Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2025 й. 838-сон қарорига 3-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2025 йил 30 декабрдаги
3-ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифалар
бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом баҳоловчиларга тоифалар бериш ва уларни пасайтириш, тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
баҳоловчининг тоифаси - баҳоловчининг профессионал малака даражаси;
баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари - белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва камида элликта баҳоловчи ташкилотнинг аъзолигига асосланган жамоат бирлашмаси;
баҳоловчи - жамоат бирлашмалари томонидан белгиланган тартибда берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги;
электрон тизим - малака комиссияси томонидан талабгорлардан келиб тушадиган аризаларни қабул қилувчи, тоифа гувоҳномаларини берувчи ва бошқа тоифа бериш талабларини ўз ичига олувчи баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатли давлат органи ўртасида интеграция қилинган махсус электрон тизим;
тоифа гувоҳномаси - профессионал жамоат бирлашмалари томонидан талабгорга иккинчи, биринчи ва олий тоифали гувоҳномалар берилади. Мазкур гувоҳнома баҳоловчининг малака сертификати билан ҳақиқий ҳисобланади. Тоифа гувоҳномаси беш йил муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йил муддатга узайтирилиши мумкин;
Кенгаш - баҳоловчи тоифасини олиш учун малака комиссиясини тасдиқловчи ва унинг ишини белгиловчи, баҳолаш фаолияти соҳасидаги камида иккита профессионал жамоат бирлашмаларидан (кейинги ўринларда - жамоат бирлашмалари) таркиб топган идоралараро ишчи орган;
малака сертификати - жисмоний шахсга белгиланган тартибда мулкни баҳолаш ҳуқуқини берадиган ҳужжат;
малака комиссияси - тоифа гувоҳномасини беришда жамоат бирлашмалари ва ваколатли давлат органи вакилларидан таркиб топган, Кенгаш томонидан тасдиқланган ва унинг ишчи органи ҳисобланган комиссия;
талабгор - баҳоловчи тоифасини олишга ёки унинг амал қилиш муддатини узайтиришга талабгор бўлган сертификатланган баҳоловчи;
тоифа гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш - тоифа гувоҳномасининг амал қилиши 5 йил ўтгандан сўнг узайтирилиши;
тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштириш - тоифа гувоҳномасига эга шахснинг паспорт маълумотлари (серияси, рақами, идентификацияловчи ID-картаси серияси, рақами, агар мавжуд бўлса) ўзгарганда қайта расмийлаштирилиши;
тоифа гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш - тоифа гувоҳномасини бериш шартларининг бузилиши ёки мазкур Низомда назарда тутилган асослар бўйича талабгор тоифа гувоҳномасининг юридик кучи йўқотилиши;
тоифа гувоҳномасини бекор қилиш - тоифа гувоҳномасининг берилган кундан бошлаб юридик кучи тўлиқ бекор қилиниши ва мазкур сертификат билан боғлиқ барча ҳуқуқ ва ваколатлар тугатилиши;
Тоифа гувоҳномаси реестри - ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва унинг расмий веб-сайтида жойлаштириладиган тоифа гувоҳномасига эга баҳоловчилар ҳақидаги ахборотни тўплаш, ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизими.
3. Малака комиссияси баҳоловчиларга қуйидаги тоифаларни беради:
иккинчи тоифали баҳоловчи;
биринчи тоифали баҳоловчи;
олий тоифали баҳоловчи.
Баҳоловчиларга тоифа бериш хизматлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
4. Талабгор баҳоловчи тоифасини олиш учун тоифа берилиш вақтида қуйидаги мажбурий талабларга жавоб бериши лозим:*
иккинчи тоифа - баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида бир йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, баҳолаш бўйича камида мустақил 15 та иш бажарилгани, шунингдек, малака ошириш курсларида ўқигани;
биринчи тоифа - баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида уч йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, баҳолаш бўйича камида мустақил 25 та иш бажарилгани, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги, шунингдек, малака ошириш курсларида ўқигани;
олий тоифа - баҳолаш ташкилотида баҳоловчи сифатида камида беш йиллик иш тажрибасининг мавжудлиги, баҳолаш бўйича камида мустақил 35 та иш бажарилгани, ҳар йили ҳар хил турдаги мулкларни баҳолаш, жумладан, бизнесни баҳолаш йўналишида тажрибага эга эканлиги, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги, шунингдек, малака ошириш курсларидан ўқигани.
Бунда биринчи ва олий тоифани олиш ёки унинг муддатини узайтириш учун талабгор баҳоловчиларга қуйида келтирилган талабларнинг ихтиёрий камида иккитасини бажаргани инобатга олинади:
оммавий ахборот воситаларида касбий фаолияти тўғрисидаги мақолалар чиқаргани;
маҳаллий ёки халқаро тақдимот ва анжуманларда баҳолаш соҳасига оид маъруза билан чиққанлиги;
баҳолаш фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этгани ёки таклифлар киритгани;
назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўтказадиган текширишларда ва бошқа тадбирларда мутахассис ёки эксперт сифатида иштирок этгани;
баҳолаш соҳасидаги педагогик фаолиятни амалга оширгани.
*) Биринчи марта баҳоловчи тоифасини олиш мақсадида ҳужжатларни топширган талабгорлар учун баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосаларининг мавжудлиги талаби қўлланилмайди.
5. Сертификатланган баҳоловчилар тоифасига кўра қуйидаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга:
олий тоифали баҳоловчи - бизнесни (мулкий комплекс сифатидаги корхонани, барча турдаги моддий ва номоддий активларни), кўчмас мулкни, қимматбаҳо қоғозларни, улушларни, интеллектуал мулк объектларини ва бошқа номоддий активларни ҳамда кўчар мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш;
биринчи тоифали баҳоловчи - кўчмас мулкни ва кўчар мол-мулкни (қимматбаҳо қоғозлар, улушлар, интеллектуал мулк объектлари ва бошқа номоддий активлардан ташқари) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш.
Иккинчи тоифали баҳоловчи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.
2-БОБ. ТОИФАЛАРНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
6. Талабгорларга тоифа бериш учун унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш хизматлари (кейинги ўринларда - хизмат) Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали тоифа беришга масъул бўлган малака комиссияси томонидан кўрсатилади.
Тоифа бериш учун Марказ орқали талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, марказ ходими талабгор номидан ёки Ўзбекистон Республикаси ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда - талабгор мустақил равишда мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри;
талабгор ишлайдиган баҳолаш ташкилоти томонидан тасдиқланган, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри.
Кенгаш баҳоловчининг малака сертификати ҳақидаги маълумотларни ваколатли давлат органинг маълумотлар базасидан (баҳоловчилар малака сертификатлари реестридан) олади.
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кенгаш фаолияти баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан тасдиқланган регламентга асосида амалга оширилади.
7. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Моbil-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
8. Тоифа бериш хизматларини (кейинги ўринларда - хизматлар) кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Хизматларни кўрсатиш учун йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Ариза берувчи хизматлар кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, тегишли прейскурантга асосан йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
9. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Марказга ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
қолган маблағлар - Кенгаш томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмаларига тегишли ҳисобвараққа тенг улушда тақсимланиб ўтказилади.
Келиб тушган йиғимлар Кенгаш фаолияти юзасидан тузилган регламентга мувофиқ белгиланган тартибда тақсимланиши мумкин;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича ҳисобварағига;
Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисобвараққа;
қолган маблағлар - Кенгаш томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмаларига тегишли ҳисобварағига тенг улушда тақсимланиб ўтказилади.
Келиб тушган йиғимлар Кенгаш фаолияти юзасидан тузилган регламентга мувофиқ белгиланган тартибда тақсимланиши мумкин.
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланади.
10. Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолияти ҳақида қўшимча маълумотларни ўз ичига олган қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин:
баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини;
мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ташаббускорлик тартибида таклифлар ишлаб чиқилгани ҳақидаги ахборотни;
янги стандартларни ишлаб чиқишда ва амалдаги мулкни баҳолаш стандартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда иштирок этгани ҳақидаги ахборотни;
оммавий ахборот воситаларидаги баҳолаш фаолияти масалалари бўйича мақолалар нусхалари, веб-сайтлардан скриншотлар ва бошқаларни;
ўзи иштирок этган ёки маъруза қилган баҳолаш фаолияти масалалари бўйича конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар материаллари;
хорижий ўқув марказларида баҳолаш фаолияти соҳасида малака ошириш курсларида ўқигани ҳақидаги сертификатлар нусхалари;
хорижда баҳолаш фаолияти бўйича конференциялардаги иштироки ҳақидаги сертификатлар нусхалари;
баҳолаш фаолияти соҳасидаги халқаро сертификатлар (RICS, TEGoVA, Appraisal Institute ва бошқалар) ҳамда ариза берилган санада сертификатнинг амал қилишини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари (сертификатни берган ташкилот томонидан ёки унинг сайтидан скриншот билан тасдиқланган);
баҳолаш фаолияти бўйича фанлар ўтилгани ҳақида таълим муассасаларидан маълумотнома.
Талабгор ўз хоҳишига кўра ўзининг профессионал фаолиятини тавсифловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.
11. Баҳоловчининг тоифаси мазкур Низомга мувофиқ берилади.
12. Талабгорларга баҳоловчи тоифасини Кенгаш томонидан тасдиқланадиган камида етти нафар аъзодан иборат баҳоловчи тоифаси малака комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) беради.
13. Комиссия Кенгашнинг ишчи органи ҳисобланади ва таркибига ваколатли давлат органининг икки нафар вакили ҳамда жамоат бирлашмаларининг камида икки нафар вакили киритилади.
Комиссия раиси кенгаш аъзолари ва ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили кўпчилик овоз билан жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари орасидан сайланади.
14. Марказ ва Кенгаш ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
15. Талабгор Марказга келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор тасдиқлагандан сўнг мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада комиссияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда комиссияга юборилади.
16. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун талабгор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
17. Талабгор томонидан тақдим этилган сўровнома тоифа бериш электрон тизимига келиб тушгандан сўнг комиссия уч иш кунида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
18. Комиссия талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, ҳужжатлар қабул қилгани ёки рад этгани тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда, бир иш куни ичида талабгорга хабарнома юборади.
Талабгор томонидан мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилмаган ҳолат аниқланса, комиссия ўн иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни қайта тақдим этиш имкониятини беради.
Талабгор томонидан юқорида назарда тутилган муддатда камчиликлар бартараф этилмаган ёки етишмаётган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, комиссия сўровномани қабул қилишни рад этади ва шу куни бу ҳақида талабгорни тоифа бериш электрон тизими орқали хабардор қилади.
Сўровномани қабул қилишни бошқа сабабларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.
Талабгор тоифа олишда ҳар қандай босқичда аризани қайтариш ҳуқуқига эга. Талабгор тоифа олишдан (аризани қайтарганда) бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
19. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор беш иш куни ичида рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда сўровномани қайта тақдим этиши мумкин.
20. Ҳужжатлари қайтарилган талабгор беш иш куни ичида рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этган ҳолда, марказга қайта мурожаат қилганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, уни талабгор тасдиқлайди ҳамда камчиликлар илова қилиниб, ўн дақиқада комиссияга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда комиссияга юборилади.
Белгиланган муддатда қайта мурожаат қилинганда, талабгордан қўшимча йиғим ундирилмайди.
21. Белгиланган муддат тугагандан кейин талабгор марказ ёки ЯИДХП орқали такроран мурожаат қилган тақдирда, ариза янги тақдим қилинган ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади, йиғим суммаси эса қайтариб берилмайди.
22. Малака комиссия томонидан комиссия котиби ваколатли давлат органи ходими этиб белгиланади ва котиб талабгорлардан келиб тушадиган аризаларни қабул қилиш, тоифа олувчилар рўйхатини шакллантириш, комиссия баённомаси ҳамда тоифа гувоҳномаларини расмийлаштириш ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш бўйича маълумотларни тайёрлаш юзасидан масъул ҳисобланади.
23. Комиссия йиғилишлари талабгорлардан аризалар тушишига қараб ўтказилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
24. Комиссия фаолиятининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли давлат органида уч йил мобайнида сақланади.
Тоифа бериш бўйича комиссия йиғилишини ўтказиш жараёнини узлуксиз равишда видеотасвирга (овозли) тушириш учун Кенгаш ташкил этилган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари томонидан алоҳида хона ажратилади ҳамда замонавий техник асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли шарт-шароитлар яратилади.
25. Комиссия йиғилишларида талабгор томонидан тегишли тоифани олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади.
Ҳар бир комиссия аъзоси мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради.
26. Тоифа бериш ёки тоифа беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Комиссия қабул қилган қарор талабгорга қабул қилингандан кейин уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабарнома билан юборилади.
27. Талабгор мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мажбурий талабларга жавоб берган тақдирда, комиссия томонидан талабгорга тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
28. Талабгорга тегишли баҳоловчи тоифасини бериш ҳақида қарор қабул қилинганда, унга бир иш куни мобайнида мазкур Низомга 5-иловада келтирилган шаклда тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Кенгаш таркибига кирган жамоат бирлашмалари QR-код (матрик штрихли код) қўйилган баҳоловчиларга тоифа бериш ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиради ҳамда реал вақт режимида талабгорга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ахборот-коммуникация тизими, ЯИДХП орқали юборади. Ушбу баҳоловчиларга тоифа бериш ҳақидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга.
29. Баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳнома тоифа бериш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб беш йил муддатга берилади ҳамда баҳоловчининг малака сертификати билан бирга амал қилади.
30. Баҳоловчининг малака сертификати амал қилиши муддатининг тугаганлиги ёки амал қилиши тўхтатилгани ёхуд бекор қилингани баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилишига олиб келади.
31. Тоифа берилгани ҳақида гувоҳнома берилган баҳоловчининг маълумотлари тоифага эга баҳоловчилар реестрига киритилади. Тоифага эга баҳоловчилар реестрини ваколатли давлат органи юритади.
32. Комиссия ҳар бир йиғилиши якунларига кўра баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.
33. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия номидан талабгорга марказ ёки ЯИДХП орқали электрон кўринишда сўралган тоифани бериш рад этилгани сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар берилади. Бунда комиссия талабгорга мазкур Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқ бўлиши шарти билан пастроқ тоифа беришни таклиф қилиши мумкин.
34. Комиссия томонидан талабгорга тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
талабгор мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тоифа учун белгиланган мажбурий талабларга жавоб бермаса;
талабгор тақдим этган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғри ёки бузиб кўрсатилгани аниқланса;
талабгор ёзма равишда унга сўралаётганидан пастроқ тоифа берилишини рад этса;
ушбу талабгор малака сертификатининг амал қилиши тўхтатилса, тугатилса ёки бекор қилинса.
35. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали ҳозир бўлган аъзоларнинг оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
36. Комиссия раиси ва комиссия аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмас.
Овозлар тенг бўлганда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
37. Комиссия талабгорга сўралган тоифани беришни рад этган тақдирда, талабгор мазкур Низомга мувофиқ ҳужжатларни марказ ёки ЯИДХП орқали қайта тақдим этишга ҳақли.
38. Ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган умумий тартибда қайта топширилади.
3-БОБ. БАҲОЛОВЧИ ТОИФАСИНИ ПАСАЙТИРИШ,
БАҲОЛОВЧИГА ТОИФА БЕРИЛГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ
ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ
ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ҲАМДА МУДДАТИНИ
УЗАЙТИРИШ ВА УНИ ҚАЙТА
РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
39. Ваколатли давлат органи илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш ёки баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тартиботи ташаббусини билдиришга ҳақли.
Баҳоловчи тоифасини пасайтириш, баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш масалалари комиссия томонидан кўриб чиқиш жараёнида баҳолаш ташкилотларидан, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан баҳоловчи ишининг натижалари ҳамда сифати бўйича келиб тушган ахборот тўпланиши ва таҳлил қилиниши мумкин.
40. Баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмаларининг тақдимномаси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилган маълумотлар ёки тегишли суд қарорларига асосан баҳоловчининг ҳисоботи ёки эксперт хулосаси йил бошидан биринчи марта ҳаққоний эмас деб тан олингани асосида комиссия қарори билан баҳоловчи тоифаси пасайтирилади.
Бунда олий тоифа - биринчи тоифага, биринчи тоифа - иккинчи тоифага пасайтирилади.
Буюртмачи (жисмоний ёки юридик шахс) ва баҳолаш ташкилоти ўртасида имзоланган шартномага асосан тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказганлик ҳақидаги эксперт хулосасигина ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас деб тан олинади.
Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарорига мувофиқ судларнинг сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланадиган объектларни баҳолаш бўйича материаллар экспертизадан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тегишли суд қарорига асосан эксперт хулосалари ҳаққоний ёки ҳаққоний эмас деб тан олинади.
Бунда эксперт хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Экспертиза хулосаларининг ягона реестрига киритилади.
41. Тоифаси пасайтирилган баҳоловчи тоифасини тиклаш юзасидан комиссияга тоифаси пасайтирилган санадан бошлаб бир йилдан сўнг мурожаат этишга ҳақли.
42. Баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати комиссия қарори билан қуйидаги ҳолларда тугатилади:
баҳоловчи малака сертификати амал қилишининг ваколатли давлат органи томонидан бекор қилиниши;
баҳоловчининг ҳисоботлари ёки эксперт хулосалари мунтазам равишда (йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) қонунчиликка мувофиқ ҳаққоний эмас деб тан олиниши;
баҳоловчининг аризаси.
43. Баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳнома комиссия қарори билан қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
баҳоловчига тоифа бериш ҳақидаги қарорнинг суд томонидан ноқонуний деб тан олиниши;
баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг сохта ҳужжатлардан фойдаланиб олингани аниқланиши.
44. Тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳномасининг амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи гувоҳнома тугатилгани ёки бекор қилингани ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир йил ичида қайта тоифа беришни сўраб ариза билан мурожаат қилишга ҳақли эмас.
45. Баҳоловчининг тоифаси пасайтирилгани, баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган тақдирда, ваколатли давлат органи баҳоловчилар реестрига тегишли маълумотларни киритади.
46. Баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санадан бир ой кечиктирмасдан, комиссияга тоифани кейинги беш йилга тасдиқлашни сўраб ариза беради. Тоифани тасдиқлаш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби тоифа бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш тартиби билан бир хил.
47. Комиссия томонидан тоифани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинганда, илгари берилган баҳоловчи тоифасини бериш ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб кейинги беш йилга узайтирилади, Кенгаш таркибига киритилган жамоат бирлашмаларининг QR-кодлари (матрик штрихли код) қўйилади ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқланади ҳамда шу вақтнинг ўзида марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.
48. Агар баҳоловчи баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаши пайтигача баҳоловчи тоифасини тасдиқлаш ҳақида ариза бермаган бўлса, гувоҳнома ўз кучини йўқотган ҳисобланади.
49. Паспортда кўрсатилган талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки паспорти ўзгартирилган тақдирда, баҳоловчи икки ой давомида комиссия баҳоловчи тоифаси берилгани ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, марказ ёки ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
50. Баҳоловчининг тоифа гувоҳномаси баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта расмийлаштирилади, бунда тегишли ўзгартиришлар реестрга киритилади.
Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда баҳоловчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғимлар мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
51. Комиссиянинг баҳоловчига тоифа беришни рад этиш, тоифасини пасайтириш ёхуд тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан баҳоловчи қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
52. Комиссия иши ҳақидаги ахборот, тоифалар берилган, тоифалари пасайтирилган баҳоловчиларнинг, шунингдек, гувоҳномаларнинг амал қилиши тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчиларнинг рўйхатлари баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари ҳамда ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида мунтазам жойлаштирилади.
53. Комиссия аъзолари баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.
54. Комиссия аъзолари иш давомида ўзларига маълум бўлган талабгорлар ҳақидаги ахборотни фош этмасликлари лозим.
55. Комиссия ва ваколатли давлат органи ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
56. Ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низом талаблари ижросини таъминланиши юзасидан доимий назорат қилади ва мониторинг юритади.
57. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
1-ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифа бериш
бўйича хизматлар кўрсатиш
СХЕМА
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Механизми
|
Муддатлар
|
|||
1-босқич |
Кенгаш |
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлайди.
|
Низом қабул қилингандан кейин |
|||
2-босқич |
Давлат хизматлари маркази |
1. Сўровнома шаклини тўлдириб, Кенгашга юборади.
|
Ҳақиқий вақт режимида |
|||
ЯИДХП |
2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.
|
|||||
3-босқич |
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси |
Сўровнома тушгандан сўнг талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
|
Бир иш кун муддатда |
|||
4-босқич |
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси |
Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқишни рад этиш тўғрисида аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда билдиришнома юборади.
|
Бир иш куни мобайнида |
|||
5-босқич |
Давлат хизматлари маркази |
1. Рад этишга сабаб бўлган камчиликлар бартараф этиб, сўровномани қайта кенгашга юборади.
|
Ҳужжатлар қайтарилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида |
|||
ЯИДХП |
2. Рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этилган сўровномани автоматик тарзда Кенгашга юборади.
|
|||||
6-босқич |
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси |
Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш ва талабгорларга тоифани белгилаш ёки тоифа беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
|
Икки иш куни мобайнида |
|||
7-босқич |
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси |
Тоифа гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг тоифа гувоҳномасини QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва идентификация қилишнинг замонавий воситалари билан тасдиқлайди, тоифа бериш электрон тизими орқали талабгорга юборади.
|
Бир иш куни мобайнида |
|||
8-босқич |
Ваколатли орган |
Тоифа бериш тўғрисидаги гувоҳномани олган баҳоловчининг маълумотларини баҳоловчилар реестрига киритади. |
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси томонидан маълумотлар тақдим этилган сўнг уч иш кунида
|
|||
9-босқич |
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси |
Талабгорга талаб этилган тоифани беришни рад этиш ва бу тўғрисида рад этиш сабаблари ва талаб этилган тоифадан пастроқ тоифа бериш таклифи билдирилган хабарномани юборади.
|
Уч иш куни мобайнида |
|||
10-босқич |
Ваколатли орган |
Илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш, баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тартиботининг ташаббусини билдиради ва мазкур масалаларни баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этади.
|
Тегишли далиллар келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида |
|||
11-босқич |
Баҳоловчиларга тоифалар бериш комиссияси |
Ҳужжатларни кўриб чиқиш, илгари берилган баҳоловчи тоифасини пасайтириш, баҳоловчига тоифа берилгани ҳақидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш ва қабул қилинган қарор тўғрисида баҳоловчига хабарнома юборади.
|
Уч иш куни мобайнида |
|||
12-босқич |
Ваколатли орган |
Тоифаси пасайтирилган ёки гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугатилган ёки бекор қилинган баҳоловчи бўйича маълумотларни тоифага эга бўлган баҳоловчилар реестрига киритади.
|
Баҳоловчиларга тоифа бериш комиссияси томонидан маълумотлар тақдим этилган кунда |
|||
13-босқич |
Талабгор |
Баҳоловчи тоифасини қайта тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. |
Баҳоловчи тоифасини пасайтириш ҳақида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йилдан кам бўлмаган муддатда
|
|||
14-босқич |
Талабгор |
Баҳоловчи тоифасини қайтадан тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. |
Баҳоловчи тоифаси гувоҳномаси тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йилдан кам бўлмаган муддатда
|
|||
15-босқич |
Талабгор |
Комиссиянинг баҳоловчи тоифасини беришни рад этиш, тоифани пасайтириш, баҳоловчи тоифасини бериш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилади.
|
Зарурат бўлган ҳолатларда |
2-ИЛОВА
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар
РЕЕСТРИ
Т/р |
Баҳолаш объектининг номи |
Ҳисобот рақами |
Ҳисобот санаси |
Баҳолаш санаси |
Баҳолаш мақсади |
Буюртмачи |
Ҳисобот ҳаққоний/ҳаққоний эмас деб тан олинди
|
|
|||||||
|
|||||||
|
3-ИЛОВА
Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар
бўйича эксперт хулосалари
РЕЕСТРИ
Т/р |
Баҳолаш объектини баҳолаш ҳақида эксперт хулосасининг номи
|
Эксперт хулосасининг рақами |
Эксперт хулосасининг санаси |
Буюртмачи |
Хулосаси ҳаққоний/ҳаққоний эмас деб тан олинди
|
|
|||||
|
|||||
|
4-ИЛОВА
БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ
Талабгор (Ф.И.О.) __________________________________________________________ |
Комиссия аъзоси (Ф.И.О.)___________________________________________________ |
Т/р |
Талабгорни баҳолаш мезонлари
|
Мавжудлиги |
1. |
Талабгор томонидан бажарилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар сони |
|
1.1. |
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича |
|
1.2. |
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича |
|
1.3. |
бизнесни баҳолаш бўйича |
|
1.4. |
Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинди |
|
1.5. |
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича |
|
1.6. |
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича |
|
1.7. |
бизнесни баҳолаш бўйича |
|
2. |
Бажарилган эксперт хулосалари сони |
|
2.1. |
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича |
|
2.2. |
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича |
|
2.3. |
бизнесни баҳолаш бўйича |
|
2.4. |
Улардан ҳаққоний эмас деб тан олинган |
|
2.5. |
шу жумладан: кўчар мулкни баҳолаш бўйича |
|
2.6. |
кўчмас мулкни баҳолаш бўйича |
|
2.7. |
бизнесни баҳолаш бўйича |
|
3. |
Баҳолаш фаолияти соҳаси бўйича профессионал жамоат ташкилотига аъзолиги |
|
4. |
Талабгор томонидан тақдим этилган қўшимча ахборот |
|
|
||
|
||
|
||
|
Комиссия аъзосининг фикри: ______________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________ |
____________________________________________________________________________________________ |
Сана 20___ й. _____________ Комиссия аъзосининг имзоси ____________________________ |
5-ИЛОВА
НАМУНА |
|||||||
БАҲОЛОВЧИНИНГ ТОИФА ГУВОҲНОМАСИ |
Фотосурат |
||||||
ўрни |
|||||||
________-сон |
|||||||
Тошкент ш. |
20 ___ й. ___ _________ |
||||||
Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти, Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси ва Ўзбекистон баҳоловчилар, экспертлар ва маслаҳатчилар жамияти томонидан |
|||||||
(кимга - баҳоловчининг Ф.И.О.) |
|||||||
(паспорт серияси, рақами, қачон ва ким томондан берилган) |
|||||||
(амал қилиш муддати) |
|||||||
__________________________ тоифаси берилди. |
|||||||
Мазкур гувоҳнома баҳоловчининг малака сертификати билан ҳақиқий ҳисобланади. |
|||||||
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари раҳбарлари |
____________________ |
||||||
(Ваколатли шахс) |
(QR-код) |
(Ф.И.О.) |
|||||
____________________ |
|||||||
(QR-код) |
(Ф.И.О.) |
||||||
____________________ |
|||||||
(QR-код) |
(Ф.И.О.) |
||||||
Баҳоловчининг тоифа гувоҳномасининг амал қилиш муддати: |
|||||||
20 __ й. ___ _________ дан 20 __ й. ___ __________ гача узайтирилган. |
|||||||
Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмалари раҳбарлари |
____________________ |
||||||
(Ваколатли шахс) |
(QR-код) |
(Ф.И.О.) |
|||||
____________________ |
|||||||
(QR-код) |
(Ф.И.О.) |
||||||
____________________ |
|||||||
(QR-код) |
(Ф.И.О.) |
||||||
6-ИЛОВА
Баҳоловчиларга тоифалар бериш
бўйича хизматларни кўрсатиш
СЎРОВНОМАСИ
______________________________ |
_____________________________ |
_____(санаси) |
(рақами)_____ |
1. Ф.И.О.: |
|
2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (агар мавжуд бўлса): |
|
3. Манзили: |
|
4. Мобил телефони, электрон почта манзили: |
|
5. Иш жойи ва эгаллаб турган лавозими: |
|
6. Баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолиги |
|
7. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар реестри |
|
8. Талабгор ишлайдиган баҳоловчи ташкилот томонидан тасдиқланган, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича эксперт хулосалари реестри |
|
9. Талабгорнинг ўз хоҳишига кўра Низомининг 10-бандида назарда тутилган қўшимча маълумотлар |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 30 декабрь

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter