Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк томонидан банк ва бошқа кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида Низом (Янги таҳрирда) (ЎзР АВ 05.02.1999 й. 622-сон билан рўйхатга олинган, ЎзР МББ 26.12.1998 й. 74-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.1999 й.

N 622




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

26.12.1998 й.

N 74



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Марказий банк томонидан банк ва бошқа

кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганликлари

учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари

ва ломбардларга нисбатан қўлланиладиган

чора ва санкциялар тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Марказий банк томонидан банк ва бошқа кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан чора ва санкциялар қўллаш тартибини белгилайди.

1.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ушбу Низомга мувофиқ амалдаги қонунчиликни, банк операцияларини амалга оширишни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва қоидаларни бузишга йўл қўйган банкларга нисбатан жарима жазоларини қўллаши мумкин.


1.3. Ундириладиган жарималар суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 1999 йил 25 декабрдаги 289-сонли Бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига мувофиқ 45994-"Бошқа фоизсиз даромадлар" баланс ҳисобварағига кирим қилинади.


II. МАЖБУРИЙ ЗАХИРАЛАР ТАЛАБЛАРИ ВА БЕЛГИЛАНГАН

ИҚТИСОДИЙ НОРМАТИВЛАРНИ БУЗГАНЛИКЛАРИ УЧУН

БАНКЛАРГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЖАЗОЛАР


2.1. Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 29, 51 ва 53-моддаларига мувофиқ, банк томонидан Марказий банкнинг мажбурий захиралар бўйича талабларини уларнинг таркиби ва ми

...