Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2005 й. 215-сон "Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.09.2005 й.
N 215
ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗОДАН ФОЙДАЛАНИШ
СОҲАСИДА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
"Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини ижро этиш юзасидан ҳамда электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият юритиши тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 297-модда.