЭҲТИЁЖЛАРИ
БЎЛГАН БОЛАЛАРГА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ОЛИШ
ИМКОНИЯТИНИ ЯРАТИШ, УЛАРНИ ЖАМИЯТГА
ИНТЕГРАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ИНДИВИДУАЛ
РИВОЖЛАНИШИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон-2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази (кейинги ўринларда - Инклюзив марказ) ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда биттадан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ёки мактаб-интернатлар (кейинги ўринларда - махсус мактаблар) негизида Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблари (кейинги ўринларда - Инклюзив мактаблар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
а) Инклюзив марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўқитиш ва касбга ўргатиш, уларни инклюзив таълим муҳитига тайёрлаш ва ижтимоий мослаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг индивидуал таълим режалари ҳамда индивидуал ривожланиш хариталари бўйича талабларни ишлаб чиқиш, тажрибадан ўтказиш ва жойларда татбиқ этилишини мониторинг қилиб бориш;
давлат таълим ташкилотларида, шу жумладан, инклюзив таълим йўлга қўйилган мактабларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлайдиган педагогларга (кейинги ўринларда - махсус педагоглар) жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш ва сайёр ўқув-семинарлар ўтказиш;
махсус педагоглар учун амалий стажировка ва ўқув-семинарларни ташкил этиш;
махсус педагоглар фаолиятига доир талабларни белгилаш, уларнинг билим ва кўникмасини баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда касбий сертификатлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълими учун замонавий методикалар, ўқув-дидактик материаллар ва ассистив воситаларни тажриба-синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга реабилитация, коррекцион ва психологик-педагогик хизматларни кўрсатиш;
б) Инклюзив мактабларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг имкониятлари ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўқитиш ва касбга ўргатиш, уларни инклюзив таълим муҳитига тайёрлаш ва ижтимоий мослаштириш;
махсус педагогларга жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш ва сайёр ўқув-семинарлар ўтказиш;
махсус педагоглар учун амалий стажировка ва ўқув-семинарларни ташкил этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида коррекцион ва психологик-педагогик хизматларни кўрсатиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ота-оналари учун педагогик ва психологик кўникмаларни оширишга қаратилган махсус курсларни ташкил этиш.
3. Белгилансинки:
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Инклюзив марказ таркибида тажриба-синов тариқасида инклюзив-коррекцион мактаб (кейинги ўринларда - инклюзив-коррекцион мактаб) фаолияти йўлга қўйилади ва унда таълим жараёни қуйидаги тартибда ташкил этилади:
бошланғич синфлар учун ўқувчиларни мослаштириш, таълим ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, индивидуал таълим режаси асосида коррекцион ва қўшимча машғулотларни ўз ичига олган инклюзив синфлар фаолияти йўлга қўйилади;
ўрта ва юқори синфларда индивидуал таълим режаси асосида фан, касб ва коррекцион машғулотлар ўтказилади;
инклюзив-коррекцион мактабнинг ўрта ва юқори синфларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган 8 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик ҳисобидан педагог лавозими, бошланғич инклюзив синфларда 14 нафар ўқувчи учун 1,0 бирлик ҳисобидан педагог лавозими, ўрта ва юқори синфларда 20 нафар алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган ўқувчилар учун 1,0 бирлик ҳисобидан ёрдамчи педагог лавозими штат бирликлари ажратилади.
Бунда педагог ва ёрдамчи педагог ходимлар иш режаси ҳафтасига 36 соатлик иш режимидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади ҳамда ўқув дарс соатларидан бошқа вақтларда Инклюзив марказ директорининг иш тақсимотига асосан фаолият олиб боради;
б) Инклюзив марказда фаолият кўрсатувчи техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устамалар тўланади;
в) Инклюзив марказ алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг индивидуал таълим режалари ва индивидуал ривожланиш хариталарини махсус мактабларда жорий этилиши ва юритилишини таҳлил қилиб боради ҳамда жойига чиққан ҳолда ўрганиб боради;
г) Инклюзив марказда:
умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида таълим олувчи ногиронлиги бўлган ўқувчилар учун асосий мактабдаги дарсларига қўшимча фан, касб ва коррекцион машғулотлар йўлга қўйилади;
2026 йил 1 октябрдан бошлаб давлат таълим ташкилотларининг махсус педагоглари учун амалий стажировкалар ташкил этилади;
д) 2027 йил 1 январдан бошлаб Инклюзив марказда давлат таълим ташкилотлари махсус педагогларининг билим ва кўникмасини баҳолаш учун махсус педагогларни касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади. Бунда 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб фақат мазкур кичик бандда назарда тутилган сертификат олган махсус педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи сифатида меҳнат шартномаси тузилади;
е) Инклюзив марказ ўқувчилари алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар учун озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилишнинг ўртача суткалик нормалари бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;
ж) 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ҳудудларда босқичма-босқич Инклюзив мактаблар фаолияти йўлга қўйилади ҳамда улардаги педагоглар сони мазкур банднинг "а" кичик бандида инклюзив-коррекцион мактаб учун белгиланган меъёрлар асосида белгиланади.
4. Қуйидагилар:
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 2026 йилдан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни яшаш жойига яқин ҳудудда таълим олишини таъминлаш мақсадида Инклюзив мактаблар сифатида ташкил этилмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар негизида босқичма-босқич кўп тармоқли мактаблар фаолиятини йўлга қўйсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Инклюзив марказ штат бирликлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги муассасаларнинг 2025-2026 йилларда мақбуллаштирилган штатлари ҳамда қисқартирилган синфлар ҳисобига камайтирилган ўқув соатлари (педагогик ставкалар) ҳисобига иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига шакллантирилади;
Инклюзив марказнинг умумий иш ҳақи фонди ҳисобига 25 фоиз, Инклюзив мактабларнинг умумий иш ҳақи фонди ҳисобига 15 фоиз миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;
Инклюзив марказ ходимлари фаолиятини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланадиган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, Инклюзив марказнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари доирасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 бараваригача миқдорида бир марталик мукофот пули тўланиши мумкин.
7. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор ижроси бўйича талаб этиладиган харажатлар 2026 йилда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчиси сифатида ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
8. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
а) икки ой муддатда:
Инклюзив марказнинг устави тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Инклюзив мактаблар ва кўп тармоқли мактабларнинг устави, тузилмаси тасдиқланишини ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
б) 2026 йилдан бошлаб Инклюзив мактаблар учун бино-иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 24 декабрдаги
818-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг
ТУЗИЛМАСИ*
|
Директор |
|||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
|
|
|||||||||||||||||
Директор ўринбосари (ўқув ишлари, касбга йўналтириш бўйича) |
|
Директор ўринбосари (методик ишлар, мониторинг ва стажировкани мувофиқлаштириш бўйича) |
Реабилитация маркази**** 24 |
Директор ўринбосари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича) |
||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
Педагоглар (бошланғич инклюзив, фан ўқитувчилари)** |
|
Индивидуал ривожланиш жараёнларини мониторинг қилиш бўлими 17 |
Ҳисобчи 2 |
Техник ва хизмат кўрсатиш ходимлари*** |
||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
Касбга ўргатиш мутахассислари 8 |
|
Стажировка ва сертификатлаш бўлими 5 |
Кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор 1 |
|||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ёрдамчи педагог** |
|
Методика ва ассистив технологияларни татбиқ этиш бўлими 4 |
Бошқа ходимлар 5 |
|||||||||||||||
|
||||||||||||||||||
Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник, хизмат кўрсатувчи, педагог ва ёрдамчи педагоглар таркибидан ташқари) - 70 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони - 7 нафар.
Изоҳ.
*) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўзгартириш киритилиши мумкин.
**) Педагоглар ва ёрдамчи педагоглар сони ўқувчилар сонидан келиб чиқиб аниқланади.
***) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун штатлар сони Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари учун белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
****) Реабилитация маркази учун 1,0 бирликдан шифокор (психоневролог), шифокор (травмотолог-ортопед) жами 2,0 бирлик шифокор лавозими, 1,0 бирлик ҳамшира (олий маълумотли) лавозими, 6,0 бирлик дефектолог лавозими, 1,0 бирлик логопед лавозими, 3,0 бирлик психолог лавозими, 10,0 бирлик тиббий жисмоний тарбия бўйича йўриқчи (олий маълумотли) лавозими, 1,0 бирлик тиббий рўйхатдан ўтказувчи ҳамшира (олий маълумотли) лавозими киритилади.
Ҳисоб-китоб йўли билан хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини аниқлашда уларнинг штат бирликлари 0,25; 0,5; 0,75; 1,25 ва ҳоказо сонларига яхлитланади. Бунда 0,15 гача сонлар ҳисобга олинмайди, 0,15 дан 0,40 гача 0,25 бирликка, 0,41 дан 0,60 гача 0,5 бирликка, 0,61 дан 0,85 гача 0,75 бирликка, 0,86 дан юқори ҳосил бўлган сонлар 1,0 бирликка яхлитланади.
2025 йил 24 декабрдаги
818-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кўп функционал инклюзив-ресурс марказининг
намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш
МИҚДОРЛАРИ
Т/р |
Таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи |
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори |
Тенглаштириладиган лавозимлар номи |
1. |
Директор |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг 4-гуруҳи |
2. |
Директор ўринбосари (ўқув ишлари, касбга йўналтириш бўйича) |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарининг 4-гуруҳи |
3. |
Директор ўринбосари (методик ишлар, мониторинг ва стажировкани мувофиқлаштириш бўйича) |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарининг 4-гуруҳи |
4. |
Директор ўринбосари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича) |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарининг 4-гуруҳи |
5. |
Кадрлар билан ишлаш бўйича инспектор (олий маълумотли) |
7 |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
6. |
Бош ҳисобчи |
12 |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
7. |
Ҳисобчи |
9 |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
Бошқа ходимлар
|
|||
8. |
Педагоглар* |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқитувчисига |
9. |
Касбга ўргатиш мутахассислари |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқитувчисига |
10. |
Ёрдамчи педагог |
Базавий тариф ставкаси |
Барча типдаги муассасаларнинг ўрта махсус маълумотли тарбиячиси |
11. |
Мусиқа ходими (олий маълумотли) |
9 |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
12. |
Ахборот ресурс маркази (кутубхона) мудири (олий маълумотли) |
7 |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
13. |
Сурдотаржимон |
4 |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
Индивидуал ривожланиш жараёнларини мониторинг қилиш бўлими
|
|||
14. |
Бўлим бошлиғи |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотининг олий тоифали ўқитувчиси |
15. |
Бош мутахассис |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотининг 1-тоифали ўқитувчиси |
Стажировка ва сертификатлаш бўлими
|
|||
16. |
Бўлим бошлиғи |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотининг олий тоифали ўқитувчиси |
17. |
Бош мутахассис |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотининг 1-тоифали ўқитувчиси |
Методика ва ассистив технологияларни татбиқ этиш бўлими
|
|||
18. |
Бўлим бошлиғи |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотининг олий тоифали ўқитувчиси |
19. |
Бош мутахассис |
Базавий тариф ставкаси |
Умумий ўрта таълим ташкилотининг 1-тоифали ўқитувчиси |
Реабилитация маркази ходимлари
|
|||
20. |
Шифокор жисмоний тарбия орқали даволаш (ЛФК) (невропатолог) |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходими |
21. |
Шифокор (травмотолог-ортопед) |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходими |
22. |
Дефектолог |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ўқитувчи-дефектологи |
23. |
Логопед |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти логопеди |
24. |
Психолог |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти психологи |
25. |
Тиббий жисмоний тарбия бўйича йўриқчи (олий маълумотли) |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти жисмоний тарбия йўриқчиси |
26. |
Тиббий рўйхатдан ўтказувчи ҳамшира (олий маълумотли) |
Базавий тариф ставкаси |
Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тиббиёт ходими |
27. |
Бошқа ходимлар |
- |
Ягона тариф сеткаси разряди асосида |
Изоҳ.
*) Кўп функционал инклюзив-ресурс марказига ишга қабул қилинадиган педагог ходимлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда камида олий маълумотли, шунингдек, малака тоифасига (иккинчи, биринчи, олий) эга бўлиши лозим.
2025 йил 24 декабрдаги
818-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомда:
а) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"12. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, уларнинг ихтисослашувига мувофиқ қуйидаги турларга бўлинади:
I - эшитишида нуқсонлари бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар;
II - кўришида нуқсонлари бўлган болалар учун "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар;
III - руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар;
IV - таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатлар;
V - кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар;
VI - кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактаблар";
б) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"18. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни оила муҳитида таълим олишини таъминлаш мақсадида болалар биринчи навбатда яшаш ҳудудидаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинади.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг яшаш ҳудудида уларнинг соғлиғи ва жисмоний ҳолатига мос бўлган мазкур низомнинг 12-бандида назарда тутилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари ёки уларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда, болалар яшаш ҳудудига яқин бўлган ҳудуддаги ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштирилиши мумкин";
в) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"32. Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида синфларнинг сони, энг аввало, таълим жараёни учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасаси турига, ундаги ўқувчилар контингенти ва синфларнинг тўлдирилишига кўра белгиланади:
Таълим йўналиши турлари ва синфлардаги болалар тоифалари |
Синфларнинг ўқувчилар билан тўлдирилиши |
|
Ўқувчиларнинг минимал сони |
Ўқувчиларнинг максимал сони |
|
1. I тур: |
||
Эшитишида нуқсонлари бўлган болалар |
8 |
12 |
2. II тур: |
||
Кўришида нуқсонлари бўлган болалар |
8 |
12 |
3. III тур: |
||
Руҳий ва ақлий ривожланишида нуқсонлар бўлган болалар |
||
а) енгил даражадаги ақлий заиф болалар |
12 |
14 |
б) мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар |
8 |
10 |
4. IV тур: |
||
Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар |
10 |
12 |
5. V тур: |
||
Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар |
||
а) бошланғич инклюзив синфлар |
25 |
30 |
шундан соғлом болалар |
22 |
27 |
б) ўрта ва юқори синфлар |
8 |
12 |
6. VI тур: |
||
Эшитишида нуқсони бўлган болалар |
8 |
12 |
Кўришида нуқсони бўлган болалар |
8 |
12 |
Руҳий ва ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар: |
||
а) енгил даражадаги ақлий заиф болалар |
12 |
14 |
б) мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар |
8 |
10 |
Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар |
10 |
12 |
Барча турдаги ихтисослаштирилган муассасаларда таълим олаётган мураккаб нуқсонли (ривожланишида 2 та ва ундан кўп нуқсон бўлган) болалар учун |
6 |
8 |
Изоҳ. Ихтисослаштирилган таълим муассасаси жойлашган ҳудудда бошқа шу турдаги ихтисослаштирилган синф мавжуд бўлмаган ҳолларда, истисно тариқасида болалар сони белгиланган меъёр пастки чегарасининг 50 фоизидан кам бўлмаганда фақат битта синф ташкил этилиши мумкин".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомда:
а) 7-банднинг олтинчи хатбошиси "давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган кундузги парвариш хизматига" сўзларидан кейин ", Илк ривожланиш марказларининг "махсус мактабгача таълим хизмати" моделига" сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"28. ПТПК аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг алоҳида таълимга бўлган эҳтиёжлари асосида тегишли таълим муассасаларига юбориш ёки юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилади.
ПТПК томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш натижасида уларни таълим муассасасига юборишни рад этиш юзасидан хулоса берилган тақдирда, ушбу хулоса уч иш кунида қонуний вакилларга тақдим этилади";
биринчи хатбоши "ПТПКнинг" сўзидан кейин "тегишли таълим муассасаларига юбориш тўғрисидаги" сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"боланинг таълим муассасаларида бўлиш муддати (ўқув йили кўрсатилади);";
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"бола умумтаълим муассасасига йўналтирилганда, махсус педагог ёхуд ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи) штатини ажратиш зарурияти;
инклюзив таълим синфига тавсия этилган бола учун унинг қонуний вакили томонидан таъминланадиган ёрдамчи жиҳозлар рўйхати";
г) 34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"34. Қуйидаги нуқсонлари мавжуд бўлган болаларга мактаб, мактаб-интернатлар синфларига юборишни рад этиш тўғрисидаги хулоса берилади:".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 25 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter