Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.2005 й. 135-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.2005 й.

N 135



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА,


"Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 24 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонунлари кучга кирганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 26 майдаги

135-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 5-илова 1-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 3-сон, 11-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"депутатлик ва сенаторлик вазифаларини бажариш".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатида:

20-банддаги "Олий Мажлис котибияти" сўзлари "Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати аппаратлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Депутатлар, Тошкент шаҳрида турар жойга эга бўлмаган Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон - Европа Иттифоқи" Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми тўғрисидаги низомнинг 15-бандидаги "Олий Мажлиси депутатларини" сўзлари "Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини ва Сенати аъзоларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 21-сон, 154-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 30-модда.