Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2005 й. 138-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2005 й.

N 138



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА,


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 31 майдаги

138-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига 1-бандидан "Замин" банки: Асқаров М.А. - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари" сўзлари чиқариб ташлансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорига 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. "Ипотека" - банк".

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 1-илованинг 4-бандида "Ўзуйжойжамғармабанк" сўзи "Ипотека" - банк" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 31 майдаги

138-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 5 мартдаги 774-сон Фармонини амалда рўёбга чиқариш масалалари ҳақида" 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибда уй-жой қурувчиларга ва уй-жой-қуриш кооперативларига деворбоп материалларни имтиёзли нархларда сотиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 7 апрелдаги 191-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган "Замин" давлат- акционерлик ипотека банкини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 7 сентябрдаги 350-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойжамғармабанк" давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 2-сон, 5-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойжамғармабанк" давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида" 1997 йил 19 февралдаги 90-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган "Замин" давлат-акциядорлик ипотека банкининг ипотека кредити бериш имкониятларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 4 декабрдаги 536-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида уй-жой қурилишини рағбатлантириш юзасидан қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида" 1998 йил 8 июндаги 244-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда) илованинг 3-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг 9-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 13 апрелдаги 145-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини ислоҳ қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарорига илованинг 6-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 6-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига илованинг 3-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2004 йил 26 февралдаги 89-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 16-модда) илованинг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 159-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 5, 31-модда.