Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 12.05.2005 й. 10/6-сон "Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.05.2005 й. 1477-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2005 й.

N 1477

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.05.2005 й.

N 10/6


ҚАРОРИ



Банкларнинг оддий векселлари ва депозит

сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш

тартиби тўғрисидаги янги таҳрирдаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 9 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. "Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисида"ги янги таҳрирдаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Банкларнинг фойдаланилган ва яроқсиз ҳолга келган оддий вексель бланкларини йўқ қилиш тўғрисида"ги муваққат низоми (1998 йил 30 ноябрь, рўйхат рақами 555) ва ушбу Низомга 1999 йил 1 апрелдаги 555-1-сонли қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан сўнг амалга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                  Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 22-сон, 163-модда.