Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 04.10.2005 й. 1514-сон билан рўйхатга олинган 24.09.2005 й. МБ Бошқарувининг 268-В-сон, ИВ 64-сон, МВ 94-сон, ДБҚ 01-02/19-22-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 4 октябрда 1514-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

МББ, ИВ, МВ, ДБҚнинг

2005 йил 24 сентябрдаги

268-В, 64, 94, 01-02/19-22-сон

қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар

тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари

ҳисобидан амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 мартдаги “Ташқи савдо операциялари амалга оширилганда чет эл валютасидаги маблағларнинг ишлатилиши устидан назорат ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 95-сон ва 2003 йил 30 сентябрдаги “Экспорт-импорт операцияларининг мониторингини ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 416-сон қарорларига мувофиқ импорт шартномаларини ҳисобга қўйиш ва улар тўловини хўжалик субъектларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


импорт шартномаси - Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган хўжалик субъекти билан норезидент хорижий ҳамкор ўртасида ўз валюта маблағлари ҳисобидан тўланадиган товарлар, ишлар, хизматлар импорти хусусида тузилган шартнома;


импорт шартномасига қўшимча келишув - импорт шартномасининг шартларига тарафлар билан келишиб киритиладиган ва ёзма шаклда тасдиқланган ўзгартиш ва қўшимчалар;


импортчилар - норезидент хорижий ҳамкорлар билан импорт шартномалари тузган хўжалик субъектлари - Ўзбекистон Республикаси резидентлари;


товарлар импорти - товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона

...