Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бир қарздор ёки ўзаро дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси тўғрисида Низом (АВ томонидан 02.12.1998 й. 557-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 25.09.1998 й. 422-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.12.1998 й.

N 557




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

25.09.1998 й.

N 422



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.



Бир қарздор ёки ўзаро дахлдор бўлган қарздорлар

гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг

энг юқори даражаси тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг максимал даражасини белгилаб беради.



1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низомда кўзда тутилган мақсадларга мувофиқ бир қарздорга ёки ўзаро дахлдор қарздорлар гуруҳига берилган кредит миқдорига қуйидаги суммалар киритилади:

кредитнинг асосий суммаси (ссудалар, кафолатлар, акцептлар ёки аккредитивлар, лизинг, факторинг ва репо операцияларини ҳисобга олган ҳолда), шунингдек "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" ҳисобварағида акс эттирилган мажбуриятлар ва ҳисобланган фоизлар;

молиялаштиришга доир барча юридик жиҳатдан боғлиқ мажбуриятлар;

овердрафтлар (мижозларнинг жамғарма ҳисобварақларидаги дебет қолдиқлари);

балансдан чиқариб ташланган

...