Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2005 й. 285-сон "Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2005 й.

N 285



ЭТИЛ СПИРТИ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси корхоналарининг молиявий ҳолатини соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 20 октябрдаги ПҚ-204-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар,

Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган ҳар бир корхонада (узум ва меваларни дастлабки қайта ишловчи корхоналардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бир нафар молия инспектори лавозими жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун лицензия берилган, лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ёхуд лицензия бекор қилинган ҳолларда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда молия инспекторларининг белгиланган сонини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқи берилсин.

Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш белгиланган тартибда, уларнинг таъминоти эса - этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган корхоналар (узум ва меваларни дастлабки қайта ишловчи корхоналардан ташқари) томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин, шунингдек уларнинг баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 30 декабрдаги

285-сон қарорига

3-ИЛОВА


II. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) 7-банди ва қарорга 4-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 4-модда) 2, 4, 8-бандлари ва қарорга 1-3-иловалар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 52-сон, 391-модда.