Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.11.2005 й. 250-сон "Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.11.2005 й.

N 250



АЙРИМ ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Давлат ўрмон кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

Картография-геодезия давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат кадастрларининг шакллантирилиши ва юритилиши ҳақида 2006 ва 2007 йиллар июль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига ва Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 46-сон, 349-модда